4. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда ЯИДХП фаолияти доирасида қуйидаги имкониятларни жорий этсин:
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 апрелдаги 179-сон қарорига
1-ИЛОВА
| Босқичлар | Субъектлар | Тадбирлар | Бажариш муддати | |||
| I. Давлат хизматлари билан боғлиқ мурожаатларни қабул қилиш тартиби | ||||||
| 1-босқич | Мурожаат қилувчи | Давлат хизматларига оид масала юзасидан қўнғироқ қилиб мурожаат қилиш. | Иш кунлари соат 9.00 дан 18.00 га қадар | |||
| 2-босқич | Оператор | 1) Ўзини таништириб зарур маълумотларни маълум қилиш; 2) Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган хизматлардан фойдаланиш бўйича интерфаол тарзда тушунтириш бериш. | 20 дақиқа ичида | |||
| Мурожаат қилувчи | Операторнинг онлайн тушунтириши давомида Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматидан фойдаланиш. | Заруратга кўра | ||||
| Оператор | Мурожаатга дарҳол жавоб бериш имкони бўлмаганда, мурожаатни ёзиб олиш ва икки кун муддатда батафсил (оғзаки ёки ёзма) жавоб бериш. | 2 иш куни давомида | ||||
| II. Давлат хизматлари билан боғлиқ бўлмаган мурожаатларни қабул қилиш тартиби | ||||||
| 1-босқич | Мурожаат қилувчи | Давлат хизматларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган масала юзасидан қўнғироқ қилиш. | Иш кунлари соат 9.00 дан 18.00 га қадар | |||
| 2-босқич | Оператор | Давлат органлари ва ташкилотларининг алоқа хизматлари (ишонч телефони) ягона базасидан мурожаатдаги масала юзасидан ваколатли бўлган давлат органи ёки ташкилотининг алоқа хизматлари (ишонч телефони) билан дарҳол улаб бериш. | 10 дақиқа ичида | |||
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 апрелдаги 179-сон қарорига
2-ИЛОВА
Давлат органлари ва ташкилотларининг давлат хизматларини кўрсатишда идоравий алоқа марказлари (ишонч телефонлари) фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида
қўнғироқ қилган шахсга ушбу Намунавий низомнинг 24-бандида кўрсатилган ахборот ва маълумотларни маълум қилишни таклиф этиши;
Давлат органлари ва ташкилотларининг давлат хизматларини кўрсатишда идоравий алоқа марказлари (ишонч телефонлари) фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга
1-ИЛОВА| Т/р | Ахборот таркиби |
| 1. | Давлат хизматини кўрсатиш шартлари |
| 2. | Давлат хизматини кўрсатишни тартибга солувчи қонун ҳужжатлари |
| 3. | Давлат хизматини кўрсатиш тартиби |
| 4. | Давлат хизматини кўрсатиш натижаси |
| 5. | Давлат хизматини кўрсатиш муддатлари |
| 6. | Давлат хизматини кўрсатиш нархи |
| 7. | Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар |
| 8. | Давлат органи ёки ташкилотининг ҳаракатлари устидан шикоят қилиш ҳуқуқи ва тартиби |
| 9. | Давлат хизматини тақдим этувчи давлат органи ёки ташкилотининг манзили, телефонлари (шу жумладан, ишонч телефони), иш режими |
| 10. | Давлат хизматини кўрсатишнинг ҳолати ва натижалари тўғрисида ахборот |
Давлат органлари ва ташкилотларининг давлат хизматларини кўрсатишда идоравий алоқа марказлари (ишонч телефонлари) фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга
2-ИЛОВА| Линияга келиб тушган қўнғироқлар (бирлик) | Қабул қилинган қўнғироқлар (бирлик) | Ўтказиб юборилган қўнғироқлар (бирлик) | Суҳбатнинг умумий давомийлиги (дақ. сек.) | Суҳбатнинг ўртача давомийлиги (дақ. сек.) | Чиқувчи қўнғироқлар бирлик) | |
| __.__.__ | ______ | ______ | ______ | ______ | ______ | ______ |
Давлат органлари ва ташкилотларининг давлат хизматларини кўрсатишда идоравий алоқа марказлари (ишонч телефонлари) фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга
3-ИЛОВАИдоравий алоқа марказлари (ишонч телефонлари) орқали мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш
| Босқичлар | Масъуллар | Тадбирлар | Муддат | |||
| 1-босқич | Мурожаат қилувчи | 1) Идоравий алоқа марказлари (ишонч телефонлари)га қўнғироқ қилиб мурожаат қилиш. 2) Ахборот хизматларини ривожлантириш маркази орқали қўнғироқ қилиб мурожаат қилиш. | Эҳтиёжга кўра | |||
| 2-босқич | Оператор | 1) Ўзини таништириб зарур маълумотларни маълум қилиш; 2) Мурожаат билан ишлаш: а) кўп бериладиган саволлар рўйхатидаги савол берилган тақдирда рўйхатдан ўтказмасдан ўзи жавоб бериш; б) мурожаатни ижро интизомини назорат қилиш тизимида рўйхатдан ўтказиш ва кўриб чиқиш учун давлат органи раҳбариятига киритиш; в) ваколатига кирмайдиган масала бўлса, тегишли ваколатли органга мурожаат қилишни маслаҳат бериш. | Бир иш куни мобайнида | |||
| 3-босқич | Давлат органи раҳбарияти | Мурожаатни кўриб чиқишга масъул таркибий бўлинмани белгилаш. | Бир иш куни мобайнида | |||
| 4-босқич | Давлат органи масъул таркибий бўлинмаси | 1) Мурожаатни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ кўриб чиқиш; 2) Зарур ҳолларда мурожаат қилувчини жалб қилган ҳолда жойининг ўзига чиқиб мурожаатни ўрганиш; 3) Мурожаатни кўриб чиқиш натижаси бўйича ёзма хат ёки тегишли қарор лойиҳасини тайёрлаш ва раҳбариятга имзога киритиш. | Қонунчиликда белгиланган муддатда | |||
| 5-босқич | Давлат органи раҳбарияти | Мурожаатни кўриб чиқиш натижаси бўйича тегишли қарор қабул қилиш ва мурожаат қилувчини ёзма шаклда хабардор қилиш. | Бир иш куни мобайнида | |||
| 6-босқич | Оператор ёки белгиланган масъул ходим | 1) Мурожаат кўриб чиқилганлиги ҳолатини ижро интизомини назорат қилиш тизимида қайд этиш ва назоратдан ечиш; 2) Статистик маълумотларни веб-сайтга жойлаштириб бориш. | Бир иш куни мобайнида | |||