15.03.2021 йилдаги КҚ-203-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантиришга доир устувор вазифаларнинг амалга оширилиши устидан парламент ва жамоатчилик назоратини кучайтириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолини уй-жой билан таъминлаш, яшаш шароитларини яхшилашга муҳтож оилаларни ижтимоий ва молиявий қўллаб-қувватлаш, хусусий пудрат ташкилотларини уй-жой қурилиши соҳасига фаол жалб этиш борасида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда ўтган тўрт йилда шаҳар ва қишлоқларда арзон уй-жойлар қуриш бўйича қабул қилинган дастурларга биноан 140 мингта уй-жой барпо этилиб, бу аввал қурилган уйларнинг ўртача сонига нисбатан 4-5 баравар кўпдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ амалга оширилаётган тадбирларга қарамай, аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжи юқорилигича қолмоқда, минглаб уй-жойлар барпо этиш, лойиҳа ва қурилиш сифатини ошириш, малакали мутахассислар тайёрлаш лозимлигини ҳаётнинг ўзи талаб қилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу боис 2021 йилда 54 мингта оилани уй-жой билан таъминлаш, жумладан, давлат ипотека дастури доирасида жами 45 мингта уй қуриш ва ушбу мақсад доирасида 11 трлн. 500 млрд. сўм маблағ ажратиш белгиланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурига мувофиқ қуйидаги амалиёт жорий қилинди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ажратиш, айниқса даромади паст, уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга дастлабки бадалнинг бир қисмини субсидия сифатида тўлаб бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошпанасиз қолган, оғир турмуш шароитига тушиб қолган оилалар ва хотин-қизларни ижара ҳуқуқи асосида давлат уй-жой фондидаги турар жойларга вақтинча жойлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жойлар қуриш учун давлат томонидан аҳолига ҳамда қурувчиларга имтиёзлар, яъни ипотека кредити бўйича имтиёзли давр бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уз навбатида, энг асосий масала берилаётган имтиёзларни қўллаш бўйича адолатли тизим яратиш, бу борада одамларимизнинг хабардорлигини ошириш, энг муҳтож оилалар рўйхатини шакллантириш, қурилиш сифатини назорат қилиш ҳамда уй-жойлар нархини адолатли шакллантириш устидан парламент назоратини йўлга қўйиш, бу борада белгиланган вазифалар ижросини ташкил этишда жамоатчилик, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг фаол иштирокини таъминлаш мақсадга мувофиқдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагилардан келиб чиқиб, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Конституциявий Қонуннинг 16-моддасига ва «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий ҳамкорликни янада кучайтириш, компенсация, субсидиялар ва давлат томонидан тақдим этиладиган бошқа имтиёзларни адолатли тақсимлаш ҳамда улардан самарали фойдаланиш мақсадида сенаторлар, депутатлар ва жамоат фаолларидан иборат таркибда «Халқпарвар» комиссияларни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар ойда «Халқпарвар» комиссияларни жалб қилган ҳолда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларни аниқлаш, уларни молиявий қўллаб-қувватлаш, қурувчи хусусий пудрат ташкилотларини уй-жой қурилиши соҳасига кенг жалб этиш борасида амалга ошираётган ишлар юзасидан ахборотларни ўз сессияларда муҳокама қилиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилалар учун яратилаётган имкониятлар, уларни молиявий қўллаб-қувватлаш, шу жумладан ипотека кредитлари, субсидиялар ажратиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маҳаллаларда манзилли тарғибот ишларини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар чорак якунида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга доир ҳудудий дастурлар ижросини ва улардаги мақсадли кўрсаткичлар бажарилишини назорат қилиб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги «Халқпарвар» комиссия намунавий таркиби 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги «Халқпарвар» комиссия тўғрисидаги намунавий низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимини ўз ичига олган электрон маълумотлар базасини ишга тушурадиган ҳамда кўп қаватли уй-жойлар барпо этадиган тадбиркорлик субъектларини аниқлаш бўйича танлов савдолари ўтказилишини ва ҳудудий танлов комиссиялари фаолиятининг шаффофлиги ҳамда ошкоралигини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўп қаватли уй-жойлар қуриш учун ер участкалари «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасидаги электрон аукционга қўйилишини назорат қилиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолига ипотека кредитлари бериш ва субсидиялар тўлаш тартиби, тижорат банклари томонидан берилаётган кредитларнинг шартлари ҳамда қурилаётган кўп қаватли уй-жойлар, улардаги квартиралар сони, майдони, қиймати ва жойлашуви тўғрисидаги маълумотларни тақдим этувчи ипотека бозори веб-портали ишга туширилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар чорак якуни бўйича бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашига доир давлат дастури ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги таҳлилий маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига киритиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига (А. Хаджаев), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига (А. Ходжаев) халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг аҳолини уй-жой билан таъминлаш устидан депутатлик ва жамоатчилик назорати натижалари юзасидан ўтказиладиган сессияларини республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси (Э. Гадоев) аҳолига ипотека кредитлари бериш ҳамда субсидиялар тўлаш тартиби, қурилаётган кўп қаватли ва якка тартибдаги уй-жойларнинг нарх ҳамда сифат даражаси ҳолатини ва мазкур йўналишдаги давлат дастури ижросининг боришини ўз мажлисларида муҳокама қилиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси (Э. Гадоев) зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 15 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КҚ-203-IV-сон

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 15 мартдаги КҚ-203-IV-сонли Қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши ҳузуридаги Халқпарвар комиссия
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Фамилияси, исми ва отасининг исми

Иш жойи ва лавозими

1.

ҳудуддаги сенатор (мавжуд бўлган тақдирда)

2.

халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатлари*

3.

туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлим бошлиғи

4.

туман (шаҳар) ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси

5.

тижорат банклари туман (шаҳар) бўлими мудири

6.

Ёшлар ишлари агентлиги туман (шаҳар) бўлими раҳбари

7.

туман (шаҳар) нуронийлар жамоатчилик кенгаши раиси

8.

туман (шаҳар) газетаси бош муҳаррири

9.

ижтимоий тармоқларда саҳифаларга эга блогерлар**

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: * халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатлар сони — 3 нафар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** ижтимоий тармоқларда саҳифаларга эга блогерлар сони — 3 нафар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 15 мартдаги КҚ-203-IV-сонли Қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги «Халқпарвар» комиссия тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги «Халқпарвар» комиссиянинг (бундан буён матнда «Халқпарвар» комиссия деб юритилади) мақсад ва вазифаларини, ҳуқуқ ва мажбуриятларини, фаолиятини ташкил этиш ҳамда амалга ошириш тартибини, тегишли ҳудудда жойлашган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролар билан ҳамкорлик қилиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Халқпарвар» комиссия ўз фаолиятини қонунчилик ҳамда ушбу Низомга мувофиқ амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Халқпарвар» комиссия халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари (бундан буён матнда маҳаллий Кенгашлар деб юритилади) қарори билан тузиладиган, юридик шахс мақомига эга бўлмаган, ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширадиган маслаҳат органи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Халқпарвар» комиссия аъзолари уй-жой шароитларини яхшилашга ва ушбу масалада молиявий қўллаб-қувватлашга муҳтож эҳтиёжманд оилалар ҳамда уй-жой қурилиши соҳасига доир масалалар бўйича маҳаллий Кенгашлар ва уларнинг доимий комиссиялари мажлисларида иштирок этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Халқпарвар» комиссия маҳаллий Кенгашлар олдида масъул ва унга ҳисобдордир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. «Халқпарвар» комиссиянинг мақсад ва вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Халқпарвар» комиссиянинг асосий мақсади маҳаллий ҳокимликлар ҳамда масъул давлат идораларининг уй-жойлар қуриш учун ер участкаларини ажратиш, қурилиш ишларини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, субсидия тўланадиган фуқароларни танлаб олиш, уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаролар рўйхатини шакллантириш борасидаги ишлар устидан депутатлик ва жамоатчилик назоратини ўрнатишдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Халқпарвар» комиссиянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли учун қурилаётган уй-жойларга ер майдонлари ажратиш, қурилиш ишларини сифатли амалга ошириш ва ўз муддатларида тугаллаш, уй-жойга муҳтож фуқаролар рўйхатини шакллантириш, ипотека кредити, субсидиялар олувчилар ўртасида маблағларни адолатли тақсимлаш борасидаги ишлар устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соҳада бюрократия, сансалорлик ва бошқа маъмурий тўсиқларнинг олдини олишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жой қурилиши соҳасига қурувчи хусусий пудрат ташкилотларини кенг жалб этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар шаффофлигини таъминлаш бўйича зарур чоралар кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга доир ҳудудий дастурлар ижросининг бориши тўғрисида туман ва шаҳар ҳокимликларининг ахборотларини эшитишга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатларига киритилган масалалар юзасидан маҳаллий Кенгашлар котибиятлари билан ҳамкорлик қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Халқпарвар» комиссия қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. «Халқпарвар» комиссия таркиби ва фаолиятини амалга ошириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Халқпарвар» комиссия сенаторлар, маҳаллий Кенгашлар депутатлари, давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, тегишли ҳудуддаги ташаббускор, давлат ва жамият фаолиятида катта амалий тажрибага эга бўлган фуқаролар орасидан раис ва аъзолардан иборат таркибда маҳаллий Кенгашнинг ваколат муддатига тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Халқпарвар» комиссия раислигига номзод «Халқпарвар» комиссия аъзолари орасидан маҳаллий Кенгашлар раислари томонидан кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. «Халқпарвар» комиссия раиси лавозимига номзод маҳаллий Кенгашлар депутатлари умумий сонининг кўпчилик овози билан сайланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Халқпарвар» комиссия раиси сайланганлиги тўғрисида маҳаллий Кенгашлар қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Агар «Халқпарвар» комиссия раиси лавозимига кўрсатилган номзод зарур миқдордаги овозларни тўпламаган бўлса, «Халқпарвар» комиссия раисининг такрорий сайлови ушбу Низомнинг 9-10-бандларида назарда тутилган тартибда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. «Халқпарвар» комиссия раиси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур материаллар тайёрланишини ташкил этади, «Халқпарвар» комиссия мажлисларини чақиради ва уларда раислик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Халқпарвар» комиссия аъзоларига топшириқлар беради, уларга «Халқпарвар» комиссия фаолияти билан боғлиқ материаллар ва ҳужжатларни юборади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, илмий муассасалар, хўжалик юритувчи субъектлар, матбуот органлари, телевидение, радио ва бошқа оммавий ахборот воситалари вакиллари, шунингдек мутахассислар, экспертлар ва олимларни «Халқпарвар» комиссия ишида иштирок этишга таклиф қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. «Халқпарвар» комиссия ўз фаолиятини мажлислар шаклида амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Халқпарвар» комиссия мажлисини раис ўз ташаббусига ёки «Халқпарвар» комиссия аъзолари умумий сонининг ярмидан кўпи ташаббусига кўра чақиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. «Халқпарвар» комиссия аъзоси «Халқпарвар» комиссия мажлисларида иштирок этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Халқпарвар» комиссия аъзоси узрли сабабларга кўра мажлисда иштирок этиш имконияти йўқлиги ҳақида «Халқпарвар» комиссия раисини олдиндан хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. «Халқпарвар» комиссия мажлислари, агар уларда «Халқпарвар» комиссия аъзоларининг камида ярми ҳозир бўлса, ваколатли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. «Халқпарвар» комиссия мажлисини «Халқпарвар» комиссия раиси, у бўлмаган ёки ўз вазифаларини бажара олмаган тақдирда, «Халқпарвар» комиссия аъзоларидан бири олиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. «Халқпарвар» комиссиянинг мажлислари очиқ тарзда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. «Халқпарвар» комиссия кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан «Халқпарвар» комиссия жами аъзоларининг кўпчилик овози билан қарорлар қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарорлар мажлис баённомаси билан расмийлаштирилади ва «Халқпарвар» комиссия раиси томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Халқпарвар» комиссиянинг тегишли ҳудудда жойлашган давлат органларига юборилаётган қарорлари улар томонидан кўриб чиқилиши шарт, натижалари ёки кўрилган чоралар тўғрисида, агар қарорда бошқача қоида белгиланган бўлмаса, узоғи билан бир ойдан кечиктирмай хабар қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. «Халқпарвар» комиссия фаолиятини ташкилий жиҳатдан таъминлаш маҳаллий Кенгашлар котибиятлари томонидан амалга оширилади.