15.03.2021 йилдаги КҚ-200-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2020 йил 17 ноябрдаги «2020 — 2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирларининг ижроси устидан парламент назоратини амалга ошириш тўғрисида»ги КҚ-156-IV-сонли Қарори ижро этилишининг бориши тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 ноябрдаги «2020 — 2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4889-сонли қарорида белгиланган чора-тадбирлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2020 йил 17 ноябрдаги КҚ-156-IV-сонли Қарори (бундан буён матнда Қарор деб юритилади) ижросини таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига киритилган жами 1359 та инвестиция лойиҳасидан 734 та (54 фоизи) ишга туширилиб, 4535 та янги иш ўрни яратилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, 2021 йилнинг I чорагида 45 та лойиҳа, йил якунига қадар жами 887,7 млн. АҚШ долларига тенг 711 та лойиҳа ишга туширилиб, 22 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси паст бўлган Бўзатов, Тахтакўпир ва Шуманай туманларида 105 та лойиҳа ишга туширилиши натижасида 750 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикасида шароити оғир тоифадаги 45 та маҳаллада 302 та оила «Темир дафтар»га, 3261 нафар хотин-қиз «Аёллар дафтари»га, 3 минг 464 нафар ёш «Ёшлар дафтари»га киритилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур маҳаллалар учун қарийб 3 трлн. сўм маблағ йўналтирилган бўлиб, бугунги кунда 437 та объектда иш олиб борилмоқда. Хотин-қизларнинг 296 нафарига амалий ёрдам кўрсатилди, 198 нафарининг бандлиги таъминланди, 50 нафари касб-ҳунарга ўқитилди ҳамда 69 нафарига тадбиркорлик учун кредит ажратилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сенатнинг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитаси ташаббуси билан Тахтакўпир туманидаги шароити оғир тоифага киритилган «Қўнғиротовул» ҳудудида қиймати 1 млрд. 200 млн. сўмлик соатига 5 куб метр сувни тозалайдиган ва чучуклаштирадиган иншоот ўрнатилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрганишлар жараёнида эришилган ижобий натижалар билан бирга ечимини кутаётган муаммолар ҳам мавжудлиги аниқланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, дастурга киритилган айрим лойиҳаларни ишга туширишда банклар томонидан кредитларни ўз вақтида ажратиш масаласида муаммолар юзага келмоқда. Айрим лойиҳаларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси давлат геология қўмитасидан лицензия олиш жараёни 7 ойдан 12 ойгача чўзилиб кетмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, шароити оғир 45 та маҳалланинг бош режа схемаларини ишлаб чиқишда пиёдалар йўлакларини қуриш, ичимлик суви таъминоти каби бирламчи ва камхарж тадбирлар, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг маъмурий биноларини қуриш каби долзарб масалалар узоқ муддатларга қолдирилган. Айрим маҳалла раислари ҳудуднинг бош режаси билан яқиндан танишмаган, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»га киритилганлар билан ишлашни тўғри ташкил этмаган. Қатор фуқаролар йиғини раисларининг ҳуқуқий билимлари етарли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалга ошириладиган лойиҳаларнинг истиқболи ва ижро муддатлари чуқур таҳлил қилинмаган ҳолда манзилли дастурлар рўйхати шакллантирилган. Бу эса қатор лойиҳалар ижро муддатининг чўзилишига, айрим лойиҳаларнинг бошқа лойиҳалар билан алмаштирилишига олиб келмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида олиб борилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишларининг етарли даражада ёритилмаслиги аҳолининг тегишли ривожланиш дастурларидан хабардорлик даражаси пасайиб кетишига олиб келмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 — 2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари ижросининг бориши тўғрисида Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитаси раиси Б. Алихановнинг ахборотини эшитиб, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Конституциявий Қонуннинг 16-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган чора-тадбирлар ижросини таъминлаш юзасидан доимий асосда фаолият кўрсатувчи идоралараро ишчи гуруҳ (бундан буён матнда Ишчи гуруҳ деб юритилади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ишчи гуруҳ икки ҳафта муддатда қуйидагиларни назарда тутадиган «Йўл харитаси» ишлаб чиқсин ва ижрога қаратсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 ноябрдаги ПҚ-4889-сонли қарорида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли ижро этилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар мазмун-моҳиятини аҳоли орасида тушунтириш ва тарғиб қилиш ишларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маданий-маърифий тарғибот ишларини кучайтириш, маҳаллий аҳолининг тарихи, маданияти, урф-одатларига бағишланган туркум лойиҳалар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолига маданий-маърифий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясини жалб қилган ҳолда ҳудуднинг тарихий, маданий мерос объектлари тўғрисидаги илмий-тадқиқот ишларини кучайтириш, Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллигини тантанали нишонлаш, тадбирларни юқори савияда ўтказиш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нукус шаҳрида аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида кийиниш маданиятини янада ривожлантиришга қаратилган «Нафосат» фестивали ўтказишга тайёргарлик кўриш ишларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикасида фан-таълим, маданият, спорт ва умуман жамият ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллик кўрсатган хотин-қизлар ҳақида маълумот тайёрлаш, умумлаштириш, оммабоп китоб ҳолатида нашр этиш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикасидан чиққан спортчилар, шоирлар, ёзувчилар, маданият, фан ва давлат арбоблари, олимлар фаолиятини жамоатчилик ўртасида кенг тарғиб қилиш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудлар кесимида амалга оширилаётган ишлар юзасидан қисқа роликлар тайёрлаш ва телеканаллар, ижтимоий тармоқлар орқали эфирга узатилишини таъминлаш, босма оммавий ахборот воситаларида мақола ва хабарларни кўпайтириш орқали аҳолини хабардор қилиб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ишчи гуруҳ амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳар чоракда Сенатга батафсил маълумот киритиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси вазирлик, идоралар ва тижорат банклари билан биргаликда икки ҳафта муддатда қуйида келтирилган масалаларни ҳал этиш чораларини кўрсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳар ва туманларга бириктирилган вазирлик ва идоралар, тижорат банкларининг лойиҳалар ижросини таъминлаш бўйича масъулиятини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банклар томонидан дастурга киритилган лойиҳалар учун кредит маблағларини ажратиш мезонларини қайта кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастурга киритилган лойиҳаларни амалга ошириш учун Давлат геология қўмитаси томонидан лицензия бериш муддатларини қисқартириш масаласини ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни ёритишга жиддий эътибор қаратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий ҳокимликларга шароити оғир тоифага киритилган 45 та маҳаллада тадбиркорлик учун тўғридан-тўғри ер ажратишга рухсат бериш масаласини ўрганиш ва Сенатга таклиф киритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда икки ҳафта муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шароити оғир тоифага киритилган 45 та маҳаллада тегишли вазирлик, идоралар мутахассисларини бириктирган ҳолда «штаб»лар ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бош режа схемаларини аҳолининг бирламчи ва зарур эҳтиёжларидан келиб чиқиб қайта ишлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллалар (овуллар) раислари ва ходимларининг сиёсий-ҳуқуқий ҳамда маънавий саводхонлигини ошириш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Олий Мажлис Сенатининг қўмиталари, Жўқорғи Кенгес ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар депутатларига дастур ижроси устидан қатъий парламент ва депутатлик назорати олиб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Сенатнинг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитаси раиси Б. Алиханов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 15 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КҚ-200-IV-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 15 мартдаги КҚ-200-IV-сонли Қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган чора-тадбирлар ижросини таъминлаш юзасидан идоралараро Ишчи гуруҳ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

Нарбаева Танзила Камаловна

Сенат Раиси, Ишчи гуруҳ раҳбари

2.

Алиханов Борий Ботирович

Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитаси раиси

3.

Лавозимга кўра

Хавфсизлик Кенгаши аппарати вакили

4.

Холхўжаев Саидқаххор Мухаммадкарим ўғли

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари

5.

Тапаров Қурбомурод Холмуратович

Молия вазири ўринбосари

6.

Икрамов Азизбек Исраилович

Ички ишлар вазири ўринбосари

7.

Абсоатов Юсуф Қодирович

Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари

8.

Шарифходжаев Усмон Улфатович

Халқ таълими вазири ўринбосари

9.

Қўқонбоев Умиджон Абдурахимович

Маданият вазири ўринбосари

10.

Мухтаров Фарух Шахобидинович

Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари

11.

Бозоров Ғайрат Назарович

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари

12.

Каттаханова Дилноза Собир қизи

Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари

13.

Ходжаев Ашраф Баходирович

Ташқи ишлар вазирлиги иқтисодий дипломатия департаменти директори

14.

Аимбетов Нагмет Каллиевич

Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими раиси

15.

Алламбергенов Фархат Ембергенович

Қорақалпоғистон Республикаси прокурори

16.

Турсунов Элмурод Эргашевич

Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири ўринбосари

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда уларнинг ўрнига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.