Ҳужжат кучини йўқотган 23.12.2022 14.09.1995 йилдаги 359-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 23.12.2022
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОЛИҚ ОРГАНЛАРИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ВА УНИНГ ХОДИМЛАРИНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШНИ КУЧАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 декабрдаги 717-сонли «Яратилган янги иш ўринларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 4 мартдаги 114-сон қарорининг республика солиқ органларининг моддий-техника таъминотига оид қисмини бажариш бўйича етарлича иш олиб бормаётганликлари қайд этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари икки ой муддатда 1-иловага* мувофиқ давлат солиқ органларини жойлаштириш учун тегишли бинолар ажратилиши тўғрисидаги масалани белгиланган тартибда ҳал этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари кўрсатиб ўтилган банднинг бажарилиши тўғрисида 1996 йил 1 январгача ахборот берсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети лойиҳасини тузишда ҳисоблаш, нусха кўчириш-кўпайтириш ва босиш техникаси сотиб олиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ ва божхона органлари тизими кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга оид тадбирларни маблағ билан таъминлаш учун 1996 йилдан бошлаб мақсадли маблағлар ажратилишини 2 — 4-иловаларга* мувофиқ назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1 — 4-иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда 1996 йилга инвестиция дастурини шакллантиришда туман солиқ инспекцияларини жойлаштириш учун бир хилдаги бинолар қурилишини назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси 1995 йилда солиқ органлари ишининг ўзига хос шароитларини ҳисобга олган ҳолда бир хилдаги бинолар лойиҳаларини ишлаб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 1995/1996 ўқув йилидан бошлаб мактаб, ҳунар-техника, ўрта махсус ва олий таълим ўқув режалари ва дастурларига солиқ қонунчилиги асослари бўйича курс ёки факультатив киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилаб қўйилсинки, солиқ органлари ходимларининг лавозим маошларига махсус шахсий унвонлар учун қўшимча ҳақ Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 20 октябрдаги 483-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган коэффициентлар бўйича лавозим маошидан келиб чиқиб тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида солиқ ва божхона органларини автоматлаштиришни дастурий таъминлашни ишлаб чиқиш учун хўжалик ҳисобидаги «Янги технологиялар илмий-ахборот маркази» ташкил этиш, шунингдек уни маълумотларни бериш миллий ахборот-ҳисоблаш тармоғининг кичик тизимини яратиш мақсадида давлат муассасалари ва банкларнинг автоматлаштирилган ахборот тизимлари билан интеграциялаштириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси бир ой муддатда хўжалик ҳисобидаги «Янги технологиялар илмий-ахборот маркази» Уставини, солиқ ва божхона органларининг маҳаллий, минтақавий ва бошқа ахборот-ҳисоблаш тармоқларини ташкил этиш, жорий этиш ва фойдаланиш тартиби ва қоидалари ҳамда уларнинг давлат муассасалари ва банкларнинг автоматлаштирилган ахборот тизимлари билан ўзаро ҳамкорлиги тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси ва Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси солиқ органларининг солиқлар тўғрисидаги қонунларга риоя этилиши устидан назорат қилиш иши самарадорлигини ошириш ҳамда солиқ тўловчиларнинг тўлиқ ҳисобга олиниши ҳамда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг бюджетга ўз вақтида тушишини таъминлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1995 йил 14 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
359-сон