19.03.2021 йилдаги 150-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 10 июлдаги ПФ-6024-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда сув хўжалиги соҳасида мутахассислар ва раҳбар кадрларнинг малакасини ошириш тизимини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1-иловага мувофиқ таълим муассасаларида Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотлар мутахассисларининг малакасини ошириш бўйича юридик шахс мақомига эга бўлмаган ҳудудий марказларни (кейинги ўринларда — ҳудудий марказлар) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Т/р

Ҳудудий марказлар ташкил этилаётган таълим муассасаси

Таълим муассасасининг жойлашган ҳудуди

1.

Беруний сув хўжалиги ва мелиорация коллежи

Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани

2.

Кегейли қишлоқ хўжалиги коллежи

Қорақалпоғистон Республикаси Бўзатов тумани

3.

Марҳамат агротехнологиялар техникуми

Андижон вилояти Марҳамат тумани

4.

Галаосиё сув хўжалиги ва мелиорация коллежи

Бухоро вилояти Галаосиё шаҳри

5.

Дўстлик сув хўжалиги ва мелиорация коллежи

Жиззах вилояти Дўстлик тумани

6.

Касби сув хўжалиги ва мелиорация коллежи

Қашқадарё вилояти Касби тумани

7.

Қамаши сув хўжалиги ва мелиорация коллежи

Қашқадарё вилояти Қамаши тумани

8.

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Қарши филиали

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри

9.

Навбаҳор сув хўжалиги ва мелиорация коллежи

Навоий вилояти Навбаҳор тумани

10.

Мингбулоқ сув хўжалиги ва мелиорация коллежи

Наманган вилояти Мингбулоқ тумани

11.

Самарқанд ахборот технологиялари техникуми

Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳри

12.

Оқолтин саноат техникуми

Сирдарё вилояти Оқолтин тумани

13.

Қизириқ сув хўжалиги ва мелиорация коллежи

Сурхондарё вилояти Бандихон тумани

14.

Янгийўл озиқ-овқат технологияси коллежи

Тошкент вилояти Янгийўл тумани

15.

Қува сув хўжалиги ва мелиорация коллежи

Фарғона вилояти Қува тумани

16.

Қўшкўпир сув хўжалиги ва мелиорация коллежи

Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани