Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 20 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3288]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 26 ноябрдаги 75-сон ва Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил 19 ноябрдаги 2021-49-сонли «Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3339, 01.12.2021 й.) асосан кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 23 декабрдаги 327-сон «Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни жорий этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар қайта кўриб чиқилиб, улар иловага мувофиқ миқдорларда белгилансин.
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 25 октябрдаги 106, 2019-59-сон «Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 3188, 2019 йил 29 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.10.2019 й., 10/19/3188/3969-сон);
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 22 сентябрдаги 43, 2020-37-сон «Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 3188-1, 2020 йил 29 сентябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 10/20/3188-1/1335-сон).
3. Мазкур қарор 2021 йил 20 мартдан кучга киради.
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 16 март,
16-сон
Давлат солиқ қумитаси Раиси Ш. КУДБИЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 16 март,
2021-16-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг
2021 йил 16 мартдаги 16, 2021-16-сон қарорига
ИЛОВА
2021 йил 16 мартдаги 16, 2021-16-сон қарорига
ИЛОВА
Алкоголли маҳсулотлар*
учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар
учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар
|
Сотилаётган товарнинг номи |
Ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи |
Энг кам чакана нарх |
|
Вино, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида |
11 200 |
13 200 |
|
Коньяк, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида |
41 200 |
49 400 |
|
Ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида |
28 600 |
34 400 |
* Пиводан ташқари
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.03.2021 й., 10/21/3288/0225-сон)