Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
буйруғи
Юридик хизмат ходимининг иш жойини моддий-техника жиҳатидан жиҳозлашга доир минимал талабларга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 18 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2863-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон «Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ҳамда 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» қарорларига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 28 февралдаги 41-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2863, 2017 йил 28 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 9-сон, 139-модда) билан тасдиқланган Юридик хизмат ходимининг иш жойини моддий-техника жиҳатидан жиҳозлашга доир минимал талабларга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Р. ДАВЛЕТОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 18 март,
5-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 18 мартдаги 5-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Юридик хизмат ходимининг иш жойини моддий-техника жиҳатидан жиҳозлашга доир минимал талабларга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1-бандда:
тўртинчи хатбошидаги «3» рақами «1» рақами билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошидаги «4 та принтер» деган сўзлар «2 та принтер ёки ушбу қурилмалар функциясини бажарувчи 2 та кўп функцияли принтер;» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«телефон алоқаси ва ҳар бир ходим учун алоҳида телефон аппарати;».
2. 2-бандда:
тўртинчи хатбошидаги «2» рақами «1» рақами билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошидаги «2 та принтер» деган сўзлар «1 та принтер ёки ушбу қурилмалар функциясини бажарувчи 1 та кўп функцияли принтер;» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«телефон алоқаси ва ҳар бир ходим учун алоҳида телефон аппарати;».
3. 3-бандда:
олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1 та сканер, 1 та нусха кўчирувчи аппарат, 1 та принтер ёки ушбу қурилмалар функциясини бажарувчи 1 та кўп функцияли принтер;»;
саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«телефон алоқаси ва ҳар бир ходим учун алоҳида телефон аппарати;».
4. 4-бандда:
олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1 та сканер, 1 та нусха кўчирувчи аппарат, 1 та принтер ёки ушбу қурилмалар функциясини бажарувчи 1 та кўп функцияли принтер;»;
саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«телефон алоқаси ва телефон аппарати;».
5. 5-бандда:
иккинчи ва учинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишлича иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
6. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишилган.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2021 й., 10/21/2863-1/0221-сон)