10.03.2021 йилдаги 128-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пиллачилик тармоғида ипак қурти озуқа базасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 17 январдаги ПҚ-4567-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, тутзорларни ташкил қилишда сувни тежайдиган суғориш технологияларини кенг жорий этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пиллачилик тармоғида ипак қурти озуқа базасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2020 йил 17 январдаги ПҚ-4567-сон қарорига мувофиқ янги интенсив тутзорлар барпо этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида 2020 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан:
Ўрганиш натижаси бўйича келгуси йилда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича туман манзилли рўйхатини (кейинги ўринларда — туман манзилли рўйхати) мазкур банднинг биринчи хатбошида белгиланган мезонларга асосан мевали ва озуқа интенсив янги тутзорларнинг ҳудудлар ҳамда талабгорлар бўйича ер участкаси майдони, ер бонитет балли, сув манбаини кўрсатган ҳолда шакллантиради.
Тасдиқланган туман манзилли рўйхати ҳар йили 15 февралга қадар кўриб чиқиш ва умумлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пахта хом ашёсини етиштиришда томчилатиб суғориш технологияларидан кенг фойдаланиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 27 декабрдаги ПҚ-4087-сон қарорига мувофиқ шакллантирилган Сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этишга кўмаклашувчи ишчи гуруҳининг (кейинги ўринларда — ҳудудий ишчи гуруҳ) ишчи органи — Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасининг ҳудудий бошқармасига тақдим қилинади.
в) далолатнома расмийлаштирилган талабгорга ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда субсидия ажратиш тўғрисида хулоса тайёрлайди.

Босқич

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Муддатлар

I босқич

Талабгорлар

Келгуси йилда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича туман ишчи гуруҳининг ишчи органи — туман ирригация бўлимига ариза билан мурожаат қилади.

Ҳар йили 1 февралига қадар

II босқич

Туман ишчи гуруҳи

(ишчи органи — туман ирригация бўлими)

1. Талабгорлар аризаси тушган кундан бошлаб жойига чиқиб ўрганади. Бунда тегишли ер майдонининг талаб даражасида унумдорлиги, шўрланиш даражаси, навдор тут кўчатлари экилганлиги, тут кўчатларини экишга қўйиладиган талабларга мослиги каби мезонларга асосан субсидия ажратиш мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулоса беради.

Уч иш кунида

2. Ижобий хулоса берилган талабгорлардан иборат туман манзилли рўйхатини шакллантиради ва кўриб чиқиш учун ҳудудий ишчи гуруҳнинг ишчи органи — Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасининг ҳудудий бошқармасига тақдим қилади.

Ҳар йили 15 февралга қадар

III босқич

Ҳудудий ишчи гуруҳи

ишчи органи — (Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасининг ҳудудий бошқармаси)

Туманларнинг манзилли рўйхатларини таҳлил қилади ва келгуси йилда мевали ва озуқа тутзорларда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш бўйича туманлар, ҳудудлар ҳамда талабгорлар бўйича ер участкалари майдони, ер бонитет балли, сув манбаи кўрсатилган ҳолда, ҳудудий манзилли рўйхатни шакллантиради ҳамда Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасига тақдим қилади.

Ҳар йили 1 мартга қадар

IV босқич

Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси

1. Тақдим этилган ҳудудий манзилли рўйхатларни таҳлил қилади, умумлаштиради ва манзилли дастурни ишлаб чиқади.

2. Манзилли дастур лойиҳасини Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси билан келишган ҳолда, Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун тақдим қилади.

Ҳар йили 15 мартга қадар

V босқич

Вазирлар Маҳкамаси

1. Манзилли дастурни таҳлил қилади ва тасдиқлайди.

2. Тасдиқланган манзилли дастурни Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси, Молия вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига ижро учун юборади.

Ҳар йили 20 мартга қадар

VI босқич

Талабгорлар

Сувни тежайдиган суғориш технологияларининг лойиҳалар асосида тўлиқ қурилишини таъминлайди ҳамда уларни фойдаланишга қабул қилишни ташкил қилиш ва субсидия ажратиш учун туман ишчи гуруҳи ишчи органи — туман ирригация бўлимига мурожаат қилади.

Қурилиш ишлари якунлангандан сўнг

VII босқич

Туман ишчи гуруҳи

(ишчи органи — туман ирригация бўлими)

1. Жорий қилинган сувни тежайдиган суғориш технологияларини жойига чиқиб талабгорлар ва пудрат ташкилоти вакили иштирокида ўрганади ва амалда қўллаб (ишлатиб) кўради.

2. Сувни тежайдиган суғориш технологиялари фойдаланишга:

тайёр ҳолда бўлса — тегишли далолатнома расмийлаштиради;

тайёр ҳолда бўлмаса — аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар беради.

Уч иш кунида

3. Далолатнома расмийлаштирилган талабгорга субсидия ажратиш тўғрисида хулоса тайёрлайди ва ҳудудий ишчи гуруҳга кўриб чиқиш учун тақдим этади.

Ҳар ўн кунда

VIII босқич

Ҳудудий ишчи гуруҳи

ишчи органи — (Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасининг ҳудудий бошқармаси)

Тақдим этилган рўйхатларни умумлаштиради ва субсидия ажратиладиган талабгорлар рўйхатларини шакллантириб, далолатномалар ва талабгорларга субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосалар илова қилинган ҳолда Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасига белгиланган тартибда тақдим этади.

Ҳар ўн кунда

IX босқич

Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси

1. Тақдим этилган рўйхатларни улар тушган кундан бошлаб Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлиги билан кўриб чиқиб умумлаштиради ва келишади.

Ўн иш кунида

2. Рўйхат белгиланган тартибда келишилгандан сўнг сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаш бўйича тақдим қилинган якуний рўйхатларга асосан талабгорларнинг тижорат банкларидаги ҳисобварақларига субсидияни ўтказиб беради.

Рўйхат келишилганидан сўнг беш иш кунида

X босқич

Молия вазирлиги Давлат молиявий назорати департаменти

Сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаш бўйича бюджетдан ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши юзасидан назоратни амалга оширади.

Доимий равишда

_____________________________ тумани ҳокими,
Сувни тежайдиган технологияларини жорий этишга
сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш
учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи туман
ишчи гуруҳига
________________________________________ томонидан

(пиллачилик ва тутчилик ташкилоти номи ва раҳбарнинг .ФИ.О.)


АРИЗА

___________________________________________________________________ ҳудудда фаолият кўрсатаётган

(ҳудуд номи)

__________________________________________________________________________ туманда 20__ йилда

(қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчи номи)

сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш ва (ёки) сув чиқариш учун бурғиланган суғориш қудуқлари, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станцияларини қуриш манзилли рўйхатига корхона тасарруфидаги жами ____ гектар ер участкасида, жумладан, ____ рақамли контурдаги ____ гектар, ____ рақамли контурдаги ____ гектар, ____ рақамли контурдаги ____ гектар майдонда янги интенсив тут плантацияларида томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш лойиҳасини киритишингизни сўрайман.

Ер майдонининг ўртача бонитет балли ________ балл, шўрланиш даражаси
___________________________________________________________________________________________

(шўрланмаган, кучсиз, ўртача шўрланган)

Шу жумладан, контурлар бўйича бонитет балли:
(1-контур) _____ балл, (2-контур) _____ балл, (3-контур) _____ балл.
Ер участкаси сув билан ________________________________________________________________________.

(таъминланган, таъминланмаган)

Ер участкаси электр тармоғига __________________________________________________________________.

(уланган, уланмаган)

Хизмат кўрсатувчи тижорат банки-_______________________________________________________________.
Илова. Ер участкасининг қишлоқ хўжалиги харитасидан кўчирма.
_____________________________________ раҳбари

________

_______________________

(пиллачилик ва тутчилик ташкилоти номи)

(имзо)

(Ф.И.О.)

«Тасдиқлайман»
_________туман ҳокими,
Сувни тежайдиган технологияларини жорий
этишга сарфланган харажатларнинг бир
қисмини қоплаш учун субсидия ажратишга
кўмаклашувчи туман ишчи гуруҳи

_________________

_____________________

(имзо, муҳр)

(Ф.И.О.)

20___ йил «____»__________________

__________ туманида сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этишга ва насос станцияларини қуришга кўмаклашувчи ҳамда тугалланган ишларни фойдаланишга қабул қилувчи ишчи гуруҳининг
ХУЛОСАСИ

__________ (туман номи) туманида сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этишга ва сув чиқариш учун бурғиланган суғориш қудуқлари, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станцияларини қуришга кўмаклашувчи ва тугалланган ишларни қабул қилувчи ишчи гуруҳи янги тут плантациясида томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилган ___________________________________________________ (пиллачилик ва тутчилик ташкилот номи) нинг 20___ йил ______ даги мурожаатини жойида ўрганиб чиқди ва қуйидагиларни аниқлади:

1. ___________________________________________________________________20____ йилда _________ га

(пиллачилик ва тутчилик ташкилот номи)

майдонда, жумладан, ____рақамли контурда____ га, ____рақамли контурда____ га, ____рақамли контурда____ га, янги интенсив тут плантациясида томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун жами қиймати ___________ сўм бўлган лойиҳа ишлаб чиққан ҳамда уни жорий қилиш учун ____________________________________________________________ билан жами қиймати _________ сўм

(пудрат, хизмат кўрсатиш ташкилоти номи)

бўлган шартнома тузган;

2. ____________________ тижорат банки билан томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун жами ______________________ сўмга _______ фоизли кредит шартномасини тузган ҳамда амалда _________________ сўм кредит олган (мавжуд бўлса);

3. 20____ йилда жами _________ га майдонда, жумладан, ____рақамли контурда____ га, ____рақамли контурда ____ га, ____рақамли контурда____ га майдонда янги интенсив тут плантациясида томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилган ва ишга туширган.

ХУЛОСА:

_______________________________________________________ га жами _________________________ сўм

(пиллачилик ва тутчилик ташкилот номи)

миқдорида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ.

Туман ишчи гуруҳининг аъзолари:

Т/р

ф.и.о.

имзо

Лавозими

1.

Лавозимга кўра

туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, туман ишчи гуруҳи раҳбарининг ўринбосари

2.

Лавозимга кўра

туман ирригация бўлими бошлиғи, ишчи гуруҳ котиби.

3.

Лавозимга кўра

туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи

4.

Лавозимга кўра

туман электр тармоқлари корхонаси бошлиғи

5.

Лавозимга кўра

«Ўзбекгидрогеология» институти (ДУК)нинг ҳудудий бўлими раҳбари

6.

Лавозимга кўра

Хизмат кўрсатувчи тижорат банки раҳбари