Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 22.04.1997 йилдаги 207-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТОШКЕНТ ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ХОТИН-ҚИЗЛАР КОЛЛЕЖИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎFРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ёш авлодни соғломлаштириш муаммоларини комплекс ҳал этиш тўғрисида» 1993 йил 3 декабрдаги 589-сон ва «Ўзбекистон Республикасида тиббий-ижтимоий патронаж тизимини ташкил этиш тўғрисида» 1996 йил 22 февралдаги 71-сон қарорларини бажариш юзасидан ҳамда ушбу ихтисосликдаги кадрларни тайёрлашни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ижтимоий таъминот вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, «Соғлом авлод учун» жамғармаси, ёшлар «Камолот» жамғармасининг Тошкент ихтисослаштирилган хотин-қизлар коллежини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки, Тошкент ихтисослаштирилган хотин-қизлар коллежи юридик шахс ҳуқуқи билан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимига киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидаги соҳалар бўйича касбий кўникмаларга эга бўлган ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлаш ихтисослаштирилган хотин-қизлар коллежи фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқ хотин-қизлар ва болаларга тиббий-ижтимоий ёрдам беришни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маълумотларни компьютер ёрдамида ишлаш ва тиббий-ижтимоий ёрдам бериш соҳасида статистика;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиёт ва ижтимоий таъминотни прогнозлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Соғлом авлод учун» жамғармасининг мақсади ва вазифаларига мувофиқ соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ижтимоий таъминот вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси ва «Соғлом авлод учун» жамғармаси билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коллежнинг Низомини ва тузилмасини, мутахассисликлар рўйхатини, мутахассислар тайёрлашга оид ўқув дастурлари ва режаларини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коллежни юқори малакали педагог кадрлар билан таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коллежга унинг ўқув-лаборатория базасини ўқитишнинг замонавий воситалари ва компьютер техникаси билан жиҳозлашда моддий ҳамда ташкилий-техник жиҳатдан мунтазам равишда ёрдам бериб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ижтимоий таъминот вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, «Соғлом авлод учун» жамғармаси, ёшларнинг «Камолот» жамғармаси янгидан ташкил этилган коллежга доимий равишда зарур ўқув-услубий ва амалий ёрдам кўрсатиб турадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Тошкент ихтисослаштирилган хотин-қизлар коллежини Тошкент шаҳар, Кох ота кўчасидаги 75-уйга жойлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Молия вазирлиги 1997 йилда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги учун бюджетда назарда тутилган маблағлар ҳисобидан коллежни сақлаш, унинг ўқув хоналарини мукаммал тузатиш ва жиҳозлаш учун зарур маблағлар ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1997 йил 22 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
207-сон