10.03.2021 йилдаги ПФ-6185-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига оид масалаларни кўриб чиқишнинг янгиланган тартибини белгилаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Қонунига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг конституциявий ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш, фуқаролик масалаларини кўриб чиқишда илғор ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, ватандошларимизни мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш жараёнига фаол жалб этиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагиларни белгилашни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалалари бўйича ҳужжатларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ва қарор қабул қилишнинг янгиланган тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсни Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига умумий, соддалаштирилган (ватандошлар учун) ва алоҳида тартибда (Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан) қабул қилиш масалалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролиги бўлмаган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тан олиш тартиб-таомиллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалалари бўйича ҳужжатларни «E-Fuqaro» идоралараро маълумотлар базаси орқали кўриб чиқиш тартиби ва муддатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалалари бўйича илтимоснома ва аризаларни қабул қилмаслик асослари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик масалалари бўйича комиссия (кейинги ўринларда — Комиссия) фаолиятини ташкил этиш тартибини, шу жумладан Комиссия фаолияти масалалари ҳамда Комиссиянинг ҳуқуқлари ва вазифаларини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик масалалари комиссияси регламенти 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*2-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов ва ташқи ишлар вазири А.Х. Камилов зиммасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Фармон ижросини ташкил этиш бўйича зарур чора-тадбирларни белгилаб олиш ҳамда иловага мувофиқ тасдиқланаётган низом талабларига қатъий риоя қилинишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига оид ҳужжатларни кўриб чиқишда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, келиб тушган ҳужжатларнинг «E-Fuqaro» идоралараро маълумотлар базасига ўз вақтида киритилиши ва тегишли тартибда Комиссияга тақдим этилишини назорат қилиш юзасидан шахсий масъулият ва жавобгарлик юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Марказий банк ҳузуридаги «Давлат белгиси» ДИЧБ Ички ишлар вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлигининг буюртмасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини бериш тўғрисида кафолат хати бланклари тайёрланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонлари 3-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ички ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур Фармон ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Д.Б. Кадиров белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармон ижросини назорат қилиш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Р.Р. Иноятов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 10 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-6185-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 мартдаги ПФ-6185-сон Фармонига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалалари юзасидан илтимосномалар, аризалар ва уларга илова қилинадиган ҳужжатларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда қарор қабул қилиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалалари юзасидан илтимоснома ва аризалар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаб турган шахс томонидан — яшаш ёки турган жойидаги ички ишлар органига;
(2-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида яшовчи шахс томонидан — Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхонасининг консуллик бўлимига (кейинги ўринларда — консуллик муассасаси) топширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 январдаги ПФ-61-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2022 й., 06/22/61/0084-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалалари юзасидан қабул қилинган илтимосномалар ёки аризалар Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалаларига оид «E-Fuqaro» идоралараро маълумотлар базасида (кейинги ўринларда — «E-Fuqaro» ИМБ) рўйхатдан ўтказилади. Ариза берувчининг талабига биноан уч иш куни ичида унинг илтимосномаси ёки аризаси қабул қилинганлиги ва рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида санаси кўрсатилган ҳолда маълумотнома берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилиш, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тиклаш, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигидан чиқиш, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тан олиш ва Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансуб эмаслик тўғрисида маълумотнома бериш юзасидан топширилган илтимоснома ёки аризаларни кўриб чиққанлик учун «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ давлат божи ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 24 декабрдаги ПҚ-2095-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Консуллик йиғимлари тарифида белгиланган миқдорда йиғимлар ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилиш, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тиклаш, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тан олиш, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигидан чиқиш, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини йўқотиш ва Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансуб эмаслик тўғрисида маълумотнома бериш бўйича материаллар икки нусхада юритилади. Материалларнинг бир нусхаси уни қабул қилган ички ишлар органи ёки консуллик муассасасида (кейинги ўринларда — ваколатли орган) сақланади, иккинчи нусха эса Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик масалалари бўйича комиссиясига (кейинги ўринларда — Комиссия) юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Илтимоснома, ариза ва сўровнома қўлда ёки техник воситаларда тўлдирилади. Уларни тўлдиришда қисқартма ёки аббревиатура қўллашга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўровномадаги жавоблар тўлиқ ёритилган, ҳужжатлар матни тушунарли ва тузатишларсиз бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалалари юзасидан мурожаат этган шахс ўз шахси ва фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахснинг биографик маълумотлари (туғилган санаси ёхуд фамилияси, исми ёки отасининг исми) ўзгарган тақдирда, буни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ота-онаси ёки улардан бирининг фуқаролиги ўзгарганда уларнинг илтимосномасига кўра, ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган боланинг фуқаролиги фақат унинг ёзма розилиги билан ўзгартирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бола имзосининг ҳақиқийлиги «Нотариат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ ёки консуллик муассасаси масъул ходимининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилиш, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тиклаш ва Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигидан чиқиш учун мурожаат қилган ариза берувчи ўз илтимосномасида боласини кўрсатиб ўтган тақдирда, у ваколатли органнинг масъул ходими (кейинги ўринларда — масъул ходим) томонидан «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 32 — 36-моддалари талаблари билан таништирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ариза берувчи томонидан туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома, Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорти (кейинги ўринларда — паспорт), Ўзбекистон Республикаси фуқароси идентификация ID-картаси (кейинги ўринларда — идентификацияловчи карта), фуқаролиги бўлмаган шахс учун Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси (кейинги ўринларда — яшаш гувоҳномаси), фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификация ID-картаси (кейинги ўринларда — фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификацияловчи картаси) никоҳ тузилганлиги ёки никоҳ бекор қилинганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар нусхаси билан бирга тақдим этилади.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 январдаги ПФ-61-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2022 й., 06/22/61/0084-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Масъул ходим томонидан ушбу ҳужжатларнинг нусхалари асли билан солиштирилиб, ваколатли орган муҳри билан тасдиқланади, ҳужжатларнинг асли ариза берувчига қайтариб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ариза берувчи томонидан тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикаси давлат тилида бўлмаган ҳужжатлар аризачи томонидан давлат тилига таржима қилинади. Таржиманинг тўғрилиги ёки таржимон имзосининг ҳақиқийлиги «Нотариат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида бошқача қоидалар белгиланмаган бўлса, хориждаги мутасадди ташкилотлар томонидан берилган ҳужжатлар, уларни Ўзбекистон Республикасида ҳақиқий ҳисоблаш учун легаллаштирилган ёки апостиль қуйилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган илтимоснома ёки ариза ва илова қилинаётган ҳужжатлар ариза берувчи томонидан тақдим этилган пайтдан эътиборан кўриб чиқиш учун қабул қилинган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Узрли сабаблар мавжуд бўлганда (касаллик, консуллик муассасасининг мавжуд эмаслиги) нотариал тартибда тасдиқланган илтимоснома ёки ариза ишончли шахслар орқали берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Илтимоснома ёки аризага илова қилинаётган ҳужжатлар ўрнатилган тартибда расмийлаштирилмаганлиги, ариза берувчи томонидан ёлғон маълумот, ҳақиқий бўлмаган ва сохта ҳужжатлар тақдим этилиши илтимоснома ва аризаларни қабул қилмаслик учун асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчи томонидан сохта ҳужжатлар тақдим қилганлик ҳолати аниқланганида, материаллар қонунчиликка мувофиқ қонуний қарор қабул қилиш учун тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига умумий тартибда қабул қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўн саккиз ёшга тўлган ва муомала лаёқатига эга бўлган, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига умумий тартибда қабул қилиш бўйича илтимоснома билан мурожаат қилиши мумкин, агар у:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) чет давлат фуқаролигидан чиқишни расмийлаштирган бўлса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) яшаш гувоҳномаси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификацияловчи картаси олинган кундан эътиборан ва Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилиш тўғрисидаги илтимоснома билан мурожаат қилган кунга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида узлуксиз беш йил давомида доимий яшаб келаётган бўлса. Ушбу шарт Ўзбекистон Республикасида туғилган ва яшаб келаётган ёки Ўзбекистон Республикаси фуқароси билан никоҳда бўлган ва никоҳ тузилганидан кейин Ўзбекистон Республикаси ҳудудида турмуш ўртоғи билан биргаликда узлуксиз уч йил давомида яшаб келаётган фуқаролиги бўлмаган шахсга нисбатан татбиқ этилмайди;
(12-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 январдаги ПФ-61-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2022 й., 06/22/61/0084-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) тирикчиликнинг қонуний манбаига эга бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига риоя этиш мажбуриятини ўз зиммасига олса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) давлат тилини мулоқот қилиш учун зарур даражада билса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига умумий тартибда қабул қилиш юзасидан мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ шаклдаги илтимоснома билан бирга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровнома;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
яшаш гувоҳномаси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификацияловчи картаси;
(13-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 январдаги ПФ-61-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2022 й., 06/22/61/0084-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
никоҳ тузилганлиги ёки никоҳ бекор қилинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (мавжуд бўлса);

илтимосномада ариза берувчи боласини кўрсатиб ўтган тақдирда, боланинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси ва яшаш гувоҳномаси (мавжуд бўлса), бунда ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган боланинг нотариал тартибда тасдиқланган розилиги олинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тирикчиликнинг қонуний манбалари мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат (жисмоний шахснинг даромади ҳақидаги маълумотнома, солиқ инспекциясидан берилган жисмоний шахснинг даромади бўйича солиқ декларацияси, иш жойидан ойлик иш ҳақи кўрсатилган маълумотнома, пенсия тайинланганлиги ҳақида маълумотнома, алимент тўланиши ҳақида маълумотнома, кредит ташкилотига қўйилган маблағи мавжудлиги ҳақидаги ҳисобварағи кўрсатилган ҳолда берилган маълумотнома, ариза берувчи кимнинг қарамоғида бўлса, шу шахснинг даромадлари ҳақида маълумотнома, шунингдек, бошқа қонуний даромадларини тасдиқловчи ҳужжат);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжат.

Давлат тилини мулоқот қилиш учун зарур даражада билишини тасдиқловчи ҳужжат ваколатли орган томонидан идоралараро маълумот алмашинуви тизими орқали олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Давлат тилини билиш даражасини аниқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидаги шахсларга нисбатан давлат тилини мулоқот қилиш учун зарур бўлган даражада билиш шарти татбиқ этилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида умумий ўрта таълимдан кам бўлмаган даражада таълим олган шахслар (тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60 ёшга тўлган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муомала лаёқатига эга бўлмаган шахслар (ишончли вакили томонидан ушбу шахс муомала лаёқатига эга эмаслиги ёки муомала лаёқати чекланганлиги ҳақида қонуний кучга кирган суд қарори тақдим этилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I гуруҳ ногиронлиги мавжуд бўлган шахслар (ногиронликни тасдиқловчи маълумотнома тақдим этилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Илтимосномани қабул қилган масъул ходим уч иш куни ичида илова қилинган ҳужжатларнинг тўлиқлигини ва тўғри расмийлаштирилганлигини ўрганиб чиқади ҳамда сўровномага ўзининг лавозимини кўрсатган ҳолда имзо қўяди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низомнинг 13-бандида кўрсатилган тартибда тақдим этилган барча ҳужжатлар кетма-кетликда материалга тикилади ва уни расмийлаштираётган ходимнинг имзоси билан тасдиқланган ҳолда ҳужжатлар ички рўйхати тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Материал муқовасида ариза берувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, тартиб рақами ва бошқа маълумотлар (қабул қилинган сана, сақлаш муддати) кўрсатилади.

16. Сўровномада кўрсатилган маълумотлар уч иш куни ичида «E-Fuqaro» ИМБга киритилади, материаллар эса Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармаларига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари масъул ходими ўн иш куни ичида маълумотлар «E-Fuqaro» ИМБга тўғри киритилганлигини текширади, шахсга нисбатан текширув талабномасини шакллантириб, манфаатдор вазирлик ва идораларга юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Материаллар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига (кейинги ўринларда — Ички ишлар вазирлиги) юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан келиб тушган текширув талабномаси бўйича Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини қабул қилишга тўсқинлик қилувчи материалларнинг мавжудлиги ёки йўқлиги бир ой муддатда кўриб чиқилиб, «E-Fuqaro» ИМБга маълумот киритилиши орқали муносабат билдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«E-Fuqaro» ИМБда текширувдан ўтиб, якунланган талабномага мувофиқ текширув варақаси Ички ишлар вазирлигининг масъул ходим томонидан чоп этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Материаллар ва текширув варақаси асосида бир ойлик муддатда хулоса тайёрланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ёки унинг ўринбосарларидан бири томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хулосада ариза берувчи томонидан тақдим этилган ва амалга оширилган текширув якуни бўйича (текширув варақасидаги маълумотлар асосида) унинг ўзи ҳамда яқин қариндошлари ҳақида маълумотлар кўрсатилади.

Текширув варақаси ва хулоса келиб тушган материалга илова қилиниб, умумлаштирилган ахборот-маълумотнома билан бирга кўриб чиқиш учун Комиссияга юборилади.

Ахборот-маълумотномада:

туғилган санаси ва жойи, миллати, маълумоти, оилавий аҳволи, фарзандлари, яшаш жойи;

яқин қариндошлари ва уларнинг фуқаролиги;

умумий ўрта ва олий таълим муассасаларида таълим олган даври;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасига келган ва яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган санаси;
(16-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат фаолияти;

пенсияга чиқиш санаси ва ногиронлик гуруҳи (агар мавжуд бўлса);

агар шахс Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигидан чиққан ёки фуқароликни йўқотган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармони санаси ва рақами;

муқаддам фуқароликка қабул қилиш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этилганлиги бўйича маълумот (агар кўрилган бўлса);

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жиноий жавобгарликка тортилганлиги ва/ёки судланганлиги санаси (агарда бундай ҳолатлар юз берган бўлса), Жиноят кодексининг моддалари, тайинланган жазо тури ва муддати/миқдори тўғрисидаги шахсга доир маълумотлар акс эттирилиши лозим.

III. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига соддалаштирилган тартибда қабул қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ўн саккиз ёшга тўлган ва муомала лаёқатига эга бўлган чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс ҳисобланган ватандош Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига соддалаштирилган тартибда қабул қилиш бўйича мурожаат қилиши мумкин, агар у:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшайдиган ва Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган, насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган лоақал битта ўзидан олдинги қариндошга эга бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) тирикчиликнинг қонуний манбаига эга бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига риоя этиш мажбуриятини ўз зиммасига олса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) давлат тилини мулоқот қилиш учун зарур даражада билса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига соддалаштирилган тартибда қабул қилиш юзасидан ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шаклдаги илтимоснома билан бирга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги сўровнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет давлат фуқаросининг паспорти ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳаракатланиш ҳужжати ёхуд яшаш гувоҳномаси (фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификацияловчи картаси);
(18-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 январдаги ПФ-61-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2022 й., 06/22/61/0084-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
никоҳ тузилганлиги ёки никоҳ бекор қилинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (мавжуд бўлса);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илтимосномада бола кўрсатилган тақдирда, унинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси ва чет давлат фуқаросининг паспорти ёки яшаш гувоҳномаси ёхуд фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификацияловчи картаси (мавжуд бўлса), бунда ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган боланинг ёзма розилиги олинади;
(18-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 январдаги ПФ-61-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2022 й., 06/22/61/0084-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаётган ва Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлган, насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган ўзидан олдинги қариндошининг паспорти (идентификацияловчи картаси);
(18-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 январдаги ПФ-61-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2022 й., 06/22/61/0084-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тирикчиликнинг қонуний манбалари мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзлари фуқароси бўлган давлатнинг мутасадди органидан судланганлик ҳолати мавжуд ёки йўқлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат божи (консуллик йиғими) тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжат.

Давлат тилини мулоқот қилиш учун зарур даражада билишини тасдиқловчи ҳужжат ваколатли орган томонидан идоралараро маълумот алмашинуви тизими орқали олинади, мазкур Низомнинг 14-бандида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ушбу Низомнинг 17-банди «а» кичик бандидаги шарт ва 18-банди еттинчи хатбошисида қайд этилган ҳужжатни тақдим этиш ҳақидаги талаб, илм-фан ва илмий фаолият, техника, маданият ҳамда спорт соҳасида катта ютуқларга эга бўлган, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси учун манфаатли бўлган касбга ёхуд малакага эга бўлган ватандошга ва (ёки) унинг оила аъзоларига нисбатан татбиқ этилмаслиги мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳолатларда Ўзбекистон Республикасидаги манфаатдор вазирлик ёки идораларнинг илтимосномаси тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илтимосномада шахс илм-фан ва илмий фаолият, техника, маданият ҳамда спорт соҳасида эришган ютуқлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси учун манфаатли бўлган касбга ёхуд малакага эга эканлиги ҳақида батафсил кўрсатиб ўтилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси манфаатдор вазирлик ёки идораларнинг республика аҳамиятига молик раҳбарлари шахсни Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига соддалаштирилган тартибда қабул қилиш юзасидан илтимосномалар берилишига жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига соддалаштирилган тартибда қабул қилиш юзасидан расмийлаштирилган материал ички ишлар органи томонидан қабул қилинган тақдирда, мазкур Низомнинг 15 ва 16-бандларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига соддалаштирилган тартибда қабул қилиш юзасидан расмийлаштирилган материал консуллик муассасаси томонидан қабул қилингач, масъул ходим ҳужжатларнинг тўлиқлигини ва тўғри расмийлаштирилганлигини ўрганиб чиқади ва сўровномага ўзининг лавозимини кўрсатган ҳолда имзо қўяди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир вақтнинг ўзида сўровномада кўрсатилган маълумотлар консуллик муассасасининг масъул ходими томонидан уч иш куни ичида «Интерактив консуллик хизматлари» ахборот тизимига (кейинги ўринларда — Консуллик ахборот тизими) киритилади ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига (кейинги ўринларда — Ташқи ишлар вазирлиги) юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низомнинг 18-бандида кўрсатилган тартибда тақдим этилган барча ҳужжатлар кетма-кетликда материалга тикилади ва уни расмийлаштираётган ходимнинг имзоси билан тасдиқланган ҳолда ҳужжатлар ички рўйхати тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Материал муқовасида ариза берувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, тартиб рақами ва бошқа маълумотлар (қабул қилинган сана, сақлаш муддати) кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Материалнинг бир нусхаси дипломатик почта жадвалига мувофиқ Ташқи ишлар вазирлигига юборилади.

Ташқи ишлар вазирлигининг масъул ходими ўн иш куни ичида Консуллик ахборот тизими орқали келиб тушган маълумотлар асосида «E-Fuqaro» ИМБда шахсга нисбатан текширув талабномасини шакллантириб, манфаатдор вазирлик ва идораларга юборади.

Манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан «E-Fuqaro» ИМБ орқали келиб тушган текширув талабномаси бўйича Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини қабул қилишга тўсқинлик қилувчи материалларнинг мавжудлиги ёки йўқлиги бир ой муддатда кўриб чиқилиб, «E-Fuqaro» ИМБга маълумот киритилиши орқали муносабат билдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«E-Fuqaro» ИМБда текширувдан ўтиб, якунланган талабномага мувофиқ текширув варақаси Ташқи ишлар вазирлигининг масъул ходим томонидан чоп этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Материал ва текширув варақаси асосида бир ой муддатда хулоса тайёрланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ёки унинг ўринбосарларидан бири томонидан тасдиқланади.

Хулосада ариза берувчи томонидан тақдим этилган ва амалга оширилган текширув якуни бўйича (текширув варақасидаги маълумотлар асосида) унинг ўзи ҳамда яқин қариндошлари ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текширув варақаси ва хулоса келиб тушган материалга илова қилиниб, умумлаштирилган ахборот-маълумотнома билан бирга кўриб чиқиш учун Комиссияга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот-маълумотномада:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туғилган санаси ва жойи, миллати, маълумоти, оилавий аҳволи, фарзандлари, яшаш жойи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
яқин қариндошлари ва уларнинг фуқаролиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий ўрта ва олий таълим муассасаларида таълим олган даври;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат фаолияти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пенсияга чиқиш санаси ва ногиронлик гуруҳи (агар мавжуд бўлса);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар шахс Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигидан чиққан ёки фуқароликни йўқотган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармони санаси ва рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муқаддам фуқароликка қабул қилиш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этилганлиги бўйича маълумот (агар кўрилган бўлса);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жиноий жавобгарликка тортилганлиги ва/ёки судланганлиги санаси (агарда бундай ҳолатлар юз берган бўлса), Жиноят кодексининг моддалари, тайинланган жазо тури ва муддати/миқдори тўғрисидаги шахсга доир маълумотлар акс эттирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Комиссия Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига соддалаштирилган тартибда қабул қилиш юзасидан расмийлаштирилган материални қабул қилиб, кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентига таклиф киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг розилиги олинган тақдирда, Комиссия томонидан бу ҳақда тақдим этилган хатга асосан ваколатли орган уч иш куни ичида ариза берувчи ва унинг илтимосномасида кўрсатилган оила аъзоларига Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини бериш тўғрисида кафолат хатини (кейинги ўринларда — кафолат хати) мазкур Низомга 8-иловага мувофиқ расмийлаштиради ва ўн иш куни ичида ариза берувчига хабар бериш чораларини кўради. Бунда, кафолат хати илтимосномада кўрсатилган ҳар бир оила аъзосига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кафолат хати бланки қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат ҳисобланади, ҳисобга олиш серияси, тартиб рақами ва ҳимояланганлик даражасига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бланклар Ички ишлар вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлигининг буюртмасига асосан «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмасида тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кафолат хати ваколатли орган томонидан ариза берувчига ёки унинг қонуний вакилига тақдим этилади ёхуд почта орқали юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кафолат хатининг амал қилиш муддати — бир йил. Комиссиянинг қарорига асосан кафолат хатининг амал қилиш муддати яна бир йилга узайтирилиши мумкин. Бунинг учун ариза берувчи кафолат хатининг амал қилиш муддати тугашидан кўпи билан бир ой олдин ваколатли органга ариза билан мурожаат қилади. Аризада кафолат хатининг амал қилиш муддатини узайтириш сабаби кўрсатиб ўтилади. Ариза «E-Fuqaro» ИМБга киритилиб, Комиссияга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия мазкур масалани кўриб чиқади ва натижаси бўйича кафолат хати амал қилиш муддатини узайтиришга розилик бериш ёки рад этиш ҳақида баённома қарорини қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилиш ариза берувчи чет давлат фуқаролигидан чиққанлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этганидан кейин амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчи томонидан чет давлат фуқаролигидан чиқиш (йўқотиш) ҳақидаги ҳужжат ваколатли органга топширилади, ушбу ҳужжат Комиссияга юборилади. Ариза берувчи яшаётган давлатда Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси мавжуд бўлмаса, ушбу ҳужжат тегишинча Ички ишлар вазирлиги ёки Ташқи ишлар вазирлигига қонуний вакил ёки почта орқали юборилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти соддалаштирилган тартибда фуқаролик беришни рад этган тақдирда Комиссия томонидан бу ҳақда тақдим этилган хатга асосан ваколатли орган уч иш куни ичида ариза берувчига хабар бериш чораларини кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига алоҳида тартибда қабул қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ўзбекистон Республикаси Президенти чет давлат фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 21-моддасида кўрсатилган тартибда Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини бериши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳолларда Комиссиянинг талабига асосан ваколатли орган фуқароликка қабул қилинаётган шахс томонидан мазкур Низомнинг 1-иловасидаги шаклга мувофиқ тўлдирилган Ўзбекистон Президенти номига ёзилган илтимоснома, чет давлат фуқаросининг паспорти, фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳаракатланиш ҳужжати ёки яшаш гувоҳномаси (фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификацияловчи картаси) нусхасини қабул қилади ва уларни Комиссияга юборади.
(23-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 январдаги ПФ-61-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2022 й., 06/22/61/0084-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тиклаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ўн саккиз ёшга тўлган ва муомала лаёқатига эга бўлган чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасида кўрсатилган тартибда Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тиклаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тиклаш ҳақидаги илтимосномада Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тугатилиши сабаблари кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ариза берувчи муқаддам «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддаси биринчи қисми «а» ва «г» бандларида назарда тутилган ҳолатларда Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини йўқотганлиги ёки илгари Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тикланганлиги аниқланса, унинг Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тиклаш бўйича илтимосномаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар кўриб чиқилмасдан қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тиклаш бўйича материал мазкур Низомнинг 12 — 16-бандларида кўрсатилган тартибда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Фуқаролиги бўлмаган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тан олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддаси биринчи қисмига мувофиқ:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикасида яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган;
(26-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муқаддам чет давлат фуқаролигида бўлмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиш истагини билдирган фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олинади.

«Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза билан мурожаат қилган кунга қадар Ўзбекистон Республикасида камида ўн беш йил давомида доимий яшаб келаётган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу давр мобайнида чет давлат фуқаролигида бўлмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиш истагини билдирган фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида келтирилган шартлардан лоақал бирининг мавжуд эмаслиги, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тан олишни рад этишга асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тан олиш илгари Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига биноан Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тугатилган шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тан олиш юзасидан ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ белгиланган шаклдаги ариза билан биргаликда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомга 5-иловага мувофиқ шаклдаги сўровнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
яшаш гувоҳномаси (фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификацияловчи картаси);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
никоҳ тузилганлиги ёки никоҳ бекор қилинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (мавжуд бўлса);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганлиги ҳақидаги маълумотнома (ўзгаришлар мавжуд бўлса);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикасига кириб келганлигини ва яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлигини ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўн беш йил ва ундан ортиқ йил давомида доимий яшаб келаётганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
(27-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Масъул ходим томонидан ушбу ҳужжатларнинг қонунийлиги ўрганиб чиқилган ҳолда, аслидан нусха олиниб, муҳр билан тасдиқланади ва ҳужжатларнинг асли ариза берувчига қайтариб берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтганлик ҳолати фуқаролиги бўлмаган шахсга нисбатан юритилган йиғма иш жилдида сақланган собиқ Иттифоқ паспорти ҳамда ҳисоб варақалари, уй дафтари ёки хўжалик китобида доимий рўйхатдан ўтганлик (пропискага қўйганлик) тўғрисидаги белгининг мавжудлиги билан тасдиқланиши мумкин.
(27-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатларни қабул қилган масъул ходим томонидан ўн иш куни ичида фуқаролиги бўлмаган шахсга нисбатан юритилган материалдаги фуқаролиги бўлмаган шахс мақомини белгилаш учун асос бўлган ҳамда унинг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлардан нусха олинади, гербли муҳр ва ўз имзоси билан тасдиқланади ва материал Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармаларига юборилади.
(27-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, масъул ходим томонидан тўпланган ҳужжатлар асосида маълумотлар базасида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тан олишга оид талабнома шакллантирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти, мавжуд маълумотлар бўйича шахснинг Ўзбекистон Республикасида 2005 йил 1 январга қадар яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлиги ёки Ўзбекистон Республикасида камида ўн беш йил давомида доимий яшаб келаётганлиги ҳолатини тасдиқлаш имкони бўлмаганда, шахсга ҳужжатлар қайтариб берилади ва ушбу фактни суд тартибида тасдиқлашга ҳақли эканлиги тушунтирилади.
(27-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақдим этилган ҳужжатлар бир ойлик муддатда ўрганиб чиқилиб, «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасида назарда тутилган ҳолатлар ўз тасдиғини топган тақдирда, хулоса тайёрланади ва Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари бошлиқлари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хулосанинг бир нусхаси тўпланган материалга илова қилиниб, Ички ишлар вазирлигига келишиш учун юборилади. Хулосага идоралараро маълумотлар базасида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тан олишга оид шакллантирилган талабномага мувофиқ, қайдлар киритилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар вазирлиги келиб тушган материални бир ойдан кўп бўлмаган муддатда ўрганиб чиқиб, хулоса асослантирилганлигини текширади ва ўз муносабати билдирилган хатни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари орқали ҳудудий ички ишлар органига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар органи томонидан ариза берувчига бу ҳақда уч иш куни ичида хабар берилади ва идентификацияловчи картасини расмийлаштириш чоралари кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддаси учинчи қисмига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ота-онасидан бири (ёлғиз отаси ёки онаси) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари деб тан олинган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет давлат фуқаролигини қабул қилмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиш истагини билдирган фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон Республикаси фуқароси деб тан олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти ота-онаси (ёлғиз ота ёки онаси) билан бирга Ўзбекистон Республикасига кириб келган бола яшаш жойи бўйича рўйхатга олинмаган бўлса, ота ёки онасининг рўйхатдан ўтказилган жойи унинг рўйхатга олинган жойи ҳисобланади.
(28-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу бандда назарда тутилган шахсга доир Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тан олиш юзасидан ҳужжатларни қабул қилиш ва материални кўриб чиқиш унинг ота-онасидан бирининг (ёлғиз отаси ёки онаси) Ўзбекистон Республикаси фуқароси деб тан олинганлиги бўйича тегишли хулосалар мавжуд бўлган тақдирда, мазкур Низомнинг 27-бандига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Қуйидаги шахсларнинг ҳам Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тан олиш юзасидан аризалари «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддаси учинчи қисмига мувофиқ кўриб чиқилиши мумкин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) агар ота-онасидан бири (ёлғиз ота ёки онаси) 2005 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келиб ёки ўн беш йил давомида доимий равишда яшаб келаётган ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан фуқароликка қабул қилинган бўлса;
(29-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) агар ота-онасидан бири 2005 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келиб, яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган ва вафот этган бўлса.
(29-банд «б» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай шахсларнинг Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тан олиш юзасидан ҳужжатларини қабул қилиш ва материални кўриб чиқиш мазкур Низомнинг 27-бандида кўрсатилган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тан олиш учун етарли асослари мавжуд бўлмаган шахслар, ўз хоҳишларига кўра Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини умумий тартибда қабул қилиш учун мурожаат қилишлари мумкин.
(26 — 29-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 январдаги ПФ-61-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2022 й., 06/22/61/0084-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигидан чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Ўн саккиз ёшга тўлган ва муомала лаёқатига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ўз хоҳиш-истагига кўра «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасида кўрсатилган тартибда Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигидан чиқиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигидан чиқишда мазкур Низомга 6-иловага мувофиқ шаклдаги илтимоснома билан бирга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомга 7-иловага мувофиқ шаклдаги сўровнома;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
паспорт (идентификацияловчи карта);
(30-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 январдаги ПФ-61-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2022 й., 06/22/61/0084-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
никоҳ тузилганлиги ёки никоҳ бекор қилинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (мавжуд бўлса);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аризада бола кўрсатилган тақдирда, унинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси ва (мавжуд бўлса) паспорти (идентификацияловчи картаси). Бундай ҳолларда боланинг отаси ёки онаси Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини сақлаб қолаётган бўлса, унинг нотариал тартибда тасдиқланган розилиги талаб этилади;
(30-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 январдаги ПФ-61-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2022 й., 06/22/61/0084-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган боланинг Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигидан чиқиш тўғрисидаги ёзма розилиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат божи (консуллик йиғими) тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ариза берувчининг Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган эри (хотини), ота-онаси, шунингдек, унинг қарамоғидаги шахслар Ўзбекистон Республикасида доимий яшаса, ариза берувчи ушбу шахсларнинг ариза берувчига нисбатан мулкий эътирозлари мавжуд эмаслиги ҳақидаги нотариал тартибда тасдиқланган аризаларини тақдим этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар тегишли ҳолатлар мавжуд бўлса, ота-онанинг, турмуш ўртоғининг розилиги ўрнига ариза берувчидан ёки тегишли органдан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вафот этганлиги ҳақида гувоҳнома, агар кўрсатилган шахслар вафот этган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўрсатилган шахсларни ота-оналик ҳуқуқларидан маҳрум қилинганлиги, муомалага лаёқатсиз, муомала лаёқати чекланган ёки бедарак йўқолган деб топилганлиги ёхуд фуқарони вафот этган деб эълон қилинганлиги ҳақидаги қонуний кучга кирган суд қарори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёлғиз ота ёки она эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ваколатли орган томонидан сўраб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илтимосномани қабул қилган масъул ходим уч иш куни ичида илова қилинган ҳужжатлар тўлиқлигини ва тўғри расмийлаштирилганлигини ўрганиб чиқади ва сўровномага ўзининг лавозимини кўрсатган ҳолда имзо қўяди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низомнинг мазкур бандига мувофиқ тақдим этилган барча ҳужжатлар кетма-кетликда материалга тикилади ва уни расмийлаштираётган ходимнинг имзоси билан тасдиқланган ҳолда ҳужжатлар рўйхати тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Материал муқовасида ариза берувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси тартиб рақами ва бошқа маълумотлар (қабул қилинган сана, сақлаш муддати) кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўровномада кўрсатилган маълумотлар уч иш куни ичида «E-Fuqaro» ИМБга киритилади, материал эса Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармаларига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари масъул ходими ўн иш куни ичида маълумотларни «E-Fuqaro» ИМБга тўғри киритилганлигини текширади, шахсга нисбатан текширув талабномасини шакллантириб, манфаатдор вазирлик ва идораларга юборади. Материал Ички ишлар вазирлигига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан «E-Fuqaro» ИМБ орқали келиб тушган текширув талабномаси бўйича Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигидан чиқишга тўсқинлик қилувчи материалларнинг мавжудлиги ёки йўқлиги бир ой муддатда кўриб чиқилиб, «E-Fuqaro» ИМБга маълумот киритилиши орқали муносабат билдирилади.

«E-Fuqaro» ИМБда текширувдан ўтиб, якунланган талабномага мувофиқ текширув варақаси Ички ишлар вазирлигининг масъул ходими томонидан чоп этилади.

Материал ва текширув варақаси асосида бир ойлик муддатда хулоса тайёрланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ёки унинг ўринбосарларидан бири томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хулосада, ариза берувчи томонидан тақдим этилган ва амалга оширилган текширув якуни бўйича (текширув варақасидаги маълумотлар асосида) унинг ўзи ҳамда унинг яқин қариндошлари ҳақида маълумотлар кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текширув варақаси ва хулоса келиб тушган материалга илова қилиниб, умумлаштирилган ахборот-маълумотнома билан бирга кўриб чиқиш учун Комиссияга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот-маълумотномада:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туғилган санаси ва жойи, миллати, маълумоти, оилавий аҳволи, фарзандлари, яшаш жойи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жиноий жавобгарликка тортилганлиги ва/ёки судланганлиги санаси (агарда бундай ҳолатлар юз берган бўлса), Жиноят кодексининг моддалари, тайинланган жазо тури ва муддати/миқдори;

шахснинг давлат олдида бажарилмаган мажбуриятлари ёки фуқаролар ёхуд давлат органлари ва бошқа ташкилотлар манфаатлари билан боғлиқ унинг мулкий мажбуриятлари мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;

шахснинг қидирувда ёки қидирувда эмаслиги тўғрисидаги шахсга доир маълумотлар акс эттирилиши лозим.

31. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигидан чиқиш юзасидан расмийлаштирилган материал консуллик муассасаси томонидан қабул қилингач, масъул ходим уч иш куни ичида илова қилинган ҳужжатларнинг тўлиқлигини ва тўғри расмийлаштирилганлигини ўрганиб чиқади ва сўровномага ўзининг лавозимини кўрсатган ҳолда имзо қўяди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қабул қилинган илтимоснома рўйхатдан ўтказилади. Ариза берувчининг талабига биноан уч иш куни ичида унинг илтимосномаси қабул қилинганлиги ҳақида маълумотнома берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низомнинг 30-бандида кўрсатилган тартибда тақдим этилган барча ҳужжатлар кетма-кетликда материалга тикилади ва уни расмийлаштираётган ходимнинг имзоси билан тасдиқланган ҳолда ҳужжатлар ички рўйхати тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Материал муқовасида ариза берувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва тартиб рақами ҳамда бошқа маълумотлар (қабул қилинган сана, сақлаш муддати) кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир вақтнинг ўзида сўровномада кўрсатилган маълумотлар консуллик муассасасининг масъул ходими томонидан уч иш куни ичида Консуллик ахборот тизимига киритилади ва Ташқи ишлар вазирлигига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Материалнинг бир нусхаси дипломатик почта жадвалига мувофиқ Ташқи ишлар вазирлигига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи ишлар вазирлигининг масъул ходими ўн иш куни ичида Консуллик ахборот тизими орқали келиб тушган маълумотлар асосида «E-Fuqaro» ИМБда шахсга нисбатан текширув талабномасини шакллантириб, манфаатдор вазирлик ва идораларга юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан «E-Fuqaro» ИМБ орқали келиб тушган текширув талабномаси бўйича Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигидан чиқишга тўсқинлик қилувчи материалларнинг мавжудлиги ёки йўқлиги бир ой муддатда кўриб чиқилиб, «E-Fuqaro» ИМБга маълумот киритилиши орқали муносабат билдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«E-Fuqaro» ИМБда текширувдан ўтиб, якунланган талабномага мувофиқ текширув варақаси Ташқи ишлар вазирлигининг масъул ходими томонидан чоп этилади.

Материал ва текширув варақаси асосида бир ойлик муддатда хулоса тайёрланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ёки унинг ўринбосарларидан бири томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хулосада ариза берувчи томонидан тақдим этилган ва амалга оширилган текширув якуни бўйича (текширув варақасидаги маълумотлар асосида) унинг ўзи ҳамда яқин қариндошлари ҳақида маълумотлар кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текширув варақаси ва хулоса келиб тушган материалга илова қилиниб, умумлаштирилган ахборот-маълумотнома билан бирга кўриб чиқиш учун Комиссияга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот-маълумотномада:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туғилган санаси ва жойи, миллати, маълумоти, оилавий аҳволи, фарзандлари, яшаш жойи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жиноий жавобгарликка тортилганлиги ва/ёки судланганлиги санаси (агарда бундай ҳолатлар юз берган бўлса), Жиноят кодексининг моддалари, тайинланган жазо тури ва муддати/миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахснинг давлат олдида бажарилмаган мажбуриятлари ёки фуқаролар ёхуд давлат органлари ва бошқа ташкилотлар манфаатлари билан боғлиқ унинг мулкий мажбуриятлари мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахснинг қидирувда ёки қидирувда эмаслиги тўғрисидаги шахсга доир маълумотлар акс эттирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини йўқотиш асослари ва расмийлаштириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги қуйидаги ҳолларда йўқотилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) шахс чет давлатнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик органларига, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига хизматга кирганлиги оқибатида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) агар хорижда доимий яшовчи шахс етти йил мобайнида узрли сабабларсиз доимий консуллик ҳисобида турмаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) агар Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилишни била туриб ёлғон маълумотлар ёки сохта ҳужжатларни тақдим этиш натижасида амалга оширилган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) агар шахс чет давлатнинг фойдасини кўзлаб фаолият кўрсатган ҳолда ёки тинчлик ва хавфсизликка қарши жиноятлар содир этиш йўли билан жамият ҳамда давлат манфаатларига жиддий зарар етказган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) агар шахс ихтиёрий равишда чет давлат фуқаролигини олган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) агар шахс чет давлат фуқаролигини туғилганлик бўйича ёхуд чет давлат фуқароси бўлган отасининг ёки онасининг фуқаролиги асосида, вояга етмаган ёшида олган бўлса ва йигирма бир ёшга тўлгунига қадар чет давлат фуқаролигидан чиқишни расмийлаштирмаган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Чет давлат ҳарбий хизматига, хавфсизлик органларига, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига хизматга кирган шахслар ҳақидаги маълумотларни аниқлаш учун консуллик муассасалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасидаги манфаатдор вазирлик ва идораларнинг Ўзбекистон Республикаси фуқароси чет давлатнинг давлат хизматига кирганлиги ҳақидаги маълумотларини ваколати доирасида текширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг келиб тушаётган мурожаатларини ҳамда чет давлатларнинг сўровномаларини ўрганади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу бандда назарда тутилган фактлар тасдиқланган тақдирда, тўпланган материал консуллик муассасасининг масъул ходими томонидан уч иш куни ичида Консуллик ахборот тизимига киритилади ва Ташқи ишлар вазирлигига юборилади. Материал Ташқи ишлар вазирлигига дипломатик почта жадвалига мувофиқ юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи ишлар вазирлигининг масъул ходими ўн иш куни ичида Консуллик ахборот тизими орқали келиб тушган маълумотлар асосида «E-Fuqaro» ИМБда шахсга нисбатан текширув талабномасини шакллантириб, манфаатдор вазирлик ва идораларга юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан келиб тушган текширув талабномаси бўйича Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини йўқотишга тўсқинлик қилувчи материалларнинг мавжудлиги ёки йўқлиги бир ой муддатда кўриб чиқилиб, «E-Fuqaro» ИМБга маълумот киритилиши орқали муносабат билдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«E-Fuqaro» ИМБда текширувдан ўтиб, якунланган талабномага мувофиқ текширув варақаси Ташқи ишлар вазирлигининг масъул ходими томонидан чоп этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Материал ва текширув варақаси асосида бир ой муддатда хулоса тайёрланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ёки унинг ўринбосарларидан бири томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текширув варақаси ва хулоса келиб тушган материалга илова қилиниб, умумлаштирилган ахборот-маълумотнома билан бирга кўриб чиқиш учун Комиссияга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот-маълумотномада:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туғилган санаси ва жойи, миллати, маълумоти, оилавий аҳволи, фарзандлари ва яшаш жойи;

чет давлатнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик органларига, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига хизматга кирганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жиноий жавобгарликка тортилганлиги ва/ёки судланганлиги санаси (агарда бундай ҳолатлар юз берган бўлса), Жиноят кодексининг моддалари, тайинланган жазо тури ва муддати/миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахснинг давлат олдида бажарилмаган мажбуриятлари ёки фуқаролар ёхуд давлат органлари ва бошқа ташкилотлар манфаатлари билан боғлиқ унинг мулкий мажбуриятлари мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахснинг қидирувда ёки қидирувда эмаслиги тўғрисидаги шахсга доир маълумотлар акс эттирилади.

34. Хорижда доимий яшаётган ва узрли сабабларсиз етти йил мобайнида доимий консуллик ҳисобига турмаган шахсларни аниқлаш учун консуллик муассасалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
консуллик муассасасига Ташқи ишлар вазирлиги орқали келиб тушган маълумотларни текширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ҳамда чет давлатларнинг сўровномаларини ўрганади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз консуллик округларидаги мамлакатларда озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган фуқароларнинг ҳисобини юритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет давлатга доимий яшашга чиқиб кетган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Ички ишлар вазирлигининг ҳар чоракда берадиган сўровномаларига кўра доимий консуллик ҳисоби рўйхатлари бўйича текширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи ишлар вазирлиги ваколат доирасида Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг етти йил мобайнида доимий консуллик ҳисобига турмаганлиги сабабларини аниқлаш юзасидан чоралар кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқароси доимий консуллик ҳисобига узрли сабабсиз турмаганлиги аниқланганда, консуллик муассасаси Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини йўқотиш жараёнини бошлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижда доимий яшаётган ва етти йил мобайнида узрли сабабларга кўра доимий консуллик ҳисобида турмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси консуллик муассасасига доимий консуллик ҳисобига қўйиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик муассасаси ариза берувчининг шахсини аниқлайди, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини йўқотган шахсларнинг рўйхати билан солиштиради ва Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг доимий консуллик ҳисобига ўз вақтида турмаганлиги сабабларини ўрганади. Бунда, ариза берувчига «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддаси талаблари тушунтирилади ва у Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги йўқотилиши ҳақида огоҳлантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Узрли сабаблар мавжуд бўлганда консуллик муассасаси Ўзбекистон Республикаси фуқаросини доимий консуллик ҳисобига қўйиш учун ҳужжатларни қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин. Касаллик туфайли узоқ муддат ҳаракатланиш имкони йўқлиги, яшаётган мамлакатда консуллик муассасаси мавжуд эмаслиги ва фуқарога боғлиқ бўлмаган бошқа сабаблар узрли сабаблардир. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг доимий консуллик ҳисобига қўйилганлиги тўғрисидаги ахборот Ташқи ишлар вазирлигига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик ҳисобига олинмаган шахсларнинг хорижга доимий яшашга чиқиб кетиш учун рухсат берилганлиги ҳақидаги ҳужжатлари асосида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини йўқотишга оид материал расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўпланган ҳужжатлар асосида маълумотлар консуллик муассасасининг масъул ходими томонидан уч иш куни ичида Консуллик ахборот тизимига киритилади ва Ташқи ишлар вазирлигига юборилади. Материаллар Ташқи ишлар вазирлигига дипломатик почта жадвалига мувофиқ юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи ишлар вазирлигининг масъул ходими ўн иш куни ичида Консуллик ахборот тизими орқали келиб тушган маълумотлар асосида «E-Fuqaro» ИМБда шахсга нисбатан текширув талабномасини шакллантириб, манфаатдор вазирлик ва идораларга юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан «E-Fuqaro» ИМБ орқали келиб тушган текширув талабномаси бўйича Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини йўқотишга тўсқинлик қилувчи материалларнинг мавжудлиги ёки йўқлиги бир ой муддатда кўриб чиқилиб, «E-Fuqaro» ИМБга маълумот киритилиши орқали муносабат билдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«E-Fuqaro» ИМБда текширувдан ўтиб, якунланган талабномага мувофиқ текширув варақаси Ташқи ишлар вазирлигининг масъул ходими томонидан чоп этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Материал ва текширув варақаси асосида бир ойлик муддатда хулоса тайёрланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ёки унинг ўринбосарларидан бири томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текширув варақаси ва хулоса келиб тушган материалга илова қилиниб, умумлаштирилган ахборот-маълумотнома билан бирга кўриб чиқиш учун Комиссияга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот-маълумотномада:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туғилган санаси ва жойи, миллати, маълумоти, оилавий аҳволи, фарзандлари ва яшаш жойи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетган санаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жиноий жавобгарликка тортилганлиги ва/ёки судланганлиги санаси (агарда бундай ҳолатлар юз берган бўлса), Жиноят кодексининг моддалари, тайинланган жазо тури ва муддати/миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахснинг давлат олдида бажарилмаган мажбуриятлари ёки фуқаролар ёхуд давлат органлари ва бошқа ташкилотлар манфаатлари билан боғлиқ унинг мулкий мажбуриятлари мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахснинг қидирувда ёки қидирувда эмаслиги тўғрисидаги шахсга доир маълумотлар акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Била туриб ёлғон маълумотларни ёки сохта ҳужжатларни тақдим этиш натижасида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини қабул қилинганлиги факти аниқланган тақдирда Ички ишлар вазирлиги ёки Ташқи ишлар вазирлиги материалларни прокуратура органларига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Била туриб ёлғон маълумотларни ёки сохта ҳужжатларни тақдим этиш натижасида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини қабул қилганлиги факти суднинг қонуний кучга кирган қарори билан белгиланади. Қарор чиқарган суд қарорнинг кўчирма нусхасини Ички ишлар вазирлигига ёки Ташқи ишлар вазирлигига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг қарори асосида Ички ишлар вазирлиги ёки Ташқи ишлар вазирлигининг масъул ходими томонидан уч иш куни ичида текширув талабномаси шакллантирилиб, «E-Fuqaro» ИМБ орқали манфаатдор вазирлик ва идораларга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан «E-Fuqaro» ИМБ орқали келиб тушган текширув талабномаси бўйича Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини йўқотишга тўсқинлик қилувчи материалларнинг мавжудлиги ёки йўқлиги бир ой муддатда кўриб чиқилиб, «E-Fuqaro» ИМБга маълумот киритилиши орқали муносабат билдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«E-Fuqaro» ИМБда текширувдан ўтиб, якунланган талабномага мувофиқ текширув варақаси Ички ишлар вазирлиги ёки Ташқи ишлар вазирлигининг масъул ходими томонидан чоп этилади.

Материал ва текширув варақаси асосида бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ёки ташқи ишлар вазири ёхуд уларнинг ўринбосарларидан бири томонидан тасдиқланадиган хулоса тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текширув варақаси ва хулоса келиб тушган материалга илова қилиниб, умумлаштирилган ахборот-маълумотнома билан бирга кўриб чиқиш учун Комиссияга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот-маълумотномада:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туғилган санаси ва жойи, миллати, маълумоти, оилавий аҳволи, фарзандлари ва яшаш жойи;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахс била туриб ёлғон маълумотларни ёки сохта ҳужжатларни тақдим этиш натижасида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилинганлиги факти юзасидан суднинг қонуний кучга кирган қарорида баён этилган жиноятнинг қисқача мазмуни;
(35-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 январдаги ПФ-61-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2022 й., 06/22/61/0084-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жиноий жавобгарликка тортилганлиги ва/ёки судланганлиги санаси (агарда бундай ҳолатлар юз берган бўлса), Жиноят кодексининг моддалари, тайинланган жазо тури ва муддати/миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахснинг давлат олдида бажарилмаган мажбуриятлари ёки фуқаролар ёхуд давлат органлари ва бошқа ташкилотлар манфаатлари билан боғлиқ унинг мулкий мажбуриятлари мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахснинг қидирувда ёки қидирувда эмаслиги тўғрисидаги шахсга доир маълумотлар акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Чет давлатнинг фойдасини кўзлаган ҳолда фаолият кўрсатган ёхуд тинчлик ва хавфсизликка қарши жиноят содир этган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг жамият ҳамда давлат манфаатларига жиддий зарар етказганлиги факти суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан белгиланади. Ҳукм чиқарган суд ҳукмнинг кўчирма нусхасини Ички ишлар вазирлигига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг ҳукми асосида Ички ишлар вазирлигининг масъул ходими томонидан уч иш куни ичида текширув талабномаси шакллантирилиб, «E-Fuqaro» ИМБга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан «E-Fuqaro» ИМБ орқали келиб тушган текширув талабномаси бўйича Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини йўқотишга тўсқинлик қилувчи материалларнинг мавжудлиги ёки йўқлиги бир ой муддатда кўриб чиқилиб, «E-Fuqaro» ИМБга маълумот киритилиши орқали муносабат билдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«E-Fuqaro» ИМБда текширувдан ўтиб, якунланган талабномага мувофиқ текширув варақаси Ички ишлар вазирлигининг масъул ходими томонидан чоп этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Материал ва текширув варақаси асосида бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ёки унинг ўринбосарларидан бири томонидан тасдиқланадиган хулоса тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текширув варақаси ва хулоса келиб тушган материалга илова қилиниб, умумлаштирилган ахборот-маълумотнома билан бирга кўриб чиқиш учун Комиссияга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот-маълумотномада:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туғилган санаси ва жойи, миллати, маълумоти, оилавий аҳволи, фарзандлари ва яшаш жойи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет давлатнинг фойдасини кўзлаган ҳолда фаолият кўрсатган ёхуд тинчлик ва хавфсизликка қарши жиноят содир этган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг жамият ҳамда давлат манфаатларига жиддий зарар етказганлиги факти юзасидан суднинг қонуний кучга кирган ҳукмида баён этилган жиноятнинг қисқача мазмуни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жиноий жавобгарликка тортилганлиги ва/ёки судланганлиги санаси (агарда бундай ҳолатлар юз берган бўлса), Жиноят кодексининг моддалари, тайинланган жазо тури ва муддати/миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахснинг давлат олдида бажарилмаган мажбуриятлари ёки фуқаролар ёхуд давлат органлари ва бошқа ташкилотлар манфаатлари билан боғлиқ унинг мулкий мажбуриятлари мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахснинг қидирувда ёки қидирувда эмаслиги тўғрисидаги шахсга доир маълумотлар акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Чет давлат фуқаролигини ихтиёрий равишда олган хорижда яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларини аниқлаш учун ваколатли органлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикадаги манфаатдор вазирлик ва идораларнинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролари чет давлат фуқаролигини қабул қилганлиги ҳақидаги маълумотларини текширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ҳамда чет давлатларнинг сўровномаларини ўрганади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет давлат фуқаролигини ихтиёрий равишда олган Ўзбекистон Республикаси фуқароси аниқланганда, бундай шахсга «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддаси талаблари тушунтирилади, у Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги йўқотилиши ҳақида огоҳлантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет давлат фуқаросининг паспорти асосида ваколатли орган томонидан Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини йўқотишга оид материал расмийлаштирилади, тўпланган ҳужжатлар асосида уч иш куни ичида шахсга нисбатан Консуллик ахборот тизимига ёки «E-Fuqaro» ИМБга маълумотлар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар органи томонидан қабул қилинган материал Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармаларига, консуллик муассасаси томонидан қабул қилинган материал эса дипломатик почта жадвалига мувофиқ Ташқи ишлар вазирлигига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари масъул ходими томонидан ўн иш куни ичида маълумотларни «E-Fuqaro» ИМБга тўғри киритилганлиги текширилади, шахсга нисбатан текширув талабномаси шакллантирилади, материал эса Ички ишлар вазирлигига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи ишлар вазирлигининг масъул ходими ўн иш куни ичида Консуллик ахборот тизими орқали келиб тушган маълумотлар асосида «E-Fuqaro» ИМБда шахсга нисбатан текширув талабномасини шакллантириб, манфаатдор вазирлик ва идораларга юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан «E-Fuqaro» ИМБ орқали келиб тушган текширув талабномаси бўйича Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини йўқотишга тўсқинлик қилувчи материалларнинг мавжудлиги ёки йўқлиги бир ой муддатда кўриб чиқилиб, «E-Fuqaro» ИМБга маълумот киритилиши орқали муносабат билдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«E-Fuqaro» ИМБда текширувдан ўтиб, якунланган талабномага мувофиқ текширув варақаси Ички ишлар вазирлиги ёки Ташқи ишлар вазирлигининг масъул ходими томонидан чоп этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Материал ва текширув варақаси асосида бир ойлик муддатда хулоса тайёрланади, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ёки Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ёхуд уларнинг ўринбосарларидан бири томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текширув варақаси ва хулоса келиб тушган материалга илова қилиниб, умумлаштирилган ахборот-маълумотнома билан бирга кўриб чиқиш учун Комиссияга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот-маълумотномада:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туғилган санаси ва жойи, миллати, маълумоти, оилавий аҳволи, фарзандлари ва яшаш жойи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қачон ва қайси чет давлат (давлатлар) фуқаролигини олганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жиноий жавобгарликка тортилганлиги ва/ёки судланганлиги санаси (агарда бундай ҳолатлар юз берган бўлса), Жиноят кодексининг моддалари, тайинланган жазо тури ва муддати/миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахснинг давлат олдида бажарилмаган мажбуриятлари ёки фуқаролар ёхуд давлат органлари ва бошқа ташкилотлар манфаатлари билан боғлиқ унинг мулкий мажбуриятлари мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахснинг қидирувда ёки қидирувда эмаслиги тўғрисидаги шахсга доир маълумотлар акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Чет давлатнинг фуқаролигини туғилганлик бўйича ёхуд чет давлат фуқароси бўлган отаси ёки онасининг фуқаролиги асосида, вояга етмаган ёшида олган Ўзбекистон Республикаси фуқаросига ваколатли орган томонидан бундай шахс йигирма бир ёшга тўлгунга қадар, унинг ўзи ёки қонуний вакилига «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддаси талаблари тушунтирилиб, огоҳлантириш хати олиниб, «Паспорт-виза» автоматлаштирилган ахборот тизимлари мажмуаси ёки Консуллик ахборот тизимига унинг чет давлат фуқаролиги мавжудлиги ва бошқа маълумотлар киритилгандан сўнг, идентификацияловчи карта (Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспорти) расмийлаштирилади.
(38-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 январдаги ПФ-61-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2022 й., 06/22/61/0084-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган, йигирма бир ёшга тўлган чет давлат фуқаролигидан чиқишни расмийлаштирмаган фуқароларни аниқлаш учун ваколатли орган манфаатдор вазирлик ва идораларнинг маълумотларини текширади, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўрганади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар шахс йигирма бир ёшга тўлгунига қадар чет давлат фуқаролигини тугатиш тўғрисида ахборот тақдим этмаса, «Паспорт-виза» автоматлаштирилган ахборот тизимлари мажмуаси ёки Консуллик ахборот тизими автоматик равишда унинг Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини йўқотиш бўйича хабар беради. Ушбу хабарга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи шахсга нисбатан ҳудудий ички ишлар органи, хорижда яшовчи шахсга нисбатан эса консуллик муассасаси томонидан ушбу банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган огоҳлантириш хатининг тасдиқланган нусхаси асосида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини йўқотиш бўйича материал расмийлаштирилади. Бунда, ушбу шахсга доир маълумотлар «E-Fuqaro» ИМБга киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар органи томонидан материал Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармаларига, консуллик муассасаси томонидан материал эса дипломатик почта жадвалига мувофиқ Ташқи ишлар вазирлигига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари масъул ходими томонидан ўн иш куни ичида маълумотларни «E-Fuqaro» ИМБга тўғри киритилганлиги текширилади, шахсга нисбатан текширув талабномаси шакллантирилади, материал эса Ички ишлар вазирлигига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи ишлар вазирлигининг масъул ходими ўн иш куни ичида Консуллик ахборот тизими орқали келиб тушган маълумотлар асосида «E-Fuqaro» ИМБда шахсга нисбатан текширув талабномасини шакллантириб, манфаатдор вазирлик ва идораларга юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан келиб тушган текширув талабномаси бўйича Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини йўқотишга тўсқинлик қилувчи материалларнинг мавжудлиги ёки йўқлиги бир ой муддатда кўриб чиқилиб, «E-Fuqaro» ИМБга маълумот киритилиши орқали муносабат билдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«E-Fuqaro» ИМБда текширувдан ўтиб, якунланган талабномага мувофиқ текширув варақаси Ички ишлар вазирлиги ёки Ташқи ишлар вазирлигининг масъул ходими томонидан чоп этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Материал ва текширув варақаси асосида бир ой муддатда хулоса тайёрланади, тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ёки Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ёхуд уларнинг ўринбосарларидан бири томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текширув варақаси ва хулоса келиб тушган материалга илова қилиниб, умумлаштирилган ахборот-маълумотнома билан бирга кўриб чиқиш учун Комиссияга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот-маълумотномада:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туғилган санаси ва жойи, миллати, маълумоти, оилавий аҳволи, фарзандлари ва яшаш жойи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қачон ва қайси чет давлат (давлатлар) фуқаролигини олганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жиноий жавобгарликка тортилганлиги ва/ёки судланганлиги санаси (агарда бундай ҳолатлар юз берган бўлса), Жиноят кодексининг моддалари, тайинланган жазо тури ва муддати/миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахснинг давлат олдида бажарилмаган мажбуриятлари ёки фуқаролар ёхуд давлат органлари ва бошқа ташкилотлар манфаатлари билан боғлиқ унинг мулкий мажбуриятлари мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахснинг қидирувда ёки қидирувда эмаслиги тўғрисидаги шахсга доир маълумотлар акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини йўқотишга оид материални расмийлаштириш ва юритиш, маълумотларни «E-Fuqaro» ИМБ ёки Консуллик ахборот тизимига тўғри киритилиши юзасидан жавобгарлик ҳужжатларни дастлаб қабул қилган масъул шахс зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини йўқотишга оид материал юзасидан чиқарилган хулосада ариза берувчи томонидан тақдим этилган ва амалга оширилган текширув якуни бўйича (текширув варақасидаги маълумотлар асосида) унинг ўзи ва Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини йўқотиш асослари ҳақида маълумотлар кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хулосада қуйидаги маълумотлар алоҳида кўрсатилиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахснинг давлат олдидаги бажарилмаган (ижро этилмаган) мажбурияти ёки фуқаролар ёхуд давлат ва жамоат ташкилотларининг жиддий манфаатлари билан боғлиқ бўлган мулкий мажбурияти мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахснинг айбланувчи сифатида жиноий жавобгарликка тортилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахснинг қидирувда эканлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсга нисбатан қонуний кучга кирган ва ижро қилиниши лозим бўлган суд ҳукмининг мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахснинг Ўзбекистон Республикасидан ташқарида озодликдан маҳрум қилиш жойларида эканлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахснинг Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини йўқотиши Ўзбекистон Республикаси давлат хавфсизлигининг манфаатларига номувофиқ эканлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини йўқотиш учун «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддасига мувофиқ, бир нечта асослар мавжуд бўлган тақдирда хулосада уларнинг барчаси қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IX. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансубликни аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансубликни аниқлаш «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 43-моддасига мувофиқ шахснинг аризасига биноан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансубликни аниқлаш Ўзбекистон Республикасининг ёки чет давлатнинг ваколатли органи сўрови бўйича ҳам амалга оширилиши мумкин.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 январдаги ПФ-61-сонли Фармонига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2022 й., 06/22/61/0084-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли орган шахснинг Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансублигини, бунга шубҳа уйғотган бошқа ҳолатларда ҳам аниқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансубликни аниқлашда шахснинг Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансублиги билан боғланаётган вазият бошланган пайтда амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансубликни аниқлаш юзасидан ариза билан бирга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таржимаи ҳол;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсини тасдиқловчи ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
никоҳ тузилганлиги ёки никоҳ бекор қилинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (мавжуд бўлса);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганлиги ҳақидаги маълумотнома (ўзгаришлар мавжуд бўлса).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансублигини тасдиқловчи ҳужжатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, шунингдек, унинг Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансублигига шубҳа пайдо бўлганда, ваколатли орган юқоридаги масала юзасидан ушбу шахсга доир текширув ўтказиш тадбирини амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахснинг Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансублиги масаласини ҳал этиш учун ваколатли орган шахсга доир маълумотлар тўплаш учун архив ҳужжатлари, материаллар, маълумотлар базаларини ўрганиши, шунингдек, сўровномалар юбориш орқали фактлар ва ҳолатлар ҳақида аҳамиятга эга бўлган ахборот олиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансубликни текширишни амалга оширувчи ваколатли орган чет давлатларнинг мутасадди органларига белгиланган тартибда зарур ахборотни тақдим этиш тўғрисида сўровлар юбориш ва уларнинг сўровларига жавоб бериш, шунингдек, мазкур масала бўйича бошқа ҳамкорликни амалга ошириш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текширув якунлари бўйича ариза берувчининг Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансублиги тасдиқланганда, унга идентификацияловчи карта, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспорти ёки Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги мавжудлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжат берилади.
(40-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 январдаги ПФ-61-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2022 й., 06/22/61/0084-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Паспорт (идентификацияловчи карта) «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5, 6, 13 — 16 ва 32 — 36-моддаларида кўрсатилган талабларга риоя қилинмаган ҳолда олинганлиги факти аниқланган тақдирда, масъул ходимнинг билдиргиси асосида паспорт (идентификацияловчи карта) қонуний асосларда берилганлиги бўйича текшириш ишлари амалга оширилади.
(40-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 январдаги ПФ-61-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2022 й., 06/22/61/0084-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текширув якуни бўйича Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги қонуний олинган-олинмаганлиги ва Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансуб ёки мансуб эмаслиги ҳақида хулоса тайёрланади ва Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари бошлиқлари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансубликни аниқлашга оид материал юзасидан чиқарилган хулосада ариза берувчи томонидан тақдим этилган ва амалга оширилган текширув якуни бўйича унинг ўзи тўғрисидаги, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансублиги ёки мансуб эмаслиги, фуқаролик олиш асослари ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Паспорт (идентификацияловчи карта) «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига зид равишда расмийлаштирилганлиги ёхуд уни Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансуб эмаслиги аниқланган тақдирда ички ишлар органининг хулосасига асосан мавжуд паспорт (идентификацияловчи карта) олиб қўйилади ва тўпланган материал прокуратура органларига юборилади.
(40-банднинг ўн еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 январдаги ПФ-61-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2022 й., 06/22/61/0084-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар шахс ички ишлар органининг хулосасидан норози бўлган тақдирда, ўзининг Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансублиги ёки мансуб эмаслиги тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун судга мурожаат қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
X. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансуб эмаслик ҳақидаги маълумотномаларни беришга оид материалларни кўриб чиқиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5 ва 6-моддаларида назарда тутилган шахсларга, башарти улар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини олмаган бўлса, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини олиш асосларига кўра Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳисобланмаган шахсларга, «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 44-моддасида кўрсатилган тартибда Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансуб эмаслик ҳақидаги маълумотномалар берилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансуб эмаслик тўғрисидаги маълумотномани расмийлаштириш ҳақидаги сўровнома мазкур Низомга 9-иловага мувофиқ шаклда яшаш жойидаги ички ишлар органига, хорижда яшаб турган шахс томонидан эса консуллик муассасасига топширилади.
(41-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансуб эмаслик тўғрисидаги маълумотномани расмийлаштириш тўғрисидаги сўровномага қуйидагилар илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсни тасдиқловчи ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат божи (консуллик йиғими) тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатларни қабул қилган ваколатли орган уч иш куни ичида сўровномадаги ахборотларни «E-Fuqaro» ИМБ ёки Консуллик ахборот тизимига киритади ва электрон сўровнома шакллантиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик муассасаси томонидан сўровнома Консуллик ахборот тизими орқали Ташқи ишлар вазирлигига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи ишлар вазирлигининг масъул ходими уч иш куни ичида Консуллик ахборот тизими орқали келиб тушган сўровномани «E-Fuqaro» ИМБ орқали Ички ишлар вазирлигига юборади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тегишли ички ишлар органи сўровномани бир ой муддатда кўриб чиқади, ариза берувчининг Ўзбекистон Республикасида охирги яшаган манзилидан яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлиги ёки йўқлиги, рўйхатдан чиқиб кетган бўлса, рўйхатдан чиққан вақти, туғилганлик бўйича Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини олиш ҳуқуқи бўлган ҳолатлар мавжудлигини, шунингдек, қораловчи маълумотлар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини текширади. Текширув натижалари «E-Fuqaro» ИМБга киритилади.
(41-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўриб чиқиш якуни бўйича ички ишлар органи томонидан мазкур Низомга 10-иловага мувофиқ шаклда маълумотнома ёки асослантирилган рад жавоб хати берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи ишлар вазирлигининг масъул ходими «E-Fuqaro» ИМБга киритилган текширув натижаларини уч иш куни ичида Консуллик ахборот тизими орқали консуллик муассасасига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик муассасаси масъул ходими Консуллик ахборот тизими орқали келиб тушган маълумотномани ёки асослантирилган рад жавоб хатини чоп этиб, ариза берувчига тақдим қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчига тақдим этилаётган маълумотнома ваколатли органнинг гербли бланкасида расмийлаштирилиб, лавозими кўрсатилган ҳолда орган раҳбари томонидан имзоланади ва гербли муҳр билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансуб эмаслик тўғрисидаги маълумотномани расмийлаштириш ҳақидаги сўровнома ички ишлар органлари томонидан кўриб чиқилишининг умумий муддати «E-Fuqaro» ИМБга сўровнома киритилган пайтдан эътиборан бир ойни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текширув натижалари «E-Fuqaro» ИМБга ёки Консуллик ахборот тизимига киритилган вақтдан бошлаб уч иш куни ичида ваколатли орган ариза берувчини бу ҳақида хабардор этиш чораларини кўриши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
XI. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалаларига оид қарорларни ижро этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалаларига оид қарорларни ижро этиш аризани қабул қилган тегишли ваколатли орган томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қабул қилинган қарор ҳақида ариза берувчига ўн иш куни ичида хабар берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчининг яшаш манзили ўзгарганлиги аниқланган тақдирда, қарор ижро этилиши учун уч иш куни ичида ваколатли орган томонидан тегишли ҳудудий органга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалаларига оид қарорлар «E-Fuqaro» ИМБга киритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16 ёшга тўлган, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилинган шахсга ваколатли орган томонидан идентификацияловчи карта ёки Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспорти расмийлаштирилади ёхуд Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги мавжудлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжат берилади.
(43-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 январдаги ПФ-61-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2022 й., 06/22/61/0084-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини олган шахснинг шахсига оид маълумотлар билан бирга Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилинган 16 ёшга тўлмаган боласи ва «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 16-моддасида назарда тутилган тартибда фарзандликка олинган боланинг Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилинганлиги ҳақидаги ахборот «E-Fuqaro» ИМБга киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тугатилган шахсга Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тугатилганлиги тўғрисида маълумотнома берилади. Бундай маълумотнома ваколатли орган гербли бланкасида расмийлаштирилиб, лавозими кўрсатилган ҳолда орган раҳбари томонидан имзоланади ва гербли муҳр билан тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тугатилган шахсга расмийлаштирилган паспорт (идентификацияловчи карта) ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспорти ваколатли орган томонидан олиб қўйилади ҳамда ушбу паспорт (идентификацияловчи карта) ёки Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини берган маълумотлар йиғиш пунктига йўқ қилиш учун юборилади.
(43-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 январдаги ПФ-61-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2022 й., 06/22/61/0084-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб турган, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тугатилган шахсга ички ишлар органи томонидан фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификацияловчи картаси ёки чет давлат фуқаросининг идентификацияловчи картаси берилади.
(43-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 январдаги ПФ-61-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2022 й., 06/22/61/0084-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
XII. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжатлардир:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) паспорт (идентификацияловчи карта), шу жумладан Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспорти;
(44-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 январдаги ПФ-61-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2022 й., 06/22/61/0084-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ўзбекистон Республикаси дипломатик паспорти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Қуйидагилар ўн олти ёшга тўлмаган боланинг Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжатдир:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ёки маълумотнома (боланинг туғилган жойидан қатъи назар) — ота-онасидан бирининг Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги мавжудлигини тасдиқловчи паспорт (идентификацияловчи карта) ёки бошқа ҳужжат тақдим этилганда;
(45-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 январдаги ПФ-61-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2022 й., 06/22/61/0084-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ёки маълумотнома (бола Ўзбекистон Республикасида туғилган тақдирда) — фуқаролиги бўлмаган шахслар бўлган ота-онанинг (ёлғиз ота ёки онанинг) яшаш гувоҳномаси (фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификацияловчи картаси) тақдим этилганда.
(45-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 январдаги ПФ-61-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2022 й., 06/22/61/0084-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
XIII. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилиш, тиклаш ва чиқиш масалалари бўйича илтимоснома ва аризаларни расмийлаштирувчи ваколатли орган илтимоснома берувчи шахсдан мазкур Низомда кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари ишга дахлдор бўлган бошқа ҳужжатларни ҳам талаб қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Ваколатли органларнинг ҳар бирида материалларни кўриб чиқиш муддати бир ойдан, умумий муддати эса Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалаларига оид талабнома «E-Fuqaro» ИМБ ёки Консуллик ахборот тизимига киритилган вақтдан бошлаб бир йилдан ортиқ бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тан олиш юзасидан топширилган материалларни кўриб чиқишнинг умумий муддати уч ойдан ортиқ бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Ички ишлар вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилиш, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигидан чиқиш, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тиклаш ва Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини йўқотиш ҳақидаги фармонлари ижросини бир ой муддатда таъминлаш чоралари кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилиш, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тиклаш, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигидан чиқиш, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини йўқотиш, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансубликни аниқлаш ва Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансуб эмаслик тўғрисидаги маълумотномалар бериш юзасидан материаллар нусхаси ваколатли органда ўн йил муддатда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тан олиш бўйича материаллар ҳудудий ички ишлар органи ва Ички ишлар вазирлигида ўн йил муддатда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. «E-Fuqaro» ИМБга киритилаётган маълумотлар, уларнинг ҳажми ва мазмуни, киритиш шакли ҳамда тартиби манфаатдор вазирлик ва идоралар ваколатлари доирасида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«E-Fuqaro» ИМБда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ёки хорижда ариза билан мурожаат қилиб, ўзига нисбатан фуқаролик масалаларига оид қарор қабул қилинган шахслар тўғрисидаги ахборот сақланади, уларнинг статистик ҳисоботи юритилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида туғилган ва вафот этган, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилинган ва Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тугатилган шахсларнинг умумий ҳисоби юритилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилиш, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тиклаш, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигидан чиқиш ва уни йўқотиш, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тан олиш ҳамда мансубликни текшириш бўйича хулосалар сақланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тиклаш, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари сақланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролик масалалари бўйича шакллантирилган талабномалар ва улар бўйича тегишли вазирлик ва идоралар томонидан билдирилган муносабатлар тўғрисидаги маълумотлар сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«E-Fuqaro» ИМБга киритилган ахборот доимий сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Фуқаролар томонидан Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига оид масалаларни кўриб чиқиш ва қарорларни ижро қилиш тартибини бузган мансабдор шахсларнинг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан юқори турувчи мансабдор шахсга ёки судга шикоят қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Ички ишлар вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фуқаролик масалаларига оид фармонларининг ижроси юзасидан бир йилда икки маротаба Комиссияга ахборот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ‎
‎ПРЕЗИДЕНТИ
‎ ‎(Ўзбекистон Республикаси Президентнинг ‎ фамилияси, исми ва отасининг исми) ‎ ‎

‎‎(ариза берувчининг яшаш манзили)

‎‎манзили бўйича яшовчи
‎ (ариза берувчининг фуқаролиги ёки фуқаролиги бўлмаганлиги, фамилияси, исми ва отасининг исми кўрсатилади)
‎ томонидан‎

ИЛТИМОСНОМА‎

Ҳурматли (Ўзбекистон Республикаси Президентининг исми ва отасининг исми)! ‎‎

‎‎Мени Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилишингизни илтимос қиламан.‎
Мен Ўзбекистон Республикасининг тенг ҳуқуқли фуқароси сифатида унинг ривожланишига ўз ҳиссамни қўшишни истайман.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига риоя этиш мажбуриятини ўз зиммамга оламан, ўзбек халқининг миллий анъаналари, удумларини ҳурмат қилишга ваъда бераман.
20___ й. «____»__________‎‎‎

____________‎

_________________________________‎

(имзо)‎

Фамилияси, исми, отасининг исми

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎
‎‎фотосурат учун
‎жой

СЎРОВНОМА‎‎

Мени Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига умумий тартибда қабул қилишингизни сўрайман. Ўзим ҳақимда қуйидагиларни маълум қиламан

САВОЛЛАР‎‎

ЖАВОБЛАР‎‎

1. Фамилияси, исми, отасининг исми‎

‎‎

2. Олдин мавжуд бўлган барча фамилиялари, исмлари, отасининг исмлари ва ўзгартириш сабаби

‎‎

3. Туғилган санаси ва жойи‎‎‎

‎‎

4. Миллати‎‎‎

‎‎

5. Маълумоти ва маълумоти бўйича мутахассислиги‎‎‎

‎‎

6. Илмий даражаси, илмий унвони

7. Оилавий аҳволи

8. Илгари Ўзбекистон Республикаси ёки бошқа давлат фуқаролигига эга бўлганлиги, қаерда, қачон ҳамда нима асосида қабул қилганлиги ва йўқотганлиги кўрсатилсин

9. Яшаш гувоҳномасининг серия ва рақами, қайси орган томонидан қачон расмийлаштирилган

10. Ҳарбий хизматни қачон ва қаерда ўтаган, ҳарбий унвони ва ҳарбий гувоҳномасидаги маълумотлар

11. Ўзбекистон Республикасига келишдан аввал жиноий жавобгарликка тортилганми, агар тортилган бўлса қачон, қаерда ва нима сабабдан

12. Ўзбекистон Республикасига кўчиб келган сана ва яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган сана

13. Ўзбекистон Республикасига келишдан мақсади

14. Ўзбекистон Республикасида жиноий жавобгарликка тортилганмисиз, агар тортилган бўлсангиз қачон, қаерда ва нима сабабдан

15. Меҳнат фаолияти (ўқув муассасаларида ўқиш ва ҳарбий хизмат кўрсатиб ўтилади)

Йили ва ойи

Лавозим, муассаса, ташкилот, корхона ҳамда вазирлик, давлат қўмитаси ёки идора номи

Иш жойи манзили‎‏

Кириш‎

Кетиш‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

16. Яқин қариндошлар (ота-онаси, ака-ука ва опа-сингиллари, турмуш ўртоғи, фарзандлари)

Қариндошлик
‎даражаси ва
‎фуқаролиги

Фамилияси, исми, отасининг исми

Туғилган
‎ санаси ва жойи

Иш жойи,
‎лавозими

Яшаш манзили

(Бошқа яқин қариндошларим йўқ)

17. Никоҳга доир маълумотлар

Никоҳ тузилган ёки бекор қилинган сана ва қайд қилган муассаса ва берилган ҳужжатнинг серия ва рақами*

Турмуш ўртоғининг фамилияси, исми, отасининг исми

Туғилган санаси ва
‎ жойи

Фуқаролиги

* Агар шахс бир неча маротаба никоҳдан ўтган бўлса, уларнинг барчаси кўрсатилади.

18. Ўзбекистон Республикасида яшаган барча манзилларига оид маълумотлар

Йили ва ойи

Яшаш ёки турган жойи бўйича рўйхатда туриб яшаган
‎манзиллари

келган‎

кетган‎

19. Ўзингиз билан биргаликда вояга етмаган фарзандларингизни ҳам фуқароликка қабул қилишни сўрасангиз, уларни кўрсатинг (18 ёшга қадар)

Т/р‎

Фамилияси, исми,
‎ отасининг исми

Туғилган санаси ва жойи

САВОЛЛАР

ЖАВОБЛАР

20. Уй манзилингиз ва телефон рақамингиз

21. Илтимосномага илова қилинган ҳужжатларни санаб ўтинг

20____ й. «____» _________________

___________________

(тўлдирилган сана)

(имзо)

______________________________________________________________________________________________________________

(ҳужжатларни қабул қилган масъул

ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва имзоси)

20____ й. «____» _________________

(ҳужжатлар қабул қилинган сана)

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎
‎‎фотосурат учун
‎жой

СЎРОВНОМА‎‎

Мени Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига соддалаштирилган тартибда қабул қилишингизни сўрайман. Ўзим ҳақимда қуйидагиларни маълум қиламан

САВОЛЛАР‎‎

ЖАВОБЛАР‎‎

1. Фамилияси, исми, отасининг исми‎

‎‎

2. Олдин мавжуд бўлган барча фамилияси, исми, отасининг исми ва ўзгартиришнинг сабаби

‎‎

3. Туғилган санаси ва жойи‎‎‎

‎‎

4. Миллати‎‎‎

‎‎

5. Маълумоти ва маълумоти бўйича мутахассислиги‎‎‎

‎‎

6. Илмий даражаси, илмий унвони

7. Оилавий аҳволи

8. Яшаш гувоҳномасининг серия ва рақами, қайси орган томонидан қачон расмийлаштирилган

9. Илгари Ўзбекистон Республикаси ёки бошқа давлат фуқаролигига эга бўлганлиги, қаерда, қачон ҳамда нима асосида қабул қилганлиги ва йўқотганлиги кўрсатилсин

10. Ҳарбий хизматни қачон ва қаерда ўтаган, ҳарбий унвони ва ҳарбий гувоҳномасидаги маълумотлар

11. Ўзбекистон Республикасига келишдан аввал жиноий жавобгарликка тортилганми, агар тортилган бўлса қачон, қаерда ва нима сабабдан

12. Ўзбекистон Республикасига кўчиб келган сана ва яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган сана (агар ота-онаси билан биргаликда келган бўлса, улар қачон яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлиги кўрсатилсин)

13. Ўзбекистон Республикасига келишдан мақсади

14. Ўзбекистон Республикасида жиноий жавобгарликка тортилганми, агар тортилган бўлса, қачон, қаерда ва нима сабабдан

15. Меҳнат фаолияти (ўқув муассасаларида ўқиш ва ҳарбий хизмат кўрсатиб ўтилади)

Йили ва ойи

Лавозим, муассаса, ташкилот, корхона ҳамда
‎ вазирлик, давлат қўмитаси ёки идора номи

Ишлаш жойи
‎ жойлашган манзил

Кириш‎

Кетиш‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

16. Яқин қариндошлари (ота-онаси, ака-укалари ва опа-сингиллари, турмуш ўртоғи, фарзандлари). Агар ватандош буваси ёки бувиси орқали ҳужжат расмийлаштирилаётган бўлса, улар тўғрисида маълумотлар кўрсатилади.

Қариндошлик
‎даражаси ва
‎фуқаролиги

Фамилияси,
‎ исми,
‎ отасининг исми

Туғилган
‎ санаси
‎ва жойи

Иш жойи,
‎лавозими

Яшаш манзили

(Бошқа яқин қариндошларим йўқ)

17. Никоҳга доир маълумотлар

Никоҳ тузилган ёки бекор
‎ қилинган сана, уни қайд
‎ қилган муассаса ва берилган ҳужжатнинг серия ва рақами*

Турмуш ўртоғининг
‎ фамилияси, исми,
‎ отасининг исми

Туғилган санаси ва
‎ жойи

Фуқаролиги

* Агар шахс бир неча маротаба никоҳдан ўтган бўлса, уларнинг барчаси кўрсатилади.

18. Ўзбекистон Республикасида яшаган барча манзилларига оид маълумотлар

Йили ва ойи

Яшаш ёки турган жойи бўйича рўйхатда туриб
‎яшаган манзиллари

келган‎

кетган‎

САВОЛЛАР

ЖАВОБЛАР

19. Уй манзилингиз ва телефон рақамингиз

20. Аризага илова қилинган ҳужжатларни санаб ўтинг

20____ й. «____» _________________

___________________

(тўлдирилган сана)

(имзо)

______________________________________________________________________________________________________________

(ҳужжатларни қабул қилган масъул

______________________________________________________________________________________________________________

ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва имзоси)

20____ й. «____» _________________

(ҳужжатлар қабул қилинган сана)

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА

Қорақалпоғистон Республикаси
‎ Ички ишлар вазири
(фамилияси, исми ва отасининг исми)

(ариза берувчининг яшаш манзили)
манзили бўйича яшовчи

фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан
‎(фамилияси, исми ва отасининг исми)

АРИЗА‎

Мени Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олиш масаласи бўйича ҳужжатларимни кўриб чиқишингизни сўрайман.‎‎

Мен Ўзбекистон Республикасининг тенг ҳуқуқли фуқароси сифатида унинг ривожланишига ўз ҳиссамни қўшишни истайман.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига риоя этиш мажбуриятини ўз зиммамга оламан, ўзбек халқининг миллий анъаналари, удумларини ҳурмат қилишга ваъда бераман.
20___ й. «____»__________‎‎‎

____________‎

_________________________________‎

(имзо)‎

Фамилияси, исми,
‎отасининг исми

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎
‎‎фотосурат учун
‎жой

СЎРОВНОМА‎‎

Мени Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олишингизни сўрайман. Ўзим ҳақимда қуйидагиларни маълум қиламан

САВОЛЛАР‎‎

ЖАВОБЛАР‎‎

1. Фамилияси, исми, отасининг исми‎

‎‎

2. Олдин мавжуд бўлган барча фамилиялари, исмлари, отасининг исмлари ва ўзгартиришнинг сабаби

‎‎

3. Туғилган санаси ва жойи‎‎‎

‎‎

4. Миллати‎‎‎

‎‎

5. Маълумоти ва маълумоти бўйича мутахассислиги‎‎‎

‎‎

6. Илмий даражаси, илмий унвони

7. Оилавий аҳволи

8. Яшаш гувоҳномасининг серия ва рақами, қайси орган томонидан қачон расмийлаштирилган

9. Илгари Ўзбекистон Республикаси ёки бошқа давлат фуқаролигига эга бўлганлиги, қаерда, қачон ҳамда нима асосида қабул қилганлиги ва йўқотганлиги кўрсатилсин

10. Ҳарбий хизматни қачон ва қаерда ўтаган, ҳарбий унвони ва ҳарбий гувоҳномасидаги маълумотлар

11. Ўзбекистон Республикасига келишдан аввал жиноий жавобгарликка тортилганми, агар тортилган бўлса қачон, қаерда ва нима сабабдан

12. Ўзбекистон Республикасида яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган сана. (Агар ота-онаси билан биргаликда кўчиб келган бўлса, улар қачон яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлиги кўрсатилсин)

13. Ўзбекистон Республикасига келишдан мақсади

14. Ўзбекистон Республикасида жиноий жавобгарликка тортилганмисиз, агар тортилган бўлсангиз қачон, қаерда ва нима сабабдан

15. Меҳнат фаолияти (ўқув муассасаларида ўқиш ва ҳарбий хизмат кўрсатиб ўтилади)

Йили ва ойи

Лавозим, муассаса, ташкилот, корхона ҳамда вазирлик, давлат қўмитаси ёки идора номи

Иш жойи манзили‎‏

Кириш‎

Кетиш‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

16. Яқин қариндошлар (ота-онаси, ака-укалари ва опа-сингиллари, турмуш ўртоғи, фарзандлари)

Қариндошлик
‎даражаси ва
‎фуқаролиги

Фамилияси, исми, отасининг исми

Туғилган
‎ санаси ва жойи

Иш жойи,
‎лавозими

Яшаш манзили

(Бошқа яқин қариндошларим йўқ)

17. Никоҳга доир маълумотлар

Никоҳ тузилган ёки бекор қилинган сана ва қайд қилган муассаса ва берилган ҳужжатнинг серия ва рақами*

Турмуш ўртоғининг фамилияси, исми, отасининг исми

Туғилган санаси
‎ва жойи

Фуқаролиги

* Агар шахс бир неча маротаба никоҳдан ўтган бўлса, уларнинг барчаси кўрсатилади.

18. Ўзбекистон Республикасида яшаган барча манзилларига оид маълумотлар

Йили ва ойи

Яшаш ёки турган жойи бўйича рўйхатда туриб яшаган
‎манзиллари

келган‎

кетган‎

САВОЛЛАР

ЖАВОБЛАР

19. Уй манзилингиз ва телефон рақамингиз

20. Илтимосномага илова қилинган ҳужжатларни санаб ўтинг

20____ й. «____» _________________

___________________

(тўлдирилган сана)

(имзо)

______________________________________________________________________________________________________________

(ҳужжатларни қабул қилган масъул

______________________________________________________________________________________________________________

ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва имзоси)

20____ й. «____» _________________

(ҳужжатлар қабул қилинган сана)

(5-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
‎ПРЕЗИДЕНТИ
‎(Ўзбекистон Республикаси Президентнинг ‎ фамилияси, исми ва отасининг исми) ‎

‎ ‎(ариза берувчининг яшаш манзили)
‎‎манзили бўйича яшовчи
‎(ариза берувчининг фуқаролиги ёки фуқаролиги бўлмаганлиги, фамилияси, исми ва отасининг исми кўрсатилади)
‎‎томонидан‎

ИЛТИМОСНОМА‎

Ҳурматли (Ўзбекистон Республикаси Президентининг исми ва отасининг исми)! ‎‎

Мени Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигидан чиқишимга рухсат беришингизни сўрайман.

(Сабаблари кўрсатилади)

20___ й. «____»__________‎‎‎

____________‎

_________________________________‎

(имзо)‎

Фамилияси, исми, отасининг исми

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга
7-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎
‎‎фотосурат учун
‎жой

СЎРОВНОМА‎‎

Менга Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигидан чиқишга рухсат беришингизни сўрайман. Ўзим ҳақимда қуйидагиларни маълум қиламан

САВОЛЛАР‎‎

ЖАВОБЛАР‎‎

1. Фамилияси, исми, отасининг исми‎

‎‎

2. Олдин мавжуд бўлган барча фамилиялари, исмлари, отасининг исмлари ва ўзгартириш сабаби

‎‎

3. Туғилган санаси ва жойи‎‎‎

‎‎

4. Миллати‎‎‎

‎‎

5. Маълумоти ва маълумоти бўйича мутахассислиги‎‎‎

‎‎

6. Илмий даражаси, илмий унвони

7. Оилавий аҳволи

8. Илгари Ўзбекистон Республикаси ёки бошқа давлат фуқаролигига эга бўлганлиги, қаерда, қачон ҳамда нима асосида қабул қилганлиги ва йўқотганлиги кўрсатилсин

9. Ўзбекистон Республикасида жиноий жавобгарликка тортилганми, агар тортилган бўлса, қачон, қаерда ва нима сабабдан

10. Давлат олдида бажарилмаган мажбуриятлари ёки фуқаролар ёхуд давлат органлари ва бошқа ташкилотлар манфаатлари билан боғлиқ бўлган мулкий мажбуриятларининг мавжудлиги

11. Меҳнат фаолияти (ўқув муассасаларида ўқиш ва ҳарбий хизмат кўрсатиб ўтилади)

Йили ва ойи

Лавозим, муассаса, ташкилот, корхона ҳамда вазирлик, давлат қўмитаси ёки идора номи

Иш жойи манзили‎‏

Кириш‎

Кетиш‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

12. Яқин қариндошлар (ота-онаси, ака-ука ва опа-сингиллари, турмуш ўртоғи, фарзандлари)

Қариндошлик
‎даражаси ва
‎фуқаролиги

Фамилияси, исми, отасининг исми

Туғилган
‎ санаси ва жойи

Иш жойи,
‎лавозими

Истиқомат мамлакати ва яшаш манзили

(Бошқа яқин қариндошларим йўқ)

13. Никоҳга доир маълумотлар

Никоҳ тузилган ёки бекор қилинган сана ва қайд қилган муассаса ва берилган ҳужжатнинг серия ва рақами*

Турмуш ўртоғининг фамилияси, исми, отасининг исми

Туғилган санаси ва
‎ жойи

Фуқаролиги

* Агар шахс бир неча маротаба никоҳдан ўтган бўлса, уларнинг барчаси кўрсатилади.

14. Ўзбекистон Республикасида яшаган барча манзилларига оид маълумотлар

Йили ва ойи

Яшаш ёки турган жойи бўйича рўйхатда туриб яшаган
‎манзиллари

келган‎

кетган‎

15. Ўзим билан биргаликда қуйидаги вояга етмаган фарзандларимни ҳам Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигидан чиқишга рухсат беришингизни сўрайман (18 ёшга қадар)

Т/р‎

Фамилияси , исми, отасининг исми

Туғилган санаси

Туғилган жойи

Изоҳ

САВОЛЛАР

ЖАВОБЛАР

16. Ҳарбий хизматга мажбурлиги ва ҳарбий унвони (чақирув ёшидаги шахснинг Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳақиқий ҳарбий хизматни ўташдан озод этилганлиги тўғрисидаги маълумотлар ҳам кўрсатилади)

17. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигидан чиқиш сабабларини кўрсатинг

18. Уй манзилингиз ва телефон рақамингиз

19. Паспорт серияси, рақами, қачон ва ким томонидан берилган

20. Аризага илова қилинган ҳужжатларни санаб ўтинг.

20____ й. «____» _________________

___________________

(тўлдирилган сана)

(имзо)

______________________________________________________________________________________________________________

(ҳужжатларни қабул қилган масъул

______________________________________________________________________________________________________________

ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва имзоси)

20____ й. «____» _________________

(ҳужжатлар қабул қилинган сана)

(7-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга
8-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини бериш тўғрисида кафолат хати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ушбу Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини бериш тўғрисида кафолат хатининг эгаси унда кўрсатилган муддат мобайнида _________________________________ фуқаролиги тугатилганлиги тўғрисидаги ҳужжатни

(чет давлат номи)

тақдим этса, «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддаси 7-қисмида назарда тутилган тартибда Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинади.

Фамилияси, туғилганлиги бўйича фамилияси, исми, отасининг исми (мавжуд бўлса):

Туғилган сана:

Туғилган жой:

Яшаш манзили:

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги _____________________________

(чет давлат номи)

фуқаролиги тугатилганлиги тўғрисида ҳужжат тақдим этилган тақдирда берилади.

Ушбу кафолат хати 20____ йил «____»____________га қадар амал қилади.

Кафолат хати илтимоснома берган шахснинг амалдаги ва ҳуқуқий шароитлари, айниқса, Ўзбекистон Республикасига бўлган шахсий муносабатлари Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги берилгунга қадар ўзгармаслиги шарти билан берилади.

Ҳудуд номи ва ваколатли
орган раҳбарининг лавозими

_________

(имзо, муҳр)

Раҳбарнинг
фамилияси, исми,
отасининг исми

20____ й. «____» _________

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга
9-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎
‎‎фотосурат учун
‎жой

СЎРОВНОМА‎‎

Менга, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини қабул қилмаганлик ёки мансуб эмаслик тўғрисида маълумотнома беришингизни сўрайман. Бир вақтнинг ўзида менинг қарамоғимда бўлган қуйидаги вояга етмаган фарзандларим* Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаслик истагини билдирмоқда:

Т/р‎

Фамилияси, исми, отасининг исми

Туғилган вақти ва жойи‎

Қариндошлик даражаси

14 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ўз имзоси билан розилигини тасдиқлайди

* Изоҳ: шахсан ўзининг тасдиқлаш имкони бўлмаса, нотариал тасдиқланган розилик аризаси илова қилиниши шарт.

Ўзим ҳақимда қуйидагиларни маълум қиламан:

1. Фамилияси, исми ва отасининг исми ______________________________________________________________________________

(ўзгарган бўлса қайд этилсин)

2. Туғилган вақти ва жойи _________________________________________________________________________________________
3. Миллати ____________________________________________________________________________________________________
4. Маълумоти (касби, мутахассислиги) ______________________________________________________________________________
5. Оилавий аҳволи _______________________________________________________________________________________________
6. Жиноий жавобгарликка тортилганлиги, тортилган бўлса қачон, нима учун ва ким томонидан
_____________________________________________________________________________________________________________

7. Ҳарбий хизматни ўтаганлиги, қаерда ва қачон_______________________________________________________________________
_____________________________________________________________________________________________________________
8. Ҳозирги вақтда ҳарбий хизматга муносабати________________________________________________________________________
9. Ўзбекистон Республикасидаги охирги доимий яшаган манзили _________________________________________________________
қайси ҳужжатга асосан чиқиб кетган, серия ______________№___________________________________________________________
қачон ва қаердан берилган________________________________________________________________________________________
10. Қайси давлат фуқароси ёки қайси чет давлат фуқаролигини қабул қилиш истагида_______________________________________________________________________________________________________
11. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини қабул қилмаслиги сабаби__________________________________________________ ______________________________________________________________________________________________________________
12. Ўзбекистон Республикасида яшаётган яқин қариндошлари ____________________________________________________________
______________________________________________________________________________________________________________

(қариндошлик даражаси, Ф.И.О. туғилган вақти ва жойи

_____________________________________________________________________________________________________________ фуқаролиги, машғулоти, яшаш манзили)

13. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида яшаётган яқин қариндошлари _____________________________________________

______________________________________________________________________________________________________________ (қариндошлик даражаси, Ф.И.О. туғилган вақти ва жойи

_____________________________________________________________________________________________________________ фуқаролиги, машғулоти, яшаш манзили),

14. Ўзбекистон Республикасида охирги ишлаган жойи __________________________________________________________________
_____________________________________________________________________________________________________________
Уй манзили, телефон рақами
‎ _____________________________________________________________________________________________________________
_____________________________________________________________________________________________________________
Паспорт серияси ва рақами, қачон ва ким томонидан берилган___________________________________________________________
_____________________________________________________________________________________________________________
20____ й. «____» _________________ ___________________

(тўлдирилган сана)

(имзо)

______________________________________________________________________________________________________________

(ҳужжатларни қабул қилган масъул

______________________________________________________________________________________________________________

ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва имзоси)

20____ й. «____» _________________

(ҳужжатлар қабул қилинган сана)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга
10-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

МАЪЛУМОТНОМА

_________________________________________________________________________________________________

(фамилияси, исми ва отасининг исми)

_______________________________________________________________________________________________________________‎

(туғилган йили ва жойи)

Сизнинг _________ йил ____ кун ____ ойдаги аризангизга мувофиқ ва Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги 2020 йил 13 мартдаги ЎРҚ-610-сон Қонунига асосан Сиз Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмагансиз ва ҳозирда Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳисобланмайсиз.

Ҳудуд ва ваколатли органнинг номи‎

‎______________‎ ‎

Раҳбар (фамилияси,
‎ исми, отасининг исми)

‎20___ й. «____»__________‎‎‎

(имзо, муҳр)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 мартдаги ПФ-6185-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим фармонлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 20 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги ПФ-500-сон Фармони.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 26 февралдаги «Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-2240-сон Фармони 2-банди учинчи хатбошиси ва унга 3-илова.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 25 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ПФ-3587-сон Фармони.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 17 февралдаги «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги билан боғлиқ бўлган масалаларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиш киритиш тўғрисида»ги ПФ-4779-сон Фармони.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 мартдаги «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги билан боғлиқ бўлган масалаларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиш киритиш тўғрисида»ги ПФ-4990-сон Фармони.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги ПФ-5456-сон Фармонига 1-илованинг 2-банди.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.03.2021 й., 06/21/6185/0197-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2022 й., 06/22/61/0084-сон; 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)