ТАСДИҚЛАНГАН
|
Т/р |
Тадбир номи |
Амалга ошириш механизми |
Ижро муддати |
Масъул ижрочи | |
|
Вазирлик ва идоралардан |
Вазирлар Маҳкамасидан | ||||
|
I. Амалдаги қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш ва янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш | |||||
|
1. |
Соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш бўйича қайта кўриб чиқиш. |
1.1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш. 1.2. Заруратга кўра, тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда келишиш учун манфаатдор вазирлик ва идораларга киритиш. 1.3. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
Қонун расмий эълон қилингандан сўнг икки ой муддатда |
Савдо-саноат палатаси, Тошкент халқаро арбитраж маркази |
Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти |
|
2. |
Тошкент халқаро арбитраж маркази ички ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига рўйхатдан ўтказиш учун юбориш. |
2.1. Тегишли ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш. 2.2. Давлат рўйхатидан ўтказиш учун Адлия вазирлигига тақдим этиш. |
Қонун расмий эълон қилингандан сўнг уч ой муддатда |
Савдо-саноат палатаси, Тошкент халқаро арбитраж маркази, Адлия вазирлиги |
Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти |
|
II. Қонунни амалга ошириш бўйича ташкилий тадбирлар ўтказиш | |||||
|
3. |
Халқаро ҳуқуқ ва иқтисодий соҳаларда юқори малакага эга маҳаллий ва хорижий экспертлардан иборат арбитрлар рўйхатини шакллантириш. |
3.1. Арбитрлар рўйхатига киритиладиган номзодлар тўғрисида маълумотларни тайёрлаш. 3.2. Арбитрлар рўйхатини тасдиқлаш. |
Қонун расмий эълон қилингандан сўнг уч ой муддатда |
Савдо-саноат палатаси, Тошкент халқаро арбитраж маркази, Ташқи ишлар вазирлиги |
Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти |
|
4. |
Тошкент халқаро арбитраж марказининг махсус веб-сайтини яратиш, зарур маълумотларни жойлаштириш ва доимий равишда янгилаб бориш. |
4.1. Веб-сайтда ёритиладиган маълумотлар рўйхатини тузиш. 4.2. Маълумотларни веб-сайтга жойлаштириш. |
Қонун расмий эълон қилингандан сўнг уч ой муддатда |
Савдо-саноат палатаси, Тошкент халқаро арбитраж маркази, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги |
Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти |
|
4.3. Веб-сайтни доимий янгилаб бориш. |
Доимий равишда | ||||
|
III. Қонунни ижрочиларга етказиш ва тушунтириш бўйича тадбирлар ўтказиш | |||||
|
5. |
Қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан аҳоли ўртасида кенг тушунтириш ишларини олиб бориш. |
5.1. Режа-график ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
Қонун расмий эълон қилингандан сўнг бир ой муддатда |
Савдо-саноат палатаси, ЎзА, МТРК, Тошкент халқаро арбитраж маркази |
Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти |
|
5.2. Режа-графикни амалга ошириш. |
Режа-график асосида | ||||
|
6. |
ОАВ ҳамда давлат органларининг расмий веб-сайтларида Қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ёритишга қаратилган туркум мақола, кўрсатув, эшиттиришлар бериб бориш. |
6.1. Режа-график ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
Қонун расмий эълон қилингандан сўнг бир ой муддатда |
Савдо-саноат палатаси, ЎзА, МТРК, Тошкент халқаро арбитраж маркази |
Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти |
|
6.2. Режа-графикни амалга ошириш. |
Режа-график асосида | ||||