03.03.2021 йилдаги ПҚ-5012-сон
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш, уларнинг ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш давлат ва жамият қурилишини такомиллаштиришнинг асосий йўналиши сифатида белгиланган.
Молия вазирлиги мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни 2022 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларида назарда тутишни таъминласин.
5. «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати, «Тараққиёт стратегияси» маркази ва Ассоциациянинг халқаро грант маблағлари ҳисобидан иловага мувофиқ 2021-2022 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида фуқаролик жамияти институтлари фаоллари ўртасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш, янги фуқаролик ташаббусларини амалга ошириш, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш, мавжуд муаммоларнинг ечими юзасидан таклифлар тайёрлаш ҳамда шахсий билим ва кўникмаларини оширишга хизмат қилувчи коворкинг-марказларини ташкил этиш ташаббуси қўллаб-қувватлансин.
7. Ўзбекистон Республикаси «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги Қонунининг 5-моддасида ижтимоий шерикликни амалга ошириш соҳалари белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.