ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ САНИТАРИЯ-ЭПИДЕМИОЛОГИК ОСОЙИШТАЛИК ВА ЖАМОАТ САЛОМАТЛИГИ ХИЗМАТИНИНГ
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикасида мактабгача таълим муассасаларининг жойлашуви, тузилиши ва ташкиллаштиришга оид санитария-гигиеник талаблар
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 1 мартда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 6-сон]
1. 1.2-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«республиканинг бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудларида хамда туманлар марказларидан ташқари қишлоқ ҳудудларида қуриладиган модулли қурилмаларда жойлашган мактабгача таълим ташкилотлари учун;
«республиканинг бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудларида хамда туманлар марказларидан ташқари қишлоқ ҳудудларида қуриладиган модулли қурилмаларда жойлашган мактабгача таълим ташкилотлари учун;
2. 1.4-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«республиканинг бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудларида хамда туманлар марказларидан ташқари қишлоқ ҳудудларида қуриладиган модулли қурилмаларда жойлашган мактабгача таълим ташкилотлари учун;
«республиканинг бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудларида хамда туманлар марказларидан ташқари қишлоқ ҳудудларида қуриладиган модулли қурилмаларда жойлашган мактабгача таълим ташкилотлари учун;
3. 1.7-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Модулли қурилмалар денгиз металл контейнерларидан ташкил топади ҳамда улар ишлатилишидан олдин радиация ва токсикологик хавфсизлик талабларига жавоб бериши талаб этилади.».
4. 4.6-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Модулли қурилмаларда жойлашган мактабгача таълим ташкилотларида хонанинг баландлиги 2,3 метрдан паст бўлмаслиги лозим, шунингдек гуруҳ майдони қисқа муддатли гуруҳларда ҳар бир бола учун камида 2,5 м2 ҳамда тўлиқ кунлик гуруҳларда ҳар бир бола учун камида 3-3,5 м2 бўлиши керак.».
5. 4.7-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Модулли қурилмаларда жойлашган мактабгача таълим ташкилотларида тамбур ва пандус бўлиши тавсия этилади.».
6. 7.4-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Модулли қурилмаларда жойлашган мактабгача таълим ташкилотлари ва уларнинг гуруҳларида табиий ёруғлик меъёрини таъминлаш учун дераза ойналари сатҳи майдонларини кенгайтириш тавсия этилади.».
7. 8.1-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Хоналарда ҳавони табиий алмашувини таъминлаш учун барча ҳолатларда маҳаллий ҳаво сўрувчи мосламалар (шахта) қурилади.».
8. 3-илова мазкур қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
Ўзбекистон Республикасида мактабгача таълим муассасаларининг жойлашуви, тузилиши ва ишини ташкиллаштиришга оид санитария-гигиеник талаблар 0355-18-сон СанҚваНга киритилаётган қўшимчаларга
ИЛОВА
ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикасида мактабгача таълим муассасаларининг жойлашуви, тузилиши ва ишини ташкиллаштиришга оид санитария-гигиеник талаблар 0355-18-сон СанҚваНга
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Тиббий блок
|
Т/р |
Хоналарнинг номи |
Майдони, м2 |
|
|
1. |
Тиббиёт хонаси |
8÷16 м2 |
|
|
Модулли қурилмаларнинг тиббиёт хонаси |
8÷10 м2 |
| |
|
2. |
Модулли қурилмаларнинг изолятори |
6 м2 |
|
|
3. |
Ҳожатхона ва ичида зарарсизлантириш воситаларини тайёрлаш учун ажратилган жой |
6 м2 |
». |
Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Б. ЮСУПАЛИЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 1 март,
0355-18-сон