1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомобиль йўлларини, йўл иншоотларини, темир йўл кесишмаларини, автомобиль йўллари ва кўчалар бўйида жойлашган АЁҚС, АГТКС ва АГҚС (автомобилларга бензин қуйиш, газ тўлдириш ва газ қуйиш) станцияларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш лойиҳаларини келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли «Қурол тўғрисидаги қонунчилик ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2022 йил 16 ноябрдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Автомобиль йўлларини, йўл иншоотларини, темир йўл кесишмаларини, автомобиль йўллари ва кўчалар бўйида жойлашган АЁҚС, АГТКС ва АГҚС (автомобилларга бензин қуйиш, газ тўлдириш ва газ қуйиш) станцияларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш лойиҳаларини келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, тадбиркорлик субъектлари автомобиль йўлларини, йўл иншоотларини, темир йўл кесишмаларини, автомобиль йўллари ва кўчалар бўйида жойлашган АЁҚС, АГТКС ва АГҚС (автомобилларга бензин қуйиш, газ тўлдириш ва газ қуйиш) станцияларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш лойиҳаларини келишиш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 1 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
111-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 1 мартдаги 111-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомобиль йўлларини, йўл иншоотларини, темир йўл кесишмаларини, автомобиль йўллари ва кўчалар бўйида жойлашган АЁҚС, АГТКС ва АГҚС (автомобилларга бензин қуйиш, газ тўлдириш ва газ қуйиш) станцияларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш лойиҳаларини келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Регламент тадбиркорлик субъектларига (кейинги ўринларда — ариза берувчилар) автомобиль йўлларини, йўл иншоотларини, темир йўл кесишмаларини, автомобиль йўллари ва кўчалар бўйида жойлашган АЁҚС, АГТКС ва АГҚС (автомобилларга бензин қуйиш, газ тўлдириш ва газ қуйиш) станцияларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш лойиҳаларини (кейинги ўринларда — лойиҳалар) уларнинг йўл ҳаракат хавфсизлиги соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мослиги юзасидан ички ишлар органлари билан келишиш бўйича давлат хизматларини (кейинги ўринларда — давлат хизматлари) кўрсатиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Регламент қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли яшаш мавзелари, даҳалари ва ёпиқ объектларнинг ички ҳудудларидаги объектлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги экинлари етиштириладиган далалар, экин майдонларининг ички ҳудудларидаги объектлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл ҳаракати қатнашчиларининг йўлнинг қатнов қисмида эркин ҳаракатланишига халақит қилмайдиган қурилиш, реконструкция ва таъмирлаш ишлари олиб бориладиган ҳар қандай объектлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёқилғи қуйиш шохобчаси — автомототранспорт воситалари ва электромобилларга ёқилғи (бензин, дизель, сиқилган, суюлтирилган газ ва бошқалар) қуйиш (тўлдириш, зарядлаш) хизматларини кўрсатувчи автомобиль йўллари, йўл иншоотлари, темир йўл кесишмалари ва кўчалар бўйида жойлашган шохобчалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл ҳаракати қатнашчиси — йўл ҳаракати жараёнида транспорт воситасининг ҳайдовчиси, йўловчиси ёки пиёда тариқасида бевосита иштирок этаётган шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл ҳаракати — одамлар ва юкларнинг транспорт воситалари ёрдамида ёки бундай воситаларсиз йўллар доирасида ҳаракатланиши жараёнида юзага келувчи муносабатлар мажмуи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сервис объектлари — жисмоний ва юридик шахсларга, шу жумладан, аҳолига хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш ва техник мақсадларидаги, шунингдек, маданий, маиший, хўжалик, озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотлар савдоси ҳамда улардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган хизматларни кўрсатувчи автомобиль йўллари, йўл иншоотлари, темир йўл кесишмалари ва кўчалар бўйида жойлашган объектлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Давлат хизматлари Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ёки унинг ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда — ваколатли орган) томонидан кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда — ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Давлат хизматлари ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Давлат хизматларини кўрсатиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ариза берувчилар лойиҳаларни келишиш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХПда давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ариза берувчилар ёки уларнинг ишончли вакили ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари марказлари ходими ариза берувчилар номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон шаклда тўлдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг ариза берувчилар маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани ўз ЭРИси билан тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда, тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия ва бошқа) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўровномага лойиҳа ва унга оид барча ҳужжатларнинг электрон нусхаси илова қилинади. Сўровнома билан фақат битта лойиҳа кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган (лойиҳаларга оид бўлмаган) маълумотларни ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Давлат хизматлари кўрсатилиши учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат хизматлари кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат хизматлари кўрсатилгани учун йиғим тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг моддий-техник базасини ривожлантириш, ходимларни рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармаси ҳисобварағига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10 фоизи — Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28,25 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг моддий-техник базасини ривожлантириш, ходимларни рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармаси ҳисобварағига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ариза берувчилар томонидан сўровномада нотўғри маълумотларнинг кўрсатилиши ёки уни тасдиқлаш рад этилиши, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизматларини кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ариза берувчилар лойиҳаларни келишиш рад этилган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўламаган ҳолда такроран мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда Давлат хизматлари марказлари 14-бандда кўрсатилган муддатларда ариза берувчиларнинг такрорий мурожаатини ваколатли органга юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ариза берувчилар ёки уларнинг ишончли вакили ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, уларнинг сўровномаси Давлат хизматлари марказлари ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчилар томонидан тасдиқлангандан сўнг масъул ходим барча ҳужжатларни сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб бир соат мобайнида ваколатли органга юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЯИДХП орқали мурожаат этилганда эса, сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Сўровнома келиб тушган кундан бошлаб автомобиль йўлларини, йўл иншоотларини, темир йўл кесишмаларини, автомобиль йўллари ва кўчалар бўйида жойлашган АЁҚС, АГТКС ва АГҚС (автомобилларга бензин қуйиш, газ тўлдириш ва газ қуйиш) станцияларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш лойиҳалари беш иш куни мобайнида ваколатли орган томонидан ўрганиб чиқилиб, белгиланган тартибда келишилади ва ижобий хулоса расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли орган лойиҳаларни келишишни йўл ҳаракати хавфсизлиги, шунингдек, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, техник регламентлар ва стандартлар талаблари бузилишига кўра рад этган тақдирда, ушбу бўйича салбий хулосани расмийлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли орган ижобий ёки салбий хулосани QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда расмийлаштиради ҳамда уни ўз ЭРИси билан тасдиқлаб, Давлат хизматлари марказларига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчиларга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Лойиҳаларни келишишни рад этиш тўғрисидаги салбий хулосада уларнинг тегишли қонунчилик ҳужжатлари, шу жумладан, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, техник регламентлар ва йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг айнан қайси талабларига мос келмаслиги аниқ кўрсатилиши, заруратга кўра, уларга тузатишлар киритиш тўғрисида талаблар кўрсатилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар салбий хулосада лойиҳаларга тузатишлар киритиш тўғрисида талаблар назарда тутилган бўлса, ваколатли орган камчиликлар аниқлангандан кейин бир иш куни ичида салбий хулосани Давлат хизматлари марказлари орқали тизимдан фойдаланган ҳолда, электрон шаклда ариза берувчиларга лойиҳаларни қайта ишлаш учун юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчилар ўн иш куни мобайнида лойиҳаларга тегишли тузатишлар киритади ва уларни Давлат хизматлари маркази орқали ваколатли органга такроран юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Такрорий сўровнома келиб тушган кундан бошлаб автомобиль йўлларини, йўл иншоотларини, темир йўл кесишмаларини, автомобиль йўллари ва кўчалар бўйида жойлашган АЁҚС, АГТКС ва АГҚС (автомобилларга бензин қуйиш, газ тўлдириш ва газ қуйиш) станцияларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш лойиҳалари уч иш куни мобайнида ваколатли орган томонидан ўрганиб чиқилиб, белгиланган тартибда лойиҳалар бўйича ижобий ёки салбий хулоса расмийлаштирилади ва ушбу Регламентнинг 15-бандида белгиланган тартибда Давлат хизматлари марказларига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ваколатли орган дастлабки салбий хулосада кўрсатилмаган янги сабаблар билан лойиҳаларни келишишни рад этишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Лойиҳаларни қонунчилик талаблари ва стандартларга мос эканлигини тегишли объект ҳудудига бевосита чиқиб, текширувлар ўтказиш орқали ўрганиш зарурати туғилганда, ваколатли орган ариза берувчилар ёки уларнинг ишончли вакилини ҳамда бошқа тегишли ташкилотларни бевосита ўрганиш жараёнига жалб этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Лойиҳаларни келишиш ваколатли органнинг ЭРИси билан тасдиқлаш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишилган лойиҳалар бир кун муддатда ариза берувчиларга (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) Давлат хизматлари марказлари ёки (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишиш рад этилган тақдирда, ваколатли орган лойиҳалар бўйича тузилган хулосани QR-код (матрик штрихли код) ҳамда ЭРИси билан тасдиқлаган ҳолда, Давлат хизматлари марказларига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчиларга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли орган белгиланган муддатларда лойиҳаларни келишиш юзасидан ижобий ёки салбий хулосани тақдим қилмаган тақдирда, лойиҳа Давлат хизматлари марказлари (ЯИДХП) томонидан автоматик равишда келишилган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Давлат хизматлари марказлари келишилган лойиҳаларни ёки келишиш рад этилганлиги тўғрисидаги хулосани келиб тушгандан кейин бир соат мобайнида ариза берувчиларнинг электрон манзилига юборади ва бу ҳақда уларни ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Бунда Давлат хизматлари марказлари ариза берувчилар ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, уларга келишилган лойиҳаларни ёки келишиш рад этилганлиги тўғрисидаги хулосани электрон шаклда тақдим қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат хизматлари марказлари ариза берувчиларнинг сўровига кўра, уларга келишилган лойиҳаларнинг ёки келишиш рад этилганлиги тўғрисидаги хулосанинг қоғоз шаклини ўзининг муҳри билан тасдиқлаб, масъул ходим томонидан имзоланган кўринишда тақдим этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ариза берувчилар давлат хизматларидан фойдаланишдан уларни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчилар давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг фаолияти бўйича, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомобиль йўлларини, йўл иншоотларини, темир йўл кесишмаларини, автомобиль йўллари ва кўчалар бўйида жойлашган АЁҚС, АГТКС ва АГҚС (автомобилларга бензин қуйиш, газ тўлдириш ва газ қуйиш) станцияларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш лойиҳаларини келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомобиль йўлларини, йўл иншоотларини, темир йўл кесишмаларини, автомобиль йўллари ва кўчалар бўйида жойлашган АЁҚС, АГТКС ва АГҚС (автомобилларга бензин қуйиш, газ тўлдириш ва газ қуйиш) станцияларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш лойиҳаларини келишиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Ариза берувчи
1. Давлат хизматларидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказларига келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) рўйхатдан ўтади.
1. Ўз хоҳишига кўра
2. Давлат хизматлари кўрсатилгани учун йиғим тўлайди.
1. Лойиҳаларнинг йўл ҳаракат хавфсизлиги ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида амалдаги норматив ҳужжатлар талабларига мослигини ўрганиб чиқади.
Ваколатли орган
2. Натижаси бўйича:
а) агар ҳужжатлар тўлиқ ва талабга жавоб берадиган бўлса келишилган ва ЭРИ билан тасдиқланган лойиҳаларни Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХПга юборади;
Беш иш куни мобайнида
б) агар камчиликлар аниқланса, салбий хулосани Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали ариза берувчиларга лойиҳаларни қайта ишлаш учун юборади;
Бир иш куни мобайнида
Ариза берувчи
в) лойиҳаларга тегишли тузатишлар киритади ва уларни Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали ваколатли органга такроран юборади.
Ўн иш куни мобайнида
4-босқич
Давлат хизматлари марказлари
Ваколатли органлар билан келишилган лойиҳаларни ариза берувчиларнинг электрон манзилига жўнатади ва бу ҳақда уларни ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.
Бир соат мобайнида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомобиль йўлларини, йўл иншоотларини, темир йўл кесишмаларини, автомобиль йўллари ва кўчалар бўйида жойлашган АЁҚС, АГТКС ва АГҚС (автомобилларга бензин қуйиш, газ тўлдириш ва газ қуйиш) станцияларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш лойиҳаларини келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
__________________
(сана)
__________________
(рақам)
Автомобиль йўлларини, йўл иншоотларини, темир йўл кесишмаларини, автомобиль йўллари ва кўчалар бўйида жойлашган АЁҚС, АГТКС ва АГҚС (автомобилларга бензин қуйиш, газ тўлдириш ва газ қуйиш) станцияларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш лойиҳаларини келишиш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун
СЎРОВНОМА
I. Ариза берувчи (тадбиркорлик субъекти) тўғрисида маълумот:
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.03.2021 й., 09/21/111/0170-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)