26.02.2021 йилдаги ПҚ-5009-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни 2021 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-5853-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегияси доирасида 2021 йилда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва жорий этиш йўналишида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) шаклланган деҳқончилик кўникмалари, тупроқ-иқлим шароити, сув таъминотидан келиб чиқиб, республиканинг барча туманларининг ҳудудлари муайян турдаги маҳсулотлар етиштиришга босқичма-босқич ихтисослаштирилади. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришда асосий эътибор унинг ҳосилдорлиги, экспортбоплиги, яхлит майдонларда етиштирилишига қаратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кооперация ва кластер тизими асосида маҳсулот етиштириш, уни қайта ишлаш, сақлаш ва ички ҳамда ташқи бозорларга сотиш тизими йўлга қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини ошириш учун камида битта туман ҳудудини органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда мавжуд экин майдонларидан самарали фойдаланиш, 2021 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш бўйича ҳукумат қарорини қабул қилсин. Бунда, жорий йилда пахта майдонларини 33,6 минг гектарга ва ғалла майдонларини 40 минг гектарга қисқартириш ҳамда 320 минг гектар ерларни фойдаланишга киритиш ҳисобига озиқ-овқат ва озуқа экинлари майдонлари 193,6 минг гектарга кенгайтирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги 2021 йил 1 апрелдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятларда ҳудуд ихтисослигидан келиб чиқиб, туман ҳокимликлари захирасидаги яхлит ҳолда 300 гектаргача ер майдонларида плантация усулида интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш ва етти йил муддатда тўлаш шарти билан аҳолига сотиш тизимини йўлга қўйсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари янги боғ ва токзорлар барпо этишга қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган очиқ ер майдонлари, захирада турган ҳосилдорлиги паст бўлган пахта ва ғалладан қисқарган майдонлар, яроқсиз ва иқтисодий жиҳатдан самарасиз деб топилган боғлар жойлашган ер майдонлари ажратилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) кооперация шартларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун ёшларга фойдаланишга киритиладиган ер майдонлари ижарага берилади, шунингдек, фермер хўжаликлари ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарининг экин майдонлари иккиламчи ижарага берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшлар учун экин майдонлари, аввало, аҳоли яшайдиган қишлоқ ҳудудларига яқин ерлардан танланишига, контурлар яхлитлиги сақланишига ҳамда ёшларни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ўргатиш учун тажрибали агрономлар жалб қилинишига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ерларни экишга тайёрлаш ва экинларга ишлов бериш учун зарур бўлган қишлоқ хўжалиги техника ва механизмлари, сув ҳамда иш қуроллари билан таъминлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ички ва ташқи бозорларда сотишга кўмаклашсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) қулай агробизнес муҳитини ва қўшилган қиймат занжирини яратиш йўналишида шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра бир туманда учтагача пахта-тўқимачилик кластерларига фермер хўжаликлари билан шартнома асосида фаолият юритишига ва фермер хўжаликларига ушбу кластерлар билан пахта хом ашёсини етказиб бериш бўйича ихтиёрий равишда фьючерс шартномаларини тузиш ҳуқуқи берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Адлия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, «Ўзтўқимачиликсаноати» уюшмаси, Пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда бир ой муддатда агрокластерларни ташкил этиш, уларга ер майдонлари ажратиш, улар фаолиятининг асосий кафолатларини ва қўллаб-қувватлашни назарда тутувчи тартиб ва таомилларни ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш йўналишида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ернинг бозор қийматини баҳолаш ҳамда кейинчалик ундан гаров таъминоти сифатида фойдаланиш амалиёти тизимли йўлга қўйилади. Бунда, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги биринчи навбатда, боғ, ток ва иссиқхона жойлашадиган майдонларнинг бозор қийматини аниқлаш ва гаров таъминоти сифатида фойдаланиш тартибини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2021 йилда қайта фойдаланишга киритиладиган ва ўзлаштириладиган ер майдонларининг прогноз кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Сув хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда мавжуд сув инфратузилмасини яхшилашни назарда тутувчи 2021 — 2023 йилларга мўлжалланган чора-тадбирларни белгиласин. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 758 км канал, 443 км лоток, 329 та гидротехника иншоотлари, 1 899 км коллектор-дренаж, 728 км ёпиқ горизонтал ва вертикал дренаж, 1 896 та мелиоратив кузатув қудуқлари ва бошқа объектларни қуриш ва реконструкция қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5 026 км магистрал канал, 45 595 км мелиорация тармоқларини таъмирлаш ва тиклаш, 518 та насос агрегатлари ҳамда 807 та электродвигателларни янгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув ресурсларидан фойдаланишни онлайн режимда назорат қилиш, гидрологик постларни рақамли технологиялар асосида автоматлаштирилган ускуналар билан жиҳозлаш, суғоришда сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш назарда тутилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) қишлоқ хўжалиги тармоғини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган давлат харажатларини босқичма-босқич диверсификация қилиш йўналишида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд «4» кичик бандининг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 ноябрдаги ПФ-193-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2021 йил 31 декабрга қадар маҳаллий уруғчилик хўжаликларидан сертификатланган қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари ва кўчатларини сотиб олган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга сотиб олинган уруғ ва кўчатлар қийматининг 20 фоизигача Давлат бюджетидан қоплаб берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) лимон етиштириладиган иссиқхоналар барпо этишда муқобил энергия (табиий газга нисбатан) орқали ишлайдиган иситиш тизимини харид қилиш харажатларининг бир қисмини давлат бюджетидан қоплаш тартиби жорий этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.А. Ходжаев) Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) билан биргаликда бир ой муддатда сертификатланган қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари ва кўчатлари қийматининг, шунингдек лимон етиштириладиган иссиқхоналарни барпо этишда муқобил энергия орқали ишлайдиган иситиш тизимини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартибини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари билан биргаликда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларнинг талаблари асосида вируслардан холи, юқори ҳосилли сертификатланган уруғ ва кўчатларни етиштириш ва етказиб бериш тизимини самарали йўлга қўйсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) 2021 йил 1 мартдан бошлаб «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида боғдорчилик, узумчилик ва лимончиликни ривожлантириш учун аҳолига ажратиладиган кредитлар муддати 3 йилдан 7 йилгача, имтиёзли давр эса 1 йилдан 3 йилгача узайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги мазкур кичик бандга асосан ажратиладиган кредитларни молиявий ресурслар билан таъминлаш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) илм-фан, таълим, ахборот ва маслаҳат хизматлари тизимини ривожлантириш йўналишида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг таркибидаги илмий муассасаларнинг ер майдонларида тадбиркорлик субъектларини шартнома асосида жалб қилган ҳолда сабзавот, полиз ва картошка, дуккакли, мойли экинлар, мевали ва ток кўчатлари етиштиришни ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларда шаклланган деҳқончилик кўникмалари ва илғор тажрибалардан келиб чиқиб, маҳаллий сертификатланган юқори ҳосилли ва сифатли уруғчилик ҳамда кўчатчиликни кенг жорий этиш мақсадида илмий-тадқиқот институтлари 2-иловага мувофиқ туманларга бириктирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) қишлоқ хўжалиги тармоғи статистикасининг шаффоф механизмини яратиш йўналишида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қуйидагиларни назарда тутувчи 2021 йилда соҳада ахборот технологияларини ривожлантириш чораларини кўрсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ердан фойдаланувчилар реестри бўйича 3 млн гектардан ортиқ суғориладиган ерларнинг мониторингини йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5 турдаги асосий қишлоқ хўжалиги экинларининг (пахта, ғалла, шоли, картошка, мойли экин) экилишини космик суръатлар ёрдамида таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ArcGIS» дастури ёрдамида қишлоқ хўжалиги ерларининг асосий ва такрорий экин турлари, ҳосилдорлик даражасидан келиб чиқиб, интерфаол харитада кузатиш имкониятига эга ягона ахборот базасини шакллантириш ҳамда унинг миллий геоахборот тизими билан интеграция қилинишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер майдонлари ва тупроқ таркиби тўғрисидаги ахборотлар, экинларни жойлаштириш, мақбул агротехник тадбирларни амалга ошириш бўйича ва бошқа илмий-инновацион ютуқлар ва илғор тажрибаларни мунтазам тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
устувор қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳақида бозор маълумотларини кенг оммага очиқ тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ягона интеграцион платформани ахборот хизматлари билан бойитиш, жумладан кадастр, об-ҳаво маълумотлари, аризаларни электрон расмийлаштириш тизими, кредитлаш ва субсидиялаш, агрохизматлар, агроскоутинг хизмати, фитосанитария хизматлари, мониторинг хизматлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги жараёнларини кузатиш тизимини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий геоахборот тизими билан интеграция қилиш, ер ва сув ресурслари бўйича узлуксиз маълумотлар алмашинувини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мева-сабзавотчилик кластерлари, фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда бошқа маҳсулот етиштирувчиларни қийнаётган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш, мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ҳамда инвестицион жозибадорликни ошириш мақсадида тажриба-синов тариқасида 2021 йилнинг якунига қадар фаолият юритадиган мева-сабзавотчилик тармоғини қўллаб-қувватлаш ва янада ривожлантириш Республика кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб юритилади) 3-иловага мувофиқ таркибда тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгашнинг асосий вазифалари этиб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ойда камида бир марта жойлардаги мева-сабзавотчилик тармоғига оид муаммоли масалаларни кўриб чиқиш ҳамда уларни бартараф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мева-сабзавотчилик тармоғини ривожлантириш бўйича қабул қилинган қарорлар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг жойларга ташрифи ва йиғилишларидаги топшириқлари ижросини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрганишлар асосида аниқланган тизимли муаммо ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида қонунчиликни янада такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, Кенгашнинг ишчи органи функцияси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ҳамда туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг асосий мезонлари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришда экин турининг ҳудудлар тупроқ-иқлим шароитига мослиги, ҳосилдорлиги, экспортбоплиги, яхлит майдонларда етиштирилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир туманда сертификатланган уруғ ва кўчатларни етиштириш ҳамда етказиб бериш тизимини йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусий секторни кенг жалб қилган ҳолда Organic, Global G.A.P. ва бошқа халқаро тан олинган стандартлар талабларига мувофиқ синов лабораторияларини ташкил этишга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларнинг органик маҳсулот ишлаб чиқариш салоҳиятидан фойдаланиш имкониятини ошириш, илғор агротехнологиялар, инновацияларни жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқни ҳимоя қилиш тизими, пестицид ва ўғитларни меъёрда ишлатишни ва кимёвий воситаларнинг улар сифатини илмий асосланган ҳолда қўлланилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларда сув хўжалиги инфратузилмасини яхшилаш ва сув тежовчи технологияларни кенг жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусий секторни кенг жалб қилган ҳолда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини халқаро талаблар асосида, сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари бўйича тўлиқ синовдан ўтказиш имкониятига эга бўлган лабораториялар, божхона терминаллари ва бошқа хизматларни йўлга қўйиш чораларини кўриш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир туманни қишлоқ хўжалиги экинлари муайян турини етиштиришга ихтисослаштиришга — қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Ш.Ж. Тешаев;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги экинлари экилишини ҳамда ерларни фойдаланишга киритишни мониторинг ва назорат қилишга — қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари М.И. Рўзметов;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулот етиштирувчиларни уруғ ва кўчат билан таъминлашда илмий асосланган тавсияларни жорий этишга — қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари А.М. Тўраев;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалигини барқарор сув ресурслари билан таъминлаш, сув хўжалиги инфратузилмасини яхшилаш ва сув тежовчи технологияларни кенг жорий этишга — сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни молиявий қўллаб-қувватлаш ва қишлоқ хўжалигини молиялаштириш тизимига қўшимча механизмлар ва молиявий воситаларни жорий этишга — қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари Ш.Ш. Мирзаев;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат бозори мониторингини юритиш тизимига ахборот технологияларини жорий қилишни кенгайтиришга — қишлоқ хўжалиги вазирининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари Қ.А. Юлдашев шахсан масъул этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Бош вазир ўринбосари Ш.М. Ғаниев икки ҳафта муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни 2021 йилда амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»ни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2021 йилда қайта фойдаланишга киритиладиган ва ўзлаштириладиган ер майдонлари бўйича вилоятлар ва ташаббускорлар кесимида манзилли рўйхатни тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2021 йил 1 августга қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда БМТнинг барқарор тараққиёт мақсадларида белгиланган Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича мезонлар ва бошқа илғор тажрибалар асосида халқаро экспертларни жалб этган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг озиқ-овқат хавфсизлиги ва истеъмоли бўйича дастурини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Гидрометеорология хизмати, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси билан биргаликда қишлоқ хўжалигига иқлим ўзгариши таъсирининг олдини олиш ва унга мослашиш бўйича ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг ижросини ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ш.М. Ғаниев, қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 26 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-5009-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 февралдаги ПҚ-5009-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2021 йилда қайта фойдаланишга киритиладиган ва ўзлаштириладиган ер майдонларининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

гектар

Т/р

Ҳудудлар

2021 йилда фойдаланишга киритиладиган ер майдони

Шундан:

фойдаланишдан чиққан суғориладиган ерларни қайта фойдаланишга киритиш

чўл-адир ҳудудларидаги лалми ва яйлов ерларни ўзлаштириш

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

17 000

17 000

2.

Андижон

11 002

685

10 317

3.

Бухоро

40 000

10 000

30 000

4.

Жиззах

28 000

11 555

16 445

5.

Қашқадарё

45 000

11 000

34 000

6.

Навоий

20 000

4 018

15 982

7.

Наманган

33 000

4 076

28 924

8.

Самарқанд

30 000

3 950

26 050

9.

Сурхондарё

15 000

15 000

10.

Сирдарё

23 000

17 709

5 291

11.

Тошкент

15 000

9 460

5 540

12.

Фарғона

23 000

15 558

7 442

13.

Хоразм

20 000

20 000

ЖАМИ:

320 002

140 010

179 992

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 февралдаги ПҚ-5009-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ихтисослашувдан келиб чиқиб, илмий-тадқиқот институтларига бириктирилган ҳудудлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Илмий-тадқиқот институтлари

Бириктирилган ҳудуд

Амалга ошириладиган чора-тадбирлар

1.

Шоличилик илмий-тадқиқот институти

Қуйичирчиқ

Институтда яратилган «Тарона» шоли навини майдонда шартнома асосида бирламчи уруғчилигини ташкил этиш.

Янгибозор, Гурлан, Қонликўл

Институтда яратилган шимолий минтақаларга мос шоли янги ва истиқболли навларини шартнома асосида сертификатланган уруғчилигини ташкил этиш.

Сирдарё, Жалақудуқ, Пахтаобод

Институтда яратилган шолининг янги ва истиқболли навларини Сирдарё вилоятининг тупроқ иқлим шароитларида экологик синовини ўтказиш, танлаш ва шартнома асосида сертификатланган уруғчилигини ташкил этиш.

2.

Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти

Бўстонлиқ, Булунғур, Янгиқўрғон

Институтда яратилган картошканинг «Писком», «Сарнав» навларининг шартнома асосида оналик уруғзорларини ташкил этиш.

Андижон, Олтиариқ

Институтда яратилган бодрингнинг «Диёра F1», «Сардор F1», «Навбаҳор F1», помидорнинг «Барлос F1» гибридларининг шартнома асосида уруғчилигини ташкил этиш.

Музрабод

Институтда яратилган укропнинг «Ором», карамнинг «Термиз 2500», гулкарамнинг «Истиқлол» навларининг шартнома асосида уруғчилигини ташкил этиш.

Мирзаобод

Институтда яратилган қовуннинг «Оқуруғ», «Заргилоби», «Саховат», тарвузнинг «Ширин» навларининг шартнома асосида уруғчилигини ташкил этиш.

3.

Академик М. Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти

Олтиариқ, Қува, Янгиқўрғон, Фарғона, Асака, Жомбой, Булунғур, Ургут, Шаҳрисабз, Китоб, Олтинсой, Узун, Сариосиё

Институт ҳамда илмий-тажриба станцияларида жами 5 643,2 минг дона мевали ва ток кўчатлари тайёрлаш, жумладан, уруғмевали кўчатлар 2 332,8 минг дона, данак мевали кўчатлар 633,2 минг дона, ёнғоқ мевали кўчатлар 153,8 минг дона ва ток кўчатларидан 2 523,4 минг дона.

Бахмал, Яккабоғ

Ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитларига мос бўлган истиқболли навлардан 80 гектар майдонда олма, 50 гектар майдонда олхўри жами 130 гектар майдонда боғ барпо қилиш.

Олот

Ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитларига мос бўлган истиқболли навлардан 100 гектар майдонда ўрик боғи барпо қилиш ҳамда ноанъанавий мева-узум хом ашёларидан «Ливадия-Бухара» МЧЖ билан ҳамкорликда цукат, пастила ва бошқа қайта ишланган маҳсулотларни тайёрлаш ва сотиш тизимини йўлга қўйиш.

Қамаши, Қумқўрғон

Лимоннинг юқори ҳосилли, касалликларга чидамли, экспортбоп навларини яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш.

4.

Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти

Фурқат, Оқдарё, Олот, Қамаши, Сариосиё

«Голштин» наслли қорамолнинг жинсга ажратилган уруғ ҳамда эмбрионлари трансплантациясини ўтказиш.

5.

Ипакчилик илмий-тадқиқот институти

Марҳамат

Институтда яратилган тут дарахтини «Жарариқ 7» ва «Марҳамат 2017» навларининг янги серҳосил кўчатларини кўпайтириш ва уни амалиётга жорий этиш.

6.

Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти

Республика ҳудудларида

Истиқболли 14 та ўрта толали, 4 та ингичка толали ғўза навлари уруғларини кўпайтириш, жумладан ўрта толали 14 та элита-уруғчилик хўжаликларида навлардан мос равишда 30 гектардан 420 гектаргача уруғчилик кўчатзорини ташкил этиш ва 4 600 тн элита уруғлик чигит тайёрлаш.

Сурхондарё вилояти

Жарқўрғон ва Термиз туманларида 4 та элита-уруғчилик хўжаликларида ингичка толали навлардан мос равишда 30 гектардан 120 гектар уруғчилик кўчатзорини ташкил этиш ва 1 000 тн элита уруғлик чигит тайёрлаш.

Молиявий манбаси: 1,5 млрд сўм давлат грантлари, институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва пахта-тўқимачилик кластерлари маблағлари ҳисобидан.

Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари

Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари пахта-тўқимачилик кластерлари майдонида ғўза парваришида олиб бориладиган агротехник тадбирларни илмий асосланган тавсиялар асосида амалга ошириш.

Молиявий манбаси: 1,5 млрд сўм давлат грантлари, институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва пахта-тўқимачилик кластерлари маблағлари ҳисобидан.

7.

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаси иқтисодиёти илмий-тадқиқот институти

Мўйноқ

Қорақалпоғистоннинг қурғоқчил туманларида чорвачилик соҳаси ва озуқа базасини баҳолаш методологияси ва индикаторлар тизимини ишлаб чиқиш.

Қурғоқчил туманларда чорвачилик соҳаси ва озуқа базасини баҳолаш бўйича анкета сўровномасини тайёрлаш, сўровномаларни ўтказиш, маълумотларни таҳлил қилиш ва маълумотлар базасини шакллантириш.

Оролбўйи ҳавзасидаги мавсумий озуқа баланси, ишлаб чиқарувчилар соҳаси ва бозорлар фаолиятини баҳолаш.

8.

Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти

Пешку

Қоракўл зотли қўйларнинг селекция ва наслчилик ишлари, озиқлантириш, чўл озуқабоп экинлар уруғчилигини ривожлантириш.

9.

Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий-тадқиқот институти

Чимбой

Шоли етиштириладиган ер майдонларида экинлар ҳосилдорлигини ошириш, қисқа ротацияли алмашлаб экиш тизимига ўтиш, экинлар парваришида ресурс тежовчи агротехнологияларни қўллашга қаратилган ишларни олиб бориш.

10.

Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти

Республика ҳудудларида

Институтда жами 1 087 тонна супер элита уруғлик тайёрлаш, жумладан кузги буғдойни 28 та нави 1 000 тн, сояни 10 та нави 60 тн, кузги нўхатни 2 та нави 6,0 тн, кўк нўхатни 1 та нави 3 тн, тритикалени 7 та нави 18,0 тн.

Андижон

Соянинг маҳаллий ва хорижий навларини асосий экин сифатида етиштириш ҳамда республиканинг тупроқ-иқлим шароитларига мослашувчанлигини ўрганиш.

Пахтакор

Соянинг «Тўмарис», «Устоз», «Олтинтож», «Гавҳар» маҳаллий навларининг элита уруғчилигини ташкил этиш.

11.

Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти

Шаҳрисабз, Зомин, Бахмал

850 гектар майдонга винобоп узум навлари кўчатларини етказиш.

Жарқўрғон, Қумқўрғон, Шўрчи, Ангор, Термиз

Европа давлатларидан олиб келинган 6 хил мевали экинларнинг (олма, нок, гилос, олхўри, шафтоли, беҳи) 9 турдаги навидан 850 минг дона кўчатлар етказиб бериш.

Юқоричирчиқ

Юмшоқ буғдойнинг сариқ занг касалликларига чидамли ҳосилдор «Ғозғон» ва «Васса» навлари ҳамда мошнинг тезпишар, тик ўсувчи механизм ёрдамида ўришга мослашган, экспорт талабларига жавоб берадиган «Барқарор» навининг сертификатланган уруғларини шартнома асосида етказиб бериш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш.

Қўрғонтепа

Буғдойнинг ҳосилдор, дон сифати юқори бўлган, занг касалликларига чидамли «Ҳисорак» ва «Гром» навлари ва мошнинг экспорт талабларига жавоб берадиган «Барқарор» навининг сертификатланган уруғларини шартнома асосида етказиб бериш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш.

12.

Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти

Беруний, Қуйичирчиқ, Олтиариқ, Риштон

Беруний туманидаги «Beruniy claster» МЧЖнинг 200 гектар, Қуйичирчиқ туманидаги «ТСТ Кластер» МЧЖнинг 300 гектар, Олтиариқ туманидаги «Нamza expo art» МЧЖнинг 200 гектар ҳамда Риштон туманидаги «Rus-Uzbek tex» МЧЖнинг 300 гектар майдонида шартнома асосида агротехник мавсумлар давомида янги техника воситаларидан самарали фойдаланишга кўмаклашиш.

13.

Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институти

Бахмал, Ғаллаорол, Қамаши

Лалмикор майдонлар учун бошоқли, дуккакли дон, мойли ва ем-хашак экинлари уруғчилигини йўлга қўйиш, жумладан бошоқли дон экинларининг 16 та нави — 1,2 млрд сўм, дуккакли дон экинларининг 7 та нави — 60 млн сўм, мойли экинларнинг 5 та нави — 150 млн сўм, ем-хашак экинларининг 4 та нави — 50 млн сўмлик маҳсулот 36 та уруғчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларига етказиб бериш.

14.

Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти

Пахтачи

Пахта, ғалла, боғ, ток ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини зарарли организмлар (зараркунанда, касаллик ҳамда бегона ўтлар)дан ҳимоя қилиш учун уйғунлашган кураш усулларини қўллаш ва жорий этиш.

15.

Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти

Фориш

3 минг гектар майдонда ковул етиштиришни йўлга қўйишда кўмаклашиш.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 февралдаги ПҚ-5009-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мева-сабзавотчилик тармоғини қўллаб-қувватлаш ва янада ривожлантириш Республика кенгаши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

Ш.М. Ғаниев

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Республика кенгаши раиси

2.

Ж.А. Ходжаев

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири, Республика кенгаши раисининг ўринбосари

3.

Д.С. Касимов

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил

5.

Ш.Ж. Рахимов

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари

6.

А.А. Камалов

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси ўринбосари

7.

Ш.Р. Хамраев

Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири

8.

И.И. Норкулов

Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари

9.

Л.Ш. Кудратов

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари

10.

М.М. Икрамов

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари

11.

А.Я. Хайдаров

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари

12.

Д.Н. Саттаров

«Ўзстандарт» агентлиги бош директори

13.

М.М. Мирзаев

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

14.

Д.И. Холмуродов

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

15.

М.О. Салиев

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари

16.

Ф.К. Умаров

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори

17.

А.Д. Вахабов

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи

18.

Ф.Ж. Пўлатов

«Ўздонмаҳсулот» АК бошқаруви раиси

19.

А.А. Хаитов

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси

20.

Ф.Д. Қирғизбоев

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи — Республика кенгаши котиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Республика кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.02.2021 й., 07/21/5009/0164-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2022 й., 06/22/150/0516-сон; 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон)