Ҳужжат кучини йўқотган 18.04.2024 26.02.2021 йилдаги 105-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 18.04.2024
Ҳужжат 05.04.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Ўқув устахоналари, техник регламентлар ва метрологик назорат хизмати фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 апрелдаги 216-сонли «Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий ва профессионал таълим муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика олий ва ўрта махсус таълим тизимида бошқарувнинг замонавий шакл ва тамойилларини кенг қўллаш, профессионал таълим муассасаларида мавжуд устахона, ўқув-лаборатория базасидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва таълим жараёнининг техник-метрологик таъминотини янада яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 11 июлдаги ПҚ-4391-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги Ўқув устахоналари, техник регламентлар ва метрологик назорат хизмати (кейинги ўринларда — Назорат хизмати) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Назорат хизматининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоравий мансублигидан қатъи назар, барча профессионал таълим муассасаларининг ўқув жараёнида жиҳоз, асбоб-ускуна, техника ҳамда сарфланадиган хом ашё ва материаллардан, ўқув-тажриба хўжаликларидан самарали фойдаланишларини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув жараёнида қўлланиладиган назорат-ўлчаш воситаларидан самарали фойдаланилиши ҳамда метрологик қоидаларга риоя этилишини назорат қилиш, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
профессионал таълим муассасаларининг асосий фаолиятига қўшимча равишда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган пуллик хизматлар кўрсатиш бўйича (ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш) фаолиятини мувофиқлаштириш.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Ўқув устахоналари, техник регламентлар ва метрологик назорат хизматининг тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Назорат хизматига Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда қуйидагилар бўйича профессионал таълим муассасаларига шартнома асосида хизматлар кўрсатишга рухсат берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиҳозлар, асбоб-ускуна ва техникалар ҳамда хом ашё ва материаллардан ўқув-амалий машғулотларни ўтказишда самарали фойдаланиш бўйича услубий қўлланма ҳамда тавсиялар ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
профессионал таълим муассасалари ҳисобидаги хизмат муддатини ўтаб бўлган жиҳоз, асбоб-ускуна ва техникаларнинг техник ҳолатини ўрганиш ва улардан ўқув жараёнида фойдаланиш тўғрисида тегишли хулосалар бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Назорат хизмати фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, шу жумладан, давлат илмий-техника дастурларини амалга ошириш учун ажратилган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия ташкилотларининг грантлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик ва хайрия маблағлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
(5-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 1 мартдан бошлаб меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича Назорат хизмати бошлиғи — олий таълим муассасаси филиали директорига, бошлиқ ўринбосари — олий таълим муассасаси филиали директорининг ўринбосарига, бўлим бошлиқлари — олий таълим муассасаси факультет декани ўринбосарига, бош ҳисобчи ва бош мутахассис — олий таълим муассасаси катта ўқитувчисига, етакчи мутахассис — олий таълим муассасаси ўқитувчисига тенглаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қарорда назарда тутилган харажатларни молиялаштириш 2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади, 2022 йилдан бошлаб — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат хизматига 1 та енгил автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги икки ой муддатда Назорат хизмати:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уставини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимлар таркибини амалий тажрибага эга, юқори малакали кадрлар билан тўлдириш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фаолиятини самарали юритиши учун уни Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Шифонур кўчаси, Талабалар шаҳарчаси, 75-уй манзилидаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳузуридаги Идоравий метрологик назорат хизматини ташкил этиш тўғрисида» 2006 йил 14 декабрдаги 259-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2006 й., 48 — 50-сон, 489-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Ҳ. Тошкулов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 26 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
105-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 26 февралдаги 105-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Ўқув устахоналари, техник регламентлар ва метрологик назорат хизматининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ

Бошқарув ходимларининг белгиланган умумий чекланган сони — 18 нафар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар сони олий таълим муассасалари учун назарда тутилган нормативларга мувофиқ белгиланади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.02.2021 й., 09/21/105/0161-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)