26.02.2021 йилдаги 105-сон
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 11 июлдаги ПҚ-4391-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги Ўқув устахоналари, техник регламентлар ва метрологик назорат хизмати (кейинги ўринларда — Назорат хизмати) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.