23.02.2021 йилдаги 99-сон
4. Кўчабоши ва уйбошилар мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида рағбатлантирилади.
7. Кўчабоши ва уйбошилар фаолиятининг самарадорлиги ҳар чоракда фуқаролар йиғинининг кенгаши томонидан ушбу Низомга 2-иловада белгиланган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича компенсация пул тўловларини тўлаш баҳолаш мезонлари асосида баҳолаб борилади.
8. Ҳар ойлик компенсация пул тўловлари ушбу Низомга иловада назарда тутилган мезонлардан келиб чиққан ҳолда 70 баллдан юқори балл тўплаган кўчабоши ва уйбошиларга тўланади.

Босқичлар

Субъект

Бажариш механизми

Бажариш муддатлари

1. Кўчабоши ва уйбошилар фаолиятининг самарадорлиги «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларни рағбатлантириш тариқасида уларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича ҳар ойда компенсация пул тўловларини тўлаш тартиби тўғрисида низом»нинг 6-бандида кўрсатилган асосий кўрсаткичлар орқали баҳоланади;

2. Кўчабоши ва уйбошилар фаолиятини баҳолашда уларнинг бириктирилган кўча ёки уйда камида бир чорак давомида фаолият кўрсатганлиги инобатга олинади;

3. Кўчабоши ва уйбошилар фаолиятини баҳолаш натижаларини муҳокама қилади;

4. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган кўчабоши

ва уйбошилар рўйхатини мажлис баёни билан тасдиқлайди.

Фуқаролар йиғини кенгаши

Бир чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 2 санасига қадар

1-босқич

Рағбатлантириш тариқасида фаол кўчабоши ва уйбошиларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида ҳар ойлик компенсация пул тўловларини тўлаб бериш юзасидан туман (шаҳар) Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимига таклиф киритади.

Фуқаролар йиғини раиси

Бир чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 5 санасига қадар

2-босқич

Фаол кўчабоши ва уйбошилар рўйхатини уларга чорак давомида коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида ҳар ойлик компенсация пул тўловларини тўлаб бериш учун туман (шаҳар) ҳокимликларга юборади.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими

Бир чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 7 санасига қадар

3-босқич

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган кўчабоши ва уйбошиларни рағбатлантириш маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимларининг махсус ҳисобварағи орқали амалга оширилади.

Туман (шаҳар) ҳокимликлари

Бир чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 15 санасига қадар

4-босқич

Кўчабоши ва уйбошиларга рағбатлантириш маблағларини тўлаш Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан банк карталари орқали тўлаб берилади.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими

Бир чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 20 санасига қадар

5-босқич

Т/р

Фаолиятни баҳолаш мезонлари

Баҳолаш баллари

1.

Кўчалар ва кўп квартирали уйлар атрофини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, жорий ва тўлиқ таъмирлаш ҳамда болалар майдончаларини ташкил этиш ва жиҳозлашга доир чора-тадбирлар режалари лойиҳаларига киритилган таклифлар

20

1.1.

кўчалар ва кўп квартирали уйларнинг ободонлаштирилганлиги ҳамда кўкаламзорлаштирилганлиги

7

1.2.

кўчалар ва кўп квартирали уйларнинг таъмирланганлиги

7

1.3.

болалар майдончалари ташкил этилганлиги ва жиҳозланганлиги

6

2.

Аҳолининг «темир дафтар», «аёллар дафтари» ва «ёшлар дафтари»га киритилиши, уларга моддий ёрдам кўрсатилиши ва келгусида мазкур дафтарлардан чиқарилиши тўғрисида фуқаролар йиғини кенгашига киритилган таклифлар

20

2.1.

«темир дафтар»да қайд қилиш орқали моддий ёрдам кўрсатилган фуқаролар

7

2.2.

«аёллар дафтари»да қайд қилиш орқали моддий ёрдам кўрсатилган хотин-қизлар

7

2.3.

«ёшлар дафтари»да қайд қилиш орқали моддий ёрдам кўрсатилган ёшлар

6

3.

Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексаларни, боқувчисини йўқотган оилаларни, нотинч ва муаммоли оилаларни, қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган камбағал оилаларни, пенсионерларни ва ногиронларни ўрганиш ва моддий қўллаб-қувватлаш, уларга ҳомийлик ёрдамларини кўрсатиш бўйича фуқаролар йиғини кенгашига киритилган таклифлар

20

3.1.

моддий томондан қўллаб-қувватланган ёлғиз кексалар

4

3.2.

моддий томондан қўллаб-қувватланган боқувчисини йўқотган оилалар

4

3.3.

моддий томондан қўллаб-қувватланган нотинч ва муаммоли оилалар

4

3.4.

моддий томондан қўллаб-қувватланган камбағал оилалар

4

3.5.

моддий томондан қўллаб-қувватланган пенсионерлар ва ногиронлар

4

4.

Аҳолининг иссиқлик ва электр энергиясидан, табиий газдан, иссиқ ва совуқ сувдан тежамли фойдаланишларини тарғиб қилишда, шунингдек, тегишли ҳудудни намунали сақлашда шахсий ташаббус кўрсатганлиги

10

4.1.

аҳоли томонидан иссиқлик ва электр энергияси, табиий газ, иссиқ ва совуқ сувдан фойдаланиш тартибларининг бузилишига йўл қўйилмаганлиги

6

4.2.

бириктирилган ҳудуднинг намунали сақланганлиги

4

5.

Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш масалалари бўйича фуқаролар йиғини кенгашига киритилган таклифлар

10

5.1.

ўрнатилган тартиблар асосида ўтказилган тўй-ҳашамлар

6

5.2.

ўрнатилган тартиблар асосида ўтказилган оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар

4

6.

Фуқаролар йиғинига ёки мутасадди органларга хабар бериш натижасида олди олинган ҳуқуқбузарликлар

10

6.1.

маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг аниқланиши ва жиноятларнинг фош этилиши ҳамда нотинч оилаларда келиб чиққан низоларни бартараф этиш

4

6.2.

суд қарорига кўра вояга етмаган фарзанди учун алимент пулларининг ўз вақтида тўланиши

4

6.3.

ота-онасининг қарамоғисиз қолган болаларнинг аниқланиши

2

7.

Фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) қарорлари бўйича амалга оширилган тарғибот ва ташвиқот ишлари

10

7.1.

бириктирилган ҳудудда аҳоли орасида тарғибот ва ташвиқот тадбирларининг ўтказилганлиги

6

7.2.

фуқаролар билан уйма-уй (хонадонма-хонадон) юриш орқали тарғибот ва ташвиқот ўтказилганлиги

4