LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Автомобиллар ва қишлоқ хўжалиги техникаси учун шиналар ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган кард тўқимасини ишлаб чиқариш бўйича республиканинг ўз хом ашё базасини яратиш, шунингдек, Фарғона кимёвий тола заводи заминида капролактамни қайта ишловчи заводни фойдаланишга топширилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Маълумот учун қабул қилинсинки, «Ўзкимёсаноат» уюшмасининг Фарғона кимёвий тола заводи «Хема Балке Дюрр» (Германия) фирмаси билан йилига 7 минг тонна полмамид-6 товар маҳсулотини, шу жумладан 3,5 минг тонна шина кард тўқимасини ишлаб чиқарувчи қиймати 102,4 млн Германия маркаси бўлган технология линиясини етказиб бериш бўйича контракт тузган. Бу контрактнинг амалга оширилиши республиканинг мазкур маҳсулотга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондиришни ва юқори ликвидли товарни экспорт қилишни таъминлайди.
2. 1997 йил октябри поливмид-6 ва шина кард тўқимаси ишлаб чиқаришларини қуриш ҳамда фойдаланишга топшириш муддати этиб белгилансин.
«Хема Балке Дюрр» фирмаси томонидан амалга ошириладиган лойиҳалаштириш ва асбоб-ускуналар, металл конструкцияларни етказиб бериш жадвалига 1-иловага* мувофиқ розилик берилсин.
Ўзбекистон Республикаси пудрат лойиҳа ва қурилиш ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган асосий технологик ишлаб чиқаришлар, ёрдамчи объектлар ҳамда муҳандислик коммуникациялари корпусларини қуриш жадвали 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
3. «Ўзсаноатхўжаликқурилиш» давлат корпорацияси, «Ўзмонтажмахсусқурилиш» уюшмаси буюртмачи — «Ўзкимёсаноат» уюшмаси Фарғона кимёвий тола заводи билан биргаликда тасдиқланган жадвалнинг сўзсиз бажарилишини таъминласинлар.
«ГЕРМЕС» агентлиги суғурта қоплаши ҳисобига Германия АКА банклар консорциуми кредити, бу контракт қийматининг 85 фоизини ташкил қилади;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, вакил қилинган банк томонидан Республика валюта фонди маблағлари ҳисобига миллий валютада белгиланган тартибда очадиган кредити ҳисобига амалга оширилади.
Кредитларни ва улар бўйича фоизларни миллий валютада тўлаш 1999 йилдан бошлаб беш йил мобайнида шина кард тўқимасини сотишдан олинган даромадлар ҳисобига амалга оширилади.
бир ой муддатда Германия АКА банклар консорциуми билан кредит битимни белгиланган тартибда расмийлаштирсин;
олинаётган кредит ресурслар билан Фарғона кимёвий тола заводини ўз вақтида маблағ билан таъминлашни амалга оширсин,
6. Молия вазирлиги мазкур лойиҳа учун олинаётган кредитлар бўйича Ҳукумат кафолатини имзолашга вакил қилинсин.
7. Адлия вазирлиги Германия томони талабномаларига мувофиқ Ҳукумат кафолатлари бўйича юридик хулосани белгланган тартибда расмийлаштирсин.
8. Давлат солиқ қўмитаси, «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси «Ўзавтотранс» корпорацияси Фарғона кимёвий тола заводи буюртманомаси бўйича келтирилаётган асбоб-ускуналар ва моддий ресурслар бож ҳужжатларининг ўз вақтида расмийлаштирилишини (уч кундан ортиқ эмас) ва белгиланган жойга тўсиқсиз етказиб берилишини таъминласин.