Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг
Қарори
«Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиациясида радио, телеаппаратура, аудио ва видео техника, компьютер, планшет ва мобиль телефонларни авиация хавфсизлиги бўйича текшириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор ва унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 23 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2617-3]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 июндаги 183-сон «Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида авиация хавфсизлиги кўздан кечирувини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати қарор қилади:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор «Uzbekistan Airways» АЖ билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Транспорт вазири в.б. И. МАХКАМОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 3 февраль,
3-сон
Ўзбекистон Республикаси ДХХ Раиси А. АЗИЗОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 3 февраль,
27-сон
Келишилди:
Бошқарув раиси в.б. Б. ХАКИМОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 27 январь
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизматининг 2021 йил 3 февралдаги 3 ва 27-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг 2014 йил 27 августдаги 33 ва 87-сон «Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиациясида радио, телеаппаратура, аудио ва видео техника, компьютер, планшет ва мобиль телефонларни авиация хавфсизлиги бўйича текшириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 2617, 2014 йил 24 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 39-сон, 495-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг 2016 йил 28 июлдаги 37 ва 65-сон «Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиациясида радио, телеаппаратура, аудио ва видео техника, компьютер, планшет ва мобиль телефонларни авиация хавфсизлиги бўйича текшириш қоидаларининг муқаддимасига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 2617-1, 2016 йил 3 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 31-сон, 384-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг 2018 йил 26 июндаги 43 ва 5-сон «Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиациясида радио, телеаппаратура, аудио ва видео техника, компьютер, планшет ва мобиль телефонларни авиация хавфсизлиги бўйича текшириш қоидаларининг 4-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 2617-2, 2018 йил 19 июль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.07.2018 й., 10/18/2617-2/1548-сон).
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2021 й., 10/21/2617-3/0138-сон)