Ҳужжат кучини йўқотган 14.03.2023 22.02.2021 йилдаги 89-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 14.03.2023
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қорақалпоқ-агро» эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 мартдаги 105-сонли «Саноат зоналари ва Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ҳудудга замонавий технологиялар ва инвестицияларни фаол жалб этиш, шунингдек, янги ташкил этилган эркин иқтисодий зоналар фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2020 — 2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 11 ноябрдаги ПҚ-4889-сон қарорига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амударё, Бўзатов, Кегейли, Қонликўл, Қўнғирот, Мўйноқ, Нукус, Тахиатош, Тўрткўл, Хўжайли, Шуманай ва Элликқалъа туманларида жами 875,4 га ер майдонида «Қорақалпоқ-агро» эркин иқтисодий зонаси (кейинги ўринларда — «Қорақалпоқ-агро» ЭИЗ) ташкил этилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қорақалпоқ-агро» ЭИЗ фаолиятини бошқариш «Нукус» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» давлат унитар корхонасига юклатилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар «Қорақалпоқ-агро» ЭИЗ фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
замонавий иссиқхона хўжаликларини, жумладан, гидропоника технологияларини қўллаган ҳолда, кластер усули асосида ташкил этиш учун тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестициялар жалб этиш, шунингдек, замонавий энергия тежовчи иссиқхоналар қуриш учун конструкциялар, жиҳозлар ва бошқа бутловчи буюмлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудуднинг ишлаб чиқариш салоҳиятидан самарали фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш, уларни чуқур қайта ишлашни кенгайтириш ва экспорт ҳажмини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг уруғдан то маҳсулотни бозорга етказиб беришгача бўлган тўлиқ жараёнини ташкил этишни рағбатлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўчатзорлар, шунингдек, бирламчи уруғчиликни ташкил этиш учун шароитлар яратиш орқали иссиқхона хўжаликларини бозор талаби катта, юқори ҳосилдорлик хусусиятига эга қишлоқ хўжалиги экинлари уруғ ва кўчатлари билан таъминлашнинг самарали механизмларини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
логистика хизматлари кўрсатишнинг замонавий инфратузилмасини шакллантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш субъектларига улар томонидан етиштирилган маҳсулотлар экспортини ташкил этишда кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иссиқхона хўжаликларини ташкил этишда замонавий ресурс тежовчи технологияларни, муқобил иссиқлик энергияси манбаларидан фойдаланишни кенг жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг халқаро стандартларга мувофиқлигини баҳолаш бўйича илмий-ишлаб чиқариш марказларини ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси махсус иқтисодий зонасининг маъмурий кенгаши:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда «Қорақалпоқ-агро» ЭИЗнинг бош режасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ билан биргаликда уч ой муддатда «Қорақалпоқ-агро» ЭИЗ ҳудудида муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва тижорат банклари билан биргаликда «Қорақалпоқ-агро» ЭИЗ ҳудудида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда гидропоника технологияларини қўллаган ҳолда иссиқхона хўжаликларини ҳамда замонавий энергия тежовчи иссиқхоналар қуриш учун конструкциялар, жиҳозлар ва бошқа бутловчи буюмлар ишлаб чиқариш объектларини бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларига жойлаштириш бўйича манзилли дастурни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқарилиши ўзлаштириш учун таклиф қилинаётган импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмлар турлари тўғрисидаги маълумотларнинг тадбиркорлик субъектларига мунтазам равишда етказилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳаларни амалга ошириш учун тадбиркорлик субъектларини жалб этиш, улар билан тизимли иш олиб бориш, шунингдек, «Қорақалпоқ-агро» ЭИЗ ҳудудида тегишли ишлаб чиқариш объектларини жойлаштириш бўйича инвестиция буюртманомаларини ўз вақтида кўриб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари бизнес-режаларини ишлаб чиқишда тадбиркорлик субъектларига кўмаклашиш бўйича ташкилий-амалий чоралар кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши мазкур қарор ижроси бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар самарадорлиги ва натижадорлиги тўғрисида ахборотни Вазирлар Маҳкамасига 2021 йил 15 июль ва 2022 йил 15 январга қадар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Нукус» эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 22 ноябрдаги 941-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қ.Р. Сариев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 22 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
89-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 89-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Нукус» эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 22 ноябрдаги 941-сон қарорига киритилаётган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗГАРТИРИШЛАР

а) «5-ер участкаси» бўлими матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«1-бошланғич нуқта Нукус шаҳридаги «Нукус ун заводи» корхонасидан жанубий томонидан 600 метр масофада, саноат зонаси ҳудудида жойлашган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг саноат зонаси ҳудуди бўйлаб жанубий йўналишда 1054 метр масофада 2-нуқтагача давом этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг саноат зонаси ҳудуди бўйлаб ғарбий йўналишда 792,6 метр масофада 3-нуқтагача давом этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-нуқтадан чегара Нукус шаҳридаги «Нукус-полимер» корхонаси томонига шимолий йўналишда 430,5 метр масофада 4-нуқтагача давом этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг саноат зонаси ҳудуди бўйлаб ғарбий йўналишда 1219,2 метр масофада 5-нуқтагача давом этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг саноат зонаси ҳудуди бўйлаб ғарбий йўналишда 435,1 метр масофада 6-нуқтагача давом этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг саноат зонаси ҳудуди бўйлаб шарқий йўналишда 1200,1 метр масофада 7-нуқтагача давом этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг саноат зонаси ҳудуди бўйлаб шарқий йўналишда 307,5 метр масофада 1-нуқтагача давом этади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) «9-ер участкаси» бўлими чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«10. Дирекция фаолиятининг асосий мақсади «Нукус» эркин иқтисодий зонасини (кейинги ўринларда — «Нукус» ЭИЗ) ва «Қорақалпоқ-агро» эркин иқтисодий зонаси (кейинги ўринларда — «Қорақалпоқ-агро» ЭИЗ) ривожлантириш давлат дастурларининг тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш, шунингдек, «Нукус» ва «Қорақалпоқ-агро» ЭИЗлар ҳудудида алоҳида ҳуқуқий режимга риоя этилишини таъминлаш йўли билан оператив бошқариш, «Нукус» ва «Қорақалпоқ-агро» ЭИЗлар қатнашчиларига хизматлар кўрсатишдан ҳамда ушбу Уставда назарда тутилган бошқа ишларни (хизматларни) бажаришдан (кўрсатишдан) фойда олиш ҳисобланади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 11, 15, 16, 20, 23, 25, 32-бандлардаги «Нукус» ЭИЗ» сўзлари «Нукус» ЭИЗ ва «Қорақалпоқ-агро» ЭИЗ» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/89/0136-сон)