19.02.2021 йилдаги 84-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёғочсозлик саноати хом ашё базасини мустаҳкамлаш ва соҳани янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республикада ёғоч ва ёғочсозлик саноати хом ашё базасини мустаҳкамлаш, мебель саноатида ёғоч маҳсулотлари хом ашёсига бўлган эҳтиёжни қондириш, уларни импорт қилиш ҳажмини камайтириш, шунингдек, мебель ва ёғочсозлик саноатини янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Мебель ва ёғочсозлик саноати уюшмаси ҳамда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг республикада ёғочсозлик соҳасининг хом ашё базасини мустаҳкамлаш, мебель саноатининг барча йўналишларини ривожлантириш ва шу орқали ёғоч импорти ҳажмини камайтириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ёғочсозлик саноати хом ашё базасини мустаҳкамлаш ва соҳани янада ривожлантириш чора-тадбирлари режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 июлдаги 442-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2021 й., 09/21/442/0672-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2021 йил 10 мартдан бошлаб ўрмон хўжаликлари ва кўчат етказиб берувчи бошқа тадбиркорлик субъектлари томонидан мебель саноатида ёғоч хом ашёси сифатида фойдаланиладиган павловния, ёнғоқ, чинор, шумтол, қайрағоч ҳамда бошқа дарахтлар плантацияларини ташкил этувчи барча юридик ва жисмоний шахсларга зарур кўчат экиш материаллари белгиланган тартибда шартнома асосида етказиб берилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Мебель ва ёғочсозлик саноати уюшмаси билан биргаликда 2021 йил 20 мартга қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мебель ва ёғочсозлик саноати ташкилотларининг ёғоч хом ашёсига бўлган ўртача йиллик талабини ўрганиб чиқиб, соҳада импорт улушини камайтириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига асосланган таклиф киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мебель саноатида ёғоч хом ашёси сифатида павловния, ёнғоқ, чинор, шумтол, қайрағоч ва бошқа дарахтлар турларини ишлатиш имкониятларини хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда ҳамда ишлаб чиқарувчиларга маҳсулотни етиштириш муддати ва ҳажмларидан келиб чиқиб, таҳлиллар асосида ишлаб чиқарувчилар рўйхати, талаб этиладиган ёғоч хом ашёси ҳажми, мос равишда ажратиладиган ер майдонлари бўйича рўйхатни шакллантирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) павловния ва бошқа дарахтлар плантацияларини яратиш, ундан мебель ва ёғочсозлик саноатида ёғоч хом ашёси сифатида фойдаланиш билан боғлиқ муаммоларнинг ечимига қаратилган илмий лойиҳалар танловини эълон қилиш учун Инновацион ривожланиш вазирлигига белгиланган тартибда таклифларни тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Республикада тез ўсувчи ва саноатбоп павловния дарахти плантацияларини барпо қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 августдаги 520-сон қарорининг 1-бандига мувофиқ республика бўйича тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб, сув танқис, ер ости сувлари 30 метрдан пастда жойлашган фойдаланилмаётган захира майдонларда ҳамда ўрмон фондининг сув танқис ёки тупроғи шўр бўлган ерларида павловния плантацияларини ташкил қилиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Мебель ва ёғочсозлик саноати уюшмаси билан биргаликда бир ой муддатда кластер шаклида павловния ва бошқа дарахтлар плантацияларини ташкил этиш учун мебель ва ёғочсозлик саноати ташкилотларига захирадаги ва фойдаланишдан чиққан ерлардан белгиланган тартибда камида 50 гектардан ажратиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев ҳамда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Н.Ж. Бакиров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 19 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
84-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 февралдаги 84-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёғочсозлик саноати хом ашё базасини мустаҳкамлаш ва соҳани янада ривожлантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ РЕЖАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Ижро муддати

Масъуллар

1.

Ўрмон хўжаликлари ва кўчат етказиб берувчи бошқа тадбиркорлик субъектлари томонидан мебель саноатида ёғоч хом ашёси сифатида фойдаланиладиган павловния, ёнғоқ, чинор, шумтол, қайрағоч ҳамда бошқа дарахтлар плантацияларини ташкил этувчи барча юридик ва жисмоний шахсларга зарур кўчат экиш материаллари белгиланган тартибда шартнома асосида етказиб берилишини таъминлаш.

2021 йил 10 мартдан бошлаб

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

2.

Мебель ва ёғочсозлик саноати ташкилотларининг ёғоч хом ашёсига бўлган ўртача йиллик талабини ўрганиб чиқиб, соҳада импорт улушини камайтириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига асосланган таклиф киритиш.

2021 йил 20 март

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Мебель ва ёғочсозлик саноати уюшмаси

3.

Мебель саноатида ёғоч хом ашёси сифатида павловния, ёнғоқ, чинор, шумтол, қайрағоч ва бошқа дарахтлар турларини ишлатиш имкониятларини хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда ҳамда ишлаб чиқарувчиларга маҳсулотни етиштириш муддати ва ҳажмларидан келиб чиқиб, таҳлиллар асосида ишлаб чиқарувчилар рўйхати, талаб этиладиган ёғоч хом ашёси ҳажми, мос равишда ажратиладиган ер майдонлари бўйича рўйхатни шакллантириш.

2021 йил 20 март

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Мебель ва ёғочсозлик саноати уюшмаси

4.

Павловния ва бошқа дарахтлар плантацияларини яратиш, ундан мебель ва ёғочсозлик саноатида ёғоч хом ашёси сифатида фойдаланиш билан боғлиқ муаммоларнинг ечимига қаратилган илмий лойиҳалар танловини эълон қилиш учун Инновацион ривожланиш вазирлигига белгиланган тартибда таклифларни тақдим этиш.

2021 йил 20 март

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Мебель ва ёғочсозлик саноати уюшмаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги

5.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Мебель ва ёғочсозлик саноати уюшмаси билан биргаликда кластер шаклида павловния ва бошқа дарахтлар плантацияларини ташкил этиш учун мебель ва ёғочсозлик саноати ташкилотларига захирадаги ва фойдаланишдан чиққан ерлардан белгиланган тартибда камида 50 гектардан ажратиш.

2021 йил 25 март

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Мебель ва ёғочсозлик саноати уюшмаси

6.

Павловния ва бошқа дарахтлар плантациялари ташкил этилган ҳудудларни хатловдан ўтказиш ва электрон хариталарга жойлаштириш.

2021 — 2024 йиллар ҳар йили декабрь

«Ўздаверлойиҳа» институти, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

7.

Мебель саноатида ёғоч хом ашёси сифатида павловния дарахт турини ишлатиш имкониятларини илмий асосда ўрганиб чиқиш, илмий тавсиялар бериш ҳамда ишлаб чиқаришга жорий этиш.

2021 йил июнь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Мебель ва ёғочсозлик саноати уюшмаси

8.

Павловния ва бошқа дарахтлар кўчатларининг мувофиқлик сертификатлари ва нав гувоҳномаларини ишлаб чиқиш ҳамда сотиш тизимини йўлга қўйиш.

2021 йил декабрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзстандарт» агентлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

9.

Ёғочсозлик ва мебель саноатида ёғоч хом ашёси сифатида фойдаланиш билан боғлиқ муаммоларнинг ечимига қаратилган илмий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Лойиҳалар танлови эълон қилинган муддатларда

Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Мебель ва ёғочсозлик саноати уюшмаси

10.

Шакллантирилган рўйхатдан келиб чиққан ҳолда келгусида ташкил этиладиган павловния, ёнғоқ, чинор, шумтол, қайрағоч плантациялари ҳисобидан талаб этиладиган ёғоч хом ашёсини етказиб бериш.

Эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Мебел ва ёғочсозлик саноати уюшмаси

(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 июлдаги 442-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2021 й., 09/21/442/0672-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 июлдаги 442-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2021 й., 09/21/442/0672-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 июлдаги 442-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2021 й., 09/21/442/0672-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 июлдаги 442-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2021 й., 09/21/442/0672-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2021 й., 09/21/84/0129-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2021 й., 09/21/442/0672-сон)