17.02.2021 йилдаги 78-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерининг фаолиятини ташкил этиш ва молиялаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини ташкил этиш тўғрисида» 2020 йил 28 январдаги ПҚ-4574-сон ва «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини ташкил этишни молиялаштиришга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 28 апрелдаги ПҚ-4698-сон қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини ташкил этиш тўғрисида» 2020 йил 28 январдаги ПҚ-4574-сон қарорига мувофиқ қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилояти Зангиота туманида «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери (кейинги ўринларда — Кластер) ҳамда «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини ривожлантириш дирекцияси (кейинги ўринларда — Дирекция) ташкил этилганлиги;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 сентябрдаги 519-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.09.2022 й., 09/22/519/0840-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дирекция фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини ривожлантириш дирекцияси» давлат муассасаси раҳбар ходимлари ва мутахассислари меҳнатига ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича разрядлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агентлик:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ҳафта муддатда Дирекция бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 20 нафардан иборат бўлган тузилмасини ва Дирекциянинг штатлар жадвалини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июндаги 339-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда Дирекцияни малакали ходимлар билан таъминлаш ва унинг самарали фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш чораларини кўрсин, шу жумладан, Дирекцияга асосий воситалар ва моддий-техника базасини шакллантириш учун зарур маблағ ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дирекция ходимларига Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 августдаги 641-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом талаблари татбиқ этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентликка «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери (кейинги ўринларда — Кластер) ҳудудида жойлаштирилган инвестиция лойиҳаларининг сони ва инвестициялар ҳажмига боғлиқ ҳолда Дирекция бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони ва ажратилган меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида унинг тузилмаси ва штат жадвалига ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кластер ҳудудида ташкил этиладиган лойиҳалар халқаро стандартлар асосида сифатли ҳамда белгиланган муддатларда амалга оширилиши учун жалб этилган консалтинг ва инжиниринг хизматларини кўрсатишда иштирок этадиган хорижий мутахассислар ҳамда маслаҳатчиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агентлик Жамғарма ҳисобидан Дирекцияга хизматда фойдаланиш учун 1 дона навбатчи енгил автотранспорт воситасини харид қилиш ва сақлаш учун зарур маблағ ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 18 декабрдаги 993-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори С.Х. Кариев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 17 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
78-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 февралдаги 78-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини ривожлантириш дирекцияси» давлат муассасаси раҳбар ходимлари ва мутахассислари меҳнатига ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РАЗРЯДЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Лавозим номи

Разряд

1.

Директор

15

2.

Директор ўринбосари

14

3.

Бош юрисконсульт

12

4.

Бош бухгалтер

12

5.

Бўлим бошлиғи

12

6.

Бош мутахассис

11

7.

Етакчи мутахассис

10

8.

1-тоифали мутахассис

9

9.

Офис-менежер

6

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 февралдаги 78-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 18 декабрдаги 993-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 18 декабрдаги 993-сон қарорига 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фармацевтика тармоғини ривожлантириш бўлинмалари

Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институти

Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институти

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази

«Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини ривожлантириш дирекцияси

«Шарқ табобати» илмий-тадқиқот институти

».

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.02.2021 й., 09/21/78/0125-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.09.2022 й., 09/22/519/0840-сон)