Ҳужжат кучини йўқотган 14.12.2024 18.01.2021 йилдаги 707-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг қарори, 18.01.2021 йилдаги 707-IV-сон
Кучга кириш санаси
18.01.2021
Ҳужжат кучини йўқотган 14.12.2024
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасидаги ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича парламент ва депутатлар назоратини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг 2024 йил 14 декабрдаги 177-V-сонли «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномаси жамиятимизнинг истиқболдаги тараққиётига хизмат қиладиган барча долзарб масалалар ва муаммоларни қамраб олган, иқтисодий барқарорликни таъминлаш, халқимиз фаровонлигини янада оширишга қаратилган кенг кўламли вазифаларни назарда тутувчи яхлит дастурий ҳужжатга айланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мурожаатномада коронавирус пандемиясига қарши курашни тизимли равишда давом эттириш, санитария-эпидемиология хизмати сифатини ошириш, тиббиёт соҳасини рақамлаштириш кўламини янада кенгайтириш, тиббиётнинг бирламчи бўғинини ривожлантириш, айниқса, қишлоқлар ва маҳаллаларда тиббий хизматни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, шунингдек соғлом турмуш тарзини шакллантириш каби устувор вазифалар белгилаб берилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эътироф этиш керакки, сўнгги тўрт йил ичида тиббиётни ривожлантириш борасида кенг қамровли ўзгаришлар амалга оширилди. Айниқса, ҳудудларда қишлоқ врачлик пунктлари, шаҳар ва қишлоқ оилавий поликлиникаларини ташкил этиш орқали бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш тизими такомиллаштирилди ҳамда аҳолининг ушбу хизматлардан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилди. Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишнинг ягона марказлашган тизими яратилди, жойларда фуқароларга юқори технологияларга асосланган тиббий ёрдам кўрсатувчи ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари тармоғи такомиллаштирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга Мурожаатномада илгари сурилган қатор таклифлар, соғлиқни сақлаш соҳасида сўнгги йилларда аниқланган тизимли камчилик ва муаммолар фуқароларнинг соғлиғини кафолатли муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган вазифаларни фаолроқ амалга оширишни тақозо қилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу нуқтаи назардан, белгилаб берилган вазифаларнинг муҳим эканлигидан келиб чиқиб, қуйи палата ўзининг назорат-таҳлил фаолиятини ташкил этишда биринчи навбатда Мурожаатномада илгари сурилган ташаббуслар ва таклифларнинг амалга оширилиши юзасидан қатъий ва ҳар томонлама парламент мониторинги тизимини шакллантириши, белгиланган вазифаларнинг ўз муддатида ва сифатли бажарилиши ҳолатини жойларга чиққан ҳолда ўрганиши ҳамда таъсирчан чоралар кўриши, шунингдек бу борада ҳудудларда қатъий парламент назоратини амалга ошириши зарурлиги кун тартибига чиқмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қабул қилинган қонун ҳужжатлари, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини ва аҳолига яратилаётган қулайликларни кенг жамоатчилик эътиборига етказиш, шунингдек бу борада олиб борилаётган ишларнинг ҳолатига танқидий жиҳатдан ёндашган ҳолда, уларни маҳаллий Кенгашларда доимий равишда муҳокама қилиб бориш муҳим аҳамият касб этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда мамлакатимиз Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасида тиббиёт соҳасини тараққий эттириш юзасидан белгиланган устувор вазифаларнинг ўз вақтида ва самарали рўёбга чиқарилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасидаги ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича парламент комиссияси таркиби 1-иловага* мувофиқ тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасидаги ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича парламент ва депутатлар назоратини амалга оширишга доир чора-тадбирлар режаси 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасидаги ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича парламент комиссиясига Кўмаклашувчи гуруҳ таркиби 3-иловага* мувофиқ тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 — 3-иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Парламент комиссияси зиммасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
комиссиянинг ҳар бир аъзосини тегишли ҳудудларга масъул этиб бириктириш ҳамда улар томонидан ўз фаолиятини асосан жойларда ташкил этилишини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши учун гуруҳ аъзоларининг аниқ йўналишлар бўйича ихтисослаштирилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гуруҳ аъзолари ўртасида вазифаларни ҳамда ўрганиш мавзуларини ва объектларини аниқ тақсимлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифалар ижросининг бориши устидан доимий назорат ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия йиғилишларини, қоида тариқасида, ҳар ойда камида бир маротаба ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларда мунтазам равишда ўтказилган ўрганиш ва мониторинг натижалари маҳаллий Кенгашларда мутасадди вазирлик ва идоралар вакиллари билан биргаликда атрофлича ва танқидий руҳда муҳокама этилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларда олиб борилган ўрганишлар якунларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашида кўриб чиқиш учун асослантирилган таклифлар тайёрлаш вазифалари юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини шакллантиришга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Парламент комиссияси билан келишилишини таъминлаш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари А. Кадиров ва Девони раҳбари М. Миралимов Парламент комиссияси томонидан бу борада амалга оширилаётган ишлар оммавий ахборот воситаларида мунтазам ёритиб борилишини таъминлаш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти (Ф. Отахонов), Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девонининг Давлат бюджети бошқармаси (К. Эрназаров) ва Юридик бошқармаси (Б. Раджабов) Парламент комиссиясининг сўровига асосан соғлиқни сақлаш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш, соҳага ажратилаётган бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши билан боғлиқ масалаларни ўз вақтида ва самарали кўриб чиқилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари А. Кадиров ва У. Иноятов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 18 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
707-IV-сон