Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 16 августдаги 524-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 09/21/524/0802-сон)

Т/р

Амалга ошириладиган тадбирлар

Ижро механизмлари

Ижро муддатлари

Молиялаштириш манбалари

Ижро учун масъуллар

I. Норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш

1.

Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлашга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш.

2021 йил март

-

Фанлар академияси, Адлия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш.

2021 йил апрель

3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил май

2.

Лотин ёзувидаги ўзбек алифбосининг янги таҳрири асосида «Ўзбек тилининг имло қоидалари»ни тасдиқлаш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

1. Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш.

2021 йил март

-

Фанлар академияси, Адлия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш.

2021 йил сентябрь

3. Ҳукумат қарори лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил октябрь

3.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш, келишиш ва киритиш тартибини белгилайдиган қонун ҳужжатларига лойиҳаларни лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида тайёрлаш ва киритиш тартибини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини (лойиҳаларини) ишлаб чиқиш.

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини (лойиҳаларини) ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш.

2021 йил март

-

Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини (лойиҳаларини) ишлаб чиқиш ва кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш.

2021 йил октябрь

3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини (лойиҳаларини) белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил ноябрь

4.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосидан келиб чиққан ҳолда, илмий лингвистик экспертизадан ўтказишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини илмий лингвистик экспертизадан ўтказишнинг қуйидаги механизмларини назарда тутувчи ташкилий-ҳуқуқий асосларини белгилаш:

«илмий лингвистик экспертиза» тушунчаси, экспертизани ўтказишнинг мақсад ва вазифалари ҳамда объектини аниқлаш;

илмий лингвистик экспертизага қўйиладиган асосий талабларни белгилаш;

илмий лингвистик экспертизадан ўтказувчи ваколатли органлар ва уларнинг ваколатлари доирасини аниқлаш.

2021 йил декабрь

-

Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

5.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига (regulation.gov.uz) жойлаштириш учун тақдим қилинган лойиҳаларнинг давлат тили қоидаларига ҳамда «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонун талабларига мувофиқлиги, шунингдек, лойиҳалар лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида тайёрланганлиги текширилгандан кейин муҳокамага чиқариш тартибини жорий этиш.

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш.

2021 йил апрель

-

Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш.

2021 йил октябрь

3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил ноябрь

6.

Ўзбек тили алифбоси ва имло қоидалари асосида транслитерацияга мўлжалланган ахборот дастурий таъминотлар учун ягона талаб ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

1. Ягона талаб ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳини тузиш.

2021 йил декабрь

-

Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Ягона талабни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.

2022 йил январь

II. Алифбо ва имлони ўқитиш, тарғиб қилишни ташкил этиш

7.

Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси, имло қоидалари ва давлат тилида иш юритишни ўрганиш бўйича ўқув машғулотларини ташкил этиш.

1. Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази ҳамда унинг ҳудудий бўлинмаларида лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси, имло қоидалари ва давлат тилида иш юритишни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш.

2. Тегишли вазирлик, идора ва ташкилотларнинг ўз тизимида таълим муассасалари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институт (марказ)ларида онлайн ўқув машғулотларини ташкил этиш.

2023 йил январь

Малака ошириш учун берилган бюджет маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети

3. Ўзбекистон Республикаси фуқароси шахсини тасдиқловчи гувоҳномалар, паспортларнинг такомиллаштирилган лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида тўғри ёзилишини таъминлаш мақсадида соҳа ходимлари учун ўқув машғулотлар ташкил этиш.

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар

8.

Оммавий ахборот воситалари, Интернет тармоғида лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтишнинг моҳиятини кенг аҳоли қатламига тушунтириш мақсадида махсус дастурлар ҳамда тарғибот чиқишларини изчил ташкил этиш.

1. Медиа режа ишлаб чиқиш.

2021 йил ноябрь

-

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, МТРК, ЭОАВМА, ЎзА, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Медиа режа асосида махсус дастурлар ҳамда тарғибот чиқишларини изчил ташкил этиш.

2022 йил 1 январдан бошлаб

III. Ўқув-услубий адабиётлар, қўлланмалар ва уларнинг электрон дастурий таъминотларини тайёрлаш ва тарқатиш

9.

Таълим муассасалари учун ўқув қўлланмалар ва бошқа адабиётларни лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида босқичма-босқич нашр этиб бориш.

Дарслик ва қўлланмалар чоп этиш бўйича дастур ва нашр режасига тегишли ўзгартиришлар киритиш.

Режа асосида

Ижрочилар маблағлари, ҳомийлик хайриялари, бошқа манбалар

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

10.

Мактабгача ёшдаги болаларнинг лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси ва янги имло қоидалари бўйича саводхонлигини шакллантиришга мўлжалланган турли кўргазмали ва тарқатма материаллар тайёрлаш.

1. Тегишли материалларни ишлаб чиқиш режасини шакллантириш.

2022 йил май

Ижрочилар маблағлари, ҳомийлик хайриялари, бошқа манбалар

Мактабгача таълим вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялари агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Тегишли материалларни нашр этиш ва тарқатиш.

2022 йил сентябрдан

11.

Факультатив ва мустақил ўрганувчилар, шунингдек, вазирлик, идора ва ташкилотларда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси ва янги имло қоидаларини ўрганишга мўлжалланган услубий қўлланма ва имло, атама, жой, киши номлари, ўқув луғатлари тайёрлаш ва нашр этиш.

1. Қўшма чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқиш.

2022 йил март

Ижрочилар маблағлари, ҳомийлик хайриялари, бошқа манбалар

Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Адабиётларни тизимли чоп этиб бориш.

Дастурга мувофиқ

12.

Ахборот кутубхона марказлари, ташкилотлар ва бошқа кутубхоналарнинг лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосидаги адабиётлар билан босқичма-босқич бойитиб борилишини таъминлаш.

1. Ҳар бир вазирлик, идора ва ташкилотлар ўз тизими доирасида режа-дастур ишлаб чиқиш.

2022 йил март

Ижрочилар маблағлари, ҳомийлик хайриялари, бошқа манбалар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Режа-дастурга мувофиқ кутубхоналар фондини лотин алифбосидаги адабиётлар билан бойитиш.

Дастурга мувофиқ

13.

Кирилл алифбосида чоп этилган ва кутубхоналарда сақланаётган адабиётларни босқичма-босқич лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосидаги электрон кўринишларини яратиш.

1. Чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.

2022 йил август

-

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Кирилл алифбосидаги адабиётларни лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич ўтказиш.

Дастурга мувофиқ

14.

Кирилл ёзувидан лотин ёзувига (ёки аксинча) саводли ўгирадиган дастурий таъминотлар ҳамда уларнинг мобил иловаларини яратишни рағбатлантириш.

1. Дастурий маҳсулотлар ва уларнинг мобил иловаларини яратиш бўйича тендер танловини ўтказиш.

2022 йил июль

Жамғарма маблағлари

Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Халқ таълими вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

2. Дастурий маҳсулотлар ва уларнинг мобил иловаларини яратиш ва ишга тушириш.

2022 йил декабрь

15.

Интернет тармоғидаги Ўзбекистон Республикаси расмий веб-сайтларининг лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтказилишини таъминлаш.

Давлат органлари, давлат иштирокидаги ташкилотлар ҳамда Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган оммавий ахборот воситаларининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги веб-сайтлари ва саҳифаларида дастлабки юкланиш лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида амалга ошишини таъминлаш.

2022 йил декабрь

-

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

IV. Янги алифбодаги ёзувда иш юритишга тўлиқ ўтиш

16.

Ўзбекистон Республикаси фуқароси шахсини тасдиқловчи гувоҳномалар, ID-карталар, фуқаролиги бўлмаган шахс ҳамда чет давлат фуқароларининг яшаш гувоҳномаларини такомиллаштирилган лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида бўлишини таъминлаш.

1. Шахсни тасдиқловчи ҳужжатларга доир ахборот тизимларини такомиллашган лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига мослаш.

2021 йил декабрь

-

Ички ишлар вазирлиги, Давлат персоналлаштириш маркази, Адлия вазирлиги

2. Шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар расмийлаштиришни такомиллаштириш.

2022 йил январь

17.

Ўзбекистон Республикасида илмий-тадқиқот ишлари натижалари юзасидан тайёрланган диссертациялар ҳимояси билан боғлиқ жараёнларнинг лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида бўлишини таъминлаш.

1. Тегишли талабларни ишлаб чиқиш.

2022 йил ноябрь

-

Олий аттестация комиссияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси

2. Амалиётга жорий қилиш.

2022 йил декабрь

18.

Иш қоғозлари, турли бланкларни лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида бўлишини таъминлаш.

1. Режа-жадвал ишлаб чиқиш.

2022 йил ноябрь

Ижрочилар маблағлари, ҳомийлик хайриялари, бошқа манбалар

Вазирлик ва идоралар

2. Тўлиқ лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ёзилишини таъминлаш.

2022 йил декабрь

19.

Мамлакатимиздаги жой, кўча, атамалар, ташкилотларнинг номлари, пешлавҳалар, оммавий тарғибот воситалари, реклама ва эълонларни тўлиқ лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ёзилишини таъминлаш.

1. Режа-жадвал ишлаб чиқиш.

2022 йил ноябрь

Ижрочилар маблағлари, ҳомийлик хайриялари, бошқа манбалар

Вазирлик ва идоралар

2. Тўлиқ лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ёзилишини таъминлаш.

2022 йил декабрь

20.

Марказий, маҳаллий босма ва электрон оммавий ахборот воситалари, интернет сайтлари, нашриётлар, матбаа корхоналари фаолиятини тўлиқ лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтказиш.

1. Тегишли тарғибот-тушунтириш ишларини йўлга қўйиш.

2022 йил ноябрь

-

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Миллий телерадиокомпания, ЭОАВМА, ЎзА

2. Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида тўлиқ ўтилишини таъминлаш.

2022 йил декабрь

21.

Ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, барча ташкилотларда иш юритиш ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларни лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва эълон қилиш амалиётини тўлиқ жорий қилиш.

Давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида иш юритишга тўлиқ ўтишини таъминлаш.

2023 йил 1 январдан бошлаб

Ижрочилар маблағлари, ҳомийлик хайриялари, бошқа манбалар

Вазирлик ва идоралар

Олдинги таҳрирга қаранг.

1.

А.Н. Арипов

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ишчи гуруҳи раҳбари

2.

А.А. Джурабаев

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари (келишув асосида)

3.

А.К. Кадиров

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари (келишув асосида)

4.

А.Ж. Раматов

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари

5.

Б.А. Мусаев

Бош вазир ўринбосари

6.

Ж.А. Қўчқоров

Бош вазир ўринбосари

7.

С.У. Умурзаков

Бош вазир ўринбосари

8.

Ш.М. Ғаниев

Бош вазир ўринбосари

9.

А.А. Абдуҳакимов

Бош вазир ўринбосари

10.

О.М. Умаров

Бош вазир маслаҳатчиси

11.

О.К. Иминов

Олий Мажлис Сенати Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси (келишув асосида)

12.

Э.А. Захидов

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси (келишув асосида)

13.

Б.С. Йўлдошев

Фанлар академияси президенти

14.

Р.Қ. Давлетов

Адлия вазири

15.

Т.А. Ишметов

Молия вазири

16.

А.В. Шин

Мактабгача таълим вазири

17.

Ш.Х. Шерматов

Халқ таълими вазири

18.

А.Ҳ. Тошқулов

Олий ва ўрта махсус таълим вазири

19.

О.А. Назарбеков

Маданият вазири

20.

А.А. Хаджаев

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори

21.

А.З. Саъдуллаев

Ёшлар ишлари агентлиги директори

22.

А.Ж. Хаджаев

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси

23.

М.М. Ҳожиматов

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари

24.

С.С. Саидов

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси

25.

Ш.С. Сирожиддинов

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори

26.

Н.М. Махмудов

Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти директори

27.

А.К. Қирғизбоев

Вазирлар Маҳкамаси Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти мудири, Ишчи гуруҳи котиби

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 16 августдаги 524-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 09/21/524/0802-сон)

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси