04.12.2015 йилдаги СҚ-70-III-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори И. Абдуллаевнинг 2015 йилнинг ўтган даврида қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботини тинглаб ҳамда муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати шуни қайд этадики, ҳисобот даврида прокуратура органлари томонидан қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларни профилактика қилиш борасида ўз зиммаларига юклатилган асосий вазифаларни бажариш бўйича кенг кўламли ишлар қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 24 июлда қабул қилинган ПФ-4636-сонли Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси таркибида Қонунчилик ижроси устидан назорат бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари тузилганлиги прокуратура органлари назорат фаолияти кучайишининг муҳим омили бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг қонун ҳужжатлари талабларини бажариш устидан ҳамда улар қабул қилаётган ҳуқуқий ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига мувофиқлигини назорат қилиш бўйича таъсирчан чоралар амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунларнинг ижро этилиши юзасидан ҳисобот даврида ўтказилган 17 мингдан ортиқ текшириш якунлари бўйича прокуратура органлари томонидан 115 228 та прокурор назорати ҳужжати қўлланилди, 87 094 нафар фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланди. Давлат органларининг қонун ҳужжатларига зид бўлган 19 578 та ҳужжатига протест келтирилиб, кейинчалик улар бекор қилинди ёки қонун ҳужжатларига мувофиқлаштирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун бузилиши, унинг келиб чиқиши сабаблари ва бунга имконият бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида 20 185 та тақдимнома киритилди. Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида 14 406 нафар мансабдор шахсга қонун бузилишига йўл қўймаслик ҳақида огоҳлантирув эълон қилинди. 66 мингдан ортиқ шахснинг интизомий, маъмурий ва моддий жавобгарликка тортилиши таъминланди. Қарийб 175 миллиард сўм миқдорда етказилган моддий зарарни ундириб олиш тўғрисида судларга 27 849 та ариза киритилди. 4 195 та жиноят иши қўзғатилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокуратура органларининг алоҳида эътибори фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳимоя қилинишини таъминлашга қаратилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини, шу мақсадлар учун ажратилаётган маблағларнинг манзиллилигини, шунингдек қонун билан белгиланган имтиёзлар ваколатли органлар томонидан берилишини таъминлаш масалалари ҳам прокуратура органларининг диққат марказида бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чунончи, прокурор назорати натижалари бўйича ушбу соҳада 4,5 минг нафардан ортиқ фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланди. 5 955 та прокурор назорати ҳужжати қўлланилди, шу жумладан 467 нафар мансабдор шахс қонун бузилишига йўл қўймаслик ҳақида огоҳлантирилди. Бундан ташқари, 3 747 нафар шахснинг интизомий, маъмурий ва моддий жавобгарликка тортилиши, 607 миллион сўмдан ортиқ миқдорда етказилган зарарнинг ўрни ихтиёрий равишда қопланиши таъминланди, 238 та жиноят иши қўзғатилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастури ижроси устидан қатъий назорат олиб борилиб, кексаларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларнинг соғлиғини сақлаш, пенсия ва нафақалар тайинлаш ҳамда уларнинг бошқа ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар ўз вақтида тўланиши юзасидан вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларида ўтказилган назорат тадбирлари якунлари бўйича прокуратура органлари томонидан 11 715 та прокурор назорати ҳужжати қўлланилди. 3,7 миллиард сўмдан ортиқ миқдорда етказилган зарарнинг ўрни ихтиёрий равишда қопланиши таъминланди, 403 та жиноят иши қўзғатилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик субъектларини, шу жумладан хорижий инвесторларнинг ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилишга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майда қабул қилинган «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4725-сонли Фармони ижросига алоҳида эътибор берилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Фармонни ижро этиш асносида манфаатдор идоралар билан ҳамкорликда 1 060 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат инвентаризация қилинди, инвентаризация натижалари бўйича Ўзбекистон Республикасининг 31 та қонуни ва 10 та кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилишини назарда тутадиган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида тадбиркорликни ҳимоя қилишга қаратилган назорат тадбирлари натижасида 1 147 та протест киритилди, 77 нафар мансабдор шахс расман огоҳлантирилди, 798 нафар шахс интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилди. Тадбиркорлар фойдасига 13 миллиард сўмни ундириш тўғрисида судларга 764 та ариза киритилди, 6 220 нафар тадбиркорнинг ҳуқуқлари тикланди, жиддий қонунбузилиш ҳолатлари бўйича 67 та жиноят иши қўзғатилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош прокуратуранинг мурожаатларни телефон орқали куну-тун қабул қилиш Марказига 8 268 та мурожаат келиб тушди, уларнинг 1 598 таси қаноатлантирилиб, бузилган ҳуқуқлар тикланди. Бундан ташқари, прокуратура органлари томонидан 15 845 нафар тадбиркорлик субъектларига қонун доирасида амалий ёрдам кўрсатилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ҳисоботини таҳлил қилиш Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларида белгилаб қўйилган фуқароларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлари таъминланиши устидан прокурор назоратини кучайтириш юзасидан таъсирчан чоралар кўриш, шунингдек тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган фаолиятни янада кучайтириш зарурлигини кўрсатмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида баён этилганларга асосланиб, шунингдек «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 12-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори И. Абдуллаевнинг қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботи тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлаш борасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан прокурор назоратини янада кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори (И. Абдуллаев):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашга қаратилган қонунлар ижро этилиши устидан прокурор назоратининг самарадорлигини ошириш бўйича зарур чораларни кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилишининг олдини олиш ва уни профилактика қилиш, қонунни бузган шахсларни жавобгарликка тортиш, шунингдек бузилган ҳуқуқларни тиклаш бўйича чора-тадбирларни кучайтирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасидаги прокурор таъсир чораларининг самарадорлигини оширсин, бунда меҳнат, ижтимоий таъминот, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳасидаги қонун ҳужжатларининг ижро этилиши устидан прокурор назорати кучайтирилишига алоҳида эътибор берсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолиятни янада такомиллаштириш, шу жумладан қонун ҳужжатларида белгиланган никоҳ ёшига тўлмаган шахслар билан никоҳ тузиш ҳолатларига йўл қўймаслик, шунингдек ёшларнинг ҳар томонлама ривожланишига ҳамда уларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари кафолатларини таъминлашга қаратилган қонун ҳужжатлари ижро этилиши устидан прокурор назоратини кучайтириш бўйича таъсирчан чоралар кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож қатламлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан йўналтирилаётган маблағларнинг манзиллилигини, бунда ҳуқуқбузарликларга йўл қўяётган мансабдор шахсларга нисбатан жазонинг муқаррарлигини таъминлаш бўйича самарали амалиётни кучайтирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 24 июлда қабул қилинган «Қонунчилик ижросини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4636-сонли Фармонида белгилаб берилган вазифалар сўзсиз бажарилишини таъминлаш чора-тадбирларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг иқтисодий ҳуқуқларини таъминлаш, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятига турли бюрократик тўсиқлар қўйиш, қонунга хилоф равишда аралашиш ҳолларига барҳам бериш бўйича амалиёт такомиллаштирилишини давом эттирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари чекланишига йўл қўймаслик учун давлат бошқаруви органларининг, шу жумладан назорат қилувчи органларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари қонунийлиги устидан назоратни кучайтирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майда қабул қилинган «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4725-сонли Фармонида белгилаб берилган вазифаларни тўлиқ бажариш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари сўзсиз ижро этилиши ҳамда қабул қилинган нормалар амалиётга жорий этилиши устидан назоратни кучайтирсин, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини бузганлик учун назорат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва ваколатли давлат органлари мансабдор шахсларининг муқаррар жавобгарлигини жиноий жавобгарликка тортишга қадар оширишни таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ижодкорлиги, айниқса давлатнинг ёшларга оид сиёсатини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун ижодкорлиги соҳасида прокуратура органларининг иштирокини фаоллаштирсин, шунингдек ҳуқуқий таълимни ва маорифни, ҳуқуқий билимлар тарғиботини тубдан яхшилаш борасидаги фаолиятни кучайтирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишда прокуратура органлари фуқаролик жамияти институтлари билан ҳар томонлама ҳамкорликни комплекс амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
прокуратура органларининг прокурор назорати соҳасида чет давлатларнинг тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорликни амалга ошириш борасидаги фаолияти самарадорлигини оширсин, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини қўллаш ва ижро этиш устидан прокурор назоратини кучайтириш бўйича чоралар кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори (И. Абдуллаев) ушбу Қарор ижро этилишининг бориши тўғрисида 2016 йилнинг 10 февралига қадар Сенатга ахборот тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Қарорнинг ижро этилишини назорат қилиш Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси (Б. Матмуратов) зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Н. ЙЎЛДОШЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 4 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СҚ-70-III-сон