22.12.2020 йилдаги 661-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг қарори, 22.12.2020 йилдаги 661-IV-сон
Кучга кириш санаси
22.12.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро алоқалар ва парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш бўйича тасдиқланган «йўл хариталари»да белгиланган тадбирларнинг бажарилиш ҳолати тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламентлараро соҳада икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорлиги тобора ривожланиб бормоқда. Охирги йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш борасида сифат жиҳатидан янги, салмоқли ишлар амалга оширилди. Етакчи хорижий давлатлар парламентлари, аввало, яқин қўшниларимиз билан дўстона муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш юзасидан аниқ натижаларга эришилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу йўналишда Олий Мажлис палаталари томонидан 2020 йилнинг ўтган даврида 48 та хорижий давлатлар парламентлари билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳлар тузилди. Шунингдек Парламентлараро Иттифоқдаги, ЕХҲТ Парламент Ассамблеясидаги ҳамда «Ўзбекистон — Европа Иттифоқи» парламент ҳамкорлиги қўмитасидаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг доимий делегациялари таркиби тасдиқланди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Парламентлараро Иттифоқи, ЕХҲТ Парламент Ассамблеяси ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг Парламентлараро Ассамблеяси билан амалий ҳамкорлиги бўйича 2021-2022 йилларга мўлжалланган режаси қабул қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда парламентлараро ҳамкорлик механизмлари парламентлараро мулоқотни йўлга қўйиш, тажриба алмашиш, жаҳон жамоатчилигини Ўзбекистоннинг ички ҳамда ташқи сиёсатидан, мамлакатимизнинг бой маънавий ва маданий меросидан, юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлардан хабардор қилиш вазифалари билан чекланиб қолмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу вазифаларни ҳал қилиш механизмларидан бири қатор мамлакатлар билан кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича «йўл хариталари»ни ўз вақтида ва сўзсиз бажаришдан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагилардан келиб чиқиб, хорижий давлатлар парламентлари билан ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси раиси Д. Файзиеванинг Олий ва юқори даражада амалга оширилган ташрифлар якуни бўйича қабул қилинган «йўл хариталари»даги Қонунчилик палатасига тегишли бандлар ижроси юзасидан белгиланган тадбирларнинг бажарилиш ҳолати тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг хорижий давлатлар парламентлари билан ҳамкорлик бўйича гуруҳлари ва комиссиялари ишини фаоллаштириш ҳамда амалий ҳамкорликни кенгайтиришга оид» чора-тадбирлар режаси иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Чора-тадбирлар режасида назарда тутилган вазифалар ва тадбирларни ўз вақтида ҳамда сифатли бажариш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарида ҳамкорлик бўйича тузилган парламентлараро гуруҳлар ва комиссияларга Қонунчилик палатаси депутатлари орасидан тайинланган раҳбарлар масъул эканлиги белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро қўмитаси ҳамда Қонунчилик палатаси Девонининг Халқаро алоқалар бўлими чора-тадбирлар режаси юзасидан доимий мониторинг ўрнатиб, унинг ижроси тўғрисида ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашига умумлаштирилган маълумот киритиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро қўмитаси, Қонунчилик палатаси Девонининг Халқаро алоқалар бўлими ҳамда Матбуот хизмати чора-тадбирлар режасида белгиланган тадбирлар оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб борилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Чора-тадбирлар режасида назарда тутилган вазифалар ва тадбирларнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари А. Саидов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 22 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
661-IV-сон