Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН ЕНГИЛ САНОАТ МОЛЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ДАВЛАТ УЮШМАСИ («ЎЗБЕКЕНГИЛСАНОАТ») БОШҚАРУВ ТУЗИЛМАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ҲАМДА УНИНГ КОРХОНАЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАРИНИ ДАВЛАТ ТАСАРРУФИДАН ЧИҚАРИШ ВА ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Енгил саноатни бошқаришнинг ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш, тармоқда бозор муносабатларини кенг жорий этиш, мулкчиликнинг жамоа шаклларини шакллантириш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон енгил саноат моллари ишлаб чиқариш давлат уюшмаси («Ўзбекенгилсаноат») Кенгаши ва «Ўзбектўқимачи», «Ўзбеккийим», «Ўзбекпойабзал» ва «Ўзбекчинни» концернлари Кенгашларининг таклифларини эътиборга олиб, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзбекенгилсаноат» таркибига кирувчи «Ўзбектўқимачи», «Ўзбеккийим», «Ўзбекпойабзал» ва «Ўзбекчинни» концернлари тугатилсин.
Тугатилган концернларнинг бирлашмалари, корхоналари ва ташкилотлари уларда бошқа ихтиёрий хўжалик уюшмаларида қатнашиш ҳуқуқи сақлаб қолинган ҳолда «Ўзбекенгилсаноат» давлат уюшмаси таркибига кирувчи бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар рўйхатига киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. «Ўзбекенгилсаноат» уюшмаси тузилмаси 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин. Уюшма ишчи аппарати ходимларининг энг кўп сони 110 нафардан иборат қилиб белгилансин (хизмат кўрсатувчи ходимлар бунга кирмайди). Уюшмага раиснинг тўрт нафар ўринбосарига, шу жумладан битта биринчи ўринбосарига эга бўлишга рухсат берилсин.
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Уюшмага ходимларнинг белгиланган сони доирасида ишчи аппаратнинг тасдиқланган тузилмасига ўзгаришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Уюшма раиси ва унинг ўринбосарларига республика вазирликлари ва идораларининг тегишли ходимлари учун белгиланган моддий-маиший таъминот ва тиббий хизмат кўрсатиш шарт-шароитлари татбиқ қилинсин.
3. Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш қўмитаси ва «Ўзбекенгилсаноат» уюшмасининг енгил саноат корхоналари ва ташкилотларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича чора-тадбирларни босқичма-босқич амалга ошириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Енгил саноат давлат корхоналарини 1992-1993 йилларда мулкчиликнинг бошқа шаклларига айлантириш бўйича ташкилий тадбирлар 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 4 апрелдаги 179-сон қарори билан ўз кучини йўқотган)
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат мулки жамғармаси:
«Ўзбекенгилсаноат» уюшмасига давлатга тегишли улушлар (ҳиссалар, акцияларга мувофиқ акционерлик жамиятлари, бошқа жамиятлар ва ширкатларнинг фаолиятига раҳбарлик қилиш ҳуқуқини беришни;
давлатга тегишли бўлган акциялар бўйича дивидендларнинг бир қисмини шартнома асосида акционерлик жамиятларига уларнинг ривожланиши учун беришни амалиётга киритсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. «Ўзбекенгилсаноат» уюшмасига 15 фоизидан республикада пахта толасини қайта ишлашни кўпайтириш учун ип газлама тармоғининг янги корхоналарини ташкил этиш учун ҳамда 5 фоизидан бўшаб қолган ходимларни қайта тайёрлаш ва қишлоқ жойларда янги иш жойлари ташкил этиш учун фойдаланган ҳолда уюшма корхоналарининг давлат мулкини сотиб олиш, сотишдан бюджетга тушиши керак бўлган маблағлар умумий суммасидан 20 фоизини ажратиш ҳисобига махсус жамғарма ташкил этишга рухсат берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. «Ўзбекенгилсаноат» уюшмасига ўз таркибида мулкчиликнинг давлатга тааллуқли бўлмаган корхоналари мол-мулкини бошқариш бўйича кўнгилли акционерлик холдинг компаниялари ташкил этиш тавсия қилинсин.
8. Ўзбекистон енгил саноат моллари ишлаб чиқариш давлат уюшмаси («Ўзбекенгилсаноат»):
мазкур қарорга мувофиқ уюшма Уставига ўзгариш ва қўшимчалар киритсин ҳамда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин;
бир ой муддат ичида қайта айлантиришнинг меҳнат жамоалари томонидан танланган ташкилий-ҳуқуқий шаклларини кўрсатган ҳолда 1992-1993 йилларда давлат тасарруфидан чиқаришга ва хусусийлаштиришга мўлжалланаётган корхоналар ва ташкилотларнинг объектма-объект рўйхатини Ўзбекистон Республикаси давлат мулки қўмитасига тақдим этсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Вазирлар Маҳкамасининг;
«Тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш «Ўзбектўқимачи» Ўзбекистон давлат концернини ташкил этиш тўғрисида» 1991 йил 17 майдаги 135-сон;
«Чарм-пойабзал саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш «Ўзбекпойабзал» Ўзбекистон давлат концернини ташкил этиш тўғрисида» 1991 йил 17 майдаги 136-сон;
«Чинни буюмлар ишлаб чиқариш «Ўзбекчинни» Ўзбекистон давлат концернини ташкил этиш тўғрисида» 1991 йил 17 майдаги 137-сон;
«Тикувчилик ва трикотаж буюмлар ишлаб чиқариш «Ўзбеккийим» Ўзбекистон давлат концернини ташкил этиш тўғрисида» 1991 йил 17 майдаги 138-сон қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.Н. Возненко ва Б.С. Ҳамидов ўртоқлар зиммасига юклатилсин. Мазкур қарорнинг қандай бажарилаётганлиги 1993 йил январь ойида, кейинчалик эса йилнинг ҳар чорагида бир марта кўриб чиқилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 28 ноябрь,
558-сон