Ҳужжат кучини йўқотган 28.11.1992 17.05.1991 йилдаги 135-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 28.11.1992
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш «Ўзбектўқимачи» Ўзбекистон давлат концернини ташкил этиш тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 28 ноябрдаги 558-сонли «Ўзбекистон енгил саноат моллари ишлаб чиқариш давлат уюшмаси («Ўзбекенгилсаноат») бошқарув тузилмасини такомиллаштириш ҳамда унинг корхоналари ва ташкилотларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарувни такомиллаштириш ва енгил саноат бирлашмалари ва корхоналари фаолияти самарадорлигини ошириш, халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш мақсадида ва Ўзбекистон ССЖ Президентининг 1991 йил 6 майдаги Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш «Ўзбектўқимачи» Ўзбекистон давлат концерни ташкил этилсин ҳамда унинг таркибига иловага мувофиқ бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбектўқимачи» таркибига кирувчи бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар фаолияти Ўзбекистон ССЖнинг амалдаги қонунларига, корхоналарнинг ўзининг ва жумҳуриятнинг манфаатларига зид бўлмаган бошқа концернлар ва уюшмаларда қатнашиш ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, «Ўзбектўқимачи» концерни:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мустақил ишлаб чиқариш-хўжалик комплекси ҳисобланади, енгил саноат моллари ишлаб чиқарадиган «Ўзбекенгилсаноат» Ўзбекистон давлат уюшмаси таркибига киради. Концерн ва уюшма аъзолари олдида уларга нисбатан ўз мажбуриятлари ва функцияларини бажариш юзасидан жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахс ҳисобланади, банк муассасаларида йиғма балансларга, ҳисоб-китоб ва бошқа счётларга эга бўлади, унинг ҳуқуқий мақомини белгиловчи «Ўзбекистон ССЖда корхоналар тўғрисида»ги Ўзбекистон ССЖ Қонунига ва бошқа қонунчилик ҳамда норматив актларга, шунингдек Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Уюшма кенгаши томонидан тасдиқланадиган Уставга мувофиқ тўла хўжалик ҳисоби асосларида фаолият кўрсатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
унга Ўзбекистон енгил саноати уюшмаси томонидан ажратиладиган хом ашё ва моддий ресурсларнинг фонд сақловчиси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Концернга таъсисчилари томонидан берилган ваколатларга мувофиқ қуйидагилар унинг фаолиятининг асосий функциялари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмол бозорининг талабларини ҳисобга олган ҳолда концерннинг жорий дастурлари ҳамда иқтисодий ва ижтимоий ривожланиши истиқболларини ишлаб чиқиш, мақсадли комплекс илмий-тадқиқот дастурларини ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
яратилган ишлаб чиқариш потенциалидан, ишлаб чиқариш технологияси даражасидан, маҳсулотнинг сифати ва техника даражасидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, корхоналарни хусусийлаштириш, ижарачи ва кичик корхоналар, фирма савдоси ташкил этиш асосида халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш ва кўпайтириш ҳамда аҳолининг уларга бўлган эҳтиёжини қондириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар билан биргаликда молиявий маблағлардан, моддий ва меҳнат ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш чора-тадбирларини амалга ошириш, бозор муносабатлари шароитида барқарор равишда зарарсиз ишлашни таъминлаш бўйича амалий ёрдам бериш. Корхоналарнинг шартнома ва молия интизомига риоя қилишлари устидан назоратни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бирлашмалар билан корхоналар ўртасидаги тармоқ ичида кооперация асосида маҳсулот етказиб беришларни ривожлантириш, тайёр маҳсулотни сотишни мувофиқлаштириш ва бунга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, белгиланган тартибда қўшма корхоналар ташкил этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқда ижтимоий соҳанинг ривожланиши билан боғлиқ масалаларнинг комплекс ҳал этилишини таъминлаш, кадрлар сиёсатини олиб бориш, кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли давлат ва бошқа органларда ўз таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда қатнашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Хўжалик ҳисоби даромади (фойда) ва номенклатура бўйича маҳсулот етказиб бериш шартнома мажбуриятларининг бажарилиши бирлашмалар ва корхоналар фаолиятини баҳолашнинг асосий кўрсаткичлари деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбектўқимачи» концерни ўз таркибига кирувчи бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар жумҳурият, ўз меҳнат жамоалари ва бозор конъюнктураси манфаатларидан келиб чиққан ҳолда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқнинг истеъмолчилари, савдо ташкилотларининг буюртмаларига кўра тегишли маҳсулот ва халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ҳажмларини мустақил белгилайдилар, фирма магазинларининг тавсияларидан фойдаланган ҳолда маҳсулот етказиб бериш учун шартномалар тузадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулот ишлаб чиқариш, ишлар ва хизматлар кўрсатиш харажатларини, олинадиган фойда миқдорини белгилайдилар, Ўзбекистон ССЖ қонунлари билан белгиланган нормативлар, шунингдек, бошқа тўлов мажбуриятлари бўйича бюджет билан ҳисоб-китоблар қилингандан кейин ундан фойдаланиш масаласини мустақил ҳал этадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концерн Кенгаши томонидан белгиланган нормативларга мувофиқ фойдадан улар томонидан бажариладиган функцияларга, шунингдек, марказлаштирилган резерв (эҳтиёт) жамғармаси ташкил этишга маблағ ажратадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Корхоналар ва ташкилотлар вакилларининг йиғилиши (конференцияси) «Ўзбектўқимачи» концерни бошқарувининг юқори органи ҳисобланади ва унда концерн Кенгаши сайланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Концерн Кенгашига бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарлари, шунингдек, бошқарув аъзолари киради. Кенгаш бошқарувни, унинг раиси ва ўринбосарларини сайлайди. Бошқарув раиси Ўзбекистон енгил саноат уюшмасининг тавсиясига кўра Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Концерн таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарлари, шунингдек концерн тафтиш комиссиясининг аъзолари ва унинг раиси концерн Кенгашининг тавсиясига кўра Ўзбекистон енгил саноат уюшмаси бошқаруви томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбектўқимачи» концернига, унга юклатилган вазифалар ва функцияларни ҳисобга олган ҳолда, концерн Кенгаши билан келишиб, ўзининг тузилмаси, ходимлари сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасини мустақил белгилашга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. ЎзССЖ Молия вазирлиги, Ўзбекистон саноат-қурилиш банки, ЎзССЖ Давлат нархлар қўмитаси ва «Ўзбектўқимачи» концерни бир ой муддатда корхоналарнинг молиявий аҳволини таҳлил қилсинлар ва уларни молиявий соғломлаштириш юзасидан ёрдам кўрсатсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. ЎзССЖ Иктисодиёт қўмитаси, ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси, ЎзССЖ Молия вазирлиги, «Ўзглавлегснабсбит» Ўзбекистон енгил саноат уюшмасига «Ўзбектўқимачи» концерни учун унинг номенклатураси бўйича тақсимланадиган концерн корхоналирининг ривожланиши ва ишлаб туриши учун моддий-хом ашё ва молиявий ресурсларни ажратсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ташкил этилаётган «Ўзбектўқимачи» концернининг аппарати Парадлар ҳиёбони кўчаси, 5-уйдаги ЎзССЖ Енгил саноат вазирлиги эгаллаб келган хоналарга жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари, Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси, жумҳурият вазирликлари ва идоралари «Ўзбектўқимачи» концерни бирлашмалари ва корхоналарига кўмаклашсинлар ва уларнинг ривожланиши ва фаолиятига доир ўз ваколатларига кирувчи масалаларнинг ўз вақтида ҳал этилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1991 йил 17 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
135-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Махкамасининг
1991 йил 17 майдаги
135-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш «Ўзбектўқимачи» Ўзбекистон давлат концерни таркибига кирувчи бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Беруний йигирув-тўқув фабрикаси‎
2. Манғит йигирув-тўқув фабрикаси‎
3. Тўрткўл йигирув-тўқув фабрикаси‎
4. Хўжайли йигирув-тўқув фабрикаси‎
5. Андижон ип-газлама ишлаб чиқариш бирлашмаси‎
қуйидаги таркибда:‎
ССЖИ 60 йиллиги номидаги Андижон ип газлама комбинати‎
6. Қўрғонтепа йигирув-тўқув фабрикаси‎
7. Ёрқишлоқ йигирув-тўқув фабрикаси‎
8. Пахтаобод йигирув-тўқув фабрикаси‎
9. Пойтуғ йигирув-тўқув ишлаб чиқариш бирлашмаси‎
қуйидаги таркибда:‎
Пойтуғ йигирув-тўқув фабрикаси‎
Чувама йигирув фабрикаси‎
10. Чинобод йигирув-тўқув фабрикаси‎
11. Ленинск йигирув-тўқув фабрикаси‎
12. Марҳамат йигирув-тўқув фабрикаси‎
13. Бухоро ип-газлама ишлаб чиқариш бирлашмаси‎
қуйидаги таркибда:‎
КПСС ХХ съезди номидаги Бухоро тўқимачилик комбинати‎
Ғиждувон йигирув-тўқув фабрикаси‎
Вобкент йигирув-тўқув фабрикаси‎
Олот тўқимачилик фабрикаси‎
Қоракўл йигирув фабрикаси‎
Бухоро ип-газлама ишлаб чиқариш бирлашмасининг тикувчилик фабрикаси‎
Бухоро технологик жиҳозлаш фабрикаси‎
14. Октябрь инқилобининг 10 йиллиги номидаги Бухоро пиллакашлик фабрикаси ‎
15. ЎзССЖ 60 йиллиги номидаги Жиззах пахта йигириш фабрикаси‎
16. Китоб йигирув-тўқув фабрикаси‎
17. Шаҳрисабз пиллакашлик фабрикаси‎
18. Наманган нотўқима материаллар ишлаб чиқариш бирлашмаси‎
қуйидаги таркибда:‎
Наманган нотўқима материаллар фабрикаси‎
Поп нотўқима материаллар фабрикаси‎
Балиқчи нотўқима материаллар фабрикаси‎
19. Наманган аврли газламалар ипакчилик ишлаб чиқариш бирлашмаси‎
қуйидаги таркибда:‎
КПСС ХХV съезди номидаги Наманган аврли газламалар ипакчилик комбинати‎
Избоскан шойи тўқиш фабрикаси‎
20. Наманган ипакчилик ишлаб чиқариш бирлашмаси‎
қуйидаги таркибда:‎
ЎзССЖ 50 йиллиги номидаги Наманган шойи газламалар комбинати‎
Уйчи йигирув-тўқув фабрикаси‎
Учқўрғон йигирув-тўқув фабрикаси‎
Ҳаққулобод йигирув-тўқув фабрикаси‎
Ҳаққулобод тикувчилик фабрикаси‎
21. Самарқанд «Ҳужум» пиллакашлик фабрикаси‎
22. Самарқанд ипакчилик ишлаб чиқариш бирлашмаси‎
қуйидаги таркибда:‎
Самарқанд шойи тўқиш фабрикаси‎
Ургут тўқимачилик фабрикаси‎
23. Жарқўрғон йигирув-тўқув фабрикаси‎
24. Фарғона ип-газлама ишлаб чиқариш бирлашмаси‎
қуйидаги таркибда:‎
Меҳнат Қизил Байроқ орденли Фарғона тўқимачилик комбинати‎
3-йигирув-тўқув фабрикаси‎
Янгиқўрғон йигирув-тўқув фабрикаси‎
Риштон йигирув-тўқув фабрикаси‎
Тошлоқ нотўқима материаллар фабрикаси‎
25. Қўқон йигирув-тўқув ишлаб чиқариш бирлашмаси‎
қуйидаги таркибда:‎
Й.Охунбобоев номидаги Қўқон йигирув-тўқув фабрикаси‎
Бешариқ йигирув-тўқув фабрикаси‎
26. Фарғона вилоятидаги Киров момиқ фабрикаси‎
27. Марғилон ипакчилик илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси‎
қуйидаги таркибда:‎
Марғилон ипакчилик комбинати‎
Тошкент пилла ва хом ипакни мувофиқлаштириш тажриба пиллакашлик фабрикаси ‎
Табиий ипакни қайта ишлаш марказий илмий-тадқиқот институти‎
28. Фарғона пиллакашлик фабрикаси‎
29. Халқлар дўстлиги ор?енли Марғилон «Атлас» аврли газламалар ишлаб чиқариш бирлашмаси‎
30. Қўқон шойи тўқиш фабрикаси‎
31. Хива гилам ишлаб чиқариш бирлашмаси‎
қуйидаги таркибда:‎
Хива гилам комбинати‎
Ҳазорасп йигирув фабрикаси‎
32. Хоразм ипакчилик ишлаб чиқариш бирлашмаси‎
қуйидаги таркибда:‎
Урганч пиллакашлик фабрикаси‎
Боғот тўқимачилик фабрикаси‎
33. Тошкент ип-газлама ишлаб чиқариш «Тошкенг тўқимачилик комбинати» бирлашмаси‎
қуйидаги таркибда:‎
Меҳнат Қизил Байроқ орденли Тошкент тўқимачилик комбинати‎
Қорақамиш мавзесидаги тўқимачилик фабрикаси‎
Чилонзор мавзесидаги йигирув-тўқув фабрикаси‎
Паркентдаги тўқимачилик фабрикаси‎