28.03.2008 йилдаги 475-I-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларининг 2007 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Р.Ҳ. Қодировнинг Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларининг 2007 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини тинглаб ва муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати шуни таъкидлайдики, мамлакатимиз прокуратура органлари томонидан ҳисобот даврида қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жиноятчиликнинг олдини олиш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси юзасидан муайян ишлар амалга оширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокуратура органлари назорат фаолиятини амалга оширишда асосий эътиборни иқтисодиётни эркинлаштириш, банклар томонидан нақд пул маблағлари ва кредитлар ўз вақтида берилишини таъмин этиш, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш, тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоялашга, давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ҳамда хусусийлаштиришга, қишлоқ хўжалигида ҳамда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни чуқурлаштиришга йўналтирилган қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ижро этилишини, шунингдек Олий Мажлис Сенати Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларининг 2006 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи юзасидан қабул қилган Қарор ижросини таъминлашга қаратдилар. Мазкур соҳаларда аниқланган қонунбузарлик ҳоллари прокурор назорати ҳужжатлари воситасида бартараф қилиниб, қонунийликни таъминлаш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш юзасидан тегишли чоралар кўрилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунларнинг ижро этилиши устидан прокурор назоратини амалга ошириш жараёнида ўтказилган 30909 та текширув натижасида 23678 та ҳуқуқий ҳужжат қонунга мувофиқлаштирилган, қонунни бузиш билан боғлиқ ҳолатларни бартараф этиш юзасидан 39108 та тақдимнома киритилган, 99244 нафар мансабдор шахс қонунларни бузишга йўл қўймаслик хусусида огоҳлантирилган, 144541 нафар шахс интизомий, маъмурий ва моддий жавобгарликка тортилган. Етказилган моддий зарарнинг 7,2 миллиард сўми айбдор шахслар томонидан ихтиёрийлик асосида қопланган, 94,9 миллиард сўмлик моддий зарарни ундириш тўғрисида судларга 57183 та даъво аризаси киритилган. Бунда зарарларнинг ўрнини қоплаш юзасидан ихтиёрийлик асосида ҳамда фуқаролик ишлари бўйича судларга ва хўжалик судларига прокурорлар томонидан киритилган даъво аризалари бўйича ундирилган, шунингдек жиноят ишлари бўйича ундирилиши таъмин этилган жами сумма миқдори 301,5 миллиард сўмни, 11 миллион АҚШ долларини, 4 миллион еврони ҳамда 1,1 миллион Швейцария франкини ташкил этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нақд пул маблағларининг банкдан ташқари айланишини янада қисқартиришга тааллуқли қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш юзасидан самарали иш олиб борилган. Нақд пул маблағларини иш ҳақи ва нафақалар ҳамда биринчи навбатдаги бошқа тўловлар учун беришда айрим тижорат банкларининг мансабдор шахслари ва масъул ходимлари томонидан қонунчиликни бузиш ҳолларига йўл қўйилганлиги аниқланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижроси устидан таъсирчан назоратни амалга оширишга алоҳида эътибор берилган. Хусусан, Давлат мулки қўмитаси фаолиятини текшириш асносида хусусийлаштириш ва бошқа манбалардан тушган бир миллиард сўмдан ортиқ маблағ қонунга хилоф равишда сарфланганлиги ва растрата қилинганлиги фактлари аниқланди. Натижада 237 нафар мансабдор шахс интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилди, 87 ҳолат бўйича жиноят ишлари қўзғатилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш прокуратура органлари фаолиятида муҳим йўналишлардан бири бўлиб келган ва ҳозир ҳам шундай бўлиб қолмоқда. Бу борада собитқадамлик билан олиб борилган ишлар тадбиркорларнинг ҳуқуқлари бузилиши ва уларнинг фаолиятига ноқонуний аралашув билан боғлиқ ҳолларни аниқлаш ҳамда бунга йўл қўйган 2223 нафар мансабдор шахсни жавобгарликка тортиш чораларини кўриш, шунингдек тадбиркорлик субъектларига етказилган 100 миллион сўмдан ортиқ миқдордаги зарар айбдор шахслар томонидан ихтиёрийлик асосида қопланишини таъминлаш имконини берди. Бундан ташқари тадбиркорлик субъектлари манфаатларини кўзлаб хўжалик судларига прокурорлар томонидан берилган 516 та даъво аризаси бўйича 2,5 миллиард сўмни ундирув белгиланди, шундан амалда қарийб 1,7 миллиард сўми қопланди. Назорат қилувчи органларнинг ходимлари томонидан йўл қўйилган суиистеъмоллик ҳоллари бўйича 43 та жиноят иши қўзғатилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни амалга оширишга қаратилган қонунлар ижросини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2004 йил 11 мартда чиқарилган ПФ-3406-сонли Фармони ижроси юзасидан назорат тадбирлари изчиллик билан амалга оширилган. Бунда асосий эътибор энг муҳим қишлоқ хўжалиги экинларига (пахта ва ғаллага) ажратилган экин майдонларини мунтазам равишда мониторинг қилиб боришга, шунингдек экин майдонларининг ишлаб чиқарувчилар — фермер ҳамда ширкат хўжаликлари томонидан қабул қилинган ва тасдиқланган шартномавий мажбуриятларга мувофиқлигини танлаб текширишга қаратилди. Натижада ерлардан қонунга хилоф тарзда ёки белгиланмаган мақсадларда фойдаланиш ҳоллари аниқланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вояга етмаган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган қонунларга риоя этилишини таъминлаш юзасидан вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар билан яқин ҳамкорликда муайян ишлар қилинди. Бунда оналик ва болаликни муҳофаза этишга, етим болаларни ҳамда ота-она қарамоғидан маҳрум, вояга етмаган болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизими самарадорлигини оширишга, жисмоний камолотида нуқсони бор, шунингдек ижтимоий хавфли гуруҳларга кирадиган болаларни аниқлаб, уларнинг тарбияси, муайян машғулотлар билан банд бўлишини ҳамда соғлиғи муҳофаза этилишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди. Бу борада ўтказилган тадбирлар вояга етмаганлар ўртасидаги жиноятчилик даражасини ўтган йилга нисбатан 3,7 фоиз пасайтириш имконини берди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари билан бу йўналишдаги ҳамкорликни кучайтириш борасидаги фаолиятини прокуратура органлари томонидан мувофиқлаштириш юзасидан қатор чора-тадбирлар амалга оширилган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида 2007 йилда ўтказилган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг мувофиқлаштирувчи кенгашларида жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жиноятчилик профилактикасининг янги усулларини ишлаб чиқиш билан боғлиқ саккизта масала муҳокама қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йилда оғир ва ўта оғир жиноятларнинг, қасддан одам ўлдириш, ўғрилик ва автотранспорт воситаларини олиб қочиш жиноятларининг сони камайганлиги қайд этилди. Оғир тан жароҳати етказиш, номусга тегиш, безорилик, шунингдек илгари судланган шахслар томонидан маст ҳолатда ва ўқотар қуролдан фойдаланган ҳолда содир этилган жиноятлар 2006 йилга нисбатан камайганлиги қайд қилинди. Жиноятларнинг очилиши даражаси бир мунча яхшиланишига эришилди, айни бир вақтда очилмай қолган жиноятлар умумий сонида оғир ва ўта оғир жиноятлар сони камайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ҳокимияти ҳамда бошқарув органлари, ташкилот ва муассасалар мансабдор шахслари томонидан жиноий қилмишлар содир этилишининг олдини олишга алоҳида эътибор берилди. 2007 йилда 5615 нафар мансабдор шахс турли суиистеъмолликлар, порахўрлик, талон-торож қилиш ва хизматга (мансабга) совуққонлик билан қараганлик учун жиноий жавобгарликка тортилди. Шу билан бирга уларнинг жиноий қилмишлари оқибатида етказилган 143 миллиард сўм миқдоридаги моддий зарарнинг ўрни қопланиши таъмин этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш юзасидан анчагина иш қилинган. Қонун ҳужжатларини тарғиб этиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, шунингдек аҳолининг прокуратура органлари фаолиятидан хабардорлигини таъминлаш мақсадида 109,5 мингдан ортиқ тушунтириш тадбирлари ўтказилган, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида ҳуқуқий мавзуларда эълон қилинган материаллар 20 мингтага борди. Бу эса аввалги ҳисобот даври кўрсаткичларига нисбатан анчагина кўпдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг прокуратура органларига мурожаатларини кўриб чиқиш ва ҳал этишда қонунийликни таъминлашга доир чора-тадбирлар кўрилган. Ҳисобот даврида прокуратура органлари ходимлари томонидан 72274 нафар фуқаро қабул қилинган, уларнинг 37 мингга яқин шикоят ва аризалари ҳал этилган, бузилган ҳуқуқларини тиклаш чора-тадбирлари кўрилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларни тарбиялаш ҳамда малакасини ошириш масалаларига жуда жиддий эътибор бериб келинмоқда. Ҳисобот йилида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Аттестация комиссияси томонидан прокуратура органларининг 230 нафар ходими аттестациядан ўтказилди. Кадрларнинг иш жойини ўзгартириб ва алмаштириб туриш асносида 173 ходим бошқа лавозимга ўтказилди, шулардан 28 нафари паст лавозимларга ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунлари ҳамда кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга оид бешта қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритилди. Бундан ташқари давлат ҳокимияти ва бошқарув органларидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига келиб тушган 150 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар берилди. 2007 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмиталарининг, Олий ва ўрта махсус таълим, Соғлиқни сақлаш, Қишлоқ ва сув хўжалиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, Молия вазирликларининг, Давлат патент идорасининг, шунингдек айрим компания ва уюшмаларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ўрганиш натижалари асосида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қонунга зид 46 та ҳужжат юзасидан протест киритди. Барча протестлар қаноатлантирилиб, ҳужжатлар қонунга мувофиқ ҳолга келтирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ҳисоботи таҳлили прокуратура органлари фаолиятининг айрим йўналишларида камчиликлар ҳам мавжудлигидан далолат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар органлари фаолиятида жиноятларни яшириш ҳоллари мавжудлиги, давлат органларида бюджет маблағларидан белгиланган мақсадда фойдаланмаслик ва уларни талон-торож қилиш ҳоллари аниқланаётганлиги бу соҳаларда прокурор назоратини кучайтириш зарурлигидан далолат бермоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят содир этган шахсларни мансабидан четлаштириш тариқасидаги процессуал мажбурлов чоралари тергов органлари томонидан етарлича тўлиқ қўлланилмаяпти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижроси устидан прокурор назорати етарли даражада самарали эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судларнинг тадбиркорлик субъектлари фойдасига давлат ҳокимияти ва бошқарув органларидан пул маблағлари ундириш тўғрисидаги ҳал қилув қарорлари ўз вақтида ижро этилиши устидан прокурор назоратини олиб боришга тегишлича эътибор берилмаяпти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кадрларни танлаш ва жой жойига қўйиш, уларни тарбиялаш ва малакасини ошириш, прокуратура ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ходимларининг резервини шакллантириш ишларини янада яхшилаш тақозо этилади. Жиноятлар ҳақидаги ариза ва хабарларни рўйхатга олиш, кўриб чиқиш ҳамда ҳал этишда жиноят-процессуал қонун ҳужжатлари нормаларига риоя этилиши масалалари пухта таҳлилни талаб қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, шу жумладан суриштирув ва тергов органлари, назорат қилувчи идоралар ходимлари ғайриқонуний хатти-ҳаракатларининг олдини олишга, тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилишининг олдини олиш ҳамда фуқароларнинг ариза ва шикоятларини ҳал этишга қаратилган ишлар кучайтирилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида баён этилганларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Р.Ҳ. Қодировнинг Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларининг 2007 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Иқтисодиётни эркинлаштириш, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоялашга, шунингдек қишлоқ хўжалигидаги ҳамда суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларни чуқурлаштиришга қаратилган қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ижроси устидан таъсирчан прокурор назоратини таъминлаш прокуратура органлари фаолиятида устувор вазифа деб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатда қонун устуворлигини таъминлашга доир ҳамда қонунларга аниқ ва оғишмай риоя қилиниши устидан олиб борилаётган прокурор назоратининг самарадорлигини янада ошириш юзасидан қўшимча чоралар кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ёшлар йили» Давлат дастурини амалга оширишга йўналтирилган қонунлар ижроси устидан таъсирчан прокурор назоратини таъминлашга, шунингдек ёш оилаларнинг маънавий қўллаб-қувватланиши таъмин этилишига, уларга меҳнат фаолиятининг бошланишида ва мустақил ҳаётга қадам қўйишларида зарур ёрдам кўрсатилишига, уларнинг барқарор даромад манбаларини шакллантириш ҳамда уй-жой ва маиший шароитларини яхшилашнинг таъсирчан омиллари ҳамда механизмлари яратилишига алоҳида эътибор берсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия билан ҳамкорликда вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган қонунлар, шу жумладан «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижроси устидан назоратни таъминлаш ишларини кучайтирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси прокуратурасидаги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокуратураларидаги, шунингдек вилоят прокуратураларига тенглаштирилган прокуратуралардаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари мувофиқлаштирувчи кенгашларининг жиноятларнинг олдини олиш, хусусан жиноятлар содир бўлишига олиб келаётган сабаблар ва шароитларни ўрганиш ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан амалий чоралар кўриш билан боғлиқ ишлардаги ролини кучайтирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судларнинг ҳал қилув қарорлари ўз вақтида ижро этилмаётганлиги ҳолларини аниқлаш ҳамда бартараф этишга алоҳида эътибор қаратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, хизматлар кўрсатиш соҳаси ва касаначилик қўллаб-қувватланиши ҳамда рағбатлантирилишини бу борадаги қонун ҳужжатлари талабларини бузиш ҳолларини ўз вақтида аниқлаш ва қонунда назарда тутилган тарзда прокурор эътибор қилиши асосида тегишли таъсир чоралари кўриш йўли билан таъминлашни прокуратура органлари фаолиятида энг муҳим устувор йўналишлардан бири деб белгиласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ушбу Қарорнинг ижро этилиши қандай бораётганлиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига 2008 йилнинг 1 декабрига қадар ахборот берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 28 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
475-I-сон