Қишлоқда аграр ва иқтисодий муносабатларни ислоҳ қилишга қаратилган қонунлар ва улар асосида қабул қилинган меъёрий ҳужжатларнинг оғишмай ижро этилишини таъминлаш, шунингдек хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда давлат манфаатларини ҳимоя қилиш борасида прокуратура органлари фаолиятини кучайтириш мақсадида:
1. Бош прокуратура, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар прокуратуралари тузилмаларида қишлоқ хўжалиги соҳасида қонунийликни таъминлаш ва хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлимлари ташкил қилинсин ҳамда уларга 48 та қўшимча штат бирлиги, шу жумладан марказий маҳкама учун 3 та штат бирлиги ажратилсин.
2. Ҳудудий прокуратураларнинг қишлоқ хўжалиги соҳасида қонунийликни таъминлаш ва хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлимларининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга оид қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ҳамда ҳукумат қарорларида баён этилган талаб ва қоидалар ўз вақтида, тўлиқ ижро этилишини назорат қилиш;
асосий қишлоқ хўжалик экинлари (пахта ва ғалла) экиладиган майдонлар мониторингини мунтазам ўтказиб туриш, экин майдонлари маҳсулот ишлаб чиқарувчилар — фермер ва ширкат хўжаликлари, туман ва вилоятлар томонидан қабул қилинган ҳамда тасдиқланган шартнома мажбуриятларига мувофиқлигини танлаб текширишлар ўтказиш;
фермер ва деҳқон хўжаликларига ер ажратиш борасида қонунчилик ҳамда меъёрий ҳужжатларда ўрнатилган тартиб бузилишининг олдини олиш комплекс чора-тадбирларини амалга ошириш, бунда масъул шахслар томонидан хизмат мавқеи суиистеъмол қилинишига, қариндош-уруғчилик ва ошна-оғайнигарчилик муносабатларидан фойдаланиш ҳолларига йўл қўймаслик;
ерлардан қатъий равишда мақсадли фойдаланиш, суғориладиган экин майдонлари муомаладан чиқарилишига йўл қўймаслик, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш бўйича қабул қилинган шартнома мажбуриятларига риоя этилиши устидан доимий назоратни амалга ошириш;
ерлардан мақсадли ва асраб-авайлаб фойдаланишни, уларнинг унумдорлиги сақланиши ҳамда экология нормаларига риоя этилишини таъминлаб келаётган фермер ҳамда деҳқон хўжаликларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш;
сув ресурсларидан исрофгарчилик билан фойдаланиш, минерал ўғитлар, ёқилғи-мойлаш материалларини ўғирлаб талон-торож қилиш, гидротехника, мелиорация иншоотлари ҳамда қишлоқ хўжалик техникасини ишлатишда хўжасизлик фактларининг олдини олиш чораларини кўриш;
қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, шу жумладан қонунчиликни кенг кўламда тушунтириш йўли билан шундай ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 8 августдаги ПФ-4815-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 32-сон, 387-модда)
4. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори (Р. Қодиров) ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазири (М. Нурмуродов) бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларининг штатлар рўйхатини мазкур Фармонга мувофиқлаштирсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
6. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси Т.А. Худайбергенов зиммасига юклатилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 24 июлдаги ПФ-4636-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 32-сон, 395-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 24 июлдаги ПФ-4636-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 32-сон, 395-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 24 июлдаги ПФ-4636-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 32-сон, 395-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 24 июлдаги ПФ-4636-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 32-сон, 395-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 8 августдаги ПФ-4815-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 32-сон, 387-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 8 августдаги ПФ-4815-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 32-сон, 387-модда)