Тошкент шаҳар ҳокимининг
Қарори
Тошкент шаҳрида ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини энг паст нархини тасдиқлаш тўғрисида
Мазкур қарор Тошкент шаҳар ҳокимининг 2021 йил 7 сентябрдаги 233-14-0-Q/21-сонли «Тошкент шаҳрида ер участкасига ижара ҳуқуқининг минимал қийматини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2022 йил 14 февралдан ўз кучини йўқотади.
«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 9-сон, 320-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сон қарори билан тасдиқланган «Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисида»ги Низом (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2019 йил 21 декабрь) ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 февралдаги 02/1-2631-сон топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар Молия бош бошқармаси, Давлат солиқ бошқармаси ва Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаларининг тавсияларини инобатга олиб, қарор қиламан:
2. Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси (Н. Турсунов) Тошкент шаҳрида ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг энг паст нархи тасдиқланган санадан эътиборан бир иш куни ичида «YERELEKTRON» автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилиши таъминлансин.
3. Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси (М. Файзуллаев), туман ҳокимликлари:
аукцион орқали реализация қилишга мўлжалланган бўш ер участкаларининг (кейинги ўринларда — ер участкалари деб аталади) рўйхати шакллантирилсин;
ер участкалари бўйича келишилган ёки ижобий хулоса берилган кундан бошлаб беш иш куни ичида ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг тасдиқланган энг паст нархи асосида ер участкасининг бошланғич нархини белгиласин.
4. Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси (Н. Турсунов), Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси (М. Файзуллаев), Молия бош бошқармаси (Л. Исматуллаев) Тошкент шаҳрида тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали доимий фойдаланишга бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сон қарори билан тасдиқланган «Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисида»ги Низом талабларига асосан амалга оширилиши таъминлансин.
5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш бўлими (А. Ахмаджонов):
мазкур қарор расмий эълон қилиниши ва www. toshkent. uz веб-сайтига жойлаштирилиши таъминлансин.
6. Тошкент шаҳар ҳокимининг 2020 йил 11 мартдаги 255-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Х. Шакиров зиммасига юклатилсин.
Ҳоким Ж. АРТИКХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 5 февраль,
112-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.02.2021 й., 11/21/112/0087-сон)