1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.09.00 Ер участкасига нисбатан ҳуқуқларнинг вужудга келиши / 11.03.09.03 Аукцион ва шартномалар ва бошқа битимларга асосан ерга бўлган ҳуқуқларнинг пайдо бўлиши]
[ТСЗ:
1.Табиий ресурслар / Ер]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 февралдаги 71-сонли ««Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.17.00 Бино ва иншоотларни қуриш учун ер участкаларидан фойдаланиш тартиби]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини бериш ҳамда архитектура-қурилиш ишларини амалга ошириш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 26 августдаги ПҚ-4427-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маълумот учун қабул қилинсинки, 2019 йил 1 октябрдан бошлаб жорий этилган тартибга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкалари (кейинги ўринларда ер участкалари деб аталади) тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун фақат «E-IJRO AUKSION» савдо майдончасида электрон онлайн-аукцион орқали берилади, энг яхши таклифни танлаш орқали йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ ер участкаларини тақдим этиш ҳоллари бундан мустасно;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540-сон — 2021 йил 1 августдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларга «YERELEKTRON» автоматлаштирилган ахборот тизимида (кейинги ўринларда «YERELEKTRON» ААТ деб аталади) аниқ инвестиция мажбуриятлари билан бирга ер участкаси ва режалаштирилаётган қурилиш объекти тўғрисидаги маълумотларни кейинчалик уларни электрон онлайн-аукционга қўйиш масаласини белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун жойлаштириш бўйича таклифлар киритиш ҳуқуқи берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«YERELEKTRON» автоматлаштирилган ахборот тизимига уланадиган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) жисмоний ва юридик шахслар аниқ инвестиция мажбуриятлари билан бирга ер участкаси ва режалаштирилаётган қурилиш объекти тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш юзасидан таклифлар киритиш учун «YERELEKTRON» ААТда бепул рўйхатдан ўтади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» давлат унитар корхонаси «E-IJRO AUKSION» савдо майдончасида электрон онлайн-аукционни ташкил этиш ва ўтказиш оператори ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ер участкасини танлаш материалларини тайёрлаш, келишиш ва хулосаларни олиш ваколатли органлар томонидан фақат «YERELEKTRON» ААТ орқали электрон шаклда амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) «E-IJRO AUKSION» савдо майдончасида ер участкаларига мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи электрон онлайн-аукционда «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» давлат унитар корхонаси томонидан реализация қилинади;
(3-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540-сон — 2021 йил 1 августдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларни ривожлантириш режалари ва қурилиш ишларини амалга ошириш бўйича тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари асосида ер участкасида қурилишига рухсат берилган ёки тақиқланган объектлар тури аниқланишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
архитектура-режалаштириш топшириғи ишлаб чиқилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкасида қурилишига рухсат этилган ёки тақиқланган объектлар турининг тегишли ҳудудлари ва иншоотларидан режим асосида фойдаланиш ва уларни эксплуатация қилиш, ёнғин хавфсизлиги ва йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини текширишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларигача бўлган масофа тўғрисидаги маълумотларни шакллантиришни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) туризм инфратузилмаси объектларини ривожлантириш ҳудудларида бўш ер участкаларининг рўйхатини тузиш, кейинчалик уларни тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ижарага бериш Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади;
(3-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540-сон — 2021 йил 1 августдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) муҳандислик-коммуникация тармоқларидан фойдаланувчи ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларидан сўров келиб тушган кундан бошлаб уч иш куни ичида уларга муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича техник шартларни тайёрлаб, электрон шаклда юбориши шарт.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси А.Х. Абдуллаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 20 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1023-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини (кейинги ўринларда ер участкаси деб аталади) электрон онлайн-аукцион орқали ижарага ва мулк ҳуқуқи асосида бериш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540-сон — 2021 йил 1 августдан кучга киради)
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли Фармонига асосан 2021 йил 1 августдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«YERELEKTRON» автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда «YERELEKTRON» ААТ деб аталади) — ер участкалари бериш бўйича материалларни тўплаш, кўриб чиқиш ва ваколатли органлар ва ташкилотлар билан келишиш тартиботларини амалга оширишга мўлжалланган автоматлаштирилган ахборот тизими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкасининг бошланғич нархи — ер участкасига мулк ва ижара ҳуқуқининг аукционга қўйиш учун белгиланган нархи;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540-сон — 2021 йил 1 августдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ягона электрон савдо майдончаси (кейинги ўринларда савдо майдончаси деб аталади) — электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур ахборотни киритиш, сақлаш ва қайта ишлаш, шунингдек, манфаатдор шахсларнинг электрон онлайн-аукционлар жараёнларидан бевосита фойдаланиш имконини таъминлайдиган ахборот тизими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон онлайн-аукцион (кейинги ўринларда аукцион деб аталади) — савдо майдончаси орқали тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкасига мулк ва ижара ҳуқуқини сотиш бўйича очиқ аукцион;
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540-сон — 2021 йил 1 августдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оператор — савдо майдончаси орқали тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкасига мулк ва ижара ҳуқуқини амалга ошириш бўйича очиқ аукционларни ташкил этувчи ва ўтказувчи ихтисослашган ташкилот;
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540-сон — 2021 йил 1 августдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли ташкилотлар — хулоса берадиган орган — Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари; материалларини келишадиган ташкилот — Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданий мерос бошқармалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аукцион иштирокчиси — аукционда иштирок этиш учун ариза берган ва унда иштирок этишга рухсат этилган жисмоний ёки юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лот — аукционда сотиладиган ер участкасига мулк ва ижара ҳуқуқи;
(3-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540-сон — 2021 йил 1 августдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсий ҳисобрақам — операторнинг маълумотлар базасида рўйхатга олинган операцияларни амалга ошириш учун операторнинг ички электрон тизимида оператор томонидан электрон савдо иштирокчисига очиладиган ҳисобрақам;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдо майдончасида техник узилиш — аукцион жараёнида бир ёки бир нечта иштирокчининг иштирок этиш ёки операторнинг хизмат кўрсатиш имкониятини чеклайдиган электрон савдо майдончасидаги техник носозликлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноҳалол аукцион иштирокчиси — кетма-кет икки марта аукцион шартларини бузган ёки лот қийматини тўлиқ тўламаган аукцион иштирокчиси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноҳалол аукцион иштирокчилари реестри — оператор томонидан шакллантириладиган ноҳалол аукцион иштирокчиларининг электрон реестри.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкалари аукцион орқали Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахсларига мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида, бошқа жисмоний ва юридик шахсларга ижара ҳуқуқи асосида ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича берилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540-сон — 2021 йил 1 августдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ер участкасини танлаш материаллари Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси (кейинги ўринларда «Давергеодезкадастр» қўмитаси деб аталади), Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари (архитектура ва режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича), туман (шаҳар)лар қурилиш бўлимлари (ер участкасини танлаш учун бошқа материалларни тайёрлаш ва келишиш бўйича) томонидан тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер участкасини танлаш материалларини келишиш ва (ёки) улар бўйича хулосалар бериш ушбу Низомда назарда тутилган тартибда ваколатли ташкилотлар томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг тегишли туман (шаҳар) филиаллари (кейинги ўринларда «Давергеодезкадастр» органлари деб аталади) ер участкасини танлаш материалларини, шу жумладан ер участкасининг топографик харитасини тайёрлайди, ер участкасига туташ ер участкалари (объектлар)нинг белгиланган мақсади турлари ҳақидаги маълумотларни шакллантиради, шунингдек, ер участкаси чегараларини натурада белгилаш ишларини амалга оширади ҳамда ер участкасининг бошланғич нархини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда «Давергеодезкадастр» қўмитаси органларининг ер участкасини танлаш материалларини тайёрлаш ишларининг қиймати қуйидаги миқдорларда белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкаси майдони 0,01 гектардан кўп бўлмаганда — энг кам базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкаси майдони 0,01 гектардан кўп, лекин 0,05 гектардан кўп бўлмаганда — энг кам базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкаси майдони 0,05 гектардан кўп, лекин 0,1 гектаргача бўлганда — энг кам базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкаси майдони 0,1 гектар ёки ундан кўп бўлганда — энг кам базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари, туман (шаҳар)лар қурилиш бўлимлари (кейинги ўринларда Қурилиш органлари деб аталади) ушбу Низомнинг 14-бандида назарда тутилган ер участкасини танлаш материалларини тайёрлайди, бунда қурилиш органлари томонидан амалга ошириладиган ишларнинг қиймати қуйидаги миқдорларда белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) архитектура ва режалаштириш топшириғини (кейинги ўринларда АРТ деб аталади) ишлаб чиқиш учун — энг кам базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ер участкасини танлашга доир бошқа материалларни тайёрлаш учун — энг кам базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. АРТни ишлаб чиқиш қиймати туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан АРТ ишлаб чиқилган кунда тўлиқ тўлаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низомнинг 6-банди ҳамда 7-бандининг «б» кичик бандида назарда тутилган ер участкасини танлаш материалларини тайёрлаш ишларининг киймати ушбу Низомда белгиланган тартибда аукционда ер участкасига мулк ва ижара ҳуқуқини сотишдан тушадиган маблағлар ҳисобидан қопланади.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540-сон — 2021 йил 1 августдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ваколатли ташкилотлар томонидан ер участкасини танлаш материалларини келишиш ва (ёки) улар бўйича хулосалар бериш «YERELEKTRON» ААТга ер участкаси ҳақидаги маълумотлар жойлаштирилган кундан бошлаб беш иш куни ичида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер участкасини танлаш материаллари бўйича келишиш ва хулосалар бериш фақат «YERELEKTRON» ААТ орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси «Давергеодезкадастр» қўмитасига «YERELEKTRON» ААТ орқали тадбиркорлик фаолияти учун берилиши мумкин бўлмаган ҳудудлар координаталарини кўрсатган ҳолда электрон хариталарни тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақдим этилган электрон хариталарда тадбиркорлик фаолияти учун берилиши мумкин бўлмаган ҳудудлар координаталари мавжуд бўлмаган тақдирда, ер участкасини танлаш материаллари келишилган, улар бўйича хулосалар эса ижобий деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон хариталарни тақдим этиш, шунингдек, ваколатли ташкилотлар томонидан ер участкасини танлаш материалларини келишиш ва (ёки) улар бўйича хулосалар бериш, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари томонидан экологик экспертизадан ўтказиладиган объектларни қуришга ер участкасини танлаш материаллари бўйича хулоса бериш учун тўлов ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Аукционларга чиқариш учун ер участкасини танлаш материалларини тайёрлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Ер участкасини танлаш материалларини келишиш ва ер участкасини «YERELEKTRON» ААТга жойлаштириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. «Давергеодезкадастр» қўмитаси органлари ерларни хатловдан ўтказиш натижаларига кўра, бўш ер участкаларини «YERELEKTRON» ААТга ҳар ойнинг 5 ва 20-саналарида жойлаштиришни таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний ва юридик шахслар «YERELEKTRON» ААТда аниқ инвестиция мажбуриятлари билан бирга ер участкаси ва режалаштирилаётган қурилиш объекти тўғрисидаги маълумотларни кейинчалик уларни аукционга қўйиш масаласини белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун жойлаштириш бўйича таклифлар киритиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Давергеодезкадастр» қўмитаси органлари жисмоний ёки юридик шахснинг таклифи келиб тушган кундан эътиборан беш иш куни ичида қишлоқ жойларда турғун чакана савдо шаҳобчасини қуриш мўлжалланган ерлар бўйича уч иш куни ичида ер участкаси бўйича зарур материалларни кўриб чиқади ва тайёрлайди, натижаси бўйича таклиф этилган ер участкасини «YERELEKTRON» ААТга жойлаштиради ёки сабабларни кўрсатган ҳолда жойлаштиришни рад этади.
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540-сон — 2021 йил 1 августдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси туризм инфратузилмаси объектларини ривожлантириш ҳудудларида бўш ер участкаларини аниқлайди ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3217-сон қарори билан ташкил этилган Туризмни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашга келишиш учун, ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман (шаҳар) филиаллари ер участкасини захира олиш учун юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туризмни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашнинг ижобий қарори асосида туризм инфратузилмаси объектларини ривожлантириш ҳудудларида бўш ер участкалари «YERELEKTRON» ААТда «Давергеодезкадастр» қўмитаси органлари томонидан беш иш кунида захирага олинади. Захирага олинган ер участкаларида туризм инфратузилмаси объектларини жойлаштириш мақсадида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан режалаштириш ва лойиҳалаштириш ишлари ташкил этилади ва «YERELEKTRON» ААТда таклиф ташаббус қилинади. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан «YERELEKTRON» ААТда таклифлар ташаббус қилинганида «Давергеодезкадастр» органлари томонидан беш иш куни мобайнида қонунчиликда назарда тутилган зарур материаллар тайёрланади. Бунда ер участкасини танлаш материалларини тайёрлаш ишларининг қиймати қонунчиликда белгиланган тартибда қопланади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги 433-сонли қарорига асосан учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.07.2020 й., 09/20/433/1140-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. «YERELEKTRON» ААТга жойлаштириладиган ҳар бир ер участкаси ҳақидаги маълумотлар қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкаси, жумладан, унинг майдони (гектарда), ер участкасининг ер фонди тоифаси, мавжуд мажбуриятлар ва бошқалар ҳақида қисқача маълумот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкасини электрон давлат кадастр харитасида кўрсатиш учун ер участкасини топографик харитада (координатали нуқталари билан), бундай харита бўлмаган тақдирда — электрон харитада ер участкасининг чегаралари ва манзилларини (аҳоли пункти ва кўчалар, кўча бўлмаганда эса мавжуд объектдан метр ҳисобидаги масофа кўрсатилади) М 1:500 дан М 1:1000 ча бўлган катталикда кўрсатилган ҳолда тегишли форматда (geojson, arcgis JSON, csv, kml ва бошқалар) жойлаштириш режаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чегарадош ер участкаларидан фойдаланиш турлари кўрсатилган вазият билан боғлиқ схема;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкасини камида икки томондан ўраб турган объектларнинг фотосурати (15 х 20 см).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир ер участкасига ўзига хос рақам берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. «Давергеодезкадастр» қўмитасининг органлари «YERELEKTRON» ААТга жойлаштирилган ер участкалари тўғрисидаги маълумотларнинг тўлиқлиги ва тўғрилигини, шу жумладан электрон хариталарни тақдим этишда ваколатли ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш йўли билан таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Жисмоний ва юридик шахслар «YERELEKTRON» ААТдан рўйхатдан ўтиш орқали аниқ инвестиция мажбуриятларини кўрсатган ҳолда, ер участкаси ва режалаштирилган қурилиш объекти тўғрисидаги маълумотни жойлаштириш бўйича таклифлар киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний ва юридик шахсларнинг таклифлари мазкур Низомда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Қурилиш органлари ер участкаси тўғрисидаги маълумотлар «YERELEKTRON» ААТга жойлаштирилган кундан бошлаб беш иш куни ичида ушбу ер участкаси тўғрисида тегишли хулосани тайёрлайди, бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) ушбу ер участкасида қурилишга рухсат берилган ёки тақиқланган объектларнинг турларини ҳудудларни ривожлантириш режалари ва қурилиш ишларини амалга ошириш бўйича тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари асосида аниқлайди ва зарур ҳолларда уларни:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) тегишли ҳудудлар ва иншоотлардан режим асосида фойдаланиш ҳамда уларни эксплуатация қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ёнғин хавфсизлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) йўл ҳаракати хавфсизлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) шаҳарсозлик норма ва қоидалари, шунингдек, аҳоли пунктлари ва шаҳарлараро ҳудудларни ҳудудий ривожлантириш истиқболлари талабларга мувофиқлигини келишиб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларигача бўлган масофа тўғрисидаги маълумотларни шакллантиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) электрон ҳамкорлик орқали муҳандислик-коммуникация тармоқларидан фойдаланувчи ташкилотларга муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишга тегишли техник шартларни олиш учун сўров юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Зарур ҳолларда, қурилиш органлари объектларнинг турини аниқлашда «YERELEKTRON» ААТ орқали уларнинг қуйидаги талабларга мувофиқлигини келишади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) тегишли ҳудудлар ва иншоотлардан режим асосида фойдаланиш ҳамда уларни эксплуатация қилиш бўйича — мазкур объектлардан фойдаланадиган ҳамда уларни эксплуатация қиладиган ташкилотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича — давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳудудий органлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) шаҳарсозлик норма ва қоидалари, шунингдек, аҳоли пунктлари ва қишлоқлараро зоналарни ҳудудий ривожлантириш истиқболлари бўйича — тегишли ҳудудий архитектура ва шаҳарсозлик кенгашлари (кейинги ўринларда кенгашлар деб аталади) билан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур банднинг «а — в» кичик бандларида кўрсатилган ташкилотлар уларга сўров келиб тушган кундан бошлаб уч иш кун ичида «YERELEKTRON» ААТга тегишли белгини қўйиш орқали электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда материалларни келишади ёки келишишни рад этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгашлар уларга сўров келиб тушган кундан бошлаб беш иш кунидан кечиктирмасдан навбатдаги мажлисда ҳар бир ер участкаси бўйича материалларни кўриб чиқади. Кенгаш қарори у қабул қилингандан кейинги иш кундан кечиктирмасдан қурилиш органларига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишув ҳеч қандай эътироз ва шартларсиз амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишув рад этилганда, соҳага оид қонун ҳужжатлари нормаларига ҳаволалар қилинган ҳолда, ер участкасини тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун ажратиш имкони йўқлигининг асосланган сабаблари кўрсатилади ҳамда мазкур ер участкалари айнан қайси жиҳатдан ушбу нормаларга мувофиқ эмаслиги акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгиланган муддатда жавоб тақдим этилмаган ҳолларда, ер участкасини танлаш материаллари келишилган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур бандда назарда тутилган муддатлар ушбу Низомнинг 14-бандида кўрсатилган муддатга киритилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Қурилиш органларининг хулосалари «YERELEKTRON» ААТга электрон шаклда киритилади ва электрон рақамли имзо билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хулосалар ижобий ёки салбий бўлиши мумкин. Хулосанинг сарлавҳасида «Ижобий хулоса» ёки «Салбий хулоса» деган сўзлар кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижобий хулосада ер участкасига мулк ва ижара ҳуқуқи эгасига нисбатан шаҳарсозлик ҳамда бошқа норма ва қоидаларга риоя этиш талаблари баён этилади.
(16-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540-сон — 2021 йил 1 августдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Салбий хулосада соҳага оид қонун ҳужжатлари нормаларига ҳаволалар қилинган ҳолда, тадбиркорлик ёки шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини ажратиш имкони йўқлигининг асосланган сабаблари кўрсатилади ҳамда мазкур ер участкалари айнан қайси жиҳатдан ушбу нормаларга мувофиқ эмаслиги акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. «YERELEKTRON» ААТ орқали қурилиш органларининг ижобий хулосаси олингандан сўнг беш иш куни ичида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари ер участкаси бўйича тегишли хулоса тузади ҳамда уни электрон шаклда «YERELEKTRON» ААТга киритади ва электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хулосалар ижобий ёки салбий бўлиши мумкин. Хулосанинг сарлавҳасида «Ижобий хулоса» ёки «Салбий хулоса» деган сўзлар кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижобий хулосада ер участкасига мулк ва ижара ҳуқуқи эгасига нисбатан шаҳарсозлик ҳамда бошқа норма ва қоидаларга риоя этиш талаблари баён этилади.
(17-банд «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540-сон — 2021 йил 1 августдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Салбий хулосада соҳага оид қонун ҳужжатлари нормаларига ҳаволалар қилинган ҳолда, тадбиркорлик ёки шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини ажратиш имкони йўқлигининг асосланган сабаблари кўрсатилади ҳамда мазкур ер участкалари айнан қайси жиҳатдан ушбу нормаларга мувофиқ эмаслиги акс эттирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданий мерос бошқармалари материалларни келишади ёки келишишни рад этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда «YERELEKTRON» ААТда қабул қилинган қарор ҳақида электрон рақамли имзо билан тасдиқланадиган тегишли белги қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишув ҳеч қандай эътироз ва шартларсиз амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишиш рад этилганда, соҳага оид қонун ҳужжатлари нормаларига ҳаволалар қилинган ҳолда, тадбиркорлик ёки шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини ажратиш имкони йўқлигининг асосланган сабаблари кўрсатилади ҳамда мазкур ер участкалари айнан қайси жиҳатдан ушбу нормаларга мувофиқ эмаслиги акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгиланган муддатда жавоб берилмаган ҳолларда, ер участкасини танлаш материаллари келишилган ҳамда улар юзасидан хулосалар эса ижобий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Муҳандислик-коммуникация тармоқларидан фойдаланувчи ташкилотлар сўров келиб тушган кундан эътиборан уч иш куни ичида қурилиш органларига электрон ҳамкорлик орқали муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишнинг техник шартларини электрон шаклда юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Техник, шу жумладан қўшимча шартларни ишлаб чиқиш ва уларни юбориш учун тўлов ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Қурилиш органлари муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишнинг техник шартлари келиб тушган кундан эътиборан уч иш куни ичида АРТ ишлаб чиқади ва материалларни электрон шаклда «YERELEKTRON» ААТга киритади ҳамда уларни электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди ва бунда «YERELEKTRON» ААТ орқали ер участкасини танлаш материаллари автоматик режимда туман (шаҳар) ҳокимлигига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Туман (шаҳар) ҳокимлиги ер участкасининг материаллари келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар инвестициялар ва ташқи савдо бошқармалари билан келишилган ҳолда, ер участкасига инвестиция киритиш мажбуриятларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман (шаҳар) ҳокимлиги беш иш кунида туризм инфратузилмаси объектларини ривожлантириш ҳудудларида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Қорқалпоғистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар инвестициялар ва ташқи савдо бошқармалари билан келишган ҳолда, ер участкаларига инвестиция киритиш мажбуриятларини белгилайди.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги 433-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.07.2020 й., 09/20/433/1140-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ер участкасига мулк ва ижара ҳуқуқини инвестиция мажбуриятларини қабул қилиш шарти билан олиш тўғрисидаги олди-сотди шартномаси (кейинги ўринларда Инвестиция мажбуриятлари шартномаси деб аталади) автоматик тарзда «YERELEKTRON» ААТ томонидан электрон шаклда шакллантирилади ва туман (шаҳар) ҳокимининг инвестициялар бўйича ўринбосарининг (агар у бўлмаган тақдирда — бошқа ўринбосарининг) электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
(20-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540-сон — 2021 йил 1 августдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. «YERELEKTRON» ААТга координаталари киритилган тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун берилиши мумкин бўлмаган ҳудудларда жойлашган, салбий хулосалар берилган ер участкалари аукционга чиқарилмайди ва ажратиш имкони йўқлигининг асосланган сабаблари кўрсатилган ҳолда, «YERELEKTRON» ААТда ушбу хулоса олинган кундан бошлаб бир иш куни ичида эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун тақдим этилмайдиган ҳудудларнинг координаталарини тақдим этиш ва уларни янгилаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун берилиши мумкин бўлмаган ҳудудларнинг координаталари «YERELEKTRON» ААТ орқали «Давергеодезкадастр» қўмитасига у томонидан белгиланадиган шаклда тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудларнинг координаталари заруратга қараб, лекин ҳар ойда камида бир марта янгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги ваколатли органлар кадастр маълумотлари шакллантирилишига қараб, «Давергеодезкадастр» қўмитасига тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун берилиши мумкин бўлмаган ҳудудларнинг координаталарини «YERELEKTRON» ААТ орқали тақдим этиб боришлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Ер участкасига мулк ва ижара ҳуқуқини аукционга чиқаришга тайёрлаш
(3-параграфнинг номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540-сон — 2021 йил 1 августдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ер участкасига мулк ва ижара ҳуқуқи «YERELEKTRON» ААТ орқали ер участкасининг бошланғич нархи ва инвестиция мажбуриятлари белгилангандан сўнг автоматик равишда қўшимча қарорлар қабул қилинмасдан операторга юборилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540-сон — 2021 йил 1 августдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ер участкасига мулк ва ижара ҳуқуқининг минимал қиймати ҳар бир туман (шаҳар) учун ҳар йили 10 июнь ва 10 декабргача Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги ва вилоят ҳокимликлари молия бош бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар давлат солиқ бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармалари тавсияларига асосан қуйидаги мезонлар бўйича тасдиқланади:
(24-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540-сон — 2021 йил 1 августдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер солиғининг йиллик миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкасини танлаш материалларини тайёрлаш ишларининг қиймати ва ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга оид харажатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкасининг жойлашган жойи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир туман (шаҳар) учун ер участкасига мулк ва ижара ҳуқуқининг минимал қиймати у тасдиқланган санадан эътиборан бир иш куни ичида солиқ органлари томонидан «YERELEKTRON» ААТга киритилади.
(24-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540-сон — 2021 йил 1 августдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Охирги тасдиқланган ер участкасига мулк ва ижара ҳуқуқининг минимал қиймати унинг янги қиймати тасдиқлангунга қадар амалда бўлади.
(24-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540-сон — 2021 йил 1 августдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. «Давергеодезкадастр» қўмитаси органлари ер участкалари бўйича келишилган ёки ижобий хулоса берилган кундан бошлаб беш иш куни ичида ер участкасига мулк ва ижара ҳуқуқининг тасдиқланган минимал қиймати асосида ер участкасининг бошланғич нархини белгилайди.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540-сон — 2021 йил 1 августдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Ер участкасига мулк ва ижара ҳуқуқи ушбу Низом билан белгиланган тартибда келишув амалга оширилганлиги ва ижобий хулоса олинганлигига қараб, ҳар бир ер участкаси бўйича алоҳида аукционга чиқарилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540-сон — 2021 йил 1 августдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Аукционга чиқаришда ер участкаси тўғрисида кўрсатилиши шарт бўлган маълумотнинг минимал ҳажми қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкасининг ўзига хос рақами ва жойлашган жойи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкаси кирадиган ерлар тоифаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкаси майдони (гектарда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкасига туташ ер участкалари (объектлари)нинг белгиланган мақсади ва турлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларигача бўлган масофа тўғрисида маълумот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур ер участкасида қурилишга рухсат берилган ёки тақиқланган объектлар турлари рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш учун АРТ ва техник шартлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкаларининг бошланғич нархи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ажратилган ер участкасида объектларни қуриш муддатларига оид талаблар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкаси бўйича ёки ундан фойдаланиш ҳуқуқига нисбатан мавжуд чекловлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция мажбуриятлари шартномаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция мажбуриятларининг миқдори ва бажариш муддати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкасидан фойдаланиш шартлари ва тартибига тааллуқли бошқа ахборот.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Ер участкасини аукционга чиқариш тўғрисидаги маълумотлар оммавий ахборот воситаларида ҳамда «Давергеодезкадастр» қўмитаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Инвестициялар ва савдо вазирлигининг расмий веб-сайтларида эълон қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Давергеодезкадастр» қўмитаси органлари оммавий ахборот воситаларининг сўровига асосан бир кун муддатда аукционга чиқарилган ер участкалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Аукционни ташкил қилиш ва ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Аукционни ташкил қилиш ва ўтказишнинг умумий шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Оператор ер участкасига мулк ва ижара ҳуқуқининг аукционга қўйилишига оид буюртма келиб тушган кундан бошлаб бир иш куни ичида аукцион ўтказилиши тўғрисидаги хабарномани савдо майдончасида жойлаштиради.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540-сон — 2021 йил 1 августдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Аукцион унда Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали иштирок этиш имконини берадиган ва ариза қабул қилиш ҳамда аукцион ғолибларини аниқлаш жараёнларига аралашиш имкониятларини истисно қилувчи махсус дастурий маҳсулотдан фойдаланган ҳолда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Оператор қуйидаги мажбуриятларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аукционни белгиланган вақтда ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аукционнинг инсон омили аралашувисиз ўтишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастурий маҳсулотлар, ўз компьютер техникаларини, сервер қурилмалари, коммуникация ускуналари ва аукционни ўтказишда фойдаланиладиган барча воситаларини техник узилишларсиз ишлашига қаратилган барча зарур чораларни ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аукцион қоидалари бузилишининг олдини олиш ва тезкорлик билан бундай ҳолатларни аниқлаш ва бартараф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча иштирокчилар учун савдода иштирок этишда шарт-шароитларнинг тенглигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдоларни ўтказишнинг ошкоралиги ва оммавийлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдо иштирокчилари ва барча манфаатдор тарафлар учун савдога оид маълумотларни қулай ва тезкор равишда доимий ошкор этиб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оператор қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Аукционда электрон рақамли имзо билан тасдиқланган электрон аризани юбориш ва закалат киритиш орқали иштирок этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аукционда фуқаролар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахслар, жумладан, чет эл фуқаролари ва юридик шахслари иштирок этишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Аукцион нархларни ошириш принципи бўйича ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Ушбу Низомда назарда тутилган ҳолатлар ва тартибда аукцион ўтказилмаган деб эътироф этилганда, тегишли лот такроран аукционга чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аукцион ўтказилмаган деб топилганда, тегишли ер участкасининг бошланғич нархини камайтиришга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Оператор аукционни ташкил қилиш хизматлари учун мазкур Низомнинг 73-бандида назарда тутилган миқдорда мукофот олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Аукционни ўтказиш тўғрисидаги хабарномани жойлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Аукцион ўтказилиши тўғрисидаги хабарнома (кейинги ўринларда хабарнома деб аталади) буюртма ва белгиланган талабларга мос келадиган ҳужжатлар келиб тушганда, оператор бир иш куни давомида жойлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тегишли лот бўйича аукцион бошлангач, веб-порталда автоматик режимда аукцион бошланганлиги тўғрисидаги ахборот шакллантирилади ва эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тегишли лот бўйича аукцион ниҳоясига етгач, веб-порталда автоматик режимда аукцион тугаган вақти ва унинг натижалари тўғрисидаги ахборот шакллантирилади ва эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Хабарнома ва лот бўйича маълумот қуйидагиларни ўз ичига олиши зарур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) аукцион ўтказиладиган сана, жумладан, унинг бошланиш ва тугаш вақти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) лот рақами ва номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) аукционда иштирок этиш учун буюртманомаларни қабул қилиш санаси ва тугаш вақти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) аукцион объекти ҳақида мазкур Низомнинг 27-бандида қўрсатилган маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) закалат пулининг бошланғич нархдан фоиз кўринишида ва қатъий суммада ифодаланган миқдори, закалат пули ўтказилиши лозим бўлган операторнинг банк ҳисобрақами реквизитлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) бошқа қўшимча маълумот (шу жумладан, фотосуратлар, Интернет тармоғида кенг фойдаланиладиган картографик сервисларга ўтиш имконини берувчи, унинг геолокация ва координаталари кўрсатилган ва уларга боғланган гиперҳаволалар).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Оператор ўз веб-порталида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, ушбу Низомнинг 37-бандида кўрсатилган ҳужжатлар ва электрон аукционни ўтказиш қоидалари билан эркин танишишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдога қўйилган барча лотларни уларнинг майдони, жойлашуви, нархи, инвестиция мажбуриятлари миқдори ва бошқа параметрлар бўйича фильтрлаган ҳолда, фойдаланувчилар учун қулай форматларда кўриш ҳамда лотлар реестри кўринишида умумфойдаланиладиган ва машинада ўқиладиган форматларда юклаб олишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўтказилган савдоларга оид барча маълумотларни (харидорнинг шахсини ошкор қилмаган ҳолда) кунлик тарзда ва мунтазам (ҳафталик, ойлик ва чораклик) даврийлик билан битимлар реестри кўринишида умумфойдаланиладиган ва машинада ўқиладиган форматларда юклаб олишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланувчилар веб-портал янада қулайроқ ишлаши борасидаги фикрларини эркин ва ошкора билдириши учун махсус веб-форум ва ушбу мақсадларда кенг фойдаланиладиган бошқа сервислар ва имкониятлар доимий ишлашини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оператор аҳоли ва тадбиркорларни оммавий ахборот воситалари орқали, шунингдек, бошқа усулларда электрон аукционларда иштирок этиш тартиби ҳақида мунтазам таништириб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Аукционда иштирок этиш шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Аукционда иштирок этиш учун жисмоний ёки юридик шахслар оператор веб-порталида рўйхатдан ўтган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза тақдим этишдан аввал жисмоний ва юридик шахслар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция мажбуриятлари шартномаси билан танишиши ва унинг шартларини қабул қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лот ҳақидаги маълумотлар (ҳужжатлар) билан танишиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсий ҳисобрақамини ўзи танлаган лотнинг закалат пули миқдоридан кам бўлмаган миқдорда тўлдириши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Аукционда иштирок этиш учун аризаларни қабул қилиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хабарнома жойлаштирилган кундан бошланади ва аукцион ўтказилишидан олдинги кун соат 24-00 да якунланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
операторнинг веб-порталида автоматик тарзда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қабул қилиш учун белгиланган муддат ўтгандан кейин келиб тушган аризалар қабул қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Аукцион иштирокчиси ўз аризасини ариза қабул қилиш учун белгиланган вақт оралиғида оператор веб-портали орқали ўзгартиришга ёки чақириб олишга ҳақли. Бунда операторга хабарнома юборилиши ва закалат суммаси аукцион иштирокчисининг шахсий ҳисобрақамига қайтарилиши оператор веб-порталида автоматик тарзда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Ариза автоматик тарзда текширилади. Текширув натижалари ва қабул қилинган қарор ҳақида аризачига зудлик билан хабар қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Ариза мазкур Низом талабларига мувофиқ келган тақдирда, оператор зудлик билан аризачига аукционда иштирок этишига рухсат беради, шунингдек, электрон почта орқали аризачини аукцион иштирокчиси мақомини олганлиги ҳақида қўшимча равишда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аукционнинг ҳар бир иштирокчисига аукционда фойдаланиш учун алоҳида шахсий тартиб рақам берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Закалат пули иштирокчининг шахсий ҳисобрақамидан автоматик тарзда ечиб олиниб, операторнинг банк ҳисобрақамига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Ариза мазкур Низом талабларига мувофиқ келмаган тақдирда, оператор зудлик билан уни рад этади ва бу ҳақида аризачига электрон билдиришнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда аризачи камчиликларни бартараф қилгандан сўнг хабарномада кўрсатилган ариза қабул қилиш вақтидан кечиктирмай, аукционда иштирок этиш учун аризани такроран юборишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оператор унга келиб тушган маълумот ва хабарларнинг мазмуни билан боғлиқ ҳуқуқий оқибатлар учун жавобгар эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Оператор аризалар ва уларга илова қилинган ҳужжатларнинг сақланишини, шунингдек, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда сир тутилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Аризаларни қабул қилиш даврида, шунингдек, аукцион давомида операторнинг веб-порталида аукцион иштирокчилари ҳақидаги маълумотларни (жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш манзили, юридик шахснинг номи ва почта манзили, солиқ тўловчининг идентификация рақами, иштирокчини аниқлаш имконини берадиган бошқа маълумотларни) акс эттиришга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-§. Аукционда иштирок этиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Аукцион операторнинг веб-порталидаги хабарномада кўрсатилган кун ва вақтда бошланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Аукцион унга қўйилган икки ва ундан ортиқ иштирокчи мавжуд бўлганда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Аукцион иш куни мобайнида соат 9-00 дан 18-00 гача ўтказилади, мазкур Низомнинг 54 — 56-бандида қайд этилган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Лотнинг бошланғич нархи ер участкасининг бошланғич нархига тенг белгиланади ҳамда ушбу нархнинг беш фоизига тенг миқдори — аукцион қадамининг миқдори сифатида қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Аукцион унинг иштирокчиларидан лотни бошланғич нархдан битта қадамга оширилган нархда сотиб олиш бўйича таклифни тасдиқлашни сўрашдан бошланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Агар таклиф берилгандан сўнг 10 дақиқа давомида аукцион иштирокчиларидан бири белгиланган қадамга оширилган лот нархини тасдиқласа, кейинги таклифни тасдиқлаш учун вақт яна 10 дақиқага узайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Агар тасдиқланган охирги таклифдан сўнг 10 дақиқа давомида кейинги оширилган лот нархи бўйича таклиф аукцион иштирокчиларининг биронтаси томонидан тасдиқланмаса, аукцион унинг натижалари ҳақидаги баённомани автоматик тарзда шакллантирган ҳолда якунланади. Лот нархи бўйича таклифни охирги тасдиқлаган иштирокчи аукцион ғолиби деб топилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Аукцион иштирокчиларига навбатдаги ставкани дастлаб белгиланган қадамдан 5, 10 ёки 20 баравар миқдорда мустақил белгилаш имконияти берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Агар лот нархини ошириш бўйича таклифни охирги тасдиқлаган аукцион иштирокчиси буни аукционни ўтказиш вақти якунланишига ўн дақиқадан кам қолганда амалга оширган бўлса, аукционни ўтказиш вақти охирги таклиф тасдиқланган пайтдан бошлаб кейинги 10 дақиқага узайтирилади. Кейинги ҳар бир таклиф аукционни ўтказиш вақтини ўн дақиқадан узайтириб боради. Бироқ, бунда аукционни ўтказиш вақти 3 соатдан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин, аукцион ўтказиладиган кун соат 21-00 га қадар якунланиши лозим. Лот нархи бўйича охирги таклифни соат 21-00 га қадар билдирган иштирокчи аукцион ғолиби деб топилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Аукционни ўтказишга тўсқинлик қиладиган савдо майдончасида техник узилиш содир бўлган ҳолларда, аукцион ўтказиш санаси ва вақти ҳақида аукцион иштирокчиларига хабар берилган ҳолда, аукцион техник узилиш бартараф қилинган кундан кейинги кунда давом эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Аукцион якунланганда операторнинг веб-порталида автоматик тарзда қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лотнинг бошланғич нархи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
охирги ва охиргидан олдин тасдиқланган таклифлар (охирги ва охиргидан олдинги қадамларни ҳисобга олган ҳолда, аукцион иштирокчилари томонидан тасдиқланган таклифлар бўйича шаклланган нархлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аукцион ғолибининг ҳамда охиргидан олдинги таклифни тасдиқлаган иштирокчининг фамилияси, исми, отасининг исми ёки номи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Аукцион қуйидаги ҳолларда ўтказилмаган деб топилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) аукционда иштирок этиш учун унинг биронта ҳам иштирокчиси қўйилмаган бўлса, шу жумладан унда иштирок этиш учун ариза келиб тушмаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) аукционда иштирок этиш учун фақат бир нафар иштирокчи ариза топширган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) аукцион иштирокчиларидан ҳеч бири ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини аукцион жараёнидан таклиф этилган нархда сотиб олиш истагини билдирмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) аукцион ғолиби ва ушбу Низомнинг 71-бандида белгиланган тартибда ер участкасига мулк ва ижара ҳуқуқини сотиб олиш таклиф этилган охиридан олдинги таклифни билдирган иштирокчи унинг баҳосини белгиланган муддатда тўлиқ тўламаса.
(59-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540-сон — 2021 йил 1 августдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Аукцион ўтказилмаган деб топилганда, операторнинг веб-порталида бу ҳақида унинг сабаблари, шунингдек, лотнинг бошланғич нархи кўрсатилган маълумот акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Аукцион ўтказилмаган деб топилганда, лот мазкур Низомда белгиланган тартибда такроран аукционга қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда агар ушбу Низомнинг 59-банди «в» кичик бандига асосан аукцион кетма-кет 4 мартадан ортиқ амалга ошмаган деб топилган тақдирда, бир ёки бир нечта иштирокчининг илтимосига кўра, «Давергеодезкадастр» қўмитаси органлари томонидан ер участкаларини бирлаштиришга ёки уларни алоҳида қисмларга ажратишга йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳолатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) оператор аукциондан лотни олиб ташлайди ва у бўйича маълумотларни «YERELEKTRON» ААТ орқали «Давергеодезкадастр» қўмитаси органларига қайтаради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) «Давергеодезкадастр» қўмитаси органлари бир иш куни мобайнида қурилиш органлари ва туман (шаҳар) ҳокимликларига материалларни юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш органлари материаллар келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида бирлаштирилган ёки ажратилган ер участкаларида қурилишига рухсат этилган ёки тақиқланган объектлар турлари рўйхатини янгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман (шаҳар) ҳокимликлари ер участкаларида қурилишига рухсат этилган ёки тақиқланган объектлар турлари рўйхати аниқланган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар инвестициялар ва ташқи савдо бошқармалари билан келишилган ер участкасига нисбатан инвестиция мажбуриятларини аниқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда инвестиция мажбуриятлари шартномаси автоматик тарзда «YERELEKTRON» ААТ томонидан электрон кўринишда шакллантирилади ва туман (шаҳар) ҳокимининг инвестициялар бўйича ўринбосарининг (агар у бўлмаган тақдирда — бошқа ўринбосарининг) электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) «Давергеодезкадастр» қўмитаси органлари ер участкасининг бошланғич нархини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда қайта тасдиқлаш ёки ижобий хулосалар олиш талаб қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-§. Лотни аукциондан чақириб олиш тартиби ва муддатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Аукционга қўйиш учун операторга юборилган ер участкаси аукцион бошланишидан олдинги иш кунида соат 18-00 га қадар чақириб олиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Аукциондан чақириб олиш «Давергеодезкадастр» қўмитаси томонидан буюртмани бекор қилиш йўли билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидаги ҳолларда буюртма бекор қилиниши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан ажратиб берилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкаси бўйича муқаддам берилган ижобий хулосалар бекор қилинганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкаси координаталари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан тақдим этилган электрон хариталар янгиланиши натижасида тадбиркорлик ва (ёки) шаҳарсозлик фаолияти учун тақдим этилмайдиган ҳудудларга киритилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
терговчи ёки суд қарорига асосан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа ҳолларда буюртмани бекор қилишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64. «Давергеодезкадастр» қўмитасининг буюртмани бекор қилиш ҳақидаги сўровига асос бўлувчи ҳужжатлар илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65. Оператор буюртмани бекор қилиш ҳақидаги сўров келиб тушган пайтдан бошлаб дарҳол ер участкасини аукциондан чиқаради, бу ҳақда веб-порталда эълон жойлаштиради ҳамда буюртманома берган иштирокчиларнинг закалат пули уларнинг шахсий ҳисобрақамига қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-§. Ҳисоб-китоб қилиш ва аукцион натижалари тўғрисидаги баённомани расмийлаштириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66. Аукцион ғолиби аукцион якунланган кундан бошлаб беш иш кунидан кечиктирмай, лот қийматини тўлиқ тўлаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ушбу лот бўйича аввал тўланган закалат пули мол-мулк қийматига қўшиб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ер участкасининг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг беш минг баробаридан ортиқ бўлса, аукцион ғолиби аукцион натижалари тўғрисидаги баённома расмийлаштирилган кундан бошлаб беш банк кунидан кечиктирмасдан, аукцион давомида белгиланган нархнинг эллик фоизи миқдорида аванс тўловини киритиш ҳуқуқига эга. Закалат пули аванс тўлови ҳисобига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон савдо майдончасида аукцион орқали ер участкасига бўлган ҳуқуқларни сотишда ўрнатилган тартибда тўловларни амалга оширмаган тақдирда, ер участкасига бўлган ҳуқуқ инвестор (аукцион ғолиби)нинг харажатлари қопланмаган ҳолда бекор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67. Оператор тўлов тўлиқ амалга оширилган кундан кейинги иш кунида, лот қийматининг QR-кодини (матрик штрихли код) қўллаш орқали аукцион натижалари тўғрисидаги электрон баённомани расмийлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баённома аукцион ғолибининг шахсий кабинетига, «YERELEKTRON» ААТ орқали туман (шаҳар) ҳокимлиги ва туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли филиалига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68. Аукцион натижалари тўғрисидаги баённомада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ўтказилган аукцион санаси тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) аукцион ғолиби тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) лот тўғрисида, шу жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкасининг ўзига хос рақами, майдони ва жойлашган жойи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкасига туташ ер участкаларининг (объектларининг) белгиланган мақсади ва турлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баённомага қуйидагилар илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АРТ ва муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш учун техник шартлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция мажбуриятларини бажариш учун тармоқ жадвали;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция мажбуриятлари шартномаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
69. Аукцион натижалари тўғрисидаги баённома олди-сотди шартномаси кучига эга бўлиб, ушбу ер участкасига мулк ва ижара ҳуқуқини аукцион ғолиби номига давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос ҳисобланади.
(69-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540-сон — 2021 йил 1 августдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг филиали томонидан баённома келиб тушган кундан бошлаб икки иш куни ичида амалга оширилади. Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан ер участкасига мулк ва ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги кўчирма аукцион ғолибига белгиланган тартибда юборилади.
(69-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540-сон — 2021 йил 1 августдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг филиали томонидан ер участкаси жойлашган жойдаги давлат солиқ хизмати органларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маълумот юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирма қиймати Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектларининг давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари қийматини аниқлаш тартиби билан белгиланади ва ушбу Низомда белгиланган тартибда ер участкасига мулк ва ижара ҳуқуқини аукционда сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан қопланади.
(69-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540-сон — 2021 йил 1 августдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
70. Туман (шаҳар) ҳокимлиги аукцион натижалари тўғрисидаги баённома келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида инвестиция мажбуриятларини бажариш учун тармоқ жадвалини тайёрлайди ва уни аукцион ғолибига беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
71. Агар аукцион натижаларига кўра, аукцион ғолиби беш иш куни ичида лот қийматини тўлиқ тўламаса, оператор кейинги календарь кунидан кечиктирмай охиргидан олдинги таклифни билдирган аукцион иштирокчисига электрон шаклда у аукцион давомида таклиф этган нархда лот қийматини беш иш куни ичида тўлашни таклиф қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар охиргидан олдинги таклифни билдирган аукцион иштирокчиси беш иш куни ичида лот қийматини тўлиқ тўласа, у аукцион ғолиби деб топилади ва унга мазкур Низомнинг 66-67-бандларида белгиланган тартибда аукцион натижалари тўғрисидаги баённома расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар аукцион иштирокчиси беш иш куни ичида лотни сотиб олиш истаги йўқлиги тўғрисида операторни хабардор қилса ёки ушбу муддат ичида унинг қийматини тўлиқ тўламаса, лотни сотиб олишдан бош тортган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низомнинг 66-банди учинчи хатбоши бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-§. Закалат пулини қайтариш тартиби ва шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
72. Аукцион якунланганидан ёки ўтказилмаган деб топилганидан сўнг закалат пули қуйидагиларга қайтарилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
охиргидан олдинги таклифни билдирган аукцион иштирокчисига — аукцион якунланган кундан бошлаб ўн икки иш куни ичида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа иштирокчиларга — аукцион якунланган ёки ўтказилмаган деб топилган кундан бошлаб уч иш куни ичида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда закалат пули аукцион иштирокчисининг аризасига асосан айнан шу лот бўйича такрорий аукционда қатнашиш учун операторнинг банк ҳисобрақамида қолдирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аукцион объектининг қийматини тўлиқ тўламаган аукцион иштирокларига (аукцион ғолиби ва иккинчи иштирокчи), шунингдек, мазкур Қоидаларнинг 71-банди учинчи хатбошиди ва 66-банди тўртинчи хатбошида кўрсатилган аукцион иштирокчиларига закалат пули қайтарилмайди ва операторнинг тасарруфида қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Аукциондан тушадиган маблағларни тақсимлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
73. Ер участкасига мулк ва ижара ҳуқуқини аукцион орқали сотишдан келиб тушган пул маблағлари «Давергеодезкадастр» қўмитасининг махсус ҳисобрақамига кўчирилади ва Қўмита томонидан қуйидаги тартибда тақсимланади:
(73-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540-сон — 2021 йил 1 августдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) мазкур Низомнинг 6-бандида назарда тутилган миқдорда тегишли ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг банк ҳисобрақамига ўтказади, унинг 20 фоизи «Давергеодезкадастр» қўмитасининг Ер муносабатлари ва давлат кадастрларини ривожлантириш жамғармасининг махсус ғазначилик ҳисобрақамига (4001);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ушбу Низомнинг 7-банд «б» кичик бандида назарда тутилган миқдорда тегишли қурилиш органининг банк ҳисобрақамига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ушбу Низомнинг 69-бандида назарда тутилган миқдорда — тегишли ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ер участкасига мулк ва ижара ҳуқуқини аукцион орқали сотишдан келиб тушган пул маблағларидан мазкур банднинг «а — в» кичик бандларида назарда тутилган суммаларни чегириб ташлагадан сўнг қолган суммадан 5 фоиз — операторга мукофот сифатида;
(73-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540-сон — 2021 йил 1 августдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) мазкур банднинг «а» — «г» кичик бандларида назарда тутилган маблағлар чегириб ташлагандан сўнг қолган суммадан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50 фоизи — ер участкалари давлат органлари, муассасалари ва корхоналари фойдаланишида бўлган ва уларнинг ташаббуси билан электрон онлайн-аукционга қўйилган тақдирда — ушбу давлат органлари ва ташкилотларига, қолган ҳолларда — давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича ҳудудий жамғармага;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50 фоизи — Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар Кенгашлари қарорлари асосида тегишли маҳаллий бюджети даромадига ўтказилади.
(73-банд «д» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 07/21/73/1227-сон)
(73-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли Фармонига асосан 2021 йил 1 августдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Ушбу низом талабларига риоя этилишини тизимли назорат ва мониторинг қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
74. Давлат хизматлари марказлари, прокуратура органлари ва адлия органлари давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ушбу Низом талабларига сўзсиз риоя этилиши бўйича тизимли назорат ва мониторингни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тизимли назорат ва мониторинг ер участкаси материалларини тайёрлаш жараёнига аралашмасдан, «YERELEKTRON» ААТ орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
75. Прокуратура ва адлия органлари ер участкаси материалларини тайёрлашнинг қонунийлигини таъминлайди ва ер участкаси материалларини тайёрлаш жараёнининг ҳуқуқни қўллаш амалиётини, шу жумладан ваколатли ташкилотлар томонидан келишувни рад этиш ва салбий хулоса беришнинг қонунийлигини, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни нотўғри ёки қарама-қарши қўллаш амалиётини, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётида ҳуқуқбузарлик содир этилишига олиб келадиган салбий омилларни, сабаб ва шароитларни бартараф этиш усулларини ўрганади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
76. Ушбу Низомда назарда тутилган тартибни бузиш давлат хизматлари кўрсатиш талаблари ва тартибини бузиш ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
77. Низомда назарда тутилган тартиб бузилиши аниқланган тақдирда, давлат хизматлари марказлари ёки адлия органлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаларига ёхуд прокуратура органларига бузилиш ҳолатини тасдиқловчи зарур материалларни юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо чораларини қўллаш ваколатли шахслар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
78. Аукцион натижалари тўғрисидаги баённомани аукцион ғолибининг айби бўлмаган тақдирда, маъмурий тартиб-қоидаларга риоя қилмаслик муносабати билан бекор қилиш ёки ўзгартириш мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
79. Инвестиция мажбуриятлари тўғрисидаги шартномада назарда тутилган аукцион ғолиби мажбуриятларининг бажарилишини назорат қилиш туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
80. Аукцион шартларини бузган, шу жумладан кетма-кет икки марта лотнинг тўлиқ қиймати тўланишини таъминламаган аукцион иштирокчиси ноҳалол аукцион иштирокчиси ҳисобланади ва оператор томонидан олиб бориладиган ноҳалол аукцион иштирокчилари реестрига (кейинги ўринларда реестр деб аталади) киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аукцион иштирокчисини реестрга киритиш тўғрисидаги қарор оператор томонидан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Реестрга киритилган аукцион иштирокчиларининг реестрга киритилган пайтдан эътиборан бир йил ичида ер участкасига мулк ва ижара ҳуқуқи сотиладиган аукционларда иштирок этишига йўл қўйилмайди.
(80-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540-сон — 2021 йил 1 августдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
81. Агар ер участкасига мулк ва ижара ҳуқуқи инвестиция мажбуриятлари билан сотилган тақдирда, ер участкаларини, шу жумладан унда қурилган бино ва иншоотларни инвестиция мажбуриятлари бажарилгунига қадар бегоналаштириш, гаровга қўйиш, юридик шахсларнинг устав фондларига киритиш ёки бошқача тарзда тасарруф этилишига йўл қўйилмайди.
(81-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540-сон — 2021 йил 1 августдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
83. Ушбу Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
84. Аукцион пайтида мол мулкни савдодан ечиш бўйича билдиришнома операторга келиб тушганлиги муносабати билан юзага келган ва лот билан боғлиқ бўлган масалалар ҳамда низолар суд томонидан аукцион ғолибининг қонуний манфаатларини ва аукцион натижалари тўғрисидаги баённома расмийлаштирилганлиги ҳолатини ҳисобга олинган ҳолда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини онлайн-аукцион орқали ижарага ва мулк ҳуқуқи асосида бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. «YERELEKTRON» ААТга бўш турган ер участкаларини жойлаштириш тартиб-таомиллари
1-босқич
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг тегишли туман (шаҳар) филиаллари (кейинги ўринларда «Давергеодезкадастр» органлари деб аталади)
Ерларни хатловдан ўтказиш натижаларига кўра, бўш турган ер участкаларини «YERELEKTRON» ААТга мустақил равишда жойлаштиради.
Ҳар ойнинг 5 ва 20 санасида
Жисмоний ва юридик шахслар
Аниқ инвестиция мажбуриятлари билан бирга бўш турган ер участкаси ва режалаштирилаётган қурилиш объекти тўғрисидаги маълумотларни кейинчалик уларни аукционга қўйиш масаласини белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун «YERELEKTRON» ААТга жойлаштириш бўйича таклифлар киритади.
Хоҳишига кўра
II. «YERELEKTRON» ААТ орқали электрон шаклда амалга ошириладиган тартиб-таомиллар
2-босқич
«Давергеодезкадастр» қўмитаси органлари
1. Таклиф этилган ер участкаси бўйича зарур материалларни кўриб чиқилади ҳамда тегишли материаллар тайёрланади.
2. Таклиф этилган ер участкасини «YERELEKTRON» ААТга жойлаштиради ёки сабабларини кўрсатган ҳолда жойлаштиришни рад этади.
5 иш куни ичида
3-босқич
Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари, туман (шаҳар)лар қурилиш бўлимлари (кейинги ўринларда Қурилиш органлари деб аталади)
1. Ҳудудларни ривожлантириш режалари ва қурилиш ишларини амалга ошириш бўйича тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари асосида ушбу ер участкасида қурилишга рухсат берилган ёки тақиқланган объектларнинг турларини аниқлайди.
Зарур ҳолларда уларни:
а) тегишли ҳудудлар ва иншоотларидан режим асосида фойдаланиш ҳамда уларни эксплуатация қилиш;
б) ёнғин хавфсизлиги;
в) йўл ҳаракати хавфсизлиги;
г) шаҳарсозлик норма ва қоидалари, шунингдек, аҳоли пунктлари ва шаҳарлараро ҳудудларни ҳудудий ривожлантириш истиқболлари талабларга мувофиқлигини келишиб беради.
2. Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларигача бўлган масофа тўғрисидаги маълумотларни шакллантиради.
3. Электрон ҳамкорлик орқали муҳандислик-коммуникация тармоқларидан фойдаланувчи ташкилотларга тегишли муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишга техник шартларни олиш учун сўров юборади.
5 иш куни ичида
1. Ҳудудлар ва иншоотлардан режим асосида фойдаланадиган ҳамда уларни эксплуатация қиладиган ташкилотлар.
3. Давлат йўл ҳ?ракати хавфсизлиги хизмати ҳудудий органлари.
4. Ҳудудий архитектура ва шаҳарсозлик кенгашлари.
Ер участкасида қурилишига рухсат берилган ёки тақиқланган объектларнинг турларини келишади ёки келишишни рад этади.
3 иш куни ичида*
Сўров келиб тушган кундан бошлаб навбатдаги мажлисда ҳар бир ер участкаси бўйича материалларни кўриб чиқади.
5 иш куни ичида*
4-босқич
1. Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари.
Бўш турган ер участкаси бўйича хулоса беради.
5 иш куни ичида
2. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданий мерос бошқармалари.
Ер участкасини танлаш материалларини келишади ёки келишишни рад этади.
Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш учун техник шартлар ишлаб чиқади ва қурилиш органларига юборади.
3 иш куни ичида*
6-босқич
Қурилиш органлари
1. Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқади ва материалларни электрон шаклда «YERELEKTRON» ААТга киритади.
2. Ер участкасини танлаш материаллари автоматик режимда «YERELEKTRON» ААТ орқали туман (шаҳар) ҳокимлигига юборилади.
3 иш куни ичида
7-босқич
Туман (шаҳар) ҳокимлиги
1. Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар инвестициялар ва ташқи савдо бошқармалари билан келишилган ҳолда ер участкасига инвестиция киритиш мажбуриятларини белгилайди.
2. Инвестиция киритиш мажбуриятлари тўғрисидаги шартномасини электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди.
5 иш куни ичида
«Давергеодезкадастр» қўмитаси органлари
3. Ер участкасининг бошланғич нархини белгилайди.
Ер участкасига мулк ва ижара ҳуқуқи аукционга чиқариш учун қўшимча қарор қабул қилинмасдан автоматик равишда юборилади.
III. Аукцион ўтказишда савдо майдончаси орқали электрон шаклда амалга ошириладиган тартиб-таомиллари
8-босқич
Оператор
Савдо майдончасида аукцион ўтказилиши бўйича хабарнома жойлаштиради.
1 иш куни ичида
9-босқич
Жисмоний ва юридик шахслар
1. Электрон рақамли имзо билан тасдиқланган электрон аризани юборади ва закалат киритади.
15 кун ичида
2. Аукционда иштирок этади.
Аукцион ўтказиладиган куни соат 9:00 дан 18:00 гача, айрим ҳолларда 21:00 гача
10-босқич
Аукцион ғолиби
1. Агар ер участкасининг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг беш минг баробаридан ошмаса тўлов тўлиқ амалга оширилади.
2. Агар ер участкасининг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг беш минг баробаридан ошса:
5 иш кун ичида
а) аукцион давомида белгиланган кийматнинг эллик фоизи миқдорида аванс тўловини амалга оширади;
5 банк иш куни ичида
б) қийматнинг қолган қисмини тўлиқ тўлайди.
30 календарь кун ичида
11-босқич
Оператор
1. QR-кодини қўллаш орқали аукцион натижалари тўғрисидаги электрон баённомани расмийлаштиради.
2. Баённомани ғолибнинг шахсий кабинетига «YERELEKTRON» ААТ орқали туман (шаҳар) ҳокимлиги ва туман (шаҳар)даги ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли филиалига ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.
3. Аукцион натижалари тўғрисида хабар эълон қилади.
4. Келиб тушган пул маблағларини тақсимлайди.
1 кун ичида
12-босқич
«Давергеодезкадастр» қўмитаси органлари
Ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказади ва аукцион ғолибига Давлат реестридан электрон кўчирма юборади.
2 иш куни ичида
Туман (шаҳар) ҳокимлиги
Инвестиция мажбуриятларини бажариш учун тармоқ жадвалини тайёрлайди ва уни аукцион ғолибига беради.
5 иш куни ичида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Ушбу муддатлар материалларни келишиш муддатларига кирмайди.
(илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540-сон — 2021 йил 1 августдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«YERELEKTRON» автоматлаштирилган ахборот тизимига уланадиган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлиги қошидаги «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий ишлаб чиқариш бош бошқармасининг ҳудудлараро (ҳудудий) давлат инспекциялари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туманлар (шаҳарлар) прокуратуралари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар, Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ва туманлар (шаҳарлар) адлия бўлимлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги 433-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.07.2020 й., 09/20/433/1140-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларига асосан «YERELEKTRON» автоматлаштирилган ахборот тизимига уланиши белгиланган бошқа ташкилотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эслатма. Давлат органлари тизимга электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи орқали белгиланган тартибда уланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга беришнинг замонавий ва шаффоф механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 30 июндаги 493-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2018 й., 6-сон, 158-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурини шакллантириш ва амалга оширишнинг сифат жиҳатидан янги тизимига ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 14 майдаги ПФ-5717-сон Фармони)» 2019 йил 9 августдаги 653-сон қарорига илованинг 1-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ер участкалари бериш ва якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилишнинг замонавий ва шаффоф механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги 63-сон қарорининг 3-банди ва қарорга 3-илова.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти фаолиятини ташкил этиш ҳамда моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишга оид айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 30 мартдаги 265-сон қарорига 13-илованинг 9-банди.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.12.2019 й., 09/19/1023/4182-сон; 10.07.2020 й., 09/20/433/1140-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540-сон, 30.12.2021 й., 07/21/73/1227-сон)