04.02.2021 йилдаги ПҚ-4979-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Тошкент шаҳрида «Янгиҳаёт» индустриал технопаркини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрининг саноат ва экспорт салоҳиятини ошириш, янги турдаги рақобатбардош саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш, иқтисодиёт тармоқларига замонавий технологияларни жорий этиш, шу асосда аҳолини юқори даромадли иш жойлари билан таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг Тошкент шаҳри, Янгиҳаёт туманида «Хўжа Учқун», «Жалойиқ» ва «Гулзор» маҳаллалари туташган ҳудуддаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонлари ҳисобидан 210 гектар ер участкасида «Янгиҳаёт» индустриал технопаркини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж.А. Артикходжаев) Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги (Ф.К. Умаров) билан биргаликда ўн кун муддатда ушбу бандда назарда тутилган ер майдонларини «Янгиҳаёт» индустриал технопаркини ташкил этиш учун ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Янгиҳаёт» индустриал технопаркини ташкил этиш бўйича ташкилий комиссия (кейинги ўринларда — Ташкилий комиссия) иловага мувофиқ таркибда тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташкилий комиссия (А.Н. Арипов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бир ҳафта муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Янгиҳаёт» индустриал технопарки таркибига киритиладиган ер майдонларининг чегараларини аниқ белгиласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Янгиҳаёт» индустриал технопарки дирекциясини ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) икки ҳафта муддатда «Янгиҳаёт» индустриал технопаркининг бош режаси лойиҳаси ишлаб чиқилиши ва белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Янгиҳаёт» индустриал технопаркининг ташқи муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини барпо этиш дастурини тасдиқлаш ва унинг амалга оширилишини бошлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Янгиҳаёт» индустриал технопаркини ва унинг фаолиятини замонавий бошқарув тамойиллари асосида ташкил этишга кўмаклашиш учун етакчи халқаро экспертлар ва хорижий мутахассисларни жалб қилиш чораларини кўрсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. «Янгиҳаёт» индустриал технопарки, унинг дирекцияси ва иштирокчиларига кичик саноат зоналари учун белгиланган қуйидаги тартиблар татбиқ этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкаларини ажратиш, улар бўйича тўловларни амалга ошириш ва маблағларни тақсимлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкаларига ижара ҳуқуқини гаровга қўйиш.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 октябрдаги ПФ-233-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2022 й., 06/22/233/0915-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Янгиҳаёт» индустриал технопаркининг бош режаси лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда ташқи муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини барпо этиш ишлари Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурида кўзда тутилган маблағлар, Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари, «Янгиҳаёт» индустриал технопарки дирекцияси маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 октябрдаги ПФ-233-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2022 й., 06/22/233/0915-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Янгиҳаёт» индустриал технопаркининг ички муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини барпо этиш ишлари «Янгиҳаёт» индустриал технопарки дирекцияси ва инвесторлар маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. «Янгиҳаёт» индустриал технопарки дирекциясига технопарк бош режасини ишлаб чиқиш, инфратузилма объектларини лойиҳалаш ва қуриш ишларини амалга ошириш бўйича буюртмачи функциясини бажариш юклансин.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 октябрдаги ПФ-233-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2022 й., 06/22/233/0915-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ «Янгиҳаёт» индустриал технопаркини ташкил этиш учун ер майдонлари ажратилиши билан боғлиқ қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича компенсация тўловлари беш йилгача бўлган даврда бўлиб-бўлиб тўланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Тошкент шаҳар ҳокими Ж.А. Артикходжаев ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ш.Д. Рахмонов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижросини ҳар ойда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳар ой якуни бўйича ахборот бериб борилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 4 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-4979-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 февралдаги ПҚ-4979-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Янгиҳаёт» индустриал технопаркини ташкил этиш бўйича ташкилий комиссия
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ

А.Н. Арипов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Комиссия раиси

Ж.А. Артикходжаев

Тошкент шаҳар ҳокими, Комиссия раисининг ўринбосари

Ж.А. Қўчқоров

Бош вазир ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири

С.У. Умурзаков

Бош вазир ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири

Т.А. Ишметов

молия вазири

Б.И. Зокиров

қурилиш вазири

А.С. Султанов

энергетика вазири

Ш.С. Хидоятов

уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири

И.Р. Маҳкамов

транспорт вазири в.б.

Ш.М. Содиқов

ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири

Ф.К. Умаров

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори

Х.И. Иногамов

Янгиҳаёт тумани ҳокими

Ш.Д. Рахмонов

Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари, Комиссия котиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.02.2021 й., 07/21/4979/0086-сон; 13.10.2022 й., 06/22/233/0915-сон)