Ҳужжат кучини йўқотган 14.12.2024 18.01.2021 йилдаги 708-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг қарори, 18.01.2021 йилдаги 708-IV-сон
Кучга кириш санаси
18.01.2021
Ҳужжат кучини йўқотган 14.12.2024
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таълим соҳасини янада ривожлантириш борасидаги ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича парламент ва депутатлар назоратини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг 2024 йил 14 декабрдаги 177-V-сонли «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳаётидаги энг муҳим воқеликка айланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлатимиз раҳбарининг фаолияти давомида учинчи марта йўллаган Олий Мажлисга Мурожаатномаси аввалги йилларда бўлгани каби, ватанимиз тараққиётида муҳим аҳамиятга эга барча долзарб масалалар ва ўз ечимини кутиб турган муаммоларни қамраб олган, иқтисодий барқарорликни таъминлаш, халқимиз фаровонлигини янги босқичга кўтариш, баркамол авлодни вояга етказиш ва ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг кўламли вазифаларни назарда тутувчи яхлит дастурий ҳужжатга айланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мурожаатномада мамлакатимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишдек улуғ мақсадга эришиш учун янги Хоразмийлар, Берунийлар, Ибн Синолар, Улуғбеклар, Навоий ва Бобурларни тарбиялаб берадиган муҳит ва шароитларни яратиш лозимлиги, бунда, аввало, таълим ва тарбияни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, илм-фан ва инновацияларни тараққий эттириш миллий ғоямизнинг асосий устунлари бўлиб хизмат қилиши лозимлиги таъкидланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, фарзандларимиз халқимизнинг асрий орзу-умидларини рўёбга чиқарадиган буюк ва қудратли кучга айланишлари учун, уларнинг ўз олдиларига катта марраларни қўйиб, уларга эришишлари учун кенг имкониятлар яратиш ва ҳар томонлама кўмак бериш мақсадида «Янги Ўзбекистон — мактаб остонасидан, таълим-тарбия тизимидан бошланади», деган ғоя асосида кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эътироф этиш керакки, сўнгги тўрт йил ичида кичик ёшдаги болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси 2 баробар ортиб, 60 фоизга етди. Боғчалар сони эса 3 баробарга кўпайиб, 14 мингдан ошди. 2020 йилда олий таълимга қабул параметрлари 2016 йилга нисбатан 2,5 баробарга ўсди, ёшларимизни олий таълим билан қамраб олиш даражаси 9 фоиздан 25 фоизга етди. Эҳтиёжманд оилаларнинг мингга яқин қизлари илк бор олий ўқув юртларига алоҳида давлат грантлари асосида қабул қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, Мурожаатномада таълим соҳаси бўйича илгари сурилган қатор таклифлар амалиётга жорий этилиши, сўнгги йилларда аниқланган тизимли камчилик ва муаммолар ҳам тезроқ бартараф этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб берилган вазифаларнинг муҳим эканлигидан келиб чиқиб, Қонунчилик палатаси ўзининг назорат-таҳлил фаолиятини ташкил этишда биринчи навбатда Мурожаатномада илгари сурилган ташаббуслар ва таклифларнинг амалга оширилиши юзасидан қатъий ва ҳар томонлама парламент мониторинги тизимини шакллантириши, белгиланган вазифаларнинг ўз муддатида ва сифатли бажарилиши ҳолатини жойларга чиққан ҳолда ўрганиши ҳамда таъсирчан чораларни кўриши, шунингдек бу борада ҳудудларда қатъий парламент назоратини амалга ошириши зарурлиги кун тартибига чиқмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таълим тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қабул қилинган қонун ҳужжатлари, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини ва аҳолига яратилаётган қулайликларни кенг жамоатчилик эътиборига етказиш, шунингдек бу борада олиб борилаётган ишларнинг ҳолатига реал танқидий ёндашган ҳолда маҳаллий Кенгашларда доимий равишда муҳокама қилиб бориш муҳим аҳамият касб этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда мамлакатимиз Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида таълим соҳасини янада ривожлантириш юзасидан белгиланган устувор вазифаларнинг ўз вақтида ва самарали рўёбга чиқарилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Таълим соҳасини янада ривожлантириш борасидаги ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича парламент комиссияси таркиби 1-иловага* мувофиқ тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Таълим соҳасини янада ривожлантириш борасидаги ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича парламент ва депутатлар назоратини амалга оширишга доир Чора-тадбирлар режаси 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Таълим соҳасини янада ривожлантириш борасидаги ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича парламент комиссиясига Кўмаклашувчи гуруҳ таркиби 3-иловага* мувофиқ тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 — 3-иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Парламент комиссияси зиммасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
парламент комиссиясининг ҳар бир аъзосини тегишли ҳудудларга масъул этиб бириктириш ҳамда улар томонидан ўз фаолиятини асосан жойларда ташкил этилишини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши учун парламент комиссияси аъзоларининг аниқ йўналишлар бўйича ихтисослаштирилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
парламент комиссияси аъзолари ўртасида вазифалар ҳамда ўрганиш мавзулари ва объектларини аниқ тақсимлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифалар ижросининг бориши устидан доимий назорат ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
парламент комиссияси йиғилишларини, қоида тариқасида, ҳар ойда камида бир маротаба ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларда мунтазам равишда ўтказилган ўрганиш ва мониторинг натижаларини маҳаллий Кенгашларда мутасадди вазирлик ва идоралар вакиллари билан биргаликда атрофлича ва танқидий руҳда муҳокама этилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларда олиб борилган ўрганишлар якунларидан келиб чиқиб, Қонунчилик палатаси Кенгашида кўриб чиқиш учун асослантирилган таклифларни тайёрлаб бориш вазифалари юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таълим соҳасини янада ривожлантиришга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Парламент комиссияси билан келишилишини таъминлаш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари А. Кадиров ва Девонининг раҳбари М. Миралимов Парламент комиссияси томонидан бу борада амалга оширилаётган ишларни оммавий ахборот воситаларида мунтазам ёритиб борилишини таъминлаш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти (Ф. Отахонов), Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девонининг Давлат бюджети бошқармаси (К. Эрназаров) ва Юридик бошқармаси (Б. Раджабов) Парламент комиссиясининг сўровига асосан таълим соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш, соҳага ажратилаётган бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши билан боғлиқ масалаларни ўз вақтида ва самарали кўриб чиқилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари А. Кадиров зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 18 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
708-IV-сон