ИЛОВА
|
Т/р |
Тадбир номи |
Ижро муддати |
Масъул ижрочилар |
|
I. Сайловларга тайёргарлик кўриш ва ўтказишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш | |||
|
1. |
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси лойиҳасини жамоатчилик вакиллари, сиёсий партиялар, оммавий ахборот воситалари, сайлов ҳуқуқи соҳасидаги олим ва мутахассислар, хорижий экспертлар иштирокида кенг муҳокамадан ўтказиш, шунингдек, лойиҳани Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жойлаштириш. |
2018 йил ноябрь |
Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси (А. Саидов), Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти (Р. Хакимов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
2. |
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси лойиҳасининг муҳокамаси жараёнида унинг матни бўйича келиб тушган таклиф ва мулоҳазаларни умумлаштириш ҳамда Кодекс матнини такомиллаштириш. |
2018 йил 1 декабргача |
Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти (Р. Хакимов), Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси (А. Саидов) |
|
3. |
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига кўриб чиқиш учун киритиш чораларини кўриш. |
2018 йил ноябрь-декабрь |
Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси (А. Саидов), Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси (Т. Абдусаттаров) |
|
II. Сайлов жараёни иштирокчиларининг электорал маданиятини ошириш | |||
|
1. |
Жамоатчиликни сайлов қонунчилиги янгиликлари билан кенг таништириш, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг моҳияти ва аҳамияти, фуқаролар, жамоат ташкилотларининг сайлов ҳуқуқларини, оммавий ахборот воситаларининг сайлов жараёнларини ёритиш кафолатларини таъминлашни назарда тутувчи аҳолининг электорал маданиятини юксалтириш бўйича 2019 йилга мўлжалланган дастурни ишлаб чиқиш юзасидан таклиф тайёрлаш ва уларни Марказий сайлов комиссиясига юбориш. |
2019 йил март — декабрь |
Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси (А. Саидов), Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти (Р. Хакимов) |
|
2. |
Сайлов жараёни иштирокчиларига сайлов институти муҳимлиги, жамиятда фикрлар плюрализми, кўп партиявийликни ривожлантириш, давлат ҳокимияти вакиллик органларини шакллантириш, давлат ва жамият бошқарувида ҳар бир сайловчининг шахсан иштироки муҳимлигини тушунтиришга бағишланган ҳудудий конференциялар, семинарлар, давра суҳбатларини ўтказиш юзасидан Марказий сайлов комиссиясига таклиф киритиш. |
2019 йил март — декабрь |
Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси (А. Саидов), Қонунчилик палатасидаги сиёсий партияларнинг фракциялари ва Ўзбекистон Экоҳаракат депутатлар гуруҳи билан ҳамкорликда |