13.11.2018 йилдаги 2112-III-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори, 13.11.2018 йилдаги 2112-III-сон
Кучга кириш санаси
13.11.2018
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев раислигида ўтказилган, соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар натижаларини таҳлил қилиш, шунингдек истиқболдаги устувор вазифаларни белгилашга бағишланган видеоселектор йиғилишидан келиб чиқадиган вазифалар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси таъкидлайдики, соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, тиббий хизматлар кўрсатиш даражасини ошириш, она ва боланинг соғлиғи муҳофаза қилинишини таъминлаш, бирламчи тиббий-санитария ёрдамини янада такомиллаштириш, қишлоқ врачлик пунктлари ва бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш, аҳолини дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлашни яхшилаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар сезиларли натижаларни бермаяпти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолига сифатли тиббий хизматлар кўрсатиш ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш, уларни зарур дори-дармонлар ва тиббий жиҳозлар билан узлуксиз таъминлаш, ушбу муассасалар фаолиятини амалга ошириш учун мавжуд имкониятлардан фойдаланиш бўйича энг муҳим вазифаларнинг ҳал этилиши, афсуски, ҳали депутатлар ва депутатлар бирлашмалари фаолиятининг тўлиқ диққат марказида эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партиялар фракциялари томонидан таъкидландики, соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштириш борасидаги ислоҳотларнинг амалга оширилиши устидан қаттиқ парламент назоратини ўрнатиш бўйича давлатимиз раҳбари томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига юклатилган вазифа ҳали кутилганидек ечимини топгани йўқ. Олис туманларнинг аҳолиси соғлиқни сақлашдаги туб ўзгаришларни, ўтказилаётган ислоҳотларни амалиётда ҳануз сезмаяпти. Соғлиқни сақлаш тизимидаги мавжуд муаммолар ва камчиликларни бартараф этиш, соҳани ривожлантиришга хизмат қиладиган қонунчилик базасини такомиллаштириш борасида етарлича ишлар амалга оширилмаяпти, парламент назорати имкониятларидан тўлиқ фойдаланилмади. Эришилган ютуқлар билан кифояланиш одатга айланиб қолди. Жойларда аҳолини, шунингдек соҳа мутахассисларини ташвишга солаётган бир қатор жиддий муаммолар ҳал этилмай қолмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар натижаларини таҳлил қилиш, шунингдек истиқболдаги устувор вазифаларни белгилашга бағишланган жорий йил 9 ноябрдаги видеоселектор йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев томонидан қўйилган вазифаларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилишини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси барча депутатлар бирлашмалари, қўмиталари ва комиссияларининг саъй-ҳаракатларини ушбу йўналишда бирлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҳузурида Аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни ва дори воситалари таъминотини янада яхшилаш, ушбу соҳадаги қонунчиликни амалиётга самарали татбиқ этишга кўмаклашиш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш бўйича комиссия 1-иловага мувофиқ таркибда тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни ва дори воситалари таъминотини янада яхшилаш, ушбу соҳадаги қонунчиликни амалиётга самарали татбиқ этишга кўмаклашиш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш бўйича комиссия тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги депутатлар бирлашмалари ва қўмиталарининг раҳбарларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларнинг рўёбга чиқарилиши устидан парламент ва депутатлар назоратини йўлга қўйиш борасида белгиланган асосий йўналишларнинг самарали амалга оширилишини таъминлаш мақсадида юқорида баён этилган масалаларга алоҳида эътибор қаратиш, депутатлар бирлашмалари ва қўмиталарининг 2019 йилга мўлжалланган иш режаларида ушбу йўналишда ташаббускорликни кучайтириш юзасидан чора-тадбирларни назарда тутиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантиришнинг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан фракциялараро баҳс-мунозараларни мунтазам равишда ўтказиш амалиётини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу йўналишда олиб бораётган ишларнинг натижадорлигини ошириш мақсадида назорат функциялари имкониятларидан самаралироқ фойдаланиш, шунингдек мазкур масалаларни қўмиталарнинг, Комиссиянинг ва Қонунчилик палатасининг мажлислари муҳокамасига киритиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси фаолиятини кучайтириш ва фаоллаштириш мақсадида депутатларнинг таклифлари қабул қилинсин ҳамда қўмитанинг таркибига тегишли қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси жойларда ўтказилган ўрганишлар натижасида аниқланган, аҳолига тиббий хизматлар кўрсатиш ва дори воситалари билан таъминлаш соҳасидаги муаммолар ҳамда камчиликларни таҳлил этишга алоҳида эътибор қаратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 13 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2112-III-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2018 йил 13 ноябрда қабул қилинган 2112-III-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни ва дори воситалари таъминотини янада яхшилаш, ушбу соҳадаги қонунчиликни амалиётга самарали татбиқ этишга кўмаклашиш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КОМИССИЯ ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

ИСМОИЛОВ

Нурдинжон Мўйдинханович

—

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери, комиссия раиси

2.

АЛИХАНОВ

Борий Ботирович

—

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари

Комиссия аъзолари

3.

КЕТМОНОВ

Хатамжон Абдурахмонович

—

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари

4.

ОТАМУРАТОВ

Сарвар Садуллаевич

—

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари

5.

УМАРОВ

Нариман Маджитович

—

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари

6.

ШАДМАНОВ

Адхам Хурсанбаевич

—

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раиси

7.

ХАЖИЕВ

Иноят Садуллаевич

—

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси раиси

8.

ХОДЖАЕВА

Мавлудахон Исламовна

—

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси

9.

КИРГИЗБАЕВ

Абдугаппор Каримжонович

—

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси

10.

АЙТЖАНОВА

Нурия Жалгасбаевна

—

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари

11.

ПАРДАЕВ

Азамат Кенжабоевич

—

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари

12.

ШИРИНОВ Джахонгир Джабборович

—

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раисининг ўринбосари

13.

МУХТОРОВ

Нодиржон Илхомжонович

—

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси

14.

АТОДЖОНОВ

Джумонозор Азодович

—

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси аъзоси

15.

ДАДАХОДЖАЕВА

Мухаррам Эсануллаевна

—

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси аъзоси

16.

ХАКИМОВ

Рахим Расулжонович

—

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси

17.

КАДИРОВ

Алишер Келдиевич

—

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси аъзоси

18.

БУРХАНОВ

Акмал Эшондедаевич

—

«Тараққиёт стратегияси» маркази директори, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси аъзоси

19.

АЗИМОВ

Рустам Рашидович

—

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси департаментининг шуъба мудири (келишувга биноан)

20.

ЮСУПАЛИЕВ

Баходир Қахрамо?ович

—

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари

21.

СУЛТОНОВ

Дилшод Шухратович

—

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари

22.

НИЁЗМАТОВ

Бахром Бахтиёрович

—

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазирининг ўринбосари

23.

ЮЛДАШЕВ

Қахрамон Анварджанович

—

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари

24.

ХУДАНОВ

Бахтинур Ойбутаевич

—

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг Тадқиқотлар ва таълим ҳамда соғлиқни сақлашга инновацияларни жорий этиш бошқармаси бошлиғи

25.

ГАФФАРОВ

Улуғбек Юлдашалиевич

—

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа ижтимоий соҳаларда қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси катта прокурори

26.

ЖАВЛОНОВ

Шавкат Сардорович

—

«Маҳалла» хайрия жамоат фонди раиси (келишувга биноан)

27.

АКРАМОВ

Анвар Акмалевич

—

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девони таҳлил секторининг мудири, комиссия котиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2018 йил 13 ноябрда қабул қилинган 2112-III-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни ва дори воситалари таъминотини янада яхшилаш, ушбу соҳадаги қонунчиликни амалиётга самарали татбиқ этишга кўмаклашиш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш бўйича комиссия тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни ва дори воситалари таъминотини янада яхшилаш, ушбу соҳадаги қонунчиликни амалиётга самарали татбиқ этишга кўмаклашиш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш бўйича комиссия (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади) аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ва тиббий маданиятни янада оширишга, ушбу соҳада қонунийликни таъминлашга, аниқланган муаммоларни бартараф этишга кўмаклашиш, шунингдек фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижро этилиши ҳамда уларга сўзсиз риоя қилиниши устидан парламент ва депутатлар назоратининг таъсирчан механизмларини такомиллаштириш мақсадида тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Комиссия ўз фаолиятини амалдаги қонун ҳужжатларига ва ушбу Низомга мувофиқ доимий асосда амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Комиссия ўз ваколатига кирадиган вазифаларнинг бажарилишига доир ҳолатни ўз мажлисларида муҳокама қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Комиссия мажлисларига, зарур ҳолларда, тегишли давлат бошқаруви органларининг, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг, ҳокимликларнинг, соғлиқни сақлаш бошқармаларининг, соғлиқни сақлаш муассасаларининг вакиллари чақирилиши ва уларнинг соғлиқни сақлаш тизимидаги ишларнинг ҳақиқий ҳолати тўғрисидаги ахбороти эшитилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Комиссия мажлислари заруратга қараб, лекин йилнинг ҳар чорагида камида бир марта ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Комиссия фаолиятининг асосий йўналишлари ва унинг ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Комиссия фаолиятининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг тиббий хизмат кўрсатиш масалаларига доир фикрлари ва эҳтиёжларини ўрганиш мақсадида халқ билан бевосита мулоқотни таъминлаш, бу соҳада жамоатчилик билан доимий алоқани йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соғлиқни сақлаш муассасаларининг ҳолатини ва улар томонидан фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижро этилиши бўйича амалга оширилаётган ишларни мунтазам равишда ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соғлиқни сақлаш муассасаларида кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий ёрдам сифатини яхшилаш, аҳолини ижтимоий аҳамиятга молик дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш, соғлиқни сақлаш муассасаларининг харажатларини молиялаштириш, санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш бўйича ишларнинг, профилактика, санитария-гигиенага доир ва эпидемияга қарши тадбирларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли, биринчи навбатда, фертиль ёшдаги аёллар, ҳомиладор аёллар, болалар, ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган ва сурункали касалликларга чалинган шахслар, шунингдек ўзгалар парваришига ҳамда тиббий-ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлган бошқа шахслар ўртасида доимий равишда патронаж ўтказилишини ўрганиш ва таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оилани, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, юқумли касалликларнинг олдини олиш ҳамда даволаш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи ва соғлом овқатланиш маданиятини тарғиб қилиш орқали юқумли бўлмаган касалликларнинг профилактикаси ҳамда уларни эрта аниқлаш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича олиб борилаётган ишларни ўрганиш ва таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бирламчи тиббий хизмат кўрсатишнинг ҳолати ва сифатини доимий равишда таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соғлиқни сақлаш муассасалари, шу жумладан туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари, поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктларининг моддий-техника таъминотига доир ҳолатни таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларининг, туман марказий касалхоналарининг малакали кадрлар билан таъминланганлик даражасини ўрганиш, бу борада тиббий хизмат кўрсатишнинг республика, вилоят, туман ва қишлоқ бўғинлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббиёт соҳасига давлат-хусусий шериклиги жорий этилишини ўрганиш, юқори технологияларга асосланган операцияларни ўтказиш учун республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларининг моддий-техника базаси мустаҳкамланишини, уларнинг ўз ихтисослиги бўйича ягона методик, технологик, даволаш ва профилактика сиёсатини амалга ошириш борасидаги фаолиятини ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгашларининг аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни ва дори воситалари таъминотини янада яхшилаш борасидаги фаолияти устидан депутатлар назоратини кучайтиришга доир фаолиятига кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг соғлиқни сақлаш соҳасидаги қонунлар ижросини текшириш натижалари бўйича қабул қилинган қарорларини, шунингдек уларнинг ушбу соҳадаги қарорлари бажарилишини таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соғлиқни сақлаш соҳасидаги бошқарув ходимларини (менежерларни) тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга доир ҳолатни ўрганиш ҳамда ушбу масалалар бўйича таклифлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларининг фаолиятини мунтазам равишда ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатимизда мажбурий тиббий суғурта тизимини босқичма-босқич жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишларнинг ҳолатини ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мажбурий тиббий суғуртани йўлга қўйиш учун Жанубий Корея, Сингапур, Германия каби мамлакатлардан халқаро консультантларни жалб этган ҳолда, тегишли қонунлар ва қонун ости ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида соғлиқни сақлаш соҳасида ташкил этилган эшитувлар якунлари бўйича тўпланган ахборот ва материалларни умумлаштириш, хулосалар ҳамда таклифлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соғлиқни сақлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни инвентаризациядан ўтказиш ва уларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигидан унинг вазифалари доирасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги маълумотларни ва статистика ҳисоботларини талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари ҳузурида тузилган аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни ва дори воситалари таъминотини янада яхшилаш, ушбу соҳадаги қонунчиликни амалиётга самарали татбиқ этишга кўмаклашиш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш бўйича комиссияларнинг фаолиятини ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари сессияларида Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари раҳбарларининг ахборотини ҳар чоракда эшитиш ва муҳокама қилишни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари сессияларида туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари раҳбарларининг ахборотини ҳар ойда эшитиш ва муҳокама қилишни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва унинг қўмиталари мажлисларида Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ва уларнинг филиаллари фаолиятига доир эшитувларни доимий равишда ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур бўлган ҳолларда, ўз ишига тегишли муассасалар ва ташкилотлар вакиллари, мутахассислари ва экспертларини жалб этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Комиссиянинг фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Комиссиянинг мажлислари Комиссия раиси ёки унинг ўринбосари томонидан чақирилади, улар бу ҳақда Комиссия аъзоларини, қоида тариқасида, камида икки кун аввал хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Комиссиянинг мажлисини Комиссия раиси ёки унинг ўринбосари олиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Комиссиянинг мажлиси очиқ ўтказилади. Зарурат бўлганда, Комиссия ёпиқ мажлис ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Комиссия мажлисларига давлат органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг, оммавий ахборот воситаларининг, илмий муассасаларнинг вакиллари, мутахассислар ва олимлар таклиф этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Айрим масалаларни тайёрлаш учун Комиссия давлат органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг, илмий муассасаларнинг вакиллари, мутахассислар ва олимлар орасидан ишчи гуруҳлар тузишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Комиссия кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан Комиссия жами аъзоларининг кўпчилик овози билан қарорлар қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия қарорини унинг мажлисида раислик қилувчи имзолайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Комиссия томонидан қабул қилинган қарорлар, қоида тариқасида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.