05.10.2020 йилдаги 486-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори, 05.10.2020 йилдаги 486-IV-сон
Кучга кириш санаси
05.10.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқидан келиб чиқадиган устувор вазифалар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида билдирилган чуқур таҳлилий фикрлар илгари сурилган муҳим ташаббус ва ғоялар бугунги кунда ўта долзарб аҳамиятга эга бўлиб, бу Ўзбекистон янги тараққиёт босқичининг пойдевори сифатида халқимиз, жамоатчилик томонидан кенг эътироф этилмоқда ва қизғин қўллаб-қувватланмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимиз Президентининг ушбу нутқида Учинчи Ренессанс бугунги ҳаётимиздаги сиёсий, иқтисодий ўзгаришларнинг асосини ташкил этиши, бунга кенг кўламли демократик ўзгаришлар, жумладан таълим соҳасидаги ислоҳотлар орқали эришиш мумкинлиги ва шу орқали Ўзбекистонда янги Уйғониш даврининг пойдеворини яратиш зарурлиги ҳақидаги ғоя илгари сурилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилганидек, Президентимиз томонидан таълим соҳасини ислоҳ қилиш юзасидан билдирилган барча таклиф ва илгари сурилган ташаббуслар мамлакат келажаги, унинг тараққиётига хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депутатларнинг таъкидлашича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўқитувчилар ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали йиғилишдаги чиқишида белгиланган вазифалар ўз кўлами ва моҳияти билан янги Ўзбекистондаги ислоҳотларнинг чуқур ва батафсил тавсифи бўлиб, унга мувофиқ парламентдаги барча фракциялар ва қўмиталар шу вазифалар ечими билан шуғулланиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайлов округларига чиқиш чоғида ишни айнан мактабларда, бошқа таълим ва тарбия муассасаларида мавжуд бўлган муаммолар билан танишишдан бошлаш, округда жойлашган мактаблардаги муаммоларни ўрганиш барча депутатлар фаолиятининг биринчи навбатдаги вазифаси бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари нутқда баён этилган ташаббуслар ва ғояларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка атрофлича етказиш, бу борада белгиланган вазифаларнинг самарали амалга оширилиши устидан таъсирчан парламент ҳамда депутатлар назоратини ўрнатиш муҳим аҳамият касб этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида илгари сурилган барча ғоя, ташаббус ва таклифларни ҳар томонлама муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимда сўзлаган нутқида илгари сурилган барча ташаббуслар ва таклифлар тўлиқ қўллаб-қувватлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимда сўзлаган нутқидан келиб чиқадиган устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари У. Иноятов зиммасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатимиз Президентининг Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқидан келиб чиқадиган вазифаларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш ва уни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашига тасдиқлаш учун киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нутқда илгари сурилган ғоя, таклиф ва ташаббусларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказишни ташкил этиш вазифалари юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери ўринбосари А. Кадиров ва Девони раҳбари М. Миралимов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида баён этилган ғоя, таклиф ҳамда ташаббусларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш бўйича медиа-режа ишлаб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларига, қўмиталар ҳамда комиссияларга мамлакатимиз Президентининг Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида белгиланган тадбирларнинг ўз вақтида ва самарали ижро этилиши устидан парламент назоратини ўрнатиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимда сўзлаган нутқида илгари сурилган ғоя, таклиф ҳамда ташаббуслар бўйича амалга оширилаётган ишларни ўз сайловчиларига атрофлича етказиш, бу борада кенг тушунтириш ишларини ташкил этиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари У. Иноятов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 5 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
486-IV-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2020 йил 5 октябрдаги 486-IV-сонли Қарорига

ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимда сўзлаган нутқидан келиб чиқадиган устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

У.И. Иноятов

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари

2.

Э.А. Захидов

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг раиси (ЎзЛиДеП)

3.

Қ.А.Джураев

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси раисининг ўринбосари («Адолат» СДП)

4.

Ш.Б. Холмахаматова

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг аъзоси (ЎзЛиДеП)

5.

Ғ.Э. Абдиев

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитасининг аъзоси (ЎзЛиДеП)

6.

М.М. Ибрагимов

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг аъзоси (ЎзЛиДеП)

7.

А.А. Акрамов

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг аъзоси («Миллий тикланиш» ДП)

8.

Ш.М. Турғунова

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасининг аъзоси (Ўзбекистон ХДП)

9.

И.И. Коржикова

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг аъзоси («Адолат» СДП)

10.

М.Ш. Валиев

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг аъзоси («Адолат» СДП)

11.

О.И. Литвинова

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг аъзоси (Экологик партия)