Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2020 йил 19 декабрдаги СҚ-199-IV-сонли Қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
| Т/р | Тадбир номи | Амалга ошириш механизми | Ижро муддати | Масъул ижрочи | |
| Вазирлик ва идоралардан | Вазирлар Маҳкамасидан | ||||
| I. Амалдаги қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш ва янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш | |||||
| 1. | Соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш бўйича қайта кўриб чиқиш. | 1.1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш. 1.2. Заруратга кўра, тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда келишиш учун манфаатдор вазирлик ва идораларга киритиш. 1.3. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | Қонун расмий эълон қилингандан сўнг икки ой муддатда | Олий суд, Адлия вазирлиги | Юридик таъминлаш бошқармаси |
| 2. | Вазирликлар ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш. | 2.1. Тегишли ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш. 2.2. Уларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Адлия вазирлигига тақдим этиш. | Қонун расмий эълон қилингандан сўнг икки ой муддатда | Олий суд, Адлия вазирлиги | Юридик таъминлаш бошқармаси |
| II. Қонунни ижрочиларга етказиш ва тушунтириш бўйича тадбирлар ўтказиш | |||||
| 3. | Қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан аҳоли ўртасида кенг тушунтириш ишларини олиб бориш. | 3.1. Режа-график ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | Қонун расмий эълон қилингандан сўнг бир ой муддатда | Олий суд, ЎзА, МТРК, Адлия вазирлиги | Юридик таъминлаш бошқармаси |
| 3.2. Режа-графикни амалга ошириш. | Режа-график асосида | ||||
| 4. | ОАВ ҳамда давлат органларининг расмий веб-сайтларида Қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ёритишга қаратилган туркум мақола, кўрсатув, эшиттиришлар бериб бориш. | 4.1. Режа-график ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | Қонун расмий эълон қилингандан сўнг бир ой муддатда | Олий суд, ЎзА, МТРК, Адлия вазирлиги | Юридик таъминлаш бошқармаси |
| 4.2. Режа-графикни амалга ошириш. | Режа-график асосида | ||||