Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЧОРВАЧИЛИКДА НАСЛЧИЛИК ИШЛАРИНИ ЯХШИЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Республика хўжаликларида наслчилик ишларини яхшилаш асосида чорвачиликнинг маҳсулдорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Андижон, Наманган, Самарқанд, Тошкент ва Фарғона вилоятларида иловага* мувофиқ давлат қорамол наслчилик заводлари ташкил этилсин. Бунинг учун ҳар бир наслчилик заводига юқори маҳсулдор қора-ола зотли 500 бошдан ғунажин ва сунъий қочиришда фойдаланиш учун 50 бошдан наслдор буқа келтирилсин.
* Илова берилмайди.
Иловада келтирилган хўжаликларга давлат наслчилик заводи мақоми берилсин.
Юқори маҳсулдор зотли ёш моллар етиштириш ва республиканинг наслчилик хўжаликлари ва наслчилик фермаларини улар билан таъминлаш янгидан ташкил этилаётган наслчилик заводларининг асосий вазифаси деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 25 февралдаги 82-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
3. Андижон, Наманган, Самарқанд, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари ем-хашак етиштириш учун шартли ҳар бош зотли мол ҳисобига бир гектардан ер ажратиш масаласини кўриб чиқсинлар ва ҳал этсинлар.
4. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ҳусанов) ва «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси (Муҳитдинов) 1996 йилдан бошлаб ҳар йили наслчилик заводларига давлат ресурсларидан шартли ҳар бош молга бир тонна ҳисобидан пахта шроти ажратилишини назарда тутсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3699-сонли қарорига асосан 2018 йил 1 августдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.05.2018 й., 07/18/3699/1184-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3699-сонли қарорига асосан 2018 йил 1 августдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.05.2018 й., 07/18/3699/1184-сон)
7. «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси (Муҳамаджонов) наслчилик заводлари, наслчилик хўжаликлари ва наслчилик фермаларини тўйимли сифатли омихта озиқалар, шунингдек, бузоқлар учун сут ўрнида ишлатиладиган аралашма билан таъминлаш чора-тадбирларини кўрсин.
8. Фан ва техника давлат қўмитаси (Ҳабибуллаев) Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг илмий-тадқиқот ишлари режаларида кўрсатиб ўтилган наслчилик заводларида жамланаётган наслдор зотлар бўйича тадқиқотларни маблағ билан таъминлашни назарда тутсин.
9. Андижон, Наманган, Самарқанд, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлар академияси мазкур қарорнинг қандай бажарилаётганлиги тўғрисида 1995 йил ноябрь ойида ахборот берсинлар.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 12 июль,
268-сон