22.01.2021 йилдаги 31-сон

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Ўзбекистон давлат хореография академиясининг Урганч филиали ҳамда унинг таркибидаги «Лазги» ижрочилигини янада ривожлантириш бўлими фаолиятини ташкил этиш

1.

Ўзбекистон давлат хореография академияси Урганч филиали (кейинги ўринларда — Филиал) уставини ишлаб чиқиш ҳамда белгиланган тартибда тасдиқлаш.

1. Филиал устави лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2. Уставни белгиланган тартибда тасдиқлаш.

2021 йил март

-

Маданият вазирлиги

(О. Назарбеков)

2.

Филиални юқори малакали кадрлар билан таъминлаш.

1. Юқори малакали ва тажрибали профессор-ўқитувчи ва ходимларни ишга қабул қилиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш.

2. Хореография санъатининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда Профессор-ўқитувчи ва ходимларнинг таркибини танлов асосида шакллантириш.

2021 йил август

-

Маданият вазирлиги

(О. Назарбеков)

3.

Филиалнинг Васийлик кенгаши таркибини тасдиқлаш, унга кадрларнинг истеъмолчилари бўлган маданият ва санъат муассасалари, вазирликлар ва идоралар, бошқа ташкилотлар вакилларини киритиш.

1. Васийлик кенгашини ташкил этиш, унинг таркибини шакллантириш.

2. Васийлик кенгашининг иш режасини ишлаб чиқиш ва фаолиятини йўлга қўйиш.

2021 йил август

-

Маданият вазирлиги

(О. Назарбеков)

4.

«Лазги» ижрочилигини янада ривожлантириш бўлимида (кейинги ўринларда — «Лазги» бўлими) фаолият олиб борадиган мутахассис ходимлар таркибини шакллантириш ҳамда ходимларнинг лавозим йўриқномасини ишлаб чиқиш.

1. Бўлимда фаолият олиб борадиган соҳанинг етук, малакали мутахассисларидан иборат ходимлар таркибини шакллантириш.

2. Бўлим ходимларининг фаолият йўналишлари ва функционал вазифаларини белгилаш бўйича лавозим йўриқномаларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.

2021 йил август

-

Маданият вазирлиги

(О. Назарбеков)

II. Филиалда таълим дастурлари доирасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш

5.

2021/2022 ўқув йили ва кейинги йиллар учун Филиалга ўқишга қабул қилиш параметрларини истиқболда ҳудудларни ривожлантириш билан боғлиқ дастурларни ҳамда рақс соҳаси бўйича мутахассисларга бўлган эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқиш.

1. Маданият соҳасида меҳнат ресурсларига бўлган талаб прогнозини таҳлил қилиш.

2. Таҳлил натижаси бўйича эҳтиёжни олий таълим муассасаларига квота ажратиш режасига киритиш.

2021 йил март


ҳар йили апрель

-

Маданият вазирлиги

(О. Назарбеков),

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(А. Ортиқов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И. Маджидов)

6.

Кўп асрлик рақс ижодкорлиги анъаналарини ўзлаштирган, ўзининг истеъдоди ва салоҳияти орқали уларни замон руҳи билан бойитиб, «устоз-шогирд» анъаналарига мувофиқ ёш авлодга ўргатиб келаётган таниқли рақс усталари ва хореографларни Филиал фаолиятига жалб этиш.

1. Юқори натижаларга эришган ёш ижодкорларни тарбиялаб келаётган рақс усталарини аниқлаш.

2. Рақс усталарини уларнинг амалий фаолияти натижаларига кўра Филиал билан ҳамкорликка жалб этиб бориш.

доимий

-

Маданият вазирлиги

(О. Назарбеков)

7.

Филиалда ахборот ва мутахассисларнинг тажриба алмашувини йўлга қўйиш.

Маҳорат дарслари ва махсус машғулотларни ўтказиш учун етакчи хорижий таълим ва илмий муассасаларнинг юқори малакали олимлари ва санъат арбобларини таклиф этиш.

1. Филиалнинг ахборот маълумотларини бойитиш мақсадида маҳаллий ва хорижий ахборот-ресурс марказлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.

2. Етакчи турдош хорижий олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва тажрибали мутахассисларининг маҳорат дарсларини ташкил этиш.

3. Конференция ва илмий семинарларга ҳамда илмий ишлар муҳокамаларига малакали олим ва санъат арбобларини таклиф этиш.

доимий

Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик

Маданият вазирлиги

(О. Назарбеков)

8.

Иш берувчилар кадрлар малакасига қўяётган талаблар ҳамда Филиалда мутахассис тайёрлаш дастурларининг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш.

1. Иш берувчи ташкилотларнинг талабаларда амалий ва ижодий кўникмаларни шакллантиришдаги иштироки ва масъулиятини ошириш механизмини ишлаб чиқиш.

2. Филиалда самарадор маркетинг хизмати фаолиятини йўлга қўйиш.

3. Битирувчининг иш берувчилар қўяётган замонавий талабларга жавоб берадиган, меҳнат бозорида зарур бўлган билим, кўникма ва малакаларини акс эттирувчи малака талаб-мезонларини ишлаб чиқиш.

2021 йил август

-

Маданият вазирлиги

(О. Назарбеков)

III. Филиалда таълим жараёни сифатини янада яхшилаш ва ўқитишнинг илғор услубларини жорий этиш

9.

Миллий рақс санъатини тарғиб этишда хорижий мамлакатлар билан ижодий тажриба алмашиш мақсадида ёш ва иқтидорли хореограф ҳамда санъатшунос олимларни хизмат сафарларига юбориш, уларга халқаро миқёсдаги илмий анжуманларда қатнашиш имконини яратиш.

1. Ёш ва иқтидорли хореограф ҳамда санъатшунос олимлар номзодларини саралаш механизмларини ишлаб чиқиш.

2. Саралаб олинган хореограф ва санъатшунос олимларни хорижий мамлакатларга касбий-ижодий тажриба алмашиш мақсадида хизмат сафарларига юбориш.

3. Халқаро миқёсдаги илмий-амалий анжуманларда қатнашиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш.

2021-2022 йиллар

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

Маданият вазирлиги

(О. Назарбеков)

10.

«Лазги» ижрочилиги тартиботини амалга ошириш мақсадида шарқ халқлари мусиқа санъати намуналари ва етук намояндалари билан ҳамкорлик қилиш, маҳорат дарслари ва концерт дастурларини ўтказиш.

1. Хорижий давлатларнинг илмий-ижодий ва бадиий жамоалари билан илмий-ижодий ҳамкорлик тўғрисида ўзаро манфаатли шартномалар тузиш.

2. Ҳамкорлик шартномалари асосида ижодий концерт дастурлари яратиш ҳамда уларни республика ва хорижий саҳналарда намойиш этиш.

3. Хорижий мамлакатларда «Лазги» ижро услубини кенг тартиб қилиш ҳамда «Лазги» ансамблининг концерт дастурлари ва маҳорат дарсларини ташкил этиш.

Доимий

Ҳамкор ташкилотларнинг маблағлари, халқаро грантлар ва иштирокчиларнинг маблағлари

Маданият вазирлиги

(О. Назарбеков)

11.

«Лазги» ривожига муносиб ҳисса қўшган устоз санъаткорлар ҳаёти ва ижодига доир оммабоп ва махсус илмий китоблар, нота тўпламлари ва аннотацияли нота альбомларни нашр этиш, бу борада турли конференция ва семинарлар ташкил қилиш.

1. Хоразмнинг устоз санъаткорлари ҳаёти ва ижодига доир маълумотларни тўплаш.

2. Оммабоп ва махсус илмий китоблар, нота тўпламлари ва аннотацияли нота альбомларини нашр этиш, шу борада турли таълим ва бошқа маданият муассасаларида конференция ва семинарлар ўтказиш.

2021 йилдан бошлаб доимий

Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, маҳаллий бюджет маблағлари

Маданият вазирлиги

(О. Назарбеков),
Хоразм вилояти ҳокимлиги

(Ф. Эрманов)

IV. Филиалнинг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш

12.

Филиалнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида уни зарур мебель, инвентарь, ускуна ҳамда рақсга оид турли махсус пойабзал ва либослар билан таъминлаш.

1. Мебель, инвентарь ва ускуналар рўйхатини шакллантириш ҳамда техник параметрларини ишлаб чиқиш.

2. Зарур жиҳозлар билан таъминлаш.

3. Ўқув машғулотлари ва ижодий дастурлар намойиши учун зарур бўлган махсус рақс либослари ва пойабзалга бўлган эҳтиёжни аниқлаш.

4. Рақс либослари ва пойабзал билан таъминлаш.

2021 йил июль

Ажратилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан

Маданият вазирлиги

(О. Назарбеков)

13.

Филиални ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминлаш.

1. Ахборот-коммуникация технологияларига бўлган эҳтиёжни аниқлаш.

2. Эҳтиёждан келиб чиқиб, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминлаш.

2021 йил август

Ажратилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан

Маданият вазирлиги

(О. Назарбеков)