ИЛОВА
|
Т/р |
Тадбир номи |
Ижро муддати |
Масъул ижрочилар |
|
Қонун лойиҳалари матнларини ва уларга доир таҳлилий материалларни ҳар бир ўқишдан сўнг Қонунчилик палатаси веб-ресурсларида тезкор эълон қилиш | |||
|
1. |
Веб-ресурсларда эълон қилиш учун бериладиган қонун лойиҳалари матнларининг ва уларга доир таҳлилий материаллар форматларини стандартлаштириш ҳамда бирхиллаштириш |
2019 йил 1 январь |
Ахборот-коммуникация технологиялари бўлими |
|
2. |
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайтида қонун лойиҳалари матнларини ва уларга доир таҳлилий материалларни жойлаштиришнинг дастурий модулини ишлаб чиқиш |
2019 йил 1 июль |
Ахборот-коммуникация технологиялари бўлими |
|
3. |
Ташқи веб-ресурсларда қонун лойиҳалари матнларини ва уларга доир таҳлилий материалларни тарқатиш базасини шакллантириш |
2019 йил 1 январь |
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Матбуот хизмати |
|
4. |
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг электрон ҳужжат айланиши тизими таркибида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайтида қонун лойиҳалари матнларини ва уларга доир таҳлилий материалларни жойлаштиришнинг алоҳида сервисини шакллантириш |
2020 йил 1 январь |
Ахборот-коммуникация технологиялари бўлими |
|
5. |
Қонун лойиҳалари матнларини ва уларга доир таҳлилий материалларни ҳар бир ўқишдан сўнг Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайтида тезкор эълон қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни бажариш |
2019 йил 1 январдан |
Юридик бўлим, Қонунчилик палатаси қўмиталари ҳузуридаги Котибият, Ахборот-коммуникация технологиялари бўлими, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Матбуот хизмати |
|
Таклиф ва мулоҳазаларни реал вақт режимида юбориш имконияти бўлган ҳолда оммавий ахборот воситаларида, шунингдек Қонунчилик палатаси веб-ресурслари орқали ушбу жараёнларнинг онлайн намойишини амалга ошириш | |||
|
1. |
Қонун лойиҳалари юзасидан парламент муҳокамалари жараёнининг онлайн намойишини ташкил этиш учун веб-студияни шакллантириш |
2019 йил 1 март |
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Девони, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Матбуот хизмати |
|
2. |
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайтида қонун лойиҳалари юзасидан парламент муҳокамалари жараёнининг онлайн намойишини ташкил этишнинг дастурий модулини ишлаб чиқиш |
2019 йили 1 июль |
Ахборот-коммуникация технологиялари бўлими |
|
3. |
Қонун лойиҳалари юзасидан парламент муҳокамалари жараёнининг онлайн намойишини ташкил этишдан манфаатдор бўлган ОАВлари рўйхатини шакллантириш |
2019 йил 1 январь |
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Матбуот хизмати |
|
4. |
Қонун лойиҳалари юзасидан парламент муҳокамалари жараёнининг онлайн намойишини манфаатдор ОАВлари томонидан амалга ошириш борасида кўмаклашишнинг ташкилий-техник чора-тадбирларини рўёбга чиқариш |
2019 йил 1 январдан |
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Девони, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Матбуот хизмати |
|
5. |
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайтида қонун лойиҳалари юзасидан парламент муҳокамалари жараёнининг онлайн намойишини ташкил этиш |
2019 йил 1 июль |
Ахборот-коммуникация технологиялари бўлими, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Матбуот хизмати |