19.12.2018 йилдаги 2250-III-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори, 19.12.2018 йилдаги 2250-III-сон
Кучга кириш санаси
19.12.2018
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б. Сайфуллаевнинг «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижроси ҳақида»ги ахбороти тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси фракциясининг ташаббусига биноан Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б. Сайфуллаевнинг «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижроси ҳақида»ги ахбороти эшитилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида маданий-маърифий муассасалар ва музейлар фаолиятини ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш энг долзарб вазифалар қаторида белгиланган. Ўзбекистонда маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва уларни келажак авлодларга етказиш давлат сиёсатининг муҳим устувор йўналишларидан биридир. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 22 декабрда Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида маданий мерос объектларини ишончли қўриқлаш ва улардан самарали фойдаланиш тизимини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарорида ҳам тарихий ва маданий меросни сақлаш ҳамда ундан ёш авлодни тарбиялашда кенг фойдаланиш Концепциянинг асосий вазифаларидан бири сифатида белгилаб қўйилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 49-моддасида «Фуқаролар Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросини авайлаб асрашга мажбурдирлар. Маданият ёдгорликлари давлат муҳофазасидадир», деб мустаҳкамлаб қўйилган. Соҳага оид 5 та махсус қонун, чунончи «Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида»ги, «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги, «Музейлар тўғрисида»ги, «Археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги, «Архив иши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари қабул қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон томонидан ЮНЕСКОнинг ушбу соҳага оид 4 та конвенцияси, хусусан, 1995 йилда — Қуролли можаро чиққан ҳолларда маданий бойликларнинг ҳимоя қилиниши тўғрисидаги конвенция (1954 йил 14 май, Гаага), 1996 йилда — Маданий бойликларни ноқонуний равишда олиб келиш, олиб кетиш ва уларга бўлган эгалик ҳуқуқини ўзгага беришни ман этиш ва олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисидаги Конвенция (1970 йил 17 ноябрь, Париж), 1996 йилда — Умумжаҳон маданий ва табиий меросни муҳофаза қилиш тўғрисидаги Конвенция (1972 йил 23 ноябрь, Париж), 2008 йилда — Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш тўғрисидаги халқаро Конвенция (2003 йил 17 октябрь, Париж) ратификация қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданият вазирлигининг маълумотларига кўра, мамлакатимизда 7 476 та моддий маданий мерос объектлари мавжуд. Бундан, 4 308 таси археология объекти, 2 079 таси архитектура объекти, 694 таси монументал санъат асари, 395 таси диққатга сазовор жойлар, шу жумладан уларнинг 7 123 таси давлат мулк, 353 таси хусусий мулк объектлари сирасига киради. Шу билан бирга, Ўзбекистон номоддий маданий мерос объектларининг Миллий рўйхатига жами 107 та объект киритилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, музейларда 2,5 миллиондан зиёд музей экспонат ва коллекциялари, архивларда маданий мерос объектлари бўлган миллионлаб ҳужжатлар сақланмоқда. Самарқанд, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларининг тарихий марказлари Умумжаҳон мероси рўйхатига, Шошмақом, Наврўз, Бойсун маданий муҳити, маданий мерос намуналари-Аския, Катта ашула, Палов маданияти ва анъанаси, Марғилон ҳунармандчилик мактаби – атлас ва адрас тўқиш технологияси ЮНЕСКОнинг Инсоният номоддий маданий меросининг репрезентатив рўйхатига, шунингдек, Усмон Қуръони, Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтининг қўлёзмалар тўплами, Хива хонлиги девони ҳужжатлари «Жаҳон хотираси» дастурига киритилган. Шу билан бир қаторда, мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид кўплаб қимматбаҳо экспонатлар хорижий давлатларнинг музейлари ва архив фондларида ҳам сақланмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур соҳага бюджетдан ажратилаётган маблағлар йилдан-йилга сезиларли даражада оширилмоқда. Жумладан, маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш учун 2015 йилда 11 млрд. 500 млн., 2016 йилда 22 млрд. 832 млн., 2017 йилда 28 млрд. 848 млн., 2018 йилда 46 млрд. 569 млн. сўм ажратилган, 2019-2021 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси Бюджетномасида эса 2019 йилда 67 млрд. сўм маблағ ажратилиши режалаштирилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017-2018 йиллар мобайнида Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси фаолияти янада такомиллаштирилди, Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази ташкил этилди, моддий маданий ва археология мероси объектларининг ягона электрон маълумотлар базаси яратилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 10 сентябрдаги «Алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реставрация, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармойиши билан Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ҳадисшунослик мактаби‚ Имом Бухорий мажмуаси, Бухоронинг «эски шаҳар» қисми, хусусан, «Арк қўрғони» ва «Қушбеги саройи» мажмуалари, «Масжиди калон», «Минораи калон», «Мир-араб», «Саидолимхон», «Абдулазизхон», «Улуғбек» мадрасаларини қуриш, реставрация, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, жойлардаги ўрганишлар давомида маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасида бир қатор муаммолар мавжудлиги аниқланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунда белгилаб қўйилганига қарамай моддий маданий мерос объектларининг тўлиқ ва ишончли рўйхати тасдиқланмаган, моддий маданий мерос объектларини ижарага бериш тизими такомиллаштирилмаган, аксарият объектларда ўз касбининг эгалари — археолог, меъмор, санъатшунослар ишламаяпти, моддий маданий ва археология мероси объектларининг ягона электрон маълумотлар базасини яратиш ишлари якунланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Моддий маданий мерос объектларига ноқонуний эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ҳамда уларга зарар етказиш ҳолатларига чек қўйилмаяпти. Ўтказилган ўрганишлар чоғида 259 та объектга жиддий зарар етказилганлиги аниқланган. Моддий маданий мерос объектларининг атиги 2608 тасининг (34,14%) кадастр ҳужжатлари мавжуд, 2232 тасига (29,5%) муҳофаза белгилари ўрнатилган холос. Бир қатор моддий маданий мерос объектлари тарихий-маданий экспертиза хулосаси олинмасдан рўйхатга киритилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Моддий маданий ва археология мероси объектларининг аксарияти таъмирталаб аҳволга келиб қолган, таъмирлаш муддатлари эса кечиктириб юборилмоқда. Оқибатида уларнинг туристик салоҳиятидан фойдаланиш лозим даражада эмас. Маданий мерос объектларини реставрация ва консервация қилиш ишларига етарли даражада илмий-тарихий ёндашув мавжуд эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Моддий маданий мерос объектларининг муҳофаза ҳудудларида белгиланган талаблар ва нормаларга зид равишда қурилиш ишларини олиб бориш ҳолатлари мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Моддий маданий мерос объектларининг ҳолати юзасидан доимий мониторинг олиб борилмаган. Оқибатда 310 та тарихий-маданий қимматга эга бўлган объектлар ҳанузгача давлат ҳисобига олинмаган ёки маданий мерос объекти, деб эътироф этилиши мумкинлиги масаласи ўрганилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер ажратиш ва қурилишга рухсат беришда ёдгорликлар муҳофазаси ҳисобга олинмаётганлиги моддий маданий мерос объектларига зарар етказилишининг асосий сабабларидан бири бўлмоқда. Жумладан, Андижон вилоятининг Марҳамат туманидаги «Мингтепа» археология ёдгорлиги ҳудудида ноқонуний равишда шахсий уй-жой қурилган, Косон туманидаги «Ерқўрғон» археология объекти ноқонуний равишда ўзлаштириб олинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б. Сайфуллаевнинг «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижроси ҳақида»ги ахборотини эшитиб, «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 21-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б. Сайфуллаевнинг «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижроси ҳақида»ги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин ҳамда вазирликнинг маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги фаолияти қониқарли деб баҳолансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгашига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш борасида ҳудудларда олиб борилаётган амалий чора-тадбирларни ўрганиш, улар юзасидан тегишли таклифларни тайёрлаб, Ҳукуматга тақдим этиш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларидан иборат комиссия (кейинги ўринларда комиссия деб юритилади) тузилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
комиссия томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Моддий маданий мерос обьектларини муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 20 декабрдаги Қарорида тасдиқланган 2019 — 2021 йилларда моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш, илмий тадқиқ этиш, тарғиб қилиш ва улардан оқилона фойдаланишни тубдан такомиллаштириш бўйича «Йўл харитаси» ижроси юзасидан ҳудудларда ўрганишлар ташкил этиб, мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларни бартараф этиш бўйича таклифлар тайёрлаш, шунингдек тегишли қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш вазифаси юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги «Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармони талабларига мувофиқ 2019 йилнинг III чораги якунига қадар «Маданий мерос объектлар муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг янги таҳририни унда тўғридан-тўғри амал қилувчи нормаларни назарда тутган холда ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 — 2021 йилларда моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш, илмий тадқиқ қилиш, тарғиб қилиш ва улардан самарали фойдаланишни тубдан такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни бошқариш ва назорат қилишнинг замонавий тизимини ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрлаш юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуннинг 7-моддасига мувофиқ республика ҳудудидаги йўқолиб кетиш хавфи мавжуд бўлган барча моддий маданий мерос объектларининг рўйхатини тузсин, уларни муҳофаза қилишнинг тезкор чоралари кўрилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуннинг 10-моддасига мувофиқ республика ҳудудидаги тарихий-маданий қимматга эга бўлган объектларни давлат ҳисобига олиш ишларини амалга оширсин, уларнинг тўлиқ ва ишончли рўйхатини тузсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуннинг 14 ва 15-моддаларига мувофиқ республика ҳудудида рўйхатга олинган тегишли моддий маданий мерос объектларини тарихий-маданий экспертизадан ўтказилганлигини хатловдан ўтказсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуннинг 14 ва 15-моддаларига мувофиқ 1991 — 2018 йилларда моддий маданий мерос объектларининг рўйхатидан чиқарилган республика ҳудудидаги моддий маданий мерос объектларини хатловдан ўтказсин ва уларнинг тўлиқ ва ишончли рўйхатини тузсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда маданий мерос объектларини Давлат кадастри ягона тизимига киритиш, шунингдек муҳофаза белгиларини ўрнатиш мақсадида кадастр ишларини ҳамда объектларнинг электрон маълумотлар базасини шакллантириш ишларини якунласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маданий мерос объектлари сирасига кирувчи «Абулқосим» мадрасасидан фойдаланиш ўз ҳолига ташлаб қўйилганлиги, бунинг оқибатида объект ҳудудида тўлиқ реконструкция ва реставрация қилинишига муҳтож эканлиги масаласини ҳал этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Олтин мерос» халқаро хайрия жамғармаси фаолиятининг самарасига баҳо бериш ва унинг келгусида фаолият юритиши қанчалик зарур эканлигига баҳо берсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси ва бошқа манфатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда моддий маданий мерос объектларига юридик ва жисмоний шахслар томонидан зарар етказилишининг олдини олиш ва ушбу соҳадаги қонунбузарлик учун жавобгарликни кучайтириш бўйича қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуннинг жойларда тўлиқ ижросини таъминлаш, шунингдек ушбу Қонун талаблари бузилишларининг олдини олиш юзасидан тезкор чоралар кўрилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли ҳудудда жойлашган моддий маданий мерос объектларини асрашга доир ишларга маҳаллий бюджетдан маблағ ажратилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуннинг 12-моддасига мувофиқ тегишли ҳудуддаги тарихий-маданий қимматга эга бўлган объектларни Моддий маданий мерос объектларининг давлат кадастрига киритиш бўйича таклифларни Маданият вазирлигига ўз вақтида ва тизимли равишда киритиб борилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси фракциясига Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси билан биргаликда маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни тартибга солувчи қонун ҳужжатлари ижроси устидан парламент ҳамда депутатлик назоратини кучайтириш, ушбу Қарорнинг ижро этилиши устидан доимий мониторинг олиб бориш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 19 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2250–III-сон