10.09.2018 йилдаги Ф-5361-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармойиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реставрация, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимиз аҳолиси ва хорижий меҳмонларга халқимизнинг маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган меросини кенг тарғиб қилиш ҳамда зиёратчи ва сайёҳларга қулай шарт-шароитлар яратиш ички ва ташқи туризмни янада ривожлантиришда муҳим омил ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу, ўз навбатида, Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ҳадисшунослик мактаби, Имом Бухорий мажмуаси, Бухоро шаҳрининг «эски шаҳар» қисми, хусусан, «Арк қўрғони» ва «Қушбеги саройи мажмуалари», «Масжиди калон», «Минораи калон», «Мир-араб», «Саидолимхон», «Абдулазизхон», «Улуғбек» мадрасаларини (кейинги ўринларда объектлар деб аталади) қуриш, реставрация, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишларининг сифатли ва қисқа муддатларда якунланишини талаб қилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни халқаро мезонлар ҳамда «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талаблари асосида ўзига хос хусусиятларини ўзгартирмаган ва тарихий, эстетик-аҳамиятини сақлаб қолган ҳолда қисқа муддатларда бажариш, шунингдек, ушбу мақсадларга йўналтирилаётган маблағлардан самарали фойдаланилишини таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция, реставрация қилиш ва мукаммал таъмирлаш дирекцияси (кейинги ўринларда Дирекция деб аталади) маблағлари ҳисобидан қурилаётган, реставрация, реконструкция қилинаётган ва мукаммал таъмирланаётган объектларнинг 2019 йилда тўлиқ фойдаланишга топширилиши тўғрисидаги ахбороти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектлар бўйича тегишли равишда Тошкент шаҳар, Самарқанд ва Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компаниялари буюртмачи (кейинги ўринларда буюртмачилар деб аталади) этиб белгиланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази қурилишида лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича — «Ўзоғирсаноатлойиҳа» АЖ, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ҳадисшунослик мактаби ва Имом Бухорий мажмуаси бўйича — «ТошуйжойЛИТИ» АЖ ҳамда Бухоро вилоятидаги объектлар бўйича — «Маданий мерос ЛИТИ» МЧЖ бош лойиҳа ташкилоти этиб белгиланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази қурилишида тарихий мажмуаларни лойиҳалаштириш бўйича илғор тажрибага эга бўлган «Wilmotte & Associes Architectes» компанияси (Франция) сублойиҳа ташкилоти этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 апрелдаги ПҚ-5095-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Объектлар бўйича буюртмачилар, лойиҳа, сублойиҳа, пудрат ва субпудрат ташкилотлари, ҳомий юридик ва жисмоний шахслар объектларни қуриш, реконструкция, реставрация қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишларини амалга ошириш доирасида ўрнатилган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича чет элдан олиб келинадиган қурилиш материаллари, қурилиш техникаси, шунингдек, уларга эҳтиёт қисмлар, мебеллар, инвентарь ва жиҳозлар 2021 йил 1 январга қадар божхона тўловлари тўлашдан (божхона йиғимларидан ташқари) озод этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази қурилиши доирасида зарур юкларни мазкур марказ қуриладиган давр мобайнида ва ҳудудда божхона омбори божхона режимида жойлаштиришга истисно тариқасида рухсат этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмачилар чет эл ва Ўзбекистон Республикаси валютасида пул шаклидаги хайрия маблағларини, шунингдек, товарлар, ишлар ва хизматларни олиш ҳуқуқига эга бўладилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахсларнинг лойиҳани амалга ошириш доирасида йўналтириладиган хайрия маблағлари, шунингдек, товарлар, ишлар ва хизматлари фойда солиғи ёки ягона солиқ тўловини ҳисоблашда солиққа тортиладиган базадан тўлиқ чегирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Дирекциянинг виза талабномаларига кўра, объектларда ишлар ва хизматларни амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларга кириш визаларини консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштиришни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Дирекциянинг талабномаларига кўра, объектларда ишлар ва хизматларни амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларга давлат божи ундирилмасдан, кўп марталик кириш визалари берилишини ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек, уларнинг яшаш жойида вақтинчалик рўйхатдан ўтказилишини ва вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини белгиланган тартибда таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ўрнатилган тартибда Дирекциянинг талабномаларига кўра, объектларда ишлар ва хизматларни амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларни Ўзбекистон Республикасига жалб этишга рухсатномалар беришни (муддатини узайтиришни), шунингдек, уларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Ж.А. Артикходжаев, Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Э.О. Турдимов ва Бухоро вилояти ҳокими У.И. Барноев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 10 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ф-5361-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.09.2018 й., 08/18/5361/1861-сон)