Ҳужжат кучини йўқотган 21.09.1999 25.05.1993 йилдаги 249-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 21.09.1999
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ГАЗ САРФИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ АСБОБЛАРИ (ГАЗ САРФИ ҲИСОБЛАГИЧЛАРИ) МАВЖУД БЎЛМАГАНДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АҲОЛИСИГА СОТИЛАДИГАН ТАБИИЙ ГАЗ САРФИ НОРМАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Mаҳкамасининг 1999 йил 21 сентябрдаги 439-сон «Табиий газ етказиб бериш ва унинг учун ҳисоб-китоб қилиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Газ сарфини ҳисобга олиш асбоблари (газ ҳисоблагичлар) мавжуд бўлмаганда Ўзбекистон Республикаси аҳолисига сотиладиган табиий газни сарфлаш нормаларини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Газ ҳисоблагичлар мавжуд бўлмаганда аҳолига коммунал-маиший ва якка тартибдаги меҳнат фаолиятини юритиш эҳтиёжлари учун сотиладиган табиий газ сарфининг бир ойлик нормалари иловага мувофиқ тасдиқлансин ҳамда улар тарифлар даражасининг навбатдаги ўзгариши билан бир вақтда жорий қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига об-ҳаво шароитларини ҳисобга олган ҳолда аҳоли учун иситиш мавсумининг бошланиш ва тугаш муддатларини белгилашга рухсат этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1973 йил 5 июлдаги 803-р-сон фармойиши ҳамда Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1983 йил 19 апрелдаги 240-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И. ЖЎРАБЕКОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1993 йил 25 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
249-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1993 йил 25 майдаги
249-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Газ сарфини ҳисобга олиш асбоблари (газ ҳисоблагичлар) мавжуд бўлмаганда аҳолига коммунал-маиший ва якка тартибдаги меҳнат фаолиятини юритиш эҳтиёжлари учун сотиладиган табиий газнинг бир ойда сарфланадиган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НОРМАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Газ асбобларининг турлари ва газни сарфлаш мақсади

Ўлчов бирлиги

Бир ойда сарфланадиган газ нормаси (куб м. ҳисобида)

‎‎1

2‎

3‎
1.‎ Иссиқ сув таъминоти марказлаштириладиган газ плитаси 1 киши‎‎ 9,0‎
2.‎ Иссиқ сув таъминоти газлаштирилмаган уйлардаги таом пишириладиган газ плитаси 1 киши‎‎‎‎ 12,5‎
3.‎ Иссиқ сув таъминоти марказлаштирилмаган ёки вақти-вақти билан иссиқ сув билан таъминлаб туриладиган уйларни иссиқ сув билан таъминлайдиган газ билан сув иситгич 1 киши‎‎ 9,0‎
4.‎ Газ билан иситиш прибори туридан қатъи назар, иситиш мавсумининг беш ойидан келиб чиққан ҳолда, якка тартибда иситиладиган уйлар ва квартираларда газдан календарь йил мобайнида бир меъёрда фойдаланиш:
а)‎ Қорақалпоғистон Республикасида ва Хоразм вилоятида иситиладиган 1 кв. м. майдон учун 6,0‎
б)‎ Тошкент шаҳрида ва бошқа вилоятларда —»—‎ 5,5‎
5.‎ Дағал хашакларни ва илдизмеваларни буғлаш, шунингдек, сувни ичиш ва санитария мақсадлари учун иситишни ҳисобга олган ҳолда чорва молларига озуқалар тайёрлаш

1 бош ҳисобига:
‎йилқи
‎қорамол, шу жумладан,
‎сигирлар
‎чўчқалар
‎қўйлар (эчкилар)


‎‎5,6

‎23,7
‎12,5
‎2,2‎
6.‎ Иссиқхоналарни ва гулхоналарни алоҳида сув иситиш қурилмалари ва буғқозонлар ёрдамида иситиш

Газ горелкаси қурилмасининг суткалик иш режимидаги энг юқори қуввати

7.‎ Якка тартибдаги меҳнат фаолиятида фойдаланиладиган тандирлар, таом тайёрланадиган қозонлар

Газ горелкаси қурилмасининг энг юқори қуввати ва шартномада белгиланган иш режими бўйича

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Истеъмолчида (абонентда) иссиқ сув таъминоти учун фойдаланиладиган икки ва ундан кўп газ плиталари ёки сув иситгичлари мавжуд бўлганда ушбу газ приборларига газ сарфлаш нормаси тегишли равишда икки баравар ва ундан кўп ошади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 6 ва 7-бандлар бўйича аҳолига сотиладиган табиий газ учун ўзаро ҳисоб-китоблар коммунал-маиший истеъмолчилар учун белгиланган нархларда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан иситиш мавсуми беш ойдан кам ёки кўп қилиб белгиланганда истеъмолчилар (абонентлар) билан қайта ҳисоб-китоб қилинади.