02.05.2019 йилдаги 2491-III-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори, 02.05.2019 йилдаги 2491-III-сон
Кучга кириш санаси
02.05.2019
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Навоий вилояти Нурота тумани Ғозғон шаҳарчасини Ғозғон шаҳри этиб ўзгартириш, Ғозғон шаҳрини вилоят буйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш ҳамда Навоий вилояти Нурота тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 78-моддасига ҳамда «Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5, 10 ва 11-моддаларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифи қабул қилиниб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навоий вилояти Нурота тумани Ғозғон шаҳарчаси Ғозғон шаҳри этиб ўзгартирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навоий вилояти Нурота тумани Ғозғон шаҳри вилоят буйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навоий вилояти Нурота тумани ҳудудининг 59 413 гектар ер майдони («Шайхон» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди — 37 161 гектар, «Тумар» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди — 3 829 гектар, «Гулистон» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди — 3 083 гектар ва «Мармаробод» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди — 15 340 гектар) Навоий вилоятининг Ғозғон шаҳри таркибига ўтказилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ғозғон шаҳри чегарасининг тавсифи ва график чизмаси ҳамда Навоий вилояти Нурота тумани чегарасининг график чизмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган 1 — 2-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 2-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки, Навоий вилоятининг Ғозғон шаҳри таркибига ўтказилаётган Нурота тумани сайлов округларидан сайланган халқ депутатлари Нурота туман Кенгашининг депутатлари халқ депутатлари Ғозғон шаҳар Кенгашининг депутатлари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ушбу Қарорнинг бажарилишига доир комплекс чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига юборилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 2 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2491-III-сон

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2019 йил 2 майдаги 2491-III-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навоий вилоятининг Нурота туманидан Ғозғон шаҳрига ўтказилаётган ерлар чегарасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАВСИФИ

Навоий вилоят Нурота тумани «Гулистон» маҳалла фуқаролар йиғинининг жами — 3 083 гектар ҳудуди, «Мармаробод» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудининг жами — 15 340 гектар ҳудуди, «Тумар» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудининг жами — 3 829 гектар ҳудуди «Шайхон» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудининг жами — 37 161 гектар ер майдонлари Ғозғон шаҳри таркибига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошланғич нуқта сифатида, Бухоро вилояти ва Навоий вилоятининг Нурота тумани «Ғозғон» массиви ҳамда Конимех тумани «Сарибел» массиви чегара чизиқлари туташган жойдаги нуқта қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чегара 1-нуқтадан, шимолий-шарқий йўналишда Конимех ва Нурота туманлари чегараси (Суходол) бўйлаб, 22 060 метр, сўнгра жанубий-шарқий йўналишда 10 472 метр узоқликда Конимех тумани билан Нурота туманининг «Шайхон» МФЙ ва «А. Темур» МФЙ чегаралари кесишган жойдаги 2-нуқтагача давом этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чегара 2-нуқтадан, жанубий йўналишда Нурота туманининг «Шайхон» МФЙ ва «А. Темур» МФЙ чегараси (Суходол) бўйлаб 33 835 метр масофада, туманнинг «Тумар» МФЙ, «А. Темур» МФЙ ва «Дехибаланд» МФЙ чегаралари туташган жойдаги 3-нуқтагача давом этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чегара 3-нуқтадан, жанубий-ғарбий йўналишда 5 375 метр масофада «Тумар» МФЙ ва «Дехибаланд» МФЙ чегараси бўйлаб, Ғозғон шаҳарчаси ва «Дехибаланд» МФЙларни ўзаро боғловчи автомобиль йўлини кесиб ўтиб, яна жанубий-ғарбий йўналишда 7 759 метр масофада вилоятнинг Навбаҳор, Конимех ва Нурота туманлари чегара чизиқлари кесишган жойдаги 4-нуқтагача давом этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чегара 4-нуқтадан, шимолий-ғарбий йўналишда Навоий вилояти Конимех тумани ва Нурота туманининг «Мармаробод» МФЙ чегараси (Суходол) бўйлаб 8 805 метр масофада Бухоро вилояти ва Навоий вилоятининг Конимех ва Нурота туманлари чегара чизиқлари кесишган жойдаги 5-нуқтагача давом этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чегара 5-нуқтадан, шимолий йўналишда Бухоро вилояти ва Навоий вилоятининг Нурота тумани чегара чизиғи бўйлаб 20 274 метр масофада, Бухоро вилояти ва Навоий вилоятининг Нурота тумани «Ғозғон» массиви ҳамда Конимех тумани «Сарибел» массиви чегара чизиқлари туташган жойдаги бошланғич нуқтагача давом этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чегаранинг умумий периметри 108 580 метрни ташкил этиб, ҳудуднинг умумий ер майдони 59 413 гектардан иборат.