08.05.1993 йилдаги 208-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистоннинг ижодкор ёшларини давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида» 1992 йил 28 августдаги Фармонини бажариш юзасидан, Ўзбекистон Республикаси ижодкор ёшларининг энг муҳтож қисмининг уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистоннинг ижодкор ёшларини давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида» 1992 йил 28 августдаги Фармонига мувофиқ Ўзбекистоннинг ижодкор ёшлари учун Тошкент, Нукус шаҳарларида ва барча вилоят марказларида қурилаётган уй-жойларга тааллуқлидир.