Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025 01.05.1993 йилдаги 195-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СУРУНКАЛИ АЛКОГОЛИЗМ ЁКИ ГИЁҲВАНДЛИККА МУБТАЛО БЎЛГАН БЕМОРЛАРНИ МАЖБУРИЙ ДАВОЛАШ УЧУН ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ДАВОЛАШ-ПРОФИЛАКТИКА МУАССАСАЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг «Сурункали алкоголизм ёки гиёҳвандликка мубтало бўлган беморларни мажбурий даволаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида» 1992 йил 9 декабрдаги 753а-ХII-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сурункали алкоголизм ёки гиёҳвандликка мубтало бўлган беморларни мажбурий даволаш учун ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасалари тўғрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги юқорида қайд қилинган Низомга мувофиқ 1993 йил мобайнида республика вилоятларида сурункали алкоголизм ёки гиёҳвандликка мубтало бўлган беморларни мажбурий даволаш учун ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасалари ташкил этиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқсин ва ҳал этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1993 йил 1 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
195-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1993 йил 1 майдаги 195-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурункали алкоголизм ёки гиёҳвандликка мубтало бўлган беморларни мажбурий даволаш учун ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасалари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сурункали алкоголизм ёки гиёҳвандликка мубтало бўлган беморларни мажбурий даволаш учун ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасалари «Сурункали алкоголизм ёки гиёҳвандликка мубтало бўлган беморларни мажбурий даволаш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Алкоголизм ёки гиёҳвандликка мубтало бўлганларни мажбурий даволаш учун ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасаларига сурункали алкоголизм ёки гиёҳвандликка мубтало бўлган ҳамда соғлиқни сақлаш органларининг наркологик муассасаларида даволанишдан бўйин товловчи, жамоат тартибини, бошқа шахслар ҳуқуқини бузувчи ёки аҳолининг саломатлиги ва маънавияти хавфсизлигига таҳдид қилувчи беморлар юборилади. Даволаш муддати тўғрисидаги масала даволаш муассасаси томонидан комиссион тартибда, бемор даволаш учун жойлаштирилган кундан бошлаб 5 кун муддатда ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Беморларни мажбурий даволаш шахс даволанаётган даволаш муассасасининг комиссион қарори асосида тўхтатилади. Даволаш муддати 1,5 йилдан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Алкоголизм ёки гиёҳвандликка мубтало бўлган беморларни ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасаларига юбориш Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тартибга солинади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қайд қилиб ўтилган тоифадаги шахсларни мажбурий даволашга юбориш ҳақидаги материаллар тиббиёт хулосаси бўлган тақдирда ички ишлар органлари томонидан ўзининг ташаббуси билан, ёҳуд беморнинг оила аъзолари ёки қариндошлари, меҳнат жамоалари, соғлиқни сақлаш муассасалари, ичкиликбозлик ва гиёҳвандликка қарши кураш бўйича комиссияларнинг тақдимномалари асосида тайёрланади ва расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мажбурий даволашга юбориш масаласи 20 кун муддатда бемор яшайдиган жойдаги суд томонидан унинг иштирокида ҳал этилади. Бемор узрли сабабсиз судга келмаган тақдирда у ички ишлар органлари орқали мажбурий равишда олиб келиниши керак. Суднинг мажбурий даволаш тўғрисидаги қарори устидан у ҳақида суд қарори чиқарилган шахс томонидан, ёҳуд унинг ҳимоячиси томонидан шикоят қилиниши ёки прокурор томонидан 7 кун муддатда кассацион тартибда юқори турувчи судга шикоят аризаси берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мажбурий даволаниши керак бўлган алкоголизм ёки гиёҳвандликка мубтало бўлган беморни текширувдан ёки врачларнинг текширувидан ўтказиш наркологик стационарларда 10 кун муддат ичида амалга оширилади. Мажбурий даволашга юбориш мақсадида врачларнинг текширувидан бош тортган бемор ҳам ички ишлар органларининг кўмагида наркологик стационарларда 10 кун муддат ичида мажбурий текширувдан ўтказилишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мажбурий даволаш учун ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасаларининг штат нормативлари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган штат нормативларига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Алкоголизм ёки гиёҳвандликка мубтало бўлганларни мажбурий даволашга ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасаларини қўриқлаш Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларининг кучи билан шартнома асосида таъминланади. Бу бўлинмаларнинг сони Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан назарда тутилган маблағлар доирасида белгиланади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 568-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/568/3403-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мажбурий даволаш учун ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасаларига юборилган сурункали алкоголизм ёки гиёҳвандликка мубтало бўлган беморлар ўз ҳуқуқ ва бурчлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг бошқа фуқаролари билан тенгдирлар, Қонунда ва Низомда аниқ кўрсатилган ҳоллар бундан истиснодир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Алкоголизм ёки гиёҳвандликка мубтало бўлган беморлар даволаш мақсадида мажбурий даволаш учун ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасаларида бўлган даврда жисмоний аҳволлари ҳисобга олинган ҳолда ҳамда тиббий кўрсаткичларга мувофиқ уларнинг меҳнат терапияси ва қайта меҳнат тарбияси таъминланади. Мана шу мақсадда алкоголизм ёки гиёҳвандликдан мажбурий даволаш учун ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасаси билан саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш корхонаси ўртасида юқорида қайд қилинган беморларнинг меҳнат терапиясини ташкил этиш тўғрисида намунавий шартнома тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Меҳнат терапияси тартибида саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш корхоналарида иш билан банд бўлган сурункали алкоголизм ёки гиёҳвандликка мубтало бўлган беморлар иш вақтининг қанча давом этиши мазкур корхонада қабул қилинган иш кунига мувофиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ишлаб чиқаришда меҳнат жараёнларини ташкил этиш тиббиёт ходимларининг назорати остида корхона маъмурияти томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Сурункали алкоголизм ёки гиёҳвандликка мубтало бўлган ва мажбурий даволаш учун ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасасига жойлаштирилган ҳамда даволаш мақсадида саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш корхоналарида меҳнатга жалб қилинган беморларнинг иш ҳақи бу корхоналар томонидан амалдаги нормалар, баҳолар, меҳнатга ҳақ тўлаш шартларидан келиб чиққан ҳолда ҳамда мазкур корхона ишчи ва хизматчилари учун белгиланган иш ҳақи тўлаш тартибида ҳисоблаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурункали алкоголизм ёки гиёҳвандликка мубтало бўлган беморлар даволаш мақсадида меҳнатга жалб қилинадиган корхоналар ишлаб берилган вақт учун бу шахсларга ҳисобланган иш ҳақининг 30 фоизини сурункали алкоголизм ёки гиёҳвандликка мубтало бўлган беморларни мажбурий даволаш учун ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасасининг махсус маблағларига, иш ҳақининг қолган қисмини эса солиқлар, алимент бўйича тўловлар ҳамда амалдаги қонунчиликда назарда тутилган бошқа тўловлар ушлаб қолингандан кейин қайд этилган беморларга тўлаш учун мажбурий даволовчи ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасасига ўтказадилар. Бир вақтнинг ўзида даволаш муассасасига беморлар учун ўтказилган иш ҳақи миқдори кўрсатилган ҳолда уларнинг фамилиялари рўйхати тақдим этилади.
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Иш ҳақи сурункали алкоголизм ёки гиёҳвандликдан мажбурий даволаш учун ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасасида даволанаётган беморнинг ишончномаси бўйича қонунчиликда белгиланган муддатларда унинг оила аъзоларига ёки бемор муассасадан чиқарилган куни унинг ўзига берилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Сурункали алкоголизм ёки гиёҳвандликка мубтало бўлган беморларни мажбурий даволаш учун ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасасида ҳосил бўладиган махсус маблағлар (даволаш мақсадида меҳнатга жалб қилинадиган алкоголизм ёки гиёҳвандликка мубтало бўлган беморлар иш ҳақининг 30 фоизи) беморларни қўшимча равишда овқатлантиришга, шунингдек шу муассасаларнинг бинолари ва иншоотларини асосли тузатишга, уларнинг ҳудудларини ободонлаштиришга, улар учун тиббий, маданий ва хўжалик инвентари сотиб олишга, юқорида айтиб ўтилган муассасада бўлган шахслар учун маданий тадбирлар ўтказишга сарфланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Алкоголизм ёки гиёҳвандликдан мажбурий даволаш учун ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасаларининг ташкил этилиши ва тартиби уларда алкогол ичимликлар ва наркотик моддалар истеъмол қилишни мутлақо истисно қилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Алкоголизм ёки гиёҳвандликдан мажбурий даволаш учун ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасалари Ўзбекистон Республикаси ИИВ қоидалари, буйруқлари, йўриқномаларига мувофиқ кўриқлашнинг муҳандислик-техник воситалари билан таъминланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Беморлар мажбурий даволаш учун ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасасидан қочиб кетган ҳолларда даволаш-профилактика муассасаси ички ишлар органлари билан биргаликда уларни қидириб топиш чораларини кўрадилар ҳамда мажбурий даволашга қайтарадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Мажбурий даволанишда бўлган ҳамда даволашга ва меҳнат терапиясига виждонан муносабатда бўлган шахсларга қонунда белгиланган тартибда таътил, шунингдек, оилавий аҳволи бўйича қисқа муддатли таътил берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Беморларни қариндошлари келиб кўришига уларнинг аҳволи ва уларни даволаш тартибига боғлиқ равишда мажбурий даволаш учун ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасаси маъмурияти томонидан рухсат берилади. Сурункали алкоголизм ёки гиёҳвандликка мубтало бўлган беморларга четдан озиқ-овқатлар бериш муддатлари ва рўйхати мана шу муассасанинг тартибига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгиланган ички тартиб қоидаларини бузувчи ёки даволаниш ва ишлашдан бош тортувчи шахслар уларни қариндошлари келиб кўришдан, жўнатмалар ёки четдан озиқ-овқатлар олиш ҳуқуқидан вақтинча маҳрум қилинишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Мажбурий даволаш учун ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасаларида алкоголга ва гиёҳванд моддаларга қарши даволаш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган қоидалар ва йўриқномаларга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Мажбурий даволаш учун ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасаларига юборилган алкоголизм ёки гиёҳвандликка мубтало бўлган беморлардаги соматик (жисмоний) касалликларни даволаш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган штат нормативларида назарда тутилган тегишли мутахассислар томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Мажбурий даволаш учун ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасаларидан чиқарилган сурункали алкоголизм ёки гиёҳвандликка мубтало бўлган беморларни соғлиқни сақлаш органларининг наркологик муассасаларида уларни алкоголга қарши даволашни давом эттириш учун махсус ҳисобга олиш ташкил этилади. Бунда даволанишни наркологик диспансернинг амбулатория шароитларида давом эттириш учун стационарда мажбурий даволаш муддати қисқартирилган шахсларга алоҳида эътибор берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Сурункали алкоголизм ёки гиёҳвандликка мубтало бўлган беморларни мажбурий даволаш учун ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасасида бўлган шахсни даволаш муддати тамом бўлишидан 10 кун олдин бу муассасаларнинг маъмуриятлари уларнинг тиббиёт карталаридан кўчирмаларни яшаш жойидаги наркология муассасасига ва ҳудудий ҳокимликка юборади ҳамда ИИВ органларига билдириш хати юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Қайд қилиб ўтилган Қонуннинг сурункали алкоголизм ёки гиёҳвандликка мубтало бўлган беморларни мажбурий даволаш учун ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасаларида ижро этилишини назорат қилиш прокурор томонидан амалга оширилади.