30.12.2020 йилдаги КҚ-173-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

«Парламент ўйинлари» спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва девони ходимлари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси кубоги учун «Парламент ўйинлари» спорт мусобақаларини ташкил этиш орқали жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиш, шунингдек соғлом турмуш тарзи бўйича ҳаётий кўникмаларни шакллантириш мақсадида «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 16-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва девони ходимлари ўртасида футбол, волейбол, бадминтон ва стол тенниси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси кубоги учун «Парламент ўйинлари» спорт мусобақалари 2021 йилнинг февраль — июнь ойларида вилоят, минтақавий ҳамда республика босқичларидан иборат тарзда ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Парламент ўйинлари» спорт мусобақаларининг республика босқичи Тошкент шаҳрида ўтказилиши белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Парламент ўйинлари» спорт мусобақаларини ташкил этиш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан биргаликда «Парламент ўйинлари» спорт мусобақаларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари «Парламент ўйинлари» спорт мусобақаларининг вилоят ва минтақа босқичларини ўтказиш, ғолибларни тақдирлаш ва уларнинг республика босқичидаги мусобақаларда иштирок этишини таъминлаш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси Сенат девони билан биргаликда бир ой муддатда «Парламент ўйинлари» спорт мусобақаларининг республика босқичини ўтказиш жойи, мусобақалар мобайнида иштирокчиларнинг Тошкент шаҳрида яшаши ва овқатланиши ҳамда бошқа ташкилий масалаларни ҳал этиш юзасидан таклифлар тайёрласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси ҳамда Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси «Парламент ўйинлари» спорт мусобақалари ғолибларини Сенат Раиси кубоги ҳамда бошқа совғалар билан тақдирлашни ташкил этишга масъул этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари З. Низамходжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекестон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 30 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КҚ-173-IV-сон

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2020 йил 30 декабрдаги ҚҚ-173-IV-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Парламент ўйинлари» спорт мусобақаларини ўтказиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Мазкур Низом минифутбол, волейбол, бадминтон ва стол тенниси турлари бўйича спорт мусобақасининг (бундан буён матнда мусобақа деб юритилади) мақсади ва асосий вазифалари, мусобақаларни ташкил этиш ва бошқариш, уларни ўтказишга раҳбарлик қилиш, уни молиялаштириш, шунингдек мусобақа ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мусобақа халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва Девони ходимларидан иборат бўлган жамоалар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси кубоги учун ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мусобақалар амалда ўрнатилган қоидаларга кўра ўтказилади ва ҳакамлар томонидан баҳоланади. Мусобақани ўтказиш учун ҳакамлар таркиби Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (бундан буён матнда вазирлик деб юритилади) томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мусобақаларда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши қарорига ҳамда мазкур Низомга амал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Мусобақанинг мақсад ва вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мусобақа:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6099-сонли Фармони ижросини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 июндаги ПҚ-3031-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш дастури талабларини бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Парламент ўйинлари» спорт мусобақалари ёрдамида сенаторлар ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлар, Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоларини жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, минифутбол, волейбол, бадминтон ва стол тенниси спорт турларини оммалаштириш ва уни янада ривожлантириш каби мақсад ва вазифаларни ўз ичига олган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Мусобақани ўтказишга раҳбарлик қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мусобақани ўтказишга умумий раҳбарлик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мусобақани ўтказиш учун ҳакамлар ҳайъати рўйхати Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мусобақани адолатли ва шаффоф ҳолда ўтказилиши ҳакамлар ҳайъати зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мусобақада иштирок этувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш ва расмийлаштириш Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг ҳудудий бошқармалари билан ҳамкорликда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Мусобақани ўтказиш жойи ва муддати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мусобақалар қуйидаги уч босқичда ташкил этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи босқич — вилоят миқёсида февраль-март ойларида халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари аъзоларидан ташкил топган жамоалар ўртасида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи босқич — ҳудуд миқёсида (минтақа) вилоят миқёсида биринчи ўринни эгаллаган жамоалар ўртасида апрель-май ойларида ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи Республика босқичи июнь ойида ҳудудлардан (минтақалардан) биринчи ўринни эгаллаган жамоалар ўртасида Тошкент шаҳрида ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ҳудудлар қуйидаги тартибда бўлинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи ҳудуд — Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи ҳудуд — Бухоро, Навоий ва Самарқанд вилоятлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи ҳудуд — Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи ҳудуд — Жиззах ва Сирдарё вилоятлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи ҳудуд — Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олтинчи ҳудуд — Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мусобақаларнинг Республика босқичи ташкилий қўмитанинг қарорига мувофиқ белгиланган вақтда ва жойда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мусобақаларнинг спорт турлари рўйхати Низомнинг 1-иловасига мувофиқ, мусобақа дастурлари мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Мусобақани ўтказиш шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Минифутбол ва волейбол спорт тури бўйича мусобақалар эркаклар ўртасида, бадминтон бўйича аёллар ўртасида, стол тенниси бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, мусобақаларнинг вилоят босқичида биринчи ўринни эгаллаган жамоага ҳудуд босқичида иштирок этиш ҳуқуқи берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мусобақаларнинг ҳудуд босқичида биринчи ўринни эгаллаган жамоа Республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мусобақанинг мандат комиссияси ўтганидан сўнг мусобақада иштирок этиш ёки жамоаларга янги ўйинчи қўшиш истагини билдирган жамоаларга рухсат этилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мусобақаларни ўтказиш тизими, услуби иштирок этаётган жамоалар сонидан келиб чиққан холда тасдиқланган ҳакамлар ҳайъати томонидан спорт иншоотининг имкониятини инобатга олиб танланади ва тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги 205-сон «Оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш тадбирини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Мусобақани ўтказиш Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан тайинланган мусобақанинг бош ҳаками зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Мусобақа ҳакамларининг вазифалари амалдаги қоидалар асосида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Мусобақада ҳакамлар ҳайъатининг сони мазкур Низом 3-иловасига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Мусобақа низомининг тегишли бандларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган тақдирда мусобақанинг бошланишидан 3 кун олдин мусобақа иштирокчиларига бу ҳақида маълум қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Мусобақада иштирок этиш учун талабнома (буюртма)ларни топшириш шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Мусобақага талабнома (буюртма)лар мазкур Низомнинг 4-иловасидаги намуна асосида мандат комиссиясига тақдим қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Мусобақада иштирок этувчи спортчилар мандат комиссиясига сенатор ёки депутат эканлигини тасдиқловчи гувоҳномасини кўрсатиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Мусобақада иштирок этиш учун талабнома (буюртма) мазкур низомнинг 4-иловасига асосан, мусобақа бошланишидан 5 кун олдин Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг тегишли ҳудуддаги бўлинмасига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Талабномалар мусобақа ўтказиладиган куни иштирок этувчи жамоа вакили томонидан мандат комиссиясига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Мусобақани молиялаштириш манбалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Мусобақа ўтказилишининг молиялаштириш шартлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мусобақанинг иштирокчилари — спортчилар, тренерларнинг овқатланиши, ётоқхона ва йўл харажатлари сафарга юборувчи ташкилот ёки ҳомийлар томонидан қопланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мусобақада иштирок этувчи ҳакамлар ва хизмат қилувчи ходимларнинг харажатлари Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Мусобақанинг молиялаштирилиши юзасидан ушбу Низомнинг молиялаштириш шартларига Олий Мажлис Сенати томонидан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-боб. Мусобақа ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари Олий Мажлис Сенати Раисининг кубоги, I, II, ва III даражали дипломлар ва медаллар, шунингдек Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда ҳомий ташкилотларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Парламент ўйинлари» спорт мусобақаларини ўтказиш тўғрисида низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спортнинг минифутбол, волейбол, бадминтон, стол тенниси спорт турлари бўйича мусобақалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ

Т/р

Тадбир номи

Вақти

Ўтиш жойи

1.

Минифутбол спорт тури бўйича мусобақалар

2.

Волейбол спорт тури бўйича мусобақалар

3.

Бадминтон спорт тури бўйича мусобақалар

4.

Стол тенниси спорт тури бўйича мусобақалар

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Парламент ўйинлари» спорт мусобақаларини ўтказиш тўғрисида низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мусобақалар дастури
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАСИ

Мусобақа санаси 1-кун

9:00-9:30

Ҳакамлар, тренерлар ва вакиллар учун йиғилиш

9:30-10:00

Мандат комиссияси фаолияти

10:00

1-ўйин

Мусобақанинг очилиш маросими

11:30

2-ўйин

13:00

3-ўйин

14:30

4-ўйин

16:00

5-ўйин

17:30

6-ўйин

Мусобақа санаси 2-кун

10:00

1-ярим финал ўйини

11:30

2-ярим финал ўйини

14:30

3-ўрин учун ўйини

16:00

финал ўйини

18:00

Мусобақа ёпилиш маросими

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Мусобақаларда иштирок этадиган жамоалар сонига қараб ўйинлар кўпайиши ёки камайиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Парламент ўйинлари» спорт мусобақаларини ўтказиш тўғрисида низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳакамлар ҳайъати сони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Номи

Сони

1.

Бош ҳакам

1 киши

2.

Бош котиб

1 киши

3.

Ҳакамлар

8 киши

4.

Шифокор

2 киши

5.

Компьютерчи

1 киши

Жами

13 киши

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Мусобақа ҳакамлари махсус кийимда бўлишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Намуна
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Парламент ўйинлари» спорт мусобақаларини ўтказиш тўғрисида низомга
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

«ТАСДИҚЛАЙМАН» ____________________ ____________________
‎«___» ____________ 2021 й. ‎‎

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

‎‎Минифутбол бўйича «Парламент ўйинлари» спорт мусобақаларида иштирок этувчи ____________________________________________________________ терма жамоасидан
‎ТАЛАБНОМА

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Т/р‎

Ф.И.О.‎‎

Ўйинчи рақами‎‎

Туғилган санаси‎

Иш жойи ва лавозими‎

1.‎

‎

‎‎

‎‎

‎‎

2.‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

3.‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

4.‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

5.‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

6.‎

‎‎

‎‎

‎‎

7.‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

8.‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

9.‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎‎

10‎

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎
‎‎Тренер _______________ ___________________ _______ нафар спортчига рухсат берилди.