08.01.2021 йилдаги 2-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 29.04.2021
 LexUZ шарҳи
3. «Аёллар дафтари» ушбу Тартибга иловага мувофиқ схема бўйича юритилади.
21. Ушбу Тартибнинг 20-бандида кўрсатилган ҳуқуқий ёрдамни кўрсатиш шаклларининг муддатлари ва тартиби қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
25. Секторлар раҳбарлари, туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи мазкур Тартибнинг 24-бандида кўрсатилган ҳолатлар бўйича «Аёллар дафтари»дан чиқариш юзасидан таклифларни халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари муҳокамасига киритади.

Босқич

Масъул

Чора-тадбир

Муддат

1-босқич

Сектор ишчи гуруҳлари, фуқаролар йиғинлари ходимлари ва фаоллари
Масъул ташкилотлар, «Аёллар маслаҳат кенгаши» аъзолари

1. Хотин-қизларнинг муаммолари, эҳтиёжлари ва қизиқишлари уйма-уй юриб ўрганилади.

Ҳар ярим йил 1-ойининг дастлабки 15 кунида

2. Хотин-қизларнинг мурожаатлари, шу жумладан «Аёллар маслаҳат кенгаши»га қилинган мурожаатлар кўриб чиқилади.

Хотин-қизларнинг муаммолари анкета-сўровнома орқали аниқланади.

Доимий

2-босқич

Сектор штаби котиби, фуқаролар йиғини ходимлари

1. Аниқланган муаммолар хотин-қизларнинг шахсий индивидуал анкеталарига киритилади.

3 кундан ошмаган муддатда

Сектор раҳбари, туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи

2. Индивидуал анкеталар сектор раҳбари, туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғига тақдим этилади.

1 кун муддатда

3. Индивидуал анкеталар кўриб чиқилиши ташкил қилинади.

4. Анкета маълумотлари идора ва ташкилотларнинг маълумотлари билан солиштирилади ҳамда аёлларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтожлик даражаси (тоифаси) аниқланади.

3 кундан ошмаган муддатда

3-босқич

Сектор раҳбари, туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи

«Аёллар дафтари»га киритиладиган хотин-қизларнинг рўйхатлари ҳамда уларнинг муаммоларини бартараф этишга қаратилган «Йўл харитаси» лойиҳасини Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашига тасдиқлаш учун киритилади.

7 кундан ошмаган муддатда

4-босқич

Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашлари

«Аёллар дафтари»га киритиладиган хотин-қизларнинг рўйхатлари ва «Йўл харитаси» тасдиқланади ҳамда ижрога қаратилади.

Белгиланган тартибда

5-босқич

Сектор штаби котиби

Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашида тасдиқланган рўйхатлар Маҳалла ягона ахборот тизими дастурига киритилади.

3 кундан ошмаган муддатда

6-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимликлари, сектор раҳбарлари, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, Халқ банки, Фермерлар кенгаши, Савдо-саноат палатаси, Тиббиёт муассасалари, Молия, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари, прокуратура, адлия, ички ишлар органлари

Вақтинчалик тартибда белгиланган хизматларни кўрсатади.

Белгиланган муддатларда

7-босқич

Сектор раҳбари, туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи

«Аёллар дафтари»дан чиқариш юзасидан таклифлар халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари муҳокамасига киритилади.

Заруратга кўра

8-босқич

Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашлари

«Аёллар дафтари»дан чиқариш бўйича тегишли қарор қабул қилинади.

Заруратга кўра

9-босқич

Сектор штаби котиби

Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгаши қарори асосида «Аёллар дафтари»дан чиқарилган хотин-қизлар тўғрисидаги маълумотлар Маҳалла ягона ахборот тизими дастурига киритилади.

3 кундан ошмаган муддатда

10-босқич

Туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари

«Аёллар дафтари»дан чиқарилган аёллар бу ҳақида ёзма равишда хабардор қилинади.

Қарор қабул қилинганидан сўнг 5 кун ичида

11-босқич

Секторлар, туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари

Маҳалла ягона ахборот тизими дастурида «Аёллар дафтари»ни юритиш билан боғлиқ масалалар тўлиқ акс эттириб борилиши таъминланади.

Мунтазам равишда

12-босқич

Масъул ташкилотлар ходимлари, сектор штаби котиби

«Аёллар дафтари»га киритилган ҳар бир хотин-қизларнинг аниқланган муаммоларининг бартараф этилганлиги ҳақида ҳисоботлар ахборот тизимига киритиб борилади.

Ҳар куни соат 18.00 гача

13-босқич

Сектор раҳбари, сектор ишчи гуруҳи, туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими раҳбар ходимлари

«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган ишлар жойига чиққан ҳолда мониторинг қилиб борилади.

Ҳар ойда

14-босқич

Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши

1. «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларнинг муаммоларини бартараф этишга қаратилган «Йўл харитаси» ижроси муҳокама қилинади.

2. Кенгаш сессияларида муаммоларни ҳал қилишга масъул бўлган секторлар, идора ва ташкилот раҳбарларининг ҳисоботлари эшитиб борилади.

Ҳар чоракда камида бир маротаба